Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/228 Дата решения 27.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 367031 Claim ID 2745658 PDF Hash 900d01817d0f3512... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
банди билан ЖКнинг 841-моддаси банди билан ЖК 841 law
кун озодликни чеклаш жазоси ЖКнинг 481-моддаси кун озодликни чеклаш жазоси ЖК 481 law
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
бунда ЖК 57-моддаси бунда ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
исми билан ЖКнинг 841-моддаси исми билан ЖК 841 law
илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 841-моддаси илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК 841 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
йича ЖКнинг 841-моддаси йича ЖК 841 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/228-сонли 2025 йил февраль ойининг 27 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режими орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Чориев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Қадамов, судланувчи А.Хуррамов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Тиловов, жабрланувчи М.Хайруллаев иштирокида, Чориев Жавоҳир Жўрабек ўғли ва Хуррамов Акобир Умид ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Чориев Жавоҳир Жўрабек ўғли (CHORIYEV JAVOHIR JO’RABEK O’G’LI), 2006 йил 6 июнда Сурхондарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўртамахсус, ишсиз, бўйдоқ, муқаддам Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 18.12.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан ЖКнинг 841-моддасига асосан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 14.06.2024 йилдаги ажримига кўра, қидирув эълон қилиниб, ўталмай қолган 1 йил 11 ой 8 кун озодликни чеклаш жазоси ЖКнинг 481-моддасига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, 09.10.2024 йилда ушланган, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Янгиҳаёт МФЙ, Т.Сайдалиев кўчаси, 52-уйда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланган; Хуррамов Акобир Умид ўғли (XURRAMOV AKOBIR UMID O’G’L), 2006 йил 26 июлда Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, 2024 йил 14 декабрдан 15 декабрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Ибн Сино МФЙ, Н.Мирзаев кўчаси, 217-уйда 1 яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан айбланган. Суд, судланувчилар ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Судланувчилар Ж.Чориев ва А.Хуррамовлар 2024 йил 21 май куни соат 01:30да бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Чилонзор тумани, 18-мавзе, 1-уй олдида бўла туриб, унга нотаниш бўлган Хайруллаев Мансур Бахтиёр ўғли билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида у билан жанжалга киришиб, оқибатда М.Хайруллаевнинг юз қисмига бир неча маротаба қўли билан уриб, тан жароҳати етказишган. Суд-тиббиёт экспертизасининг 22.05.2024 йилдаги №3450 Хуж-Курсонли хулосасига кўра, М.Хайруллаевда юқори лаб ўнг томони шиллиқ қавати эзилиб-йиртилган яраси, юқори лаб ўнг томон қонталаши, бурун чап қаноти ва ўнг қўл тирсак бўғими орқа юзаси шилинмалари каби тан жарохатлари аниқланиб, ушбу тан жароҳатлари соғлиқни қисқа, яъни 6 кундан кўп аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган “енгил” тан жароҳатлари сирасига кириши кўрсатилган. Судланувчи Ж.Чориев ВКА режими орқали суд мажлисида, ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 21 май куни кечки пайт вақтинчалик истиқомат қиладиган хонадонида танишим Акобир билан гаплашиб ўтиришганида соат тахминан 22:00да Сухроб исмли таниши унга олдиндан таниш бўлмаган Озодбек исмли бола билан келганлиги, улар билан кўчада бироз айланишганлиги, соат тахминан 01:30да уйга кетиш мақсадида “Яндекс” иловаси орқали такси чақириб уйга қайтишаётганида Суҳроб автомашина ҳайдовчисига бирорта озиқ-овқат дўконига тўхтатинг ичишга сув олай деганлиги, ҳайдовчи Чилонзор тумани, 18-мавзе, 1-уй олдида жойлашган озиқ-овқат дўкони олдида тўхтаганлиги, Суҳроб Озодбек билан автомашинадан тушиб озиқ-овқат дўконидан сув олиб чиқишганлиги, автомашинага ўтирган вақтларида унга терговда аниқ бўлишича Мансур ҳамда Хамза исмли болалар келганлиги, Мансур исмли бола улар ўтирган автомашинанинг олдига келиб нимадир сўраганида Суҳроб унга жавоб қайтарганлиги, у тинчликмикан деб автомашинадан тушиб Мансур исмли боланинг олдига борганлиги, Мансур билан бироз гаплашиб туриб гап талашиб қолганлиги, шунда Мансурнинг юз қисмига бир-икки мушт урганлиги, шу вақтда Акобир исмли таниши тинчликми деб олдига келганлиги, Мансур уни ҳақоратлаб қочмоқчи бўлганида йиқилиб тушганлиги, у 2 Акобир билан уни олдига боришганида Акобир уни бир-икки маротаба тепганлиги, шу пайт атрофдаги болалар келиб уларни ажратишганлигиҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Судланувчи А.Хуррамов ВКА режими орқали суд мажлисида, ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 21 май куни соат тахминан 01:00да Жавоҳир билан вақтинчалик истиқомат қиладиган хонадонда ўтирган вақтида Сухроб исмли таниши Озодбек исмли бола билан келганлиги, улар билан кўчада бироз айланишганлиги, соат тахминан 01:30да уйга кетиш мақсадида “Яндекс” иловаси орқали такси чақириб уйга қайтаётган вақтларида Суҳроб автомашина ҳайдовчисига бирорта озиқ-овқат дўконига тўхтатинг, ичишга сув олай деганлиги, ҳайдовчи Чилонзор тумани, 18-мавзе, 1-уй олдида жойлашган озиқ-овқат дўкони олдида тўхтаганлиги, у автомашинанинг орқа ўриндиғида ўтирганлиги, Суҳроб Озодбек исмли бола билан автомашинадан тушиб озиқ-овқат дўконидан ичиш учун сув олиб чиқишганлиги, автомашинага ўтирган вақтларида унга олдиндан нотаниш бўлган кейинчалик тергов ҳаракати давомида аниқ бўлишича Мансур ҳамда Хамза исмли болалар келганлиги, Мансур исмли бола улар ўтирган автомашинанинг олдига келиб нимадир сўраганида Суҳроб унга жавоб қайтарганлиги, бироздан сўнг Жавоҳир автомашинадан тушиб, М.Хайруллаевни олдига борганлиги, у тинчлик эканми деб, Жавоҳирнинг орқасидан тушиб борганлиги, Жавоҳир гап талашиб турган бўлганлиги, М.Хайруллаев Жавоҳирни хақоратлаб қочмоқчи бўлганида йиқилиб тушганлиги, Жавоҳир ва у уни ушлаб олишганлиги, у М.Хайруллаевни бир икки маротаба урганлиги, шу пайт атрофдаги болалар келиб уларни ажратишганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи М.Хайруллаев суд мажлисида, 2024 йил 21 май куни соат тахминан 23:00да Хамза исмли хонадоши билан “плейстешн” компьютер ўйинлари ўйнаш мақсадида кўчага чиқишганлиги, Хамза билан “плейстешн” ўйнаб бўлишганидан сўнг уйга қайтаётган вақтларида Чилонзор тумани, 18-мавзе, 1-уй олдида жойлашган озиқовқат дўкони олдида такси тўхтатмоқчи бўлиб туришганида дўкон олдига оқ рангли “Нексия 3” русумли автомашина келиб тўхтаганлиги, у ушбу автомашина олдига бориб, таксимикан деб автомашина ичига қараганида автомашина ичидаги болаларнинг бири нима гап деганида у ҳам унга нима гап тинчликми деганлиги, шунда автомашинанинг орқа эшигидан унга олдиндан нотаниш бўлган кейинчалик терговда аниқ бўлишича Ж.Чориев тушиб уни олдига келганлиги, у Ж.Чориев билан гаплашиб турганида Ж.Чориев уни юзига 2-3 маротаба урганлиги, урган вақтида у ерга йиқилганлиги, у ерга йиқилган вақтида Ж.Чориевнинг шериги А.Хуррамов келиб иккаласи уни тепкилашганлиги, шу пайт 3 хонадоши Хамза ва қолган яна иккита шериги келиб уларни ажратиб юборишганлиги, ҳозирда судланувчилар Ж.Чориев ва А.Хуррамовга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув бериб, уларга енгиллик беришни сўради. Суд, судланувчилар Ж.Чориев ва А.Хуррамовнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзларининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ҳамда жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, юзлаштириш, кўртсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчилар Ж.Чориев ва А.Хуррамовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан уларнинг қилмиши безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бир гуруҳ шахслар томонидан уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган бўлсада, Ж.Чориевнинг мазкур қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” бандидаги такроран безорилик қилиш жинояти аломатлари бўйича билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Иш ҳолатларига кўра, Ж.Чориевга жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 18.12.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан ЖКнинг 841-моддасига асосан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган бўлиб, Ж.Чориевнинг безорилик жинояти учун судланиб, яна безорилик содир этганлиги сабабли, суд унинг ҳаракатларида такроран жиноят содир этиш эмас, балки хавфли рецидив жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, унинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” бандидаги хавфли рецидивист томонидан безорилик содир қилиш жинояти аломатлари бўйича квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги “Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 21-сонли қарорининг 3-бандида вояга етмаганлар томонидан содир қилинган жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўришда шуни назарда тутиш лозимки, айбланувчи бу пайтга келиб вояга етган-етмаганлигидан қатъий назар, бундай ишлар бўйича адвокат ҳамда қонуний вакил иштирок этиши шартлиги, ушбу қоида шахс жиноятлардан бирини 18 ёшга тўлмасдан олдин, бошқасини вояга етганидан сўнг содир этганликда айбланган ҳолларда ҳам амал қилиши; 9-бандида, суд вояга етмаганларга жазо тайинлаш масаласини ҳал этаётганда, биринчи навбатда, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва 4 ижтимоий хавфлилик даражасини, ана шу шахсларга оид маълумотларни ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни назарда тутиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони қўллаш имкониятини муҳокама қилиши лозимлиги, суд айбдорни жамиятдан ажратмасдан туриб қайта тарбиялашнинг имконияти бўлмаган ҳоллардагина озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони тайинлаши мумкинлиги, айни вақтда ҳукмда суднинг бу тўғрисидаги хулосаси асослантирилиши шартлиги; 10-банди учинчи хатбошисида вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаётганда ЖК 82-86-моддалари талабларидан келиб чиқиш лозим бўлиб, бунда ЖК 57-моддасини қўллаш талаб этилмаслиги, судланувчига у айбдор деб топилган ЖК Махсус қисмининг моддасида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазоларнинг тайинланиш ҳоллари бундан мустаснолиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, Ж.Чориевга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, Ж.Чориевнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жиноят содир этган пайтда вояга етмаганлиги ва жабрланувчининг даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 841-моддасига асосан озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 18.12.2023 йилдаги ҳукми юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан Ж.Чориевга узилкесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилишни тайинлашни лозим топади. Суд, А.Хуррамовга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, А.Хуррамовнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жиноят содир этган пайтда вояга етмаганлиги ва жабрланувчининг даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 841-моддасига асосан озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, М.Хайруллаевнинг судланувчилар Ж.Чориев ва А.Хуррамовга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд 5 Чориев Жавоҳир Жўрабек ўғли (CHORIYEV JAVOHIR JO’RABEK O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 841-моддасига асосан 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Чориев Жавоҳир Жўрабек ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида илгариги ҳукм билан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо манзил-колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 27 февралдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Ж.Чориевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин. Ж.Чориевга нисбатан бошқа иш юзасидан жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 14.06.2024 йилдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан ўталмай қолган озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилганлиги ва жазо ўтаётганлиги инобатга олинсин. Хуррамов Акобир Умид ўғли (XURRAMOV AKOBIR UMID O’G’L) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича ЖКнинг 841-моддасига асосан 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан А.Хуррамовни ушлаб турилган (2024 йил 14 декабрь) ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан чегириб ташлансин ва узил-кесил ўташ учун А.Хуррамовга 1 (бир) йил 5 (беш) ой 29 (йигирма тўққиз) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан А.Хуррамовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Ибн Сино МФЙ, Н.Мирзаев кўчаси, 217-уйдан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: -ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; -маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин. Жазо ижросини таъминлаш А.Хуррамовнинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Озодликни чеклаш муддати А.Хуррамов жазоларни ижро этиш 6 Судланувчи А.Хуррамовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Жабрланувчи М.Хайруллаевнинг судланувчи Ж.Чориев ва А.Хуррамовларга нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 7 А.А.Мухиддинов