← Назад
Решение #841176 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41
АНДИЖАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41
Тел: (74) 223-60-34, факс: 223-60-37, Веб-сайт: www.sud.uz, эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
4-1701-2203/1770-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судья У.Қурбонованинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси палата аъзоси даъвогар АТ Халқ банки
манфаатида, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Умирзаков
Махмуд
Аллакулович ҳисобидан 16 770 685 сўм кредит тани, 1 472 690 сўм фоиз ва 63
310 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар вакили
Д.Неъматуллаев (ишончнома асосида) иштирокида иқтисодий ишни Савдосаноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги матнларда палата деб юритилади) акциядорлик тижорат «Халқ банки»
(кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Умирзаков Махмуд
Аллакулович ҳисобидан 16 770 685 сўм кредит тани, 1 472 690 сўм фоиз ва 63
310 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Халқ
суғурта” компанияси жалб қилинган.
Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони
қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан кредит шартномаси тузилганлиги,
шартномага асосан ҳар ойда белгиланган график асосида олинган кредитнинг
асосий тани ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириб борилиши
белгиланганлиги, жавобгар томонидан олинган кредит маблағларини
тўланмасдан келаётганлиги, шу кунга қадар жавобгар томонидан графикка амал
қилинмай,
қарздорлик
бартараф
этилмаганлиги
сабабли
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи хақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисига келмади. Суд ИПКнинг
128,170-моддаларига кўра, ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд, тарафларнинг вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТ Халқ банки Андижон вилоят
Куйганёр филиали билан жавобгар ўртасида мебель ишлаб чиқариш учун хом
ашё сотиб олиш учун 05.10.2020 йилда 757-сонли кредит шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра 18 ойга 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 30 000 000 сўм
кредит маблағи ажратилган. Кредитни таъминоти сифатида суғурта
компаниясининг суғурта полиси тақдим қилинган. Кредит маблағи тегишли
хисоб рақамга ўтказиб берилган.
Жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида
тўланмасдан келинганлиги оқибатида 2022 йил 23 май куни ҳолатига
жавобгарнинг кредит танидан 16 770 685 сўм, 1 472 690 сўм кредит фоизи ва 63
310 сўм пеня қарздорлиги ҳосил бўлган.
Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар ёзма
равишда талабнома юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгар томонидан
графикка амал қилмай қарздорлик бартараф этилмаган.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни
қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини
аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг
суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида
белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб
чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит
ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан
амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик
мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини
қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг
10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан
қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз
берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит
ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш
кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг
327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум
қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра,
жавобгар 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни
тўламаганда, даъвогар кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин
ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга.
Банк маълумотномасига кўра, жавогар кредит қарздорлиги бўйича қисман
тўловни амалга оширганлиги сабабли, жавобгарнинг 29.06.2022 йил холатига
муддати ўтган кредит танидан 4 537 000 сўм, 35 000 сўм кредит фоизи жами 4
572 000 сўм кредит қолдиғи қолганлиги маълум қилинган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига кредит танидан
4 537 000 сўм, 35 000 сўм кредит фоизи жами 4 572 000 сўм кредит қолдиғини
ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
366 133,7 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Умирзаков Махмуд Аллакулович ҳисобидан
акциядорлик тижорат «Халқ банки» фойдасига кредит танидан 4 537 000 сўм,
35 000 сўм кредит фоизи жами 4 572 000 сўм кредит қолдиғи ва 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Умирзаков Махмуд Аллакулович ҳисобидан
Республика бюджетига 366 133,7 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
У.Қурбонова.