← Назад
Решение #840216 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 282 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПК | 259 | — | law | |
| ИПКнинг | 275 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р
2022 йил 7 июль
4-1001-2205/3597-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати К.Давлетова раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Махмудов ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида, тарафлардан:
даъвогар “FLASH INVEST” масъулияти чекланган жамияти раҳбари З.Артиқов,
жавобгар “PIPE LINE SERVICE” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
У.Махмудов, вакиллари А.Махмудов (2022 йил 21 февралдаги 9-сонли ордер ва
2022 йил 21 февралдаги 1-сонли ишончномага асосан) ва Қ.Юлдашев (2022 йил
22 апрелдаги 28-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “FLASH
INVEST” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “PIPE LINE SERVICE”
масъулияти чекланган жамиятидан 54 750 032 сўм асосий қарз, 26 280 014 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлаб бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
26 апрелдаги ажрими устидан жавобгар “PIPE LINE SERVICE” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“FLASH INVEST” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “PIPE LINE SERVICE” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил
15 июлда 17-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар 11 дона
насосларни бошқариш хоналари ва 11 дона ўчириш воситаларини ҳамда 3 дона
насосларни ўрнатиш ва уларни монтаж қилиш ишларини бажариши, ўз
навбатида жавобгар шартномада белгиланган муддатда ва тартибда тўловни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандида шартноманинг умумий қиймати
163 500 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг буюртмасига асосан ишлар
бажарганлиги, бироқ жавобгар томонидан шартномада белгиланган сумманинг
108 749 968 сўм қисми тўлаб берилиб, қолган 54 750 032 сўм пул маблағлари
тўлаб берилмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 5 январда
юборилган 1-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги асоси билан
даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
54 750 032 сўм асосий қарз, 26 280 014 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 21 февралдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “TCT
FISH CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи
шахс деб юритилади) жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 54 750 032 сўм асосий қарз, 7 800 000 сўм пеня, олдиндан
тўланган 1 620 600,92 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати
ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанция судининг 2022 йил 26 апрелдаги ажрими билан
апелляция шикояти берган жавобгар ўзининг апелляция шикоятидан воз
кечганлиги сабабли, шикоят бўйича иш юритиш тугатилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Ўзбекистон Республикаси
Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатлари бекор
қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида
кассация
шикоятида
келтирилган
важларни
такрорлаб,
апелляция
инстанциясида даъвогар алдаганлиги сабабли апелляция шикоятидан воз
кечганлигини, ваҳоланки, даъвогар келишув битими тузишга келишиб, пенядан
воз кечишлиги тўғрисида хат берганлигини, шу сабабли кассация шикоятини
қаноатлантириб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз тушунтиришида жавобгарнинг
кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Учинчи шахс суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 282-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари
ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар
биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида
кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан
кассация шикояти беришга ҳақли.
Жавобгар томонидан бекор қилиш сўралган ҳал қилув қарори апелляция
тартибида кўрилмаган.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар кассация
шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга
мувофиқ
кассация
тартибида
шикоят
қилинмайдиган
(протест
келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси
суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса,
кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни
тугатади.
Мазкур ҳолатда кассация шикояти апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори билан бирга кассация тартибида шикоят қилиш мумкин бўлган
апелляция инстанцияси судининг апелляция шикояти бўйича иш юритишни
тугатиш ҳақидаги ажрими устидан ҳам берилган. Шунинг учун кассация
шикояти иш юритишга қабул қилинган. Бироқ, ҳал қилув қарори апелляция
тартибида кўрилмаган. Бу эса ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти
бериш мумкин эмаслигини билдиради.
Шунинг учун кассация шикоятининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
тўғрисидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилиши лозим.
ИПК 259-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этишга жалб
қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори
қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган
ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Жавобгарнинг мазкур иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қароридан
норози бўлиб, унинг устидан берган апелляция шикоятида биринчи инстанция
суди томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома бўйича даъвогар томонидан 108 749 968 сўмлик ишлар
бажарилганлиги, шунга асосан 108 749 968 сўм тўлаб берилганлиги, бироқ
биринчи инстанция суди томонидан жавобгар томонидан тан олинмаган
далолатнома асосида даъвони қаноатлантириш тўғрисида асосиз хулосага
келинганлиги баён этилиб ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўралган.
Бироқ, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд
ҳужжати чиқарилгунига қадар низо юзасидан олиб борилган музокаралар
оқибатида тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлигини маълум қилиб,
апелляция шикоятидан воз кечишини билдириб, судга ариза тақдим этган.
ИПКнинг 275-моддасига биноан, апелляция шикояти берган шахс ишни
кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга
ҳақли.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция шикояти
иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан
шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни
тугатади.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг апелляция
шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топиб, қонуний хулосага
келган.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация
шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация
инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятининг
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш қисми бўйича
иш юритишни тугатишни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни,
апелляция судлов ҳайъатининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар томонидан тўланган суд
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 282, 296, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“PIPE LINE SERVICE” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикоятининг Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2022
йил
28 февралдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш
юритиш тугатилсин, кассация шикоятининг Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 26
апрелдаги ажримини бекор қилиш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022йил 26 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
К.Давлетова
ҳайъат аъзолари:
Ш.Махмудов
Р.Хайдаров