← Назад
Решение #84185 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| шимча равишда ЖК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 55 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 56 | — | code_article | |
| ЖКнинг | 58 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/248-сонли
2025 йил февраль ойининг 27 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ZOOM
иловаси орқали
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи С.Файзиев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Абдураҳимовнинг
иштирокида, Файзиев Садриддин Носир ўғлига оид жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Файзиев Садриддин Носир ўғли (FAYZIYEV
SADRIDDIN NOSIR O’G’LI), 22.04.1997 йилда
Жиззаҳ вилоятида туғилган, Ўзбекистон
фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта,
бўйдоқ, ишсиз, муқаддам судланмаган, Жиззах
вилояти, Ғаллаорол тумани, "Молтоб" МФЙ,
Уймовут қишлиғи, 180-уйда яшовчи, 2024 йил
04 октябрдан 05 октябрга қадар ЖПКнинг
224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш
бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “а”
банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” бандларида назарда тутилган
жиноятларни содир этганликда айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Файзиев Садриддин Носир ўғли ўзганинг алдаш ёки
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзгани мулкини фирибгарлик
йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2024 йил 04 октябрь куни соат
00:30ларда Қодирова Дилдора Ҳамидулло қизидан 10.000 АҚШ доллари
эвазига Д.Қодирова ва унинг турмуш ўртоғи А.Ачиловларга “спорт
визаси”ни расмийлаштириб бериб уларни, ҳеч қандай тўсиқларсиз АҚШ
давлатига юборишини ваъда қилиб, шу йўл билан унинг ишончига
кириб, 2024 йил 04 октябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
“Бўрижар” МФЙда жойлашган “Ҳамкор банк” олдида 2.400 АҚШ
1
долларини олган вақтида, тезкор тадбир иштирокчилари томонидан
ашёвий далиллар билан ушланган.
Судланувчи С.Файзиев суд мажлисида, айбига қисман иқрор бўлиб, у
2024 йил сентябрь ойида "Телеграм" интернет мессенджери орқали
"Америкадаги ўзбеклар" номли гуруҳга АҚШ давлатига юборишини
маълум қилганлиги, сўнг унинг Телеграм мессенджерига Дилдора
Қодировадан хабар келганлиги, Д.Қодирова АҚШга бориши учун ҳужжат
тайёрлайдиган одам қидираётганлигини ёзгани, сўнг унинг Телеграм
мессенджерига ёзганлигини ва унга АҚШ давлатига юборишини
айтганлигини, сўнг Д.Қодирова ундан тартибини сўраганлигини ва у
Д.Қодировага АҚШ давлатига спорт визаси орқали боришини ва бир
киши учун 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари кетишини
айтганлигини, сўнг у Д.Қодировага ҳозирда икки кишига жой борлигини
айтганлигини ва Д.Қодирова унга ўзи ва турмуш ўртоғи учун виза
тайёрлаб беришини айтганлигини, сўнг у Д.Қодировага ўзини ва турмуш
ўртоғини АҚШга юбориш учун жами 10.000 АҚШ долларини (127.410.000
сўм) беришни талаб қилгани, сўнг Д.Қодирова бунга рози бўлганлигини,
фақат бошидан 2.400 АҚШ долларини беришини айтгани, у Д.Қодировага
ўзини ва турмуш ўртоғини паспорт нусхасини ташлаб беришини
айтганлигини, Д.Қодирова унга ўзини ва турмуш ўртоғининг
паспортларини ташлаб бергани ва у Д.Қодировага бошланиши учун
2.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини беришини айтганлигини ва
Д.Қодирова унга 2024 йил 04 октябрь куни беришини айтганлигини,
кейин орадан вақт ўтиб 2024 йил 04 октябрь куни Д.Қодирова унга
қўнғироқ қилиб, Чилонзор тумани “Бўрижар” МФЙ ҳудудида жойлашган
"Ҳамкор банк” олдида учрашишни айтгани, кейин у ўша ерга бориб, у
билан учрашгани, ўша ерда Д.Қодирова билан гаплашганида ундан
келишилган 10.000 АҚШ долларидан 2.400 АҚШ долларини олиб,
чўнтагига солганидан кейин ҲМҚО ходимлари томонидан ушлангани,
сўнгра Чилонзор тумани ИИО ФМБ биносига олиб келишиб, ундан
2.400 АҚШ долларини ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олишиб,
бир неча ҳужжатлар расмийлаштиришгани, Д.Қодировани қайсидир
мансабдор шахсга пора беришга қизиқтирмагани, 10.000 АҚШ
долларидан бирор-бир қисмини бирорта мансабдор шахсларга пора
тариқасида беришини маълум филмагани, ҳозирда қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини, бу
каби ҳолатлар такрорланмаслигини баён қилиб, суддан унга нисбатан
енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Гарчанд судланувчи С.Файзиев ўзига эълон қилинган айбловга
қисман иқрор бўлса-да, суд унинг айби суд мажлисида текширилган ва
тўпланган қуйидаги далиллар билан ўз исботини тўлиқ топади.
Жумладан, гувоҳ Д.Қодирова ZOOM иловаси орқали суд мажлисида,
2024 йил сентябрь ойининг охирида “Телеграм” ижтимоий тармоғида
мавжуд бўлган “Америкадаги ўзбеклар” номли гуруҳга кириб, у ҳам АҚШ
2
давлатига бормоқчи эканлигини ва юбора оладиганлар борми деб
сўраганида унга ўзини Файзиев Садриддин деб таништирган шахс
“Телеграм” мессенджери орқали ёзиб унга АҚШ давлатига юбора
олишини ва бу ишни “спорт визаси” орқали юборишини айтганлигини ва
ҳужжатларни тайёрлаш учун 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
сўраганлигини, сўнг ундан бирга турмуш ўртоғини ҳам олиб кетса
бўлишлигини сўраганида С.Файзиев бўлиши мумкинлигини маълум
қилганлиги, ҳозирда икки кишига жой бор, аммо икки киши учун жами
10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини бериши керак эканлигини
айтганлигини, сўнг унга ўзини ҳамда турмуш ўртоғини паспорт
нусхаларини “Телеграм” мессенджери орқали ташлаб берган эканлигини,
С.Файзиев унга бу ҳужжатларни тайёрлаши учун бошланишига
2.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини айтганлигини ва
ёзишмаларни кейинчалик С.Файзиев ўзини унга асли исми ёзишмаларда
алдаб “Садулла” деб айтганлигини, сўнг у танишларидан АҚШ давлатига
спорт визаси билан борса бўладими деб сўраганида танишлари унга буни
иложи йўқлиги айтишганлигини ва у С.Файзиев фирибгар эканлигини
билиб Жиззах вилояти ДХХ бошқармасига ариза билан мурожаат
қилганлигини, 2024 йил 04 октябрь куни у ДХХга ариза билан мурожаат
қилиб, унда С.Файзиев уни ҳамда турмуш ўртоғини АҚШ давлатига спорт
визасини расмийлаштириб бериб юборишини айтганини ва бунинг учун
10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни эвазига олиб беришни
ваъда қилиб, уни алдаб, пора беришга далолат қилиб келаётганлигини,
шу сабабли унинг жиноий ҳаракатларига чек қўйишда амалий ёрдам
беришни сўраганидан кейин, мазкур ариза юзасидан ДХХ ва ИИО
ходимлари ундан тушунтириш олиб, икки нафар фуқароларни холис
сифатида тадбир ўтказиш учун жалб қилгани, уларнинг иштирокида
2.400 АҚШ долларини тезкор тадбирда ишлатиш ҳақида баённома
расмийлаштириб, ушбу пуллар унга тезкор тадбирда ишлатиш учун
берилганидан кейин, тадбир иштирокчилари билан бирга Чилонзор
тумани “Бўрижар” МФЙ олдидаги “Ҳамкор” банкини олдига
борганлигини, ўша ерда у С.Файзиев билан учрашиб, унга 2.400 АҚШ
долларини берганидан сўнг тезкор тадбир иштирокчилари билан бирга
тезликда ҳодиса жойига бориб, С.Файзиевни 2.400 АҚШ доллари
миқдоридаги пул маблағлари билан ашёвий далиллар билан ушлашгани,
кўчада фуқаролар кўпайиб кетгани сабабли Чилонзор тумани ИИО ФМБ
биносига келишгани, кейин ўша ерда ҳужжатларни тўлиқ
расмийлаштиргани, сўнг С.Файзиев укалари абитуриент эканлигини
билиб, танишлари борлигини, АҚШ давлатига юборишини айтиб, ундан
10.000 АҚШ доллари беришини сўрагани, аммо қайси мансабдор шахс
орқали АҚШ давлатига юборишини маълум қилмагани, С.Файзиев
10.000 АҚШ долларини барчасини ёки бир қисмини қайсидир мансабдор
шахсга пора беришга уни қизиқтирмагани, ҳозирда С.Файзиевга
нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан;
3
тўпланган пул маблағларига кимёвий ишлов бериш, пул маблағлари ва
тушунтириш хатлари, нарса ва ҳужжатларни кўздан кечириш ва
сўзлашувларни эшитиб кўриш баённомалари, шунингдек фотоиловалар,
юзлаштириш баённомалари ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган
бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи С.Файзиевнинг
“фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Д.Қодированинг кўп миқдордаги 10.000 АҚШ доллари
(127.410.000 сўм)ни қўлга киритишга суиқасд” жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди
билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, суд дастлабки тергов органи томонидан
судланувчи С.Файзиевнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
28,211-моддаси 2 -қисми “б” банди, яъни “давлат ташкилоти мансабдор
шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим
ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг
манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга
бевосита ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, кўп
миқдорда моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор
этишга далолат қилиш” аломатлари билан ортиқча айб эълон қилинган
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига
мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя
қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасининг 1-қисмига мувофиқ,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини,
унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ
барча ҳолатларни аниқлаши шарт.
Ушбу модданинг 2-қисмига асосан, иш бўйича исботланиши лозим
бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва
холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай
масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош
қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек, унинг жавобгарлигини ҳам
енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва
ҳисобга олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига биноан,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни
4
синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга
асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички
ишончлари бўйича далилларга баҳо берадилар. Ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг
88,90,92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ
бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади.
Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган
далиллар ишончли деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 24-бандига мувофиқ, мансабдор шахс
томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан
фойдалана олмаслиги туфайли аслида амалга ошира олмайдиган муайян
ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий
қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни эгаллашга
нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда, фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозим.
Агар шахс (шу жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат
мавқеидан
фойдалана
олмаслиги
туфайли
муайян
ҳаракат
(ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира олмайдиган мансабдор шахс),
гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш учун пул ёки бошқа
қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти бўлмасдан, уларни
ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши
лозим.
Агар қимматликларни эгаллаш мақсадида уларнинг эгаси айбдор
томонидан пора беришга далолат этилган бўлса, унинг ҳаракатлари
фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида
қўшимча квалификация қилиниши лозим. Қимматликлар эгасининг
ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора беришга суиқасд сифатида
квалификация қилиниши керак.
Агар пора бериш ташаббуси пора берувчи томонидан билдирилган
бўлса, бундай ҳолда шахснинг ҳаракатлари фақат фирибгарлик жинояти
сифатида квалификация қилиниб, қўшимча равишда ЖКнинг
211-моддаси билан квалификация қилишни талаб этмайди.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи С.Файзиев
Д.Қодировнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга
киритиш мақсадида унинг ишончига кириб, 10.000 АҚШ доллари эвазига
АҚШ давлатига юборишни ваъда қилган.
Судланувчи С.Файзиев ўзининг дастлабки тергов ва суд мажлисида
берган кўрсатувларида Д.Қодировадан олмоқчи бўлган 10.000 АҚШ
долларини бирор-бир мансабдор шахсларга пора тариқасида бериши
тўғрисида кўрсатув бермаган.
5
сўроқ баённомаларида, Д.Қодирова дастдаб ўзи С.Файзиевга мурожаат
қилиб, АҚШ давлатига кетиш йўлини сўраган, С.Файзиев эса рози бўлиб,
10.000 АҚШ долларидан 2.400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан
олган бўлса-да, С.Файзиев унга АҚШ давлатига юборишда бирор-бир
мансабдор шахсларга пул ёки моддий қийматликларни пора сифатида
бериши ва уларни моддий манфаатдор қилишини айтганлиги
кўрсатилмаган.
Жиноят иши ҳужжатларида С.Файзиев Д.Қодировадан олиши лозим
бўлган пул маблағларини бирор-бир мансабдор шахсга пора тариқасида
бериши лозимлигини айтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далиллар
мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги 7-сонли “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 26-банди
иккинчи хатбошисида “Судланувчи томонидан содир этилган бир
жиноят, жиноят қонунининг бир неча моддалари билан хато
тавсифланганда, ёки бир неча содир этилган жиноятларини жиноят
қонунининг оғирроқ жазони тақозо қилувчи биргина моддаси билан
тавсифлаш ўрнига асоссиз равишда жиноят қонуни бир моддасининг бир
неча қисмлари билан тавсифланганда, суд ҳукмнинг тавсиф қисмида
судланувчига хато қўйилган ЖКнинг моддаси (моддаси қисми ёки
банди)ни чиқариб ташлаш тўғрисида ҳам тегишли асослар келтирган
ҳолда кўрсатиб ўтиши етарли” деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи С.Файзиев томонидан А.Холдоров бирор мансабдор
шахсга пора беришга далолат қилинмаганлиги, мансабдор шахс айнан
кимлиги, қайси ташкилотда ва қайси лавозимда, хизматда ишлаши, унга
қанча миқдорда пул ёки бошқа моддий қимматликлар берилиши
лозимлиги ҳолатига аниқлик киритилмаганлиги, ўз навбатида ушбу
ҳолат мазкур шахсларнинг мансабдор шахс эканлиги ёки бўлмаслиги
ҳолатига муайян шубҳа ва гумонларни туғдириши, суд тергови
жараёнида ушбу камчиликларни бартараф қилиш имконияти батамом
тугаганлигини эътиборга олади.
Суд, терговда тўпланган ва суд мажлисида текширилган далилларга
кўра, ушбу жиноятни содир этганлигига оид барча шубҳалар бартараф
этилганлиги сабабли судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши
лозимлигини эътиборга олиб, судланувчи С.Файзиевнинг Ўзбекистон
Республикаси ЖК 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдорлигини
исботловчи мақбул ва ишончи бўлган далиллар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
Суд юқоридаги ишда аниқланган ҳолатларга кўра ҳамда
Конституция, Қонунлар талабларига ва Олий суд Пленум қарори
тушунтиришларига
риоя
қилиб,
судланувчи
С.Файзиевнинг
ҳаракатларида пора бериш, яъни давлат органи мансабдор шахснинг ўз
хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилиши лозим ёки мумкин
6
бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб
бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга бевосита ёки воситачи орқали
қонунга хилоф эканини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки
уни мулкий манфаатдор этишда иштирокчилик қилиш жинояти
аломатлари мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 23-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда ушбу
камчиликларни судланувчи фойдасига ҳал қилиб, дастлабки тергов
органи томонидан унга ЖК 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан
ортиқча айб эълон қилинганлиги сабабли, ушбу моддани айбловдан
чиқаришни лозим топади.
Суд, судланувчи С.Файзиевга жазо тури ва миқдорини белгилашда
унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, судланганлик ҳолати тугалланганини, оилавий ва
моддий шароити оғирлигини, оиласининг ягона боқувчиси эканлигини
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Унинг ғараз ва
бошқа паст мақсадларда жиноят содир этилганлигини Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди.
Шу сабабли, суд ҳайъати судланувчи С.Файзиевга нисбатан жазо
тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, қилмишидан
пушаймонлигини, моддий зарар мавжуд эмаслигини инобатга олиб,
ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди санкциясида назарда
тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини, ЖКнинг 58-моддаси 2-қисми
талабига, яъни жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун жазонинг
муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли
моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан
ошмаслиги керак деган қоидага амал қилиб тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 460, 462-463, 465-468, 471473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Файзиев Садриддин Носир ўғли (FAYZIYEV SADRIDDIN NOSIR O’G’LI)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин.
Файзиев Садриддин Носир ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди билан иш ҳақининг
7
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Файзиев Садриддин Носир ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 04 октябрдан 05 сентябрга қадар
қамоқда сақланган вақти (1 кун) ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой
27 (йигирма етти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ёки ўз иш
жойида ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган
кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
С.Файзиевга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
С.Файзиевга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Гаров суммаси сифатида 2024 йил 24 октябрда 25176-сонли
квитанция билан Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимининг депозит
ҳисоб рақамига топширилган 7.500.000 сўм пул маблағлари гаров қўювчи
Файзиев Садриддин Носир ўғлига қайтарилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, жиноят иши юзасидан ашёвий далил
деб эътироф этилган.
- тезкор тадбирда фойдаланилган 5 дона конверт ва унинг ичида
бўлган ашёлар тегишли тартибда йўқ қилинсин;
- бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
8
А.А.Мухиддинов