← Назад
Решение #841456 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 25 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 30 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 301 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 26 | — | law | |
| ИПК | 154 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҚАРОР
2022 йил 6 июль
4-2301-2204/435-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, судьялар О.Халмирзаев ва
С.Рахмоновдан
иборат
таркибда,
М.Мирзалиевнинг
котиблигида,
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ
вакили Т.Каримов (2022 йил 14 январдаги 01-363/12-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, “ROODELL RECOVERY” масъулияти чекланган
жамияти томонидан мазкур иш бўйича қабул қилинган Нукус туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 4 апрелдаги ажрими ва Қорақалпоғистон
Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
6 майдаги қарори устидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ROODELL RECOVERY” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаати қилиб,
жавобгарлар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий
банки” АЖ (бундан буён матнда банк деб юритилади), “Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ
Қорақалпоғистон Республикаси филиали (бундан буён матнда банк филиали
деб юритилади) ва Нукус шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус П.Мамабетназаров, Агросаноат компелкси устидан назорат қилиш
инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига нисбатан
2018 йил 11 январда тузилган гаров шартномаси жамиятга тегишли гаровга
қўйилган 35 дона махсус техникалар, автотранспортлар ва ускуналарни
хатловдан чиқариш бўйича таклифлар бўйича банк филиали мансабдор
шахслари ҳаракатларини (ҳаракатсизлигиги) ноқонуний деб топишни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 4 апрелдаги ажрими билан
даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 майдаги аппеляция қарори билан биринчи инстация
судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
“ROODELL RECOVERY” масъулияти чекланган жамияти суд ажрим
ва қарорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда низо қайси судга тааллуқлиги
бўйича аниқлик киритиб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган банк вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Даъвогар, Нукус шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
П.Мамабетназаров, Агросаноат компелкси устидан назорат қилиш
инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да,
унинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар ва Нукус шаҳар хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус П.Мамабетназаров, Агросаноат
компелкси устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармаси вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Судлов ҳайъати банк вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар судга даъво ариза
билан мурожаати қилиб, банк ва банк филиали ҳамда Нукус шаҳар хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус П.Мамабетназаров, Агросаноат
компелкси устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармасига нисбатан 2018 йил 11 январда тузилган гаров
шартномаси жамиятга тегишли гаровга қўйилган 35 дона махсус техникалар,
автотранспортлар ва ускуналарни хатловдан чиқариш бўйича таклифлар
бўйича банк филиали мансабдор шахслари ҳаракатларини (ҳаракатсизлигиги)
ноқонуний деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъво аризасини иш юритишга қабул
қилишни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
Чунки, ИПК 25-моддасининг биринчи қисмига асосан иқтисодий судга:
1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил
этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган
фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда
тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади)
ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага
келадиган низоларга доир ишлар;
2) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши
учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик
аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги
ишлар;
3) банкротлик тўғрисидаги ишлар;
4) ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар;
5) ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар
бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно;
51) ушбу Кодекснинг 301-моддасида кўрсатилган инвестициявий
низолар бўйича ишлар;
52) ушбу Кодекснинг 302-моддасида кўрсатилган рақобатга оид
ишлар;
6) чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш
ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
ИПК 26-моддасининг биринчи қисмига асосан иқтисодий суд:
1) тузилиши мажбурийлиги қонунда назарда тутилган шартномани
тузишда юзага келган келишмовчиликлар тўғрисидаги;
2) шартнома тарафлари томонидан кўриб чиқилиши судга ўтказилиши
келишилган шартномани тузишда юзага келган келишмовчиликлар ҳақидаги;
3) шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги;
4) битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги;
5) мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги тўғрисидаги;
6) мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги;
7) мулкдор ёки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан молмулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш
тўғрисидаги;
8) интеллектуал фаолият объектлари ва фуқаролик муомаласи
иштирокчиларининг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар,
товарлар, ишлар ва хизматларга мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги;
9) мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг
ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда
бузилганлиги тўғрисидаги;
10) зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги;
11) ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги;
12) ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро
ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш
ҳақидаги;
13) агар қонунда жарималарни сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш
назарда тутилмаган бўлса, назорат қилувчи органлар томонидан юридик
шахслар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги;
14) назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари
талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган
пул маблағларини бюджетдан қайтариш ҳақидаги низоларни ҳал этади.
ҳаракатларини (ҳаракатсизлигиги) ноқонуний деб топиш тўғрисидаги низо
иқтисодий судларга таалуқли эмас.
Шунингдек, ИПК 154-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан
низо судга таалуқли бўлмаса, суд даъво аризасини иш юритишга қабул
қилишни рад қилади.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб,
биринчи инстанция судининг 2022 йил 4 апрелдаги ажримини ўзгаришсиз
қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари асоссиз бўлиб,
суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 305-моддасининг биринчи қисмига кўра биринчи инстанция
судининг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда
кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисми 1-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини,
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш юзасидан Нукус
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 апрелдаги ажрими ва
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 майдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ тўланган 21 600 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 апрелдаги ажрими
ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 майдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
О.Халмирзаев
С.Рахмонов