← Назад
Решение #84136 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 109 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| жабрланувчи ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил февраль ойининг 27 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг
раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Д.Ахмедова ва унинг
ҳимоячиси А.Тиловов, жабрланувчи Д.Сидиковнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109-моддасининг 1-қисми
билан гумонланган Ахмедова Дилфуза Жавлоновнага нисбатан №
1-1006-2501/252-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Ахмедова Дилфуза Жавлоновна (Axmedova Dilfuza
Javlonovna)-1995 йил 09 май куни Хоразм вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти олий, “GOLD STAR” спа салонида
иш бошқарувчи, турмишга чиқмаган, муқаддам
судланмаган, Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Бинокор
кўчаси, 104-уйда истиқомат қилади.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ҳамда
жабрланувчининг
кўрсатувларини
эшитиб,
ишда
тўпланган
ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
2025 йил 07 январь куни соат тахминан 19:00 да, фуқаро Ахмедова
Дилфуза Жавлоновна қасддан баданга шикаст етказиш мақсадида,
Чилонзор тумани, 7-мавзе, 45-уйда жойлашган, “Gold star”
соғломлаштириш марказида (спа салон) ўзига олдиндан таниш бўлмаган
Сидиқов Дилмурод Султанмуратович билан ўрталарида юзага келган
келишмовчилик натижасида уни итариб юборган, натижада Д.Сидиқов
зинапоядан йиқилиб тушиши оқибатида тан жароҳати олиб шифохонага
мурожаат қилган.
СТЭИМнинг 2025 йил 10 январ кунидаги №253-Ҳ-Усмон-сонли
хулосасига кўра, Д.Сидиқов, “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия
чайқалиши, пешона сочли қисми соҳаси эзилиб йиртилган яраси” каби
жароҳатлар аниқланиб, соғлиқни 6 кундан кўп, аммо 21 кундан ортиқ
бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган, шу белгисига кўра оғирлик
даражаси бўйича СОҒЛИКНИ ҚИСҚА МУДДАТГА БУЗИЛИШИГА ОЛИБ
КЕЛГАН ЕНГИЛ турдаги жароҳатлар турига киришлиги аниқланган.
Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Д.Ахмедова Ўзбекистон
Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда гумон қилинган.
Гумонланувчи Д.Ахмедова суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи Д.Сидиковдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан
пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Д.Сидиковга етказилган
моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраб
кўрсатув берди.
Жабрланувчи Д.Сидиков суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни
тасдиқлаб, ҳозирда Д.Ахмедовага нисбатан даъвоси йўқлигини, унга
етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини,
ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро
ярашганлиги сабабли Д.Ахмедовага нисбатан бўлган жиноят ишини
ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида гумонланувчи Д.Ахмедова ҳамда жабрланувчи
Д.Сидиков судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари
муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
109-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод
этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар
тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи
билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик
ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд,
жабрланувчи
Д.Сидиков
ва
ҳамда
гумонланувчи
Д.Ахмедованинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда
Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи
Д.Ахмедова ва унинг ҳимоячиси А.Тиловов, жабрланувчи Д.Сидиковнинг
ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик
масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини
эшитиб, Д.Ахмедованинг муқаддам судланмаганлигини, айбига
иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи
томонидан жабрланувчи томонга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини,
ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини
эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Д.Ахмедовани жиноий
жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан
тугатишни лозим деб топади.
3
Шунингдек, жабрланувчи Д.Сидиковга Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб,
суд
Қ И Л А Д И:
Гумонланувчи Ахмедова Дилфуза Жавлоновна (Axmedova Dilfuza
Javlonovna) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган
жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан
жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига
асосан тугатилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми
талабидан келиб чиқиб жабрланувчи Д.Сидиковга мазкур жиноят иши
бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш
ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри
имзо
И.Сабиров