← Назад
Решение #840741 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 259 | — | law | |
| ИПК | 269 | — | law | |
| ИПКнинг | 113 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р
2022 йил 7 июль
4-1806-2101/989-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати К.Давлетованинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида,
“SHER AXROR KAMOLI” фермер хўжалиги рахбари Ш.Хайдаров, вакили
К.Жалилов (ишончномасиз)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “Тошкент қишлоқ хўжалиги
техникаси заводи” МЧЖ манфаатида “SHER AXROR KAMOLI” фермер
хўжалигидан 246 424 243,80 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “SHER
AXROR KAMOLI” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” МЧЖ (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “SHER AXROR KAMOLI” фермер хўжалигидан (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) 246 424 243,80 сўм ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 январдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар
фойдасига 241 618 725,50 сўм асосий қарз, 2 883 311 сўм пеня ундирилган.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 18 мартдаги ажрими билан
жавобгарнинг ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикояти
қайтарилган.
Кассация шикоятида апелляция шикояти давлат божи тўловини
кечиктириш ҳақидаги илтимоснома муҳокама қилинмасдан асоссиз
қайтарилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ажримини бекор қилиб,
апелляция шикоятини кўриш учун апелляция инстанцияси судига юбориш
сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, апелляция шикоятига давлат божи тўловини
кечиктириш
тўғрисидаги
илтимосномани
муҳокама
қилмасдан,
қонунчиликда назарда тутилган имтиёзларни қўлламасдан, банкнинг техник
хатолик туфайли берган маълумотномасининг асос қилиб олиб, апелляция
шикоятини қайтариш ҳақида хулосага келганлигини, бунинг натижасида
шикоят бериш муддати ўтказиб юборилганлигини маълум қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Палата ва даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва даъвогар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади:
ИПК 259-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган
шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув
қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақли.
ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан кассация
шикояти (протести) агар давлат божи ва почта харажатлари белгиланган
тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар кассация
шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божи ва почта
харажатларини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш
имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд
бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса қайтарилади.
Апелляция шикоятига давлат божини кечиктириб тўлаш ҳақида
илтимоснома илова қилиб, жавобгарнинг хизмат кўрсатувчи банки АТБ
“Агробанк” Қашқадарё вилоят филиалининг 2021 йил 14 февралдаги
97/4-сонли жавобгарнинг К-2 да қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида
маълумотномасини илова қилган.
ИПКнинг 113-моддасига кўра, давлат божини тўлаш асослари ва
тартиби, уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод
қилиш тартиби, давлат божини қайтариш тартиби қонун ҳужжатлари билан
белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
19-моддасининг йигирма еттинчи қисмига биноан пул маблағлари мавжуд
бўлмаган, бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда,
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний
шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга
рухсат берилиши мумкин.
Яъни, қонун ҳужжатларига кўра, давлат божини кечиктириб тўлашга
рухсат бериш бу суднинг мажбурияти, эмас балки ҳуқуқидир. Мазкур
ҳолатда жавобгарнинг ҳисоб рақамида давлат божи тўлаш учун пул
маблағлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома бир йил олдинги
сана билан берилганлини муҳокама қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 10-бандида апелляция
шикоятига давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларнинг асли илова қилиниши кераклиги юзасидан тушунтиришлар
берилган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг апелляция
шикоятини давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги
илтимосномаси рад этилиб, кассация шикояти қайтариб асосли хулосага
келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга, 4-бандига кўра, ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 18 мартдаги
ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда тўланган
21 600 сўм почта харажати жавобгар зиммасида қолдирилади.
4
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 195, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қ и л д и:
“SHER AXROR KAMOLI” фермер хўжалигининг кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 мартдаги ажрими ўзгаришсиз қолдрилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
К.Давлетова
ҳайъат аъзолари:
Б.Исрайлов