← Назад
Решение #838841 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 259 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
АНДИЖАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41
170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41
Тел: (74) 223-60-34, факс: 223-60-37, Веб-сайт: www.sud.uz, эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 8 июль
4-1701-2203/2136-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Қурбонованинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
вакили Д.Каримовнинг иштирокида, аризачи Андижон вилоят давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар IDEVICE ANDIJAN масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган
муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги электрон аризаси бўйича ишни Андижон
вилоят давлат солиқ бошқармаси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
а н и қ л а д и:
IDEVICE ANDIJAN масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида
рўйхатдан ўтган. IDEVICE ANDIJAN масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022
йил 1-чорак учун фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи жорий йилнинг шу кунига
қадарли топширилмаганлиги сабабли, Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси
судга ариза киритиб, IDEVICE ANDIJAN масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, аризани кўриб
чиқиш суд мажлисига тайинланган.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида шахсий кабинетига электрон шаклда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади ва жавобгар
аризачининг талабларига эътирозини билдирмади. Иш материалларида жавобгарнинг
суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи белгиланган суднинг ажримини олганлигини
тасдиқловчи электрон маълумот мавжуд.
Суд мажлисида аризачининг вакили Д.Каримов аризани қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда
қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга
мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон
шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ
органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик
солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ
тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади.
Ушбу Кодекснинг 259-моддасига кўра, ушбу Кодекснинг 39-бобида бошқача
қоида белгиланмаган бўлса, бир ой солиқ давридир.
Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида
турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар IDEVICE ANDIJAN масъулияти
чекланган жамияти 2022 йил 1-чорак учун фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини
давлат солиқ хизмати органига ҳисобот тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг
ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан
расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ
ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг қарори билан жавобгар IDEVICE
ANDIJAN масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига
кўра, банклардаги ҳисоб варақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий
таъсир чораси ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга
ҳақли.
Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига
топширилмаганлиги Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризаси ва унга
илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи
қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз
қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар IDEVICE ANDIJAN масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми 2022 йил 1-чорак учун фойда
солиғи бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
IDEVICE ANDIJAN масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча
банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган
ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи
хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида
ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
У.Қурбонова