← Назад
Решение #84018 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
19
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йилда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| йилда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| ЖПКнинг | 95 | — | law | |
| йича асоссиз равишда ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5214 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 50 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| у айбли деб топилажак ЖК | 168 | 4 | law | |
| унга нисбатан айбли деб топилажак ЖК | 168 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 165 | — | law | |
| моддаси ва | 242 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 139 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи судья
М.Абидов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: Д.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: Х.Шамшиев
ҲУКМИ
2025 йил 27 февраль куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, судья О.Илхомжоновнинг раислигида, ҳайъат судьялари:
Ф.Эргашев ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Д.Олимовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим прокурори Ш.Шарипов, реабилитация қилинган Ф.Алимова ва
А.Арипов ҳамда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат
С.Жалолов, жабрланувчи Х.Хайдарова ҳамда унинг манфаатларини ҳимоя
қилган адвокат У.Давлатов ва С.Майоровлар ҳамда вакили
А.Турғуновнинг иштирокида, реабилитация қилинган Ф.Алимова ва
А.Ариповларга оид 1-1005-2301/254-сонли жиноят ишини, суд қарорларига
нисбатан Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари томонидан келтирилган
протест ҳамда жабрланувчи Х.Хайдарова ва унинг манфаатларида вакили
А.Турғунов томонидан келтирилган шикоятлар асосида тафтиш тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2023 йил 4 октябрдаги ҳукмига кўра,
Алимова Феруза Абиджановна (ALIMOVA FERUZA
ABIDJANOVNA), 1974 йил 17 декабрь куни
Қирғизистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси,
оилали,
икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
олий маълумотли, хусусий тадбиркор, Тошкент шаҳар,
Учтепа тумани, Г9А-даҳаси, 25-уй, 17-хонадонда
яшовчи, иш бўйича 01.05.2023 йилда ЖПКнинг
227-моддаси тартибида ушланиб, 03.05.2023 йилда
озод қилиниб, “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган,
унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари (жиноят
таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 1 ва 2-бандларига асосан
оқланган ва реабилитация қилиниб, жиноят ишининг унга оид қисми
тугатилган;
Арипов
Абдуфотих
Абдувахобович
(ARIPOV
ABDUFOTIX ABDUVAXOBOVICH), 1987 йил 7 июнь
куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси,
оилали,
икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
ўрта-махсус
маълумотли,
хусусий
тадбиркор,
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Тақачи кўчаси, 50-уй,
50-хонадонда яшовчи, иш бўйича 01.05.2023 йилда
ЖПКнинг
227-моддаси
тартибида
ушланиб,
03.05.2023 йилда озод қилиниб, “гаров” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган,
унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари (жиноят
таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 1 ва 2-бандларига асосан
оқланган ва реабилитация қилиниб, жиноят ишининг унга оид қисми
тугатилган;
Суд ҳукми билан, Ф.Алимова ва А.Ариповларга мулкий, маънавий
ва бошқа зиённи қоплаш масаласида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
304-313-моддалари тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган;
-жабрланувчи Х.Хайдаровага унинг томонидан сотиб олиниб,
А.Ариповнинг номига давлат рўйхатидан ўтказилган Тошкент шаҳар,
Чилонзор туман, Олмазор даҳаси, 6-уй, 19-хонадонни ўзига қайтариш
бўйича фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат
қилиш ҳуқуқи тушунтирилган;
-Тошкент шаҳар, Чилонзор туман, Олмазор даҳаси, 6-уй,
19-хонадонга қўйилган хатлов ва тақиқ билан боғлиқ барча масалалар
фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ҳал қилишлик учун
қолдирилган;
-манфаатдор тарафларга фуқаролик-ҳуқуқий битим, шартнома
бўйича юзага келган низолар юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган;
-иш бўйича ашёвий далил деб топилган “I Phone X” русумли уяли
телефон аппарати жабрланувчи Х.Хайдаровага тилхат орқали
қайтарилганлиги инобатга олинган;
-иш бўйича ашёвий далил деб топилган дисклар ва ҳужжатлар
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2024 йил 27 март кунидаги ажрими билан
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 4 октябрдаги
Ф.Алимова ва А.Ариповларга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз
қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, дастлабки тергов органи томонидан
А.Арипов ва Ф.Алимовалар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб,
бир гуруҳга бирлашиб, 2014 йил июль ойи бошларида Тошкент шаҳрида
доимий “прописка”га эга бўлмаган фуқароларни Тошкент шаҳридан
шартнома расмийлаштириш орқали кўчмас мулк олди-сотди қила
олмаслигидан
жиноий
мақсадларини
амалга
ошириш
учун
Хайдарова Ханифахон Ходжиакбаровна Тошкент шаҳрида доимий
пропискага ўтмасдан туриб, сотиб олган хонадонини ўзининг номига
расмийлаштира олмаслигидан фойдаланиб, ўзи Тошкент шаҳрида доимий
пропискага эга эканлиги ва Х.Хайдарова келгусида сотиб оладиган
хонадонни ўзининг номига расмийлаштириб туришини, кейинчалик у
доимий пропискага эга бўлгач мазкур хонадонни унинг номига қайта
расмийлаштириб беришини ваъда қилган ҳолда ишончига кириб,
алдаб, Х.Хайдарова 2014 йил 30 июль куни Тимофеева Елена Гариевнадан
65.000 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
маълумотномасига кўра, 05.03.2020 йилда 1 АҚШ долларини сўмга
нисбатан қиймати 9513,84 сўмни, 65.000 АҚШ доллари 618.399.600 сўмни
ташкил этган)га сотиб олган Тошкент шаҳри, Чилонзор туман,
Олмазор даҳаси, 6-уй, 19-хонадонини ўзининг номига расмийлаштириб
олишига эришиб, Х.Хайдарованинг мулкига бўлган ҳуқуқни фирибгарлик
йўли билан қўлга киритганликда;
шундан сўнг, А.Арипов ва Ф.Алимовалар фуқаролик ишлари бўйича
Учтепа туманлараро судига ариза билан мурожаат қилиб, Х.Хайдаровани
ушбу хонадон эгалигидан маҳрум қилиб, уйдан мажбурий равишда
чиқариб юбориш мақсадини кўзлаб, аслида юз бермаган, ҳолатлар
хусусида кўрсатувлар бериб, хонадон ўзига тегишли эканлиги тўғрисидаги
ёлғон важлари билан 05.03.2020 йилда суднинг Х.Хайдарова ва унинг оила
аъзоларини хонадондан мажбурий чиқартириш хусусида қарор
чиқаришига эришганликда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан эълон қилинган айблов бўйича
реабилитация қилинганлар.
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари протестда, биринчи
инстанция суди томонидан жиноят иши бир ёқлама кўриб чиқилиб,
ишнинг ҳақиқий ҳолатлари жиноят иши материаллари билан тўғри
аниқламасдан, Ф.Алимова ва А.Ариповларни асоссиз реабилитация қилиб,
апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳукмни ўзгаришсиз қолдириш
ҳақида қўпол хатога йўл қўйгани ҳақида важлар келириб, суд қарорларини
бекор қилиб, Ф.Алимова ва А.Ариповларга нисбатан дастлабки тергов
органи томонидан қўйилган айблов бўйича айблов ҳукми чиқаришни ва
санкиц ядоирасида жазо тайинлашни сўраган.
Жабрланувчи Х.Хайдарова ва унинг вакили А.Турғунов
шикоятларида, биринчи инстанция суди Ф.Алимова ва А.Ариповларни
асоссиз реабилитация қилганлиги, улар томонидан ушбу жиноятдан
ташқари ЖКнинг 165, 166, 167, 177 ва бошқа моддаларида назарда
тутилган жиноятлар содир этилгани, жиноятга бошқа шахслар ҳам даҳлдор
бўлганликлари ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилиб,
Ф.Алимова ва А.Ариповларни ЖКнинг 165, 166, 167, 177, 25,28,228, 238,
241, 242 ва 243-моддалари билан айбли деб топиб, уларга нисбатан
санкция доирасида максимал жазо тайинлаб, иш бўйича гувоҳ
Г.Турдиматова ва бошқаларни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал
қилиб, жабрланувчи Х.Хайдаровага етказилган моддий ва маънавий зиён
масаласини ҳал қилишни сўраганлар.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини,
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг
протестини ҳамда жабрланувчининг манфаатларида келтирилган
шикоятларни қувватлаб, уларни қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини,
жабрланувчи Х.Хайдарова ҳамда унинг адвокатлари У.Давлатов ва
С.Майоровлар ҳамда вакили А.Турғуновнинг ўзлари томонидан
келтирилган
шикоятлар
ҳамда
протестни
қувватлаб,
уларни
қаноатлантиришни сўраб берган фикрларини, реабилитация қилинган
Ф.Алимова ва А.Ариповлар ҳамда уларнинг адвокати С.Жалоловнинг
протест ҳамда жабрланувчи Х.Хайдарова ва унинг вакили А.Турғуновнинг
шикоятларини оқибатсиз қолдиришни сўраб берган фикрларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра,
суд қарорларини бекор қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасида, суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан,
тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга
ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича
далилларга баҳо берадилар. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги
ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 2-бандида, одил
судловни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш,
тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда
текширилиши асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни
аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал
қилишлари лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра
чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлиши;
4-бандида, ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча
камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, иш
бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан,
ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги,
реабилитация қилинганни жиноятни содир қилганлигини ҳам фош
қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига
мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, биринчи босқич суди мазкур жиноят ишини кўришда,
юқоридаги Қонун талаблари ва Олий суд Пленуми қарори
тушунтиришларига риоя қилмаган ва иш бўйича сўроқ қилинган
реабилитация қилинган, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига
ҳамда дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатларга етарли даражада
баҳо бермаган.
Тафтиш инстанцияси суд мажлисида сўроқ қилинган реабилитация
қилинган Ф.Алимова дастлабки тергов ҳамда суд жараёнларида берган
кўрсатувларини тасдиқлашини, ҳақиқатда Х.Хайдарованинг дафтаридаги
имзони тасдиқлашини, мазкур имзо унинг ўзига тегишлигини,
ҳисоб-китобларни
турмуш
ўртоғи
билан
қилганлигини,
улар
Х.Хайдаровага реализацияга товар берганликларини, Х.Хайдарова эса
ушбу товарларни сотиб, кунлик касса қилганлигини, Х.Хайдарова унинг
охирги қарзларини материаллар билан қайтарганлигини, 93-94 минг АҚШ
долларлик тилхатни тасдиқлашини, ушбу бу тилхатга турмуш ўртоғи ва
унинг гувоҳлари бўлганлигини, бошқа гувоҳлар иштирок этмаганлигини,
ушбу 93-94 минг АҚШ долларлик қарз “қолдиқ”лар билан йиллар
давомида йиғилган бўлганлигини, Х.Хайдарованинг ҳозирда ундан қарзи
йўқлигини, Х.Хайдарова билан бу ишдан ташқари фуқаролик судида иш
бўлганлигини, тилхатни терговчига берганлигини, тилхатни фуқаролик
судига олиб бормаганлигини, Х.Хайдарова умуман пул бермаганлиги учун
уйни унинг номига ўтказмаслигини айтганлигини, қарзлар бўйича бошқа
ҳужжат йўқлигини, фақат гувоҳлари борлигини, Чилонзор тумани,
Олмазор даҳаси, 6-уй, 19-хонадон 75.000 АҚШ долларига сотиб
олинганлигини, у ушбу пулни Х.Хайдаровага берганлигини, у эса 5 йил
ичида беришини айтганлигини, аммо бермаганлигини, у ўзи Е.Тимофеева
билан гаплашмаганлигини, у фақатгина Х.Хайдаровага ишониб, пулни
Х.Хайдаровага берганлигини, А.Арипов Х.Хайдаровага ишончнома
берганини билмаганлигини, у ўзи ҳужжатларни тушунмасиги сабабли,
уйни ҳужжатлари билан шуғулланмаганлигини, уй номига “прописка”
учун олинганлигини, уйни 2019 йилларда олганлигини, “Малика” ва
“Шахноза” гувоҳлари эканлигини, Х.Хайдарова Қушбегидаги уй бўйича
пул бермаса ҳам, уни 5 йил ичида бўшатиб қўй деб айта олмаганлигининг
асосий сабаби фуқаролик судида уларга шартнома шартларига кўра, уни
уйдан чиқара олмасликларини, уйда яна 1 йил яшаш ҳуқуқи борлигини
айтишгани бўлгани, жабрланувчи Х.Хайдарованинг кўрсатувларини
тасдиқламаслигини, унга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир
этмаганлигини баён қилиб, протест ҳамда жабрланувчининг шикоятларини
оқибатсиз қолдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Тафтиш инстанцияси суд мажлисида сўроқ қилинган реабилитация
қилинган А.Арипов дастлабки тергов ҳамда суд жараёнларида берган
кўрсатувларини тасдиқлашини, ҳақиқатда у бозорда Ф.Алимованинг
ишчиси бўлиб ишлаб келганлигини, у унинг ишончли одами
бўлганлигини, Чилонзор тумани, Олмазор даҳаси, 6-уй, 19-хонадон
ишончнома асосида унинг номига олинганлигини, ишончнома
Х.Хайдарованинг
айтгани
бўйича
тузилганлигини,
ишончнома
берилгандан кейин уй олди-сотди қилинганлигини, у нотариусга уйни ўз
номига
олиш
учун
борганлигини,
олди-сотди
шартномаси
расмийлаштирилган вақтда у уй эгаси бўлган Е.Тимофеевага уй учун
пулни бермаганлигини, у пулларни кўрмаганлигини, Х.Хайдаровага уй
олиш учун бошқа уй сотилганлигини, у ҳужжатларни Ф.Алимова
айтганлиги учун у орқали қилганлигини, шунингдек, Ф.Алимова
айтганлиги учун Х.Хайдаровани уйдан чиқариш бўйича у фуқаролик
судига ёзганлигини, уй эгаси бўлган Е.Тимофеевага пулни ким берганини
билмаслигини, уйни Ф.Алимова сотиб олганлигини, у Х.Хайдаровадан
пул олмаганлигини, Ф.Алимова унга “бориб уйни номизга олинг” деб
айтганлигини, Х.Хайдарова унга бир марта телефон қилиб, уйни номига
ўтказиб беришни сўраганлигини, аммо шундан кейин суд жараёнлари
бошқалиб кетганлигини, у Х.Хайдарова билан ишламаганлигини,
Ф.Алимова унга Х.Хайдаровани фақат “синглим” деб таништирганлигини,
у янги автомашина олганида, Х.Хайдарова “қуллуқ бўлсин” деб
айтганлигини, у Х.Хайдаровага “у бу нарса бермайсизми” деб айтганида,
ўша вақтда Х.Хайдарова унга автомашина пультини совға қилганлигини,
аммо у Х.Хайдаровадан унга автомашина пультини олиб беришини
сўрамаганлигини,
жабрланувчи
Х.Хайдарованинг
кўрсатувларини
тасдиқламаслигини, унга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир
этмаганлигини баён қилиб, протест ҳамда жабрланувчининг шикоятларини
оқибатсиз қолдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Тафтиш инстанцияси суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи
Х.Хайдарова дастлабки тергов ҳамда суд жараёнларида берган
кўрсатувларини тасдиқлашини, шикоят важларини тўлиқ қувватлашини,
ҳақиқатда Ф.Алимова унга ишончнома қилиб, “ишга аралашмай,
ўз ишларингизни қилиб юрсангиз бўлади” деб айтганлигини, Ф.Алимова
унга 75.000 АҚШ доллари бермаганлигини, “Халқлар Дўстлиги”
яқинидаги кўп қаватли уйнинг 5-қаватида жойлашган 3 хонали уй,
яъни Чилонзор тумани, Олмазор даҳаси, 6-уй, 19-хонадонни сотиб олиш
вақтида у Ф.Алимовадан 19.000 АҚШ доллари олганлигини, шунингдек,
2011 йилдан 2014 йилгача ишлаган фойдаси, яъни 20.000 АҚШ долларини
беришганлигини, Қушбеги мавзесидаги уйда мебель бўлмаганлигини,
эски мебель борлигини кўрганлигини, аммо эски мебель учун пул
бермаслигини айтганлигини, А.Арипов Қушбеги мавзесидаги уйдан
мебелларини олиб чиқишда ёрдам берганлигини, улар ишлаб келган
бозорда 2 та омборхонаси бўлиб, ушбу омборларга 93.000 АҚШ долларлик
товарлар сиғишини, тилхат бўйича Ф.Алимованинг кўрсатувларини
тасдиқламаслигини, ҳисоб-китоб сезон охирида ҳисобланганлигини,
Ф.Алимова дўконни ташлаб, кўп чиқиб кетишини, дўконга келмай қолган
кунлари ҳам кўп бўлганлигини, уларни ўртасидаги опа-сингилилик
2013 йилда тугаганлигини, ишончнома бўйича уй олиш юзасидан у
Ф.Алимовага мурожаат қилмаганлигини, ушбу масалада А.Ариповга
мурожаат қилганлигини, 2019 йилнинг февраль ойида А.Ариповнинг
ишончномасини амал қилиш муддатини тугашини билмаганлигини,
тадбиркорликни 2018-2019 йилларда тугатганлигини, фақат тирикчилик
учун кейин ҳам Ф.Алимова билан ишлаганлигини, у дўконда ойликка
ишламаганлигини, Ф.Алимованинг гўёки у дўконда ойликка ишлагани
ҳақидаги кўрсатуви ёлғонлигини, Ф.Алимова томонидан унга ноҳақлик
бўлганлиги ҳақида А.Арипов унга айтганлиги учун, у А.Ариповга
ишонганлигини, пулни олиш учун А.Ариповни чақирганлигини, аммо
унинг вақти йўқлиги сабабли усиз Е.Тимофеева ундан пулни олганлигини,
“уйга пул олдим” деб дафтарига Ф.Алимова ёзганлигини баён қилиб,
протестни ҳамда унинг шикоятларини қаноатлантириб, суд қарорларини
бекор қилиб, Ф.Алимова ва А.Ариповларни айбли деб топиб, уларга
қонуний жазо тайинлаб, унга етказилган моддий ва маънавий зиён
масалаларини ҳал этиб беришни сўради.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, реабилитация қилинган
Ф.Алимова ва А.Ариповлар ҳамда жабрланувчи Х.Хайдарованинг
кўрсатувларини тинглаб, протест ва шикоятларда келтирилган важларни
ишда тўпланган ҳужжатлар асосида атрофлича муҳока қилиб, далилларни
мақбуллигини текшириб, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ
текширмасдан, Ф.Алимова ва А.Ариповларнинг ҳаракатларида алдаш ва
ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуд кўп миқдордаги
мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишда ифодаланган
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида
назарда тутилган жиноят аломатлари йўқлиги ҳақида барвақт хулосага
келиб, уларни мазкур айблов бўйича асоссиз равишда ЖПКнинг
83-моддасига асосан реабилитация қилган деб ҳисоблайди.
Хусусан, биринчи инстанция суди Ф.Алимова ва А.Ариповларни
дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айблов бўйича
реабилитация қилишда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 10-бандида қайд этилган,
қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномаларга асосланган
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни
бажармаслик ҳам, бундай ҳолда ўзгалар мулкини эгаллашда ҳуқуққа
хилофлилик белгиси бўлмаганлиги туфайли фирибгарлик деб баҳоланиши
мумкин эмаслиги ҳақидаги тушунтиришлардан келиб чиқиб, жабрланувчи
Х.Хайдарова томонидан Чилонзор туман, Олмазор даҳаси, 6-уй,
19-хонадон сотиб олиниши жараёнида Ф.Алимова ва А.Ариповларни
ҳаракатларида Х.Хайдарованинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга
киритишга нисбатан қасд мавжуд бўлмаганлиги, яъни Ф.Алимова ва
А.Ариповлар томонидан Х.Хайдаровага нисбатан ҳеч қандай алдов
ишлатилмагани, унга ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар маълум
қилинмагани, уни янглиштиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар содир
этилмагани, айнан Х.Хайдаровани ўзи А.Ариповга сотиб олмоқчи бўлган
уйни, ўзининг Тошкент шаҳрида пропискаси бўлмагани сабабли,
унинг номига расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилганлиги ҳамда
хонадон 2014 йил 30 июль кунида расмийлаштирилган олди-сотди
шартномасига асосан сотиб олингач, 2019 йилга қадар Ф.Алимова ва
А.Ариповлар томонидан мазкур хонадонга эгалик қилиш, яъни
Х.Хайдаровани мулкини бирон-бир тарзда талон-торож қилишга
қаратилган хатти-ҳаракатлар амалга оширилмаганлигини асос қилиб
кўрсатган.
Бироқ, биринчи инстанция суди қайд этилган юқори турувчи
суднинг раҳбарий тушунтиришларини нотўғри талқин қилиб, ишда
тўпланган далилларга етарли даражада баҳо бермасдан, иш ҳолатларини
нотўғри аниқлаб, Ф.Алимова ва А.Ариповларни асоссиз реабилитация
қилган.
Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди протест ва шикоятларда
келтирилган важларга ишда тўпланган далиллар асосида етарли ни
атрофлича муҳокама қилмасдан, иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш
чораларини кўрмасдан, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз
қолдириб, барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли қарорининг 3-бандида, фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки
мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб,
бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки
ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериши,
ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб
қўйилишига имконият бериши;
5-бандида, фирибгарликда ишончни суиистеъмол қилиш деганда,
айбдорнинг мулкдор, мулкнинг бошқа эгаси ёки мулкни учинчи шахсларга
бериб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бошқа шахслар
билан ишончли муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши
тушунилиши лозимлиги. Ишончга турли ҳолатлар, масалан, айбдор
шахснинг хизмат мавқеи ёки унинг жабрланувчи билан шахсий ёки
қариндош-уруғлик муносабатлари сабаб бўлиши мумкинлиги;
8-бандида, агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни
мазкур мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ
мажбуриятларни бажармаслик ниятида олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш
айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга
нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга
киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозимлиги;
11-бандида, тузилган битимга асосан ўзга шахснинг эгалигига
ўтказилган ёки гаров таъминоти сифатида топширилган мулк юзасидан
шахснинг битим тузилишида бошқа мақсад кўзлангани ҳақидаги важлари
асосида ҳолат битим қонунга мувофиқ тузилгани аниқланган ҳолларда
фирибгарлик сифатида баҳоланмаслиги лозимлиги ҳақида раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Жиноят ишида тўпланган далиллар ҳамда суд жараёнларида
аниқланган ҳолатларга кўра, жабрланувчи Х.Хайдарова тахминан
2010 йиллардан буён Ф.Алимова билан таниш бўлиб, биргаликда
“Абу-саҳий” бозорида савдо фаолияти билан, хусусан Х.Хайдарова
Ф.Алимовадан турли молларни сотишга олиб, ушбу молларни савдоси
билан шуғулланиб келиб, ушбу фаолияти давомида Ф.Алимованинг қўл
остида ишлаб келган А.Арипов билан танишган, ўрталаридаги узоқ йиллик
тадбиркорлик фаолиятлари давомида уларни ўртасида ўзаро ишончли
муносабатлар юзага келган.
Кўчмас мулк олди-сотди қилинган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон
Республикасининг 2011 йил 14 сентябрдаги “Тошкент шаҳри ва
Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар Ўзбекистон
Республикаси
фуқаролари
тоифаларининг
рўйхати
тўғрисида”ги 296-сон Қонуни билан тасдиқланган илованинг 1-бандига
кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - хусусий мулк қилиб олинган
уй-жойга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка
қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
16 февралдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка
қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини
амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 41-сонли Қарори билан
тасдиқланган 1-илованинг 8-бандига кўра, агар сотиб олувчи томон:
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган; Тошкент шаҳри
ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган),
Рўйхатнинг 2, 5, 9-11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий
прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг
доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса Тошкент шаҳрида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод
таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек
Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги
кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас
мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг
бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш
амалга оширилиши қайд этилган.
Қайд этилган Қонун талабларига мувофиқ, кўчмас мулк олди-сотди
қилинган вақт, яъни 2014 йилнинг июль ойида Х.Хайдарова
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмагани ҳамда бу вақтга қадар
бирон-бир мансабдорлик лавозимда ишлаши муносабати билан Тошкент
шаҳри ҳудудида доимий яшаб келмагани сабабли, Тошкент шаҳри ва
Тошкент вилоятида доимий пропискага туриш орқали ўз номига кўчмас
мулк сотиб олиш имкониятига эга бўлмаган.
Ишда тўпланган далиллар ҳамда суд жараёнларида аниқланган
ҳолатларга кўра, Х.Хайдарова ўзининг бир неча йилик тадбиркорлик
фаолияти давомида орттирган даромади эвазига 2014 йилнинг июль
ойларида яшаш учун Тошкент шаҳридан хонадон, яъни Чилонзор тумани,
Олмазор даҳаси, 6-уй, 19-хонадонни сотиб олишни режалаштириб,
ўзининг тадбиркорликдаги даромадидан улуши сифатида Ф.Алимовадан
тахминан 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ушбу пулга
ўзида мавжуд бўлган пулларни қўшиб ҳамда яқин қариндошларидан қарз
олиб, уйга етарли миқдорда пул тўплагач, Тошкент шаҳрида доимий
пропискага эга бўлмаганлиги туфайли уй-жойни ўз номига
расмийлаштириб олмаслигини аниқ билгани ҳолда, ўзаро ишончли
муносабатларга таяниб, Ф.Алимова орқали унинг қўл остида ишлаб
келган, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга эга бўлган А.Ариповга
мурожаат қилиб, А.Ариповдан сотиб олмоқчи бўлган хонадонни унинг
номига сотиб олишига розилик сўраган.
Ўз навбатида, Ф.Алимова ва А.Ариповлар жабрланувчи Х.Хайдарова
Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бўлмагани сабали, Тошкент шаҳри
ҳудудидан ўз номига хонадон сотиб ололмасилигини аниқ билганлари
ҳолда, Х.Хайдарованинг ишончини суистеъмол қилишиб, уни ишонтириш
мақсадида, унинг номига сотиш ҳуқуқини берувчи ишончнома
расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, А.Арипов 2014 йил 18 июль куни
Х.Хайдаровага унинг номига Чилонзор тумани, Олмазор даҳаси, 6-уй,
19-хонадонни сотиб олишга ҳамда расмийлаштириш, унга мулк ҳуқуқи
асосида тегишли бўлган ушбу хонадонни тасарруф этиш ва зарур бўлганда
сотиш, ўзгага ўтказиш учун керакли бўлган ҳужжатларни олиш, хонадонни
барча тўловларини амалга ошириш, уй-жойнинг техник ҳолатидан
хабардор бўлиб туриш, ўзини ва бошқа фуқароларни доимий ва вақтинча
рўйхатга қўйиш ваколатини бериш ҳақида 3 йил муддатга нотариал
тартибда ишончнома расмийлаштирган.
Шундан сўнг, Х.Хайдарова 2014 йил 30 июль куни нотариал
тартибда
тузилган
олди-сотди
шартномасига
асосан
фуқаро
Е.Тимофеевадан, унга тегишли Чилонзор тумани, Олмазор даҳаси, 6-уй,
19-хонадонни А.Ариповнинг номига сотиб олган, бунда Е.Тимофеевага
мазкур хонадон учун келишилган жами 65.000 АҚШ доллари миқдоридаги
пуллар Х.Хайдарова томонидан тўлиқ берилган.
2014 йил 8 август куни мазкур хонадон Тошкент шаҳар Ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Чилонзор туман хизмати
томонидан А.Ариповнинг номига давлат рўйхатидан ўтказилган,
шунингдек, А.Арипов томонидан 2016 йил 10 октябрда ўзининг номига
расмийлаштирилган Чилонзор туман, Олмазор даҳаси, 6-уй, 19-хонадонни
Х.Хайдаровага 3 йил муддатга текин фойдаланишга (ссудага) бериш
шартномаси нотариал тартибда расмийлаштириб берилган.
Фуқаро Е.Тимофеевадан қайд этилган хонадон айнан Х.Хайдарова
томонидан сотиб олгани ҳолати, дастлабки тергов даврида
Х.Хайдарованинг ихтиёрий тақдим қилинган телефон аппарати
хотирасидаги аниқланган Е.Тимофееванинг Чилонзор тумани, Олмазор
даҳаси, 6-уй, 19-хонадонни Х.Хайдаровага сотиб, ундан хонадон учун
жами 65.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олганлиги, хонадонни
бошқа шахсларга сотмаганлиги, Х.Хайдаровадан ташқари бошқа
шахсларни танимаслиги ҳақидаги видеомурожаати билан ўз исботини
тўлиқ топган.
Қайд этилган ҳолатларга кўра, Ф.Алимова ва А.Ариповлар олдиндан
тил бириктириб, Х.Хайдарованинг ишончини суистеъмол қилиб,
алдов йўли билан унинг мулкини қўлга киритиш қасди билан ҳаракат
қилиб, ўзларининг жиноий мақсадларини амалга ошириш мақсадида,
А.Арипов 2014 йил 18 июль куни Х.Хайдаровага унинг номига Чилонзор
тумани, Олмазор даҳаси, 6-уй, 19-хонадонни сотиб олишга ҳамда
расмийлаштириш, унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ушбу
хонадонни келгусида сотиш, яъни тасарруф этиш ваколатини бериш
ҳақида 3 йил муддатга нотариал тартибда ишончнома расмийлаштириб
бериб, Х.Хайдарова ушбу ишончнома асосида В.Алимова ва
А.Ариповларга ишониб, 2014 йил 30 июль куни нотариал тартибда
тузилган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро Е.Тимофеевадан
65.000 АҚШ доллари эвазига, унга тегишли хонадонни А.Ариповнинг
номига сотиб олгач, мазкур хонадонда ўз оиласи билан яшаб келган.
Шундан сўнг, Ф.Алимова ва А.Ариповлар ўзларининг жиноий
қасдини охирига етказиш мақсадида, А.Арипов томонидан Х.Хайдаровани
номига уйни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи 18.07.2014 йилдаги
ишончномани амал қилиш муддати тугагач, фуқаролик судга даъво
аризаси киритиш орқали Х.Хайдарова ва унинг оиласини хонадондан
мажбурий чиқартириш юзасидан даъво аризаси киритиш орқали,
Х.Хайдаровага тегишли бўлган мулкни алдов йўли билан қўлга киритишни
режалаштириб, ишончнома муддати ўтгач, А.Арипов (ўзининг суд
жараёнларида берган кўрсатувларига мувофиқ) Ф.Алимованинг
кўрсатмаси асосида Х.Хайдарова ва унинг оиласини хонадондан мажбурий
тарзда чиқартириш юзасидан фуаролик ишлари бўйича судга мурожаат
қилган, бироқ, фуқаролик суди томонидан хонадонни Х.Хайдаровага
текин фойдаланишга (ссудага) бериш ҳақидаги 10.10.2016 йилдаги
шартномасининг амал қилиш муддати ўтмаганлиги боис А.Ариповнинг
мурожаати рад этилган.
Шунга кўра, Ф.Алимова ва А.Ариповлар хонадонни Х.Хайдаровага
текин фойдаланишга (ссудага) бериш ҳақидаги 10.10.2016 йилдаги
шартномасининг амал қилиш муддати 2019 йилни октябрь ойларида
тугашини кутиб, ушбу шартноманинг амал қилиш муддати тугагач,
А.Арипов Ф.Алимованинг кўрсатмаси асосида ҳаракат қилиб, 2019 йилни
якунида даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат
қилган ва унинг даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Учтепа туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, 2020 йилни 5 март
кунидаги хал қилув қарори билан даъвогар А.Ариповнинг жавобгар
Х.Хайдаровага нисбатан квартирани текин фойдаланишга бериш
шартномасини бекор қилиш ва квартирадан мажбурий тартибда кўчириш
даъво талаблари қаноатлантирилган, натижада Ф.Алимова ва А.Ариповлар
Х.Хайдаровга тегишли бўлган мулкни қўлга киритишган ва айнан шу вақт,
яъни 2020 йилни 5 март кунидан улар мазкур мулкдан хоҳлаган тарзда
фойдаланиш ва тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлганлар.
Қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, Чилонзор тумани,
Олмазор даҳаси, 6-уй, 19-хонадон ҳақиқатда Х.Хайдарова томонидан,
ўзига тегишли бўлган пул маблағлари эвазига А.Ариповнинг номига сотиб
олинган бўлса-да, бироқ, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро
судининг 05.03.2020 йилдаги хал қилув қарори ҳамда мазкур суд
жараёнлари акс эттирилган 20.01.2020 йилдан 05.03.2020 йилга қадар
юритилган суд мажлиси баённомага кўра, Ф.Алимова ва А.Ариповлар
томонидан мазкур хонадон гўёки Ф.Алимова томонидан ўзига тегишли
75.000 АҚШ доллари эвазига Х.Хайдаровага сотиб олиб берилиб,
хонадон А.Ариповнинг номига расмийлаштирилганиганлиги, Х.Хайдарова
томонидан мазкур хонадон учун пул берилмаганлигини баён қилиб,
айнан
18.07.2014
йилдаги
ишончномадан
фойдаланган
ҳолда
Х.Хайдаровани чалғитиб, келгусида унинг мулкини қўлга киритиш
мақсадида, қонун талаблари асосида тузилган битим, яъни нотариал
тартибда 30.07.2014 йилда тузилган олди-сотди шартномасига асосан
хонадонни алдов йўли билан қўлга киритишиб, фуқаролик судига
мурожаат қилиш орқали Х.Хайдаровани хонадондан мажбурий тарзда
кўчиртиришга эришиб, 2020 йилни 5 март кунидан ўзларининг
ғайриқонуний эгалигига ўтган хонадондан ўзлари хоҳлаган тарзда
фойдаланиш ва тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлиб, жиноий
ҳаракатларини 2020 йилни 5 март кунида тугаллаганлар.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214-моддасида тафтиш
инстанциясининг ваколатлари белгиланган бўлиб, ушбу модда биринчи
қисми 3-бандида, тафтиш инстанцияси суди жиноят ишини кўриш
натижаларига кўра иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини
бекор қилиш ва айблов ёки оқлов ҳукми чиқариш тўғрисида қарор қабул
қилиши қайд этилган.
Бундай ҳолатларда, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати,
юқорида қайд этилган Қонун талабларини ҳамда ишда тўпланган
далилларни инобатга олиб, дастлабки тергов органи томонидан Ф.Алимова
ва А.Ариповларнинг ҳаракатлари “фирибгарлик, яъни бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб, алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ёки мулкига
бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш”да ифодаланган Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган айблов бўйича
тўғри квалификация қилинган деб тўхтамга келиб, биринчи инстанция
судининг ушбу айблов бўйича ребилитация қилиш ҳақидаги ҳукмини
ҳамда апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг биринчи инстанция
судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдиш ҳақидаги ажримини бекор қилиб,
Ф.Алимова ва А.Ариповларни кўрсатилган айблов бўйича айбли деб
топишни лозим топади.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, Ф.Алимовага нисбатан жазо
тури ҳамда миқдорини танлашда у томонидан содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда шу билан
биргаликда
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг
7, 8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори талабларидан
келиб чиқиб, унинг шахсини, оилавий ва моддий шароитини, оилали
бўлиб, қарамоғида фарзандлари борлигини, муқаддам судланмаганлигини,
ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиб келганлигини, шу билан бир
қаторда, жиноий ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи Х.Хайдарованинг
манфаатларига етказилган жуда кўп миқдордаги моддий зарар ўрни
қопланмаганлигини инобатга олиб, ЖК 168-моддасининг 5-қисми
талабларидан келиб чиқиб, уни аёллигини инобатга олиб, ЖКнинг
50-моддаси талабидан келиб чиқиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, у айбли деб топилажак ЖК 168-моддасининг 4-қисми санкцияси
доирасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини энг кам
муддатидан ҳам камроқ қисмини тайинлашни лозим топади.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, А.Ариповга нисбатан жазо
тури ҳамда миқдорини танлашда у томонидан содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда шу билан
биргаликда
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг
7, 8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори талабларидан
келиб чиқиб, А.Ариповнинг шахсини, оилавий ва моддий шароитини,
оилали бўлиб, қарамоғида фарзандлари борлигини, муқаддам
судланмаганлигини, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиб
келганлигини, шу билан бир қаторда, унинг жиноий ҳаракатлари
оқибатида жабрланувчи Х.Хайдарованинг манфаатларига етказилган жуда
кўп миқдордаги моддий зарар ўрни қопланмаганлигини инобатга олиб,
ЖК 168-моддасининг 5-қисми талабларидан келиб чиқиб, унга нисбатан
айбли деб топилажак ЖК 168-моддасининг 4-қисми санкцияси доирасида
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади.
Шу билан бир қаторда, судлов ҳайъати ҳукмнинг мулкий ундирувга
оид қисмини муҳокама қилиб, Ф.Алимова ва А.Ариповнинг жиноий
ҳаракатлари оқибатида жабрланувчига тегишли бўлган хонадон
фирибгарлик йўли билан қўлга киритилиб, фуқаролик ишлари бўйича
суднинг ҳал қилув қарорлари билан мазкур кўчмас мулк А.Ариповнинг
эгалигида қолдирилганлигини, натижада жабрланувчи Х.Хайдарованинг
манфаатларига жуда кўп миқдордаги қийматда моддий зарар
етказилган.
Судлов ҳайъати, жабрланувчининг манфаатларига етказилган
моддий зарарнинг қийматини аниқлашда, жабрланувчи Х.Хайдарова
содир этилган жиноят оқибатида кўчмас мулки объектидан маҳрум
бўлганлигини, бугунги кунда жойлашув манзили, майдони, хоналари ва
ҳолати юзасидан айнан шу тоифдаги хонадонларнинг қийматидан келиб
чиққан ҳолда белгилашни лозим деб топади.
“Pro by Evaluation” МЧЖ баҳоловчи компаниясининг 2025 йил
25 февралдаги 2132-сонли баҳолаш хулосасига кўра, бугунги кунда
Чилонзор тумани, Олмазор даҳасидаги майдони 70 кв.м бўлган
хонадоннинг ўртача бозор қиймати жами 1.496.389.560 сўмни ташкил
қилиши аниқланган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати Ф.Алимова ва А.Ариповнинг
жиноий
ҳаракатлари
оқибатида
жабрланувчи
Х.Хайдарованинг
манфаатларига етказилган моддий зарар ўрни жами 1.496.389.560 сўмни
ташкил этишини эътироф этиб, ушбу қийматдаги моддий зарар суммасини
Ф.Алимова ва А.Ариповлардан солидар тартибда жабрланувчи
Х.Хайдарованинг фойдасига ундиришликни белгилашни, шу ўринда,
судлов ҳайъати жабрланувчи Х.Хайдаровага унга етказилган бошқа
мулкий ва маънавий зарарларни ундириш мақсадида фуқаролик
судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим
топади.
Шу билан бир қаторда, судлов ҳайъати жабрланувчи Х.Хайдарова ва
унинг вакили томонидан берилган шикоятлардаги гувоҳ Ф.Алимова ва
А.Ариповларни бошқа жиноятларни содир этганликда айблаш ҳамда иш
бўйича гувоҳ Г.Турдиматова ва бошқаларни жавобгарликка тортиш
масаласини ҳал этиш юзасидан келтирилган важларга баҳо бериб
қуйидагиларни инобатга олади.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанциясининг 2024 йил 17 октябрдаги ажрими билан
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 416, 417-моддалари талабларига
мувофиқ, Ф.Алимова ва А.Ариповга оид жиноят иши бўйича қўшимча
процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун ажрим нусхаси
Яккасарой туман прокуратураси орқали тегишли тергов органга
топширилган.
Судлов ҳайъатининг ажримини ижроси юзасидан Ўзбекистон
Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан қўшимча
процессуал ҳаракатлар амалга оширилиб, унинг натижаси бўйича
2025 йил 18 январдаги қабул қилинган қарори билан жиноят ишини
Ф.Алимова ва А.Ариповларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 165-моддаси, 166-моддаси, 167-моддаси, 228-моддаси ва
242-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлигини
тақдиқловчи далилларни аниқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли, уларга
нисбатан бўлган ушбу қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПК
83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилган, шунингдек, жиноят ишини
Г.Турдиматованинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
139-моддаси, 238-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари
мавжудлигини тақдиқловчи далилларни аниқлаш имкони бўлмаганлиги
сабабли, унга нисбатан бўлган ушбу қисми Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жабрланувчи Х.Хайдарова ва унинг
вакили томонидан келтирилган шикоятларнинг Ф.Алимова ва А.Ариповни
бошқа жиноятлар учун ҳамда бошқа шахсларни жавобгарликка тортиш
ҳақидаги қисмини оқибатсиз қолдиришни лозим топади.
15
521
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
3, 4, 5, 6
Қ И Л Д И:
Алимова
Феруза
Абиджановна
(ALIMOVA
FERUZA
ABIDJANOVNA) ва Арипов Абдуфотих Абдувахобович (ARIPOV
ABDUFOTIX ABDUVAXOBOVICH)га нисбатан чиқарилган Тошкент
шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил
4 октябрдаги ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 27 март кунидаги
ажрими – бекор қилинсин.
Алимова
Феруза
Абиджановна
(ALIMOVA
FERUZA
ABIDJANOVNA) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг
“а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб
топилсин ва унга шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
6 (олти) йил 3 (уч) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида,
Ф.Алимовани 2023 йил 1 майдан 3 май кунига қадар (жами 3 кун) қамоқда
сақланган муддатини ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, тайинланган
жазодан чегириб, Алимова Феруза Абиджановнага узил-кесил ўташ учун
6 (олти) йил 2 (икки) ой 27 (йигирма етти) кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси қолдирилсин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттириш
белгилансин.
Ф.Алимова суд мажлиси залида қамоққа олиниб, Ўзбекистон
Республикаси
ИИВ
ЖИЭД
Марказий
тергов
ҳибсхонасига
жойлаштирилсин ва жазони ўташ муддати 2025 йил 27 февраль кунидан
бошлаб ҳисоблансин.
Арипов Абдуфотих Абдувахобович (ARIPOV ABDUFOTIX
ABDUVAXOBOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбли деб топилсин ва унга шу модда билан 8 (саккиз) йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида,
А.Ариповни 2023 йил 1 майдан 3 май кунига қадар (жами 3 кун) қамоқда
сақланган муддатини ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, тайинланган
жазодан чегириб, Арипов Абдуфотих Абдувахобовичга узил-кесил ўташ
учун 7 (етти) йил 11 (ўн бир) ой 27 (йигирма етти) кун озодликдан маҳрум
қилиш жазоси қолдирилсин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттириш
белгилансин.
А.Арипов суд мажлиси залида қамоққа олиниб, Ўзбекистон
Республикаси
ИИВ
ЖИЭД
Марказий
тергов
ҳибсхонасига
жойлаштирилсин ва жазони ўташ муддати 2025 йил 27 февраль кунидан
бошлаб ҳисоблансин.
Маҳкум Ф.Алимова ва А.Ариповлардан солидар тартибда
жабрланувчи Х.Хайдарованинг фойдасига етказилган 1.496.389.560 сўм
миқдоридаги моддий зарар суммаси ундирилсин.
Жабрланувчи Х.Хайдаровага унга етказилган бошқа мулкий ва
маънавий зарарларни маҳкумлардан ундириш мақсадида фуқаролик
судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган “I Phone X” русумли
уяли телефон аппарати жабрланувчи Х.Хайдаровага тилхат орқали
қайтарилганлиги инобатга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган дисклар ва ҳужжатлар
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Тошкент
шаҳар
прокурори
ўринбосарининг
протести
қаноатлантирилсин, жабрланувчи Х.Хайдарова ва унинг вакили
А.Турғуновнинг шикоятлари қисман қаноатлантирилсин.
Ҳукмдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки
протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи судья:
/имзо/
О.Илхомжонов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Эргашев
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри: