Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1261 Дата решения 26.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 370510 Claim ID 2697632 PDF Hash 43e5e1ebe4e4e7ca... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 23
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилда ЖПКнинг 224-моддаси йилда ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
исми ва 273-моддаси исми ва 273 law
збекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збкисон Республикаси ЖК 273-моддаси збкисон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
Кодекснинг 455-моддаси Кодекс 455 code_article
Кодекснинг 463-моддаси Кодекс 463 code_article
збекистон Республикаси ЖК 28-моддаси збекистон Республикаси ЖК 28 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
илмиш ЖК 273-моддаси илмиш ЖК 273 law
тказиш ЖК 273-моддаси тказиш ЖК 273 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
илган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖКнинг 55-моддаси илган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
Республикаси ЖК 251 -моддаси Республикаси ЖК 251 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Респбликаси ЖК 72-моддаси збекистон Респбликаси ЖК 72 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2025 йил февраль ойининг 26 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи С.Мамадиев, халқ маслаҳатчилари А.Саттаров ва З.Ахадова: судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг баённома юритувида, тарафлардан Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Индияминов ва унинг ҳимоячиси “GOLD YUSTINA” адвокатлар хайъати адвокати Ж.Саидов, судланувчи А.Аззамов ва унинг ҳимоячиси “LEGAL FERO” адвокатлик бюроси адвокати Ф.Мустоновларнинг иштирокида, Индияминов Бекзод Дўсиёр ўғли ва Аззамов Азизбек Зохид ўғлиларга оид 1-1011-2402/1261-сонли жиноят ишини мазмунан кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Индияминов Бекзод Дусиёр ўғли (INDIYAMINOV BEKZOD DUSIYOR O’GLI) 1999 йил 05 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Булунғар тумани, Эрганакли МФЙ рақамсиз уйдада доимий рўйхатда турган, 11.08.2024 йилда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган, 13.08.2024 йилда «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов ҳулосаси нусҳасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси 3-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан айбланган. Аззамов Азизбек Зохид ўғли (AZZAMOV AZIZBEK ZOXID O’GLI) 2003 йил 09 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Булунғур тумани, Эрганакли МФЙ рақамсиз уйда доимий рўйхатда турган, 11.08.2024 йилда ЖПКнинг 224моддаси тартибида ушланган, 13.08.2024 йилда «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов ҳулосаси нусҳасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси 3-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан айбланган. Суд, судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов ва судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчиларнинг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни Б.Индияминов кўп миқдордаги инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келиб, 2024 йил 11 август куни соат 01:07да Тошкент шаҳар Чилонзор тумни ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида унинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли давлат рақами 01 J 356 PB бўлган автомашинаси Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганида, бирор-бир ноқонуний ашёлар аниқланмасдан, Б.Индияминов ушбу ҳолатдан шубҳаланиб ва ўзининг кузатув остида эканлиги ҳақида фикрга келиб, ўзи вақтинча ижарада яшаб келаётган Чилонзор тумани, 3мавзеси, 38-уй, 38-хонадондаги ётоқхонасидаги кроват остида сақлаб келган кўп миқдордаги инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини яшириш ва жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида, ушбу хонадонда ўзи билан биргаликда ижарада яшаб келган А.Аззамовга қўнғироқ қилиб, зудлик билан мазкур дори воситаларини ўзининг автомашинасига жойлаштириб ва автомашинани узоқроққа олиб бориб қўйишни тайинлаб, ўз навбатида А.Аззамов Б.Индияминовнинг илтимосига биноан, унинг жиноятини яширишга қаратилган ҳаракатларига ёрдамчилик қилиб, 2024 йил 11 август куни соат 02:30да, Б.Индияминовнинг кровати остида турган кучли таъсир қилувчи дори воситалари жойлаштирилган пакетни олиб, хонадондан пастга тушиб ва ўзининг бошқарувидаги “Спарк” русумли, давлат рақами 30 Z 205 BB бўлган автомашина салонига қўйганида, Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида тўхтатилиб, А.Аззамов автомашинага жойлаштирган рюкзак ичидаги полиэтилен пакет холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганида, унинг ичидан Б.Индияминовга тегишли бўлган, ўтказиш мақсадида сақланган 19 дона конвалютада жами 180 капсулада “Зардекс” номли дори воситалари ҳамда “Parliament” ёзувли сигарет қутиси ичида, Б.Индияминов томонидан ўтказиш мақсадини кўзламасдан, шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётган озгинадан кўпроқ миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда баённома расмийлаштириб олиб қўйилган. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, Б.Индияминов вақтинча ижарада яшаб келган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 3-мавзеси, 38-уй, 38-хонадонда Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан холислар иштирокида кечиктириб бўлмас тинтув тергов ҳаракати ўтказилганида, хонадон ошхонасидаги шкаф ичида, гугурт қутисига жойлаштирилган, Б.Индияминов томонидан ўтказиш мақсадини кўзламасдан, шахсий истеъмоли учун сақлаб келган озгинадан кўпроқ миқдордаги “мариухана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда олиб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ССВ “Фармасевтика махсулотлари хавфсизлигини маркази”нинг 2024 йил 19 сентябрдаги 919-сонли хулосасида, А.Аззамовга тегишли автомашина салон қисмидан олинган 175 дона капсула “Зардекс” таркибида “Прегабалин” моддаси борлиги ва соф оғирлиги 46.65675 граммни ташқил қилиши кўрсатилган. Божхона қўмитаси Марказий божхона лабороториясининг ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 11 августдаги 378(24)-сонли хулосасида, “Parliament” ёзувли сигарет қутида алоҳида целофан пакетларга ўралган модда “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 0,8667 граммни ташкил қилиши, гугурт қутисида бўлган яшил рангдаги ўткир ҳидли ўтсимон модда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 1,71 граммни ташкил қилиши кўрсатилган. Судланувчи Д.Индияминов суд мажлисида, эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб, 2024 йил 11 август куни ўз бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинада “Эркин” ЙПХ масканидан ўтаётганида, унинг автомашинасини ички ишлар ходими тўхтатиб, ҳужжатларини текширганлигини, сўнгра унинг ёнига фуқаролик кийимида бўлган шахслар келишиб, ўзларини Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ходимлари сифатида таништириб ва тезкор тадбир ўтказилаётганини айтиб, холислар иштирокида уни шахсий кўрикдан ва автомашинасини кўрикдан ўтказишганлиги, бироқ бирор ноқонуний нарса аниқлашмаганлиги, шундан сўнг у йўлида давом этганлиги ва кузатув остида бўлиши мумкинлигини ўйлаб, у билан бирга ижара хонадонида яшовчи А.Аззамовга қўнғироқ қилиб, унинг кровати остида турган полиэтилен пакетни ичидаги нарсаси билан ташлаб юборишини айтганлиги, сўнгра ижара хонадонига келганида, А.Аззамовнинг автомашинаси ёнида А.Аззамов ва уни шахсий кўрикдан ўтказган тезкор вакилларни туришганини кўриб, дарҳол уларнинг ёнига борганлиги, тезкор вакиллар унга тегишли бўлган инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олишганини кўриб, ушбу дори воситалари ўзига тегишли эканини айтганлиги, ушбу полиэтилен пакетда бўлган дори воситалари рюкзакка жойлаштирилган бўлганлиги ва дори воситалари орасида “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳам бўлганлиги, шундан сўнг тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ижара хонадонида тинтув ўтказилганида, шкаф ичидан унга тегишли бўлган ва гугурт қутисига жойлаштирилган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинганлиги, шундан сўнг, барчалари Тошкент шаҳар Божхона бошқармасига биносига таклиф қилинганлари ва ҳолат юзасидан тушунтириш берганлиги, воқеа куни олинган инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи “Зардекс” дори воситалари ва гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсади бўлмаганлиги, уларнинг шахсий истеъмоли учун сақлаб келганлиги, А.Аззамовнинг кроват остида турган дори воситалари ва гиёҳвандлик воситаларидан хабари бўлмаганлиги, унга шунчаки кровати остида турган нарсани олиб чиқиб ташлашини тайинлаганлиги, суриштирув ва тергов жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари унга аниқланган нарса дори воситалари эканини ва тушунтириш хатига ҳам дори воситаси деб ёзилишини тушунтиришгани сабабли, янглиш ҳолатда гўёки А.Аззамовга кровати остида турган дориларни олиб чиқиб ташлашни тайинлагани ҳақида тушунтириш берганлиги, аммо ҳақиқатда А.Аззамов воқеа куни ушбу дори воситалари ва гиёҳвандлик воситаларидан умуман бехабар бўлганлиги, ўзи бир неча йилдан буён гиёҳвандлик воситалари ва инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи “Зардекс” дори воситаларини истеъмол қилиб келиши, “гашиш” ва “марихуана”ни уч-тўрт кунда бир марта чекиш йўли билан, “Зардекс” дори воситасини кунига 5-6 капсуладан истеъмол қилиб келиши, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билишини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув берди. Судланувчи А.Аззамов судда, айбловга умуман иқрорлик билдирмасдан, 2024 йил 10 августдан 11 авгутга ўтар кечаси унга бир ижара хонадонида биргаликда яшовчи дўстининг акаси Б.Индияминов қўнғироқ қилиб, хонасидаги кроват остида полиэтилен пакет ичида нарса борлигини ва уни зудлик билан кўчага олиб чиқиб ташлашини тайинлаганлиги, шундан сўнг кроват остидаги қора рангли полиэтилен пакетни олиб, пастга тушганлиги ва уни бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинага жойлаб, автомашинани бошқариб чиқинди ташлаш пунктига бормоқчи бўлганида, уни ёнига ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари сифатида таништирган шахслар келишиб, холислар иштирокида автомашнага қўйилган полиэтилен пакетни олишганлиги, уни ичини очиб қарашганида, “Зардекс” ёзувли дори воситалари ва “Parliament” ёзувли сигарет қутиси бўлганлиги, ушбу сигарет қутиси очиб қаралганида, уни ичида битта ўрамдаги мумсимон қора рангли модда борлиги аниқланганлиги, шундан сўнг тадбир иштирокчилари ундан ушбу нарсаларнинг нима эканини ва кимга тегишлилигини сўрашганида, уларга ушбу нарсалар таниши Б.Индияминовга тегишли эканини ва уни ташлаб юбориш мақсадида олиб чиққанини айтганлиги, тезкор ходимлар мумсимон моддани иккига бўлиб, алоҳида-алоҳида полиэтилен пакетга ўрашганлиги, сўнгра унга дори воситалари ва мумсимон моддаларни рюкзакка жойлаштиришини айтишганлиги, уларнинг талабига кўра, у дори ва мумсимон моддаларни рюкзакка жойлаштирганлиги, шу пайт воқеа жойига Б.Индияминов келиб, ушбу дори ва гиёҳвандлик воситалари унга тегишли эканини айтганлиги, сўнгра ҳолат юзасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, дори ва гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинганлиги, шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, ижара хонадонида тинтув ўтказилганида, шкаф ичида гугурт қутисига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимликсимон модда борлиги аниқланганлиги, Б.Индияимнов ушбу нарса “наша” гиёҳвандлик воситаси эканини ва унга тегишли эканини айтганлиги, ушбу нарса ҳам ашёвий далил тариқасида олинганлиги, сўнгра барчаларини Тошкент шаҳар Божхона бошқармасига таклиф қилишганлиги ва у ерда тушунтриш хати олинганлиги, тушунтириш хати олинишида, ҳуқуқни муҳофза қилувчи идора холимлари компьютер орқали матни терилган тушунтириш хатини тақдим қилишганлиги, шунда тушунтириш хатида Б.Индияминов унга гўёки кровати остида турган дориларни олиб чиқиб автомашинасига жойлаштириб ва нарироққа олиб бориб қўйиши кўрсатилгани сабабли, эътироз билдирганида, ҳуқуқни муҳофазаь қилувчи идора ходими унга тушунтириш хатини имзолаб беришини, унга ҳеч нарса бўлмаслигини айтганлиги, шунда янглиш ҳолатда ушбу тушунтириш хатини имзолаб берганлиги, аммо ҳақиқатда воқеа куни Б.Индияминов унга дори воситаларини олиб чиқиб ташлашни айтмаганлиги, акс ҳолда унинг таклифини рад этган бўлишини, Б.Индияминовнинг инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори ва гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилишидан хабари бўлмаганлигини билдириб, иш юзасидан адолатли қарор қабул қилишни ва уни оқлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчиларнинг содир қилган жиноятлари ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Жумладан; Гувоҳ Н.Абиров судда қуйидагиларни, яъни Тошкент шаҳар, Чилонзор тмани, 3-мавзеси, 38-уй, 38-хонадон унга тегишли эканлиги, 2022 йилда бошқа уйга кўчиб кетгани сабабли, мазкур хонадонини ижарага бериб келганлиги, 2022 йилнинг охирлардан мазкур хонадонда Б.Индияиммнов қариндошлари билан ижарада яшаб келиб, унга ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб келганлиги, Б.Индияимнов унга “Абу Сахий” бозорида савдо қилишини ва хонадонда қариндошлари билан яшашини айтганлиги, 2024 йил август ойи охирида Б.Индияминов унга ижара ҳақини бермагани сабабли, унга қўнғироқ қилганида, Б.Индияминовнинг телефон рақами ўчирилган бўлганлиги, сўнгра Б.Индияминовнинг Самарқанд вилоятидаги уйига бориб уни суриштирганида, гиёҳвандлик воситалари билан ушланиб, қамоққа олинганини билганлиги, шундан сўнг хонадонни калитини олиб, хонадонга кирганида, хонадон бетартиб ҳолатда эканини кўрганлиги, Б.Индияминовнинг гиёҳвандлик воситалари ва инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланганидан хабари бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Ф.Ваҳобов судда, 2024 йил 10 августдан 11 августга ўтар кечаси қариндоши Ж.Ўралов билан вақтинча ижарада яшаб келган Чилонзор тумани, 3-мвзеси, 36А-уй олдида гаплашиб туришганида, уларнинг ёнига ўзларини ҳуқуқни муҳфаза қилучи идоралар ходимлари сифатида таништирган шахслар келишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб беришларини сўрашганлиги, улар рози бўлишгач, шу ердаги 38-уй яқинидаги “Спарк” русумли автомашина ёнига боришганлиги, у ерда кейинчалик шахсини билган А.Аззамов турганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари А.Аззамовдан ёнида ноқонуний равишда сақланаётган нарсаларни тақдим қилишини сўрашганида, А.Аззамов ёнида сақланаётган ноқонуний нарсалари йўқлигини билдирганлиги, шундан сўнг “Спарк” русумли автомашина кўздан кечирилганида, унинг салони ичида тўқ кўк рангли рюкзак борлиги ва уни ичида “Зардекс” ёзуви маввжуд бўлган 18 дона конвалюталар, “Parliament” ёзувли сигарет қутиси ичида полиэтилен пакетга ўралган мумсимон, қора рангли ўткир ҳидли модда борлиги аниқланганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари А.Аззамовдан ушбу моддаларнинг нима эканини сўрашганида, ушбу нарсалар танишининг акаси Б.Индияимновга тегишли эканини ва уларни Б.Индияминовнинг илтимосига кўра автомашинасига қўйганини айтганлиги, бу орада уларнинг ёнига кейинчалик шахсини билган Б.Индияминов ҳам келганлиги ва дори воситалари ҳамда гиёҳвандлик воситаси унга тегишли эканини, А.Аззамовга уларни хонадондан олиб чиқиб қўйишини айтганини билдирганлиги, шундан сўнг Б.Индияминов ва А.Аззамовлар ижарада яшаб келган хонадонда тинтув ўтказилганида, шкаф ичида гугурт қутисига жойлаштирилган яшил рангли, ўсимликсимон, ўткир ҳидли нарса борлиги аниқланганлиги, Б.Индияминов ушбу модда “наша” гиёҳвандлик воситаси эканини ва унга тегишли эканини айтганлиги, шундан сўнг барчалари Тошкент шаҳар Божхона бошқармасига бориб, тушунтириш хати ёзиб беришганлиги, воқеа куни А.Аззамов ушбу нарсаларни Б.Индияминовнинг илтимосига кўра автомашинасига олиб тушиб қўйганини айтганлиги, Б.Индияминов эса бу нарсалар унга тегишли эканини айтганлигини билдириб кўрсатув берди. Гувоҳ Ж.Ўралов видеоконференцалоқа режимида судда, гувоҳ Ф.Ваҳобовнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар берди. Шунингдек, суд судланувчи Б.Индияминов ва А.Аззамовларнинг айби ашёвий далилни олиш, юзлаштириш ва сўроқ баённомалари, суд-кимёвий ва суд-наркология экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари ва Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди. Суд судланувчи Б.Инияминовнинг воқеа куни А.Аззамовга кровати остида турган полиэтилен пакетни олиб чиқиб ташлашни айтганлиги ва А.Аззамовнинг пакет ичида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари бўлганидан хабари бўлмаганлиги, тушунтириш хатида янглиш ҳолатда гўёки А.Аззамовга пакетдаги дориларни автомашинасига солиб қўйишни айтганини кўрсатганлиги, аниқланган дориларни ўтказиш мақсади бўлмаганлиги ва уларни шахсий истеъмоли учун сақлаб келгани ҳақидаги, судланувчи А.Аззамовнинг воқеа куни Б.Индияминов унга кровати остида турган пакетни олиб чиқиб ташлашни тайинлагани ва уни олиб чиқаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ушланганлиги, пакет ичида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дорилар ва гиёҳвандлик воситалари бўлганидан хабари бўлмаганлиги, тушунтириш хатида янглиштирилгани сабабли, гўёки Б.Индияминов унга дориларни олиб чиқиб автомашинасига солиб қўйишни тайинлаганини биддирганлиги ҳақида берган кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95,112моддалари тартибида баҳо берар экан, уларнинг мазкур кўрсатувлари суриштирув жараёнида адвокатлар иштирокида берилган дастлабки тушунтириш хатлари, яъни уларга кўра Б.Индияминов А.Аззамовга кровати остида турган дориларни автомашинасига олиб тушиб қўйишни тайинлагани, А.Аззамов эса Б.Индияминов унга кровати остида турган дориларни автомашинасига олиб тушиб қўйишни тайинлагани кўрсатилганлиги, гувоҳ Ф.Ваҳобов, Ж.Ўраловларнинг воқеа куни А.Аззамов мазкур нарсалар Б.Индияминовга тегишли экани ва унинг илтимосига биноан автомашинасига олиб тушиб қўйганини билдиргани ҳақидаги ва судланувчилар томонидан бирор эътирозга сабаб бўлмаган кўрсатувлари, шунингдек, А.Аззамов воқеа куни полиэтилен пакет ичида ноқонуний дорилар бўлганини билмаган бир ҳолатда, Б.Индияминов ундан ушбу пакетни олиб чиқиб ташлашни айтган тақдирда, кечаси, соат 02:30да, пакетни хонадон ичидаги чиқинди челагига эмас, айнан кўчага олиб чиқиши, чиқинди ташлаш пунктига пиёда эмас, балки автомашинада боришга қарор қилиши мантиққа зид эканлиги, инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг шахсий истеъмолни истисно қилувчи миқдорда аниқланганлиги ҳолатлари билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, судланучилар томонидан мазкур кўрсатувлар судни чалғитиш ва А.Аззамовни жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиши учун замин яратиш учун қилинган ҳаракатлар сифатида баҳолаб, мазкур қарамақаршилик суд тергови жараёнида тўлиқ бартараф қилинди деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Индияминовнинг кўп миқдордаги инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси 3-қисми (эски таҳрирдаги) билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, суд судланувчи Б.Индияминовга Ўзбкисон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисми, судланувчи А.Аззамовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси 3қисми, 273-моддаси 5-қисми билан эълон қилинган айбловларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; Кодекснинг 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги; Ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши; Ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши; Ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши; Суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши; Суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги; Кодекснинг 463-моддаси 1-қисмида эса, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси 3-қисми (эски таҳрирдаги) диспозициясида, инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори всоиталарини кўп миқдорда ўтказиш мақсадида тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, Б.Индияминов кўп миқдордаги инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келиб, 2024 йил 11 август куни соат 01:07да Тошкент шаҳар Чилонзор тумни ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида унинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли давлат рақами 01 J 356 PB бўлган автомашинаси Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганида, бирор ноқонуний ашёлар аниқланмасдан, Б.Индияминов ушбу ҳолатдан шубҳаланиб ва унинг ортидан кузатув остида эканлиги ҳақида фикрга келиб, ўзи вақтинча ижарада яшаб келаётган Чилонзор тумани, 3-мавзеси, 38-уй, 38-хонадон ётоқхонасидаги кроват сақлаб келган кўп миқдордаги инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини яшириш ва жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида, ушбу хонадонда ўзи билан биргаликда ижарада яшаб келган А.Аззамовга қўнғироқ қилиб, зудлик билан мазкур дори воситаларини ўзининг автомашинасига жойлаштириб ва автомашинани узоқроққа олиб бориб қўйишни тайинлаб, ўз навбатида А.Аззамов Б.Индияминовнинг илтимосига биноан, унинг жиноятини яширишга қаратилган ҳаракатларига ёрдамчилик қилиб, 2024 йил 11 август куни соат 02:30да, Б.Индияминовнинг кровати остида турган кучли таъсир қилувчи дори воситалари жойлаштирилган пакетни олиб, хонадондан пастга тушиб ва ўзининг бошқарувидаги “Спарк” русумли, давлат рақами 30 Z 205 BB бўлган автомашина салонига қўйганида, Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида тўхтатилиб, А.Аззамов автомашинага жойлаштирган рюкзак ичидаги полиэтилен пакет холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганида, унинг ичидан Б.Индияминовга тегишли бўлган, ўтказиш мақсадида сақланган 19 дона конвалютада жами 180 капсулада “Зардекс” номли дори воситалари ҳамда “Parliament” ёзувли сигарет қутиси ичида, Б.Индияминов томонидан ўтказиш мақсадини кўзламасдан, шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётган озгинадан кўпроқ миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда баённома расмийлаштириб олиб қўйилган. Тергов органи томонидан судланувчи А.Аззамовга мазкур жиноят эпизоди юзасидан айблов эълон қилинишида, унинг жиноятни содир этишдаги роли, мақсади аниқланмасдан, юзаки айб эълон қилинган. Жиноят иши ҳужжатларида, А.Аззамовнинг инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида Б.Индияминов ёки бошқа шахс, шахслар билан олдинлан тил бириктирганини тасдиқловчи бирор-бир объектив далил, яъни телефон сўзлашувлари аудиоёзувлари, ёзишмалар стенограммалари, ариза ёки тезкор маълумотлар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖК 28-моддасида, жиноятни бажарувчи билан бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам жиноят иштирокчилари деб топилиши; Жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб, жиноят содир этган шахс бажарувчи деб топилиши; Жиноятга тайёргарлик кўрилишига ёки жиноят содир этилишига раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи деб топилиши; Жиноят содир этилишига қизиқтирувчи шахс далолатчи деб топилиши; Жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари билан, воситалар бериш ёки тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашган, шунингдек жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни яширишга, шунингдек бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берган шахс ёрдамчи деб топилиши ҳақида тушунтириш берилган. А.Аззамов Б.Индияминовнинг илтимосига кўра, Б.Индияминовга тегишли бўлган ва унинг кровати остида сақланаётган инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи кўп миқдордаги дори воситаларини Б.Индияминов жиноий жавобгарликка тортилишини олдини олиш мақсадида автомашинасига олиб тушиб, уни узоқроққа олиб бориб қўймоқчи бўлган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ушланган, яъни Б.Индияминовнинг жиноятига ёрдамчилик қилган. Бундай ҳолатларда, суд судланувчи А.Аззамовнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 251 1моддаси 3-қисмида, инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи кўп миқдордаги дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлашда ёрдамчилик қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,2511-моддаси 3-қисми (эски таҳрирдаги)га қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, судланувчи Б.Индияминов ва А.Аззамовларга тезкор тадбир жараёнида инсон руҳиятига кучли таъсир қилучи дори воситалари билан бир қаторда аниқланган 0,8667 грамм “гашиш” ҳамда 1,71 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисми билан айблов эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисми диспозицисида, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 2-бандида, Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноят ишларни кўришда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (кейинги матнда – ЖК) 270 – 276-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 1999 йил 19 августдаги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзда ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли Қарори, Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция (1971 йил 21 февраль, Вена), Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона конвенция (1961 йил, Вена), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик воситалар ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш тўғрисидаги Конвенцияси (1988 йил 20 декабрь, Вена), шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг мазкур соҳага оид халқаро келишувларига риоя этилиши лозимлиги; Қарорнинг 18-банди 1-хатбошисида, Гиёҳвандлик воситаси, уларнинг аналоглари, психотроп моддани муайян миқдорга мансублиги масаласини ҳал этиш суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг ваколатига тегишли бўлиб, улар бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига иловаларда кўрсатилган миқдорларга амал қилишлари зарурлиги; Қарорнинг 21-банди 4-хатбошисида, Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади. Қарорнинг 25-бандида, Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25–моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарори 4-иловасида, “гашиш” гиёҳвандлик воситасининг 0,2 граммгача бўлган миқдори озгина, 0,2 граммдан 2,0 граммгача бўлган миқдори озгинадан кўпроқ ва 2,0 граммдан юқори миқдори кўп миқдорни, “марихуана” гиёҳвандлик воситасининг 1,0 граммгача бўлган миқдори озгина, 1,0 граммдан 10,0 граммгача бўлган миқдори озгинадан кўпроқ ва 10,0 граммдан юқори бўлган миқдори кўп миқдорни ташкил қилади. Божхона қўмитаси Марказий божхона лабороториясининг ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 11 августдаги 378(24)-сонли хулосасига кўра, аниқланган “Parliament” ёзувли сигарет қутида алоҳида целофан пакетларга ўралган модда “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 0,8667 граммни ташкил қилиши, гугурт қутисида бўлган яшил рангдаги ўткир ҳидли ўтсимон модда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 1,71 граммни ташкил қилиши аниқланган. Бундан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан аниқланган гиёҳвандлик воситалари озгинадан кўпроқ миқдорни ташкил қилади ва уларни миқдорларини ўзаро қўшишга йўл қўйилмайди. Жиноят иши юзасидан аниқланган гиёҳвандлик воситалари миқдоридан келиб чиқиб, Б.Индияминов ва А.Аззамовларнинг уларни сотиш ёки ўтказиш мақсадида сақлаб келганлиги мантиққа зид. Бундан ташқари, судга оид наркологик экспертизасининг 2024 йил 13 сентябрдаги далолатномасига кўра, Б.Индияминов каннабиноид наркомания ва заҳарвандлик (габапентин)ка чалинган бўлиб, кунора “марихуана” ва ҳафтасига 3-4 марта “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиб келганлиги кўрсатилган. Б.Индияминов ҳолат юзасидан, мазкур гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, шахсий истеъмоли учун сақлаб келганини билдирган. Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси тезкор ходимларининг билдиргалари ва бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган иш-режа ҳамда тезкор тадбир ўтказиш ҳақидаги буйруқларга асосан, Б.Индияминовнинг инсон руҳитяига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш билан шуғулланиб келиши ҳақида тезкор маълумот мавжуд бўлган, бироқ унинг гиёҳвандлик воситалари сотиш ёки ўтказиш билан шуғуллангани ҳақида маълумот мавжуд бўлмаган. Жиноят иши ҳужжатларида, Б.Индияминовнинг гиёҳвандлик воситаларини сотгани ёки ўтказганини тасдиқловчи бирор-бир объектив далил, яъни телефон сўзлашувлари аудиоёзувлари, ёзишмалар стенограммалари, ариза ёки тезкор маълумотлар мавжуд эмас. Шунингдек, А.Аззамов ва Б.Индияминовларнинг дастлабки тушунтириш хатларида, Б.Индияминов А.Аззамовга қўнғироқ қилиб, Б.Индияминовнинг кровати остидаги пакет ичида бўлган дориларни автомашинасига олиб тушиб, автомашинани четроққа олиб қўйишни тайинлагани кўрсатилган. А.Аззамов ҳолат юзасидан, воқеа куни пакет ичида гиёҳвандлик воситалари бўлганидан хабари бўлмаганини билдирган. Жиноят иши ҳужжатларида, А.Аззамовнинг гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида Б.Индияминов ёки бошқа шахс, шахслар билан олдинлан тил бириктирганини тасдиқловчи бирор-бир объектив далил, яъни телефон сўзлашувлари аудиоёзувлари, ёзишмалар стенограммалари, ариза ёки тезкор маълумотлар мавжуд эмас. Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси тезкор ходимларининг билдиргалари ва бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган иш-режа ҳамда тезкор тадбир ўтказиш ҳақидаги буйруқларга асосан, Б.Индияминовнинг инсон руҳитяига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш билан шуғулланиб келиши ҳақида тезкор маълумот мавжуд бўлиб, унинг ушбу ҳаракатларига А.Аззамовнинг алоқадорлиги ҳақида маълумот мавжуд бўлмаган. Ушбу ҳолатлар эса, воқеа куни А.Аззамовнинг инсон руҳиятига кучи таъсир қилувчи дори воситалари юзасиан хабадор бўлиб, пакет ичида гиёҳвандлик воситалари бўлганидан бехабар бўлганини англатади. Бундай ҳолатларда, суд судланувчи Б.Индияминовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5қисмидан, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламасдан қонунга хилоф раившда сақлаш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмига қайта калификация қилишни, жиноят ишининг А.Аззамовга нисбстан шу қисмини эса, унинг мазкур содир этилган жиноятга дахли бўлмагани сабабли, Ўзбкистон Республикаси ЖПК 83молдаси 3-қисмига асосан тугатиб ва реабилитация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Б.Индияминовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлиги, айбига иқрорлиги, қилган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, 56-моддасига асосан унинг жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси 3-қисми (эски таҳрир) ва 276-моддаси 1-қисми билан қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни; - судланувчи А.Аззамовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлиги, айбига иқрорлиги, қилган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, 56-моддасига асосан унинг жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,2511-моддаси 3қисми (эски таҳрир) билан қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, унинг жиноятни содир этилишидаги роли ва иштирокини, оилавий ва моддий шароитини, муқаддам судланмаганлигини эътиборга олиб ва уни тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий хулосага келиб, ЖК 72-моддасини қўллаб, жазони шартли деб ҳисоблаб, синов муддати белгилашни; - Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 13 сентябрдаги 2149-сонли далолатномасига кўра, судланувчи Б.Индияминов гиёҳвандлик ва заҳарвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эканлиги қайд қилинганлигинини инобатга олишни; - Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 13 сентябрдаги 2148-сонли далолатномасига кўра, судланувчи А.Аззамов гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эмаслиги қайд қилинганлигинини инобатга олишни; - иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган жами 17 дона дискларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни, “Зардекс” дори воситалари ҳамда “гашиш” ва “марихуана” гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилишни, телефон аппаратларини қонуний эгаларига қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454, 457, 462, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига мувофиқ, ҲУКМ Қ И Л А Д И: Индияминов Бекзод Дусиёр ўғли (INDIYAMINOV BEKZOD DUSIYOR O’GLI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси 3-қисми (эски таҳрир) ва 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Индияминов Бекзод Дусиёр ўғлига Ўзбекистон 1 Республикаси ЖК 251 -моддаси 3-қисми (эски таҳрир) билан 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Бекзод Дусиёр ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида, жиноятлар мажмури тариқасида Индияминов Бекзод Дусиёр ўғлига тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 7 (етти) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум илиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин, жазо муддати 2024 йил 11 августдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Б.Индияминовга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси аслича, “қамоқда сақлаш” қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 96-моддасига асосан, Б.Индияминов жазони ижро этиш жойларида гиёҳвандлик ва заҳарвандликдан мажбурий тарзда даволансин. Жиноят ишининг Аззамов Азизбек Зохид ўғли (AZZAMOV AZIZBEK ZOXID O’GLI)ни Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисми билан айблаш ҳақидаги қисми, унинг содир этилган жиноятга даҳли бўлмагани сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83моддаси 3-қисмига асосан тугатилиб, реабилитация қилинсин. Аззамов Азизбек Зохид ўғли (AZZAMOV AZIZBEK ZOXID O’GLI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,2511-моддаси 3-қисми (эски таҳрир) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Аззамов Азизбек Зохид ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,2511-моддаси 3-қисми (эски таҳрир) билан 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан, Аззамов Азизбек Зохид ўғлининг 2024 йил 11 августдан 2025 йил 26 февралга қадар ҳисбда сақланган 200 кунни тайинланган жазодан чегириб атшлаш йўли билан, ўташ учун 6 (олти) йил 5 (беш) ой 10 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Аззамов Азизбек Зохид ўғлига Ўзбекистон Респбликаси ЖК 72-моддаси қўланилиб, тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 (уч) йил синов муддати белгилансин. Синов муддати ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ҳисоблансин. А.Аззамовнинг хулқи устидан назорат олиб бориш учун яшаш жойи бўйича Самарқанд вилояти Булунғур тумани бўйича ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. А.Аззамов зиммасига вақти-вақти билан хулқи устидан назорат қилувчи органдан рўйхатдан ўтиб туриш, хулқи устидан назорат қилувчи орган рухсатисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Самарқанд вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик мажбуриятлари юклатилсин. А.Аззамовга нисбатан танланган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, у дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Аззамовга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган 17 дона дисклар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин, “Зардекс” дори воситалари ҳамда “гашиш” ва “марихуана” гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда йўқ қилинсин, телефон аппаратлари қонуний эгаларига қайтарилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи, судья: Халқ маслаҳатчилари: С.Мамадиев А.Саттаров З.Ахатова Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович