Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-1802/1063 Дата решения 05.07.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Халк банки Андижон вилоят амалиёт филиали Ответчик / Подсудимый Эксклюзив элентра сервис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 835343 Claim ID 2762303 PDF Hash 4591f902fac64689... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
амда 228-моддаси амда 228 law
ИПК 327-моддаси ИПК 327 law
МЧЖ томонидан аризага асос сифатида ИПК 327-моддаси МЧЖ томонидан аризага асос сифатида ИПК 327 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ВЕРХОВНЫЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY SUDI 100186, Toshkent, Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 1 РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Tel: (99871) 239-02-07, fax: 239-02-13 www.oliysud.uz 1001861, г.Ташкент, ул.Абдулла Кодирий, дом 1 Қ А Р О Р 2022 йил 5 июль 4-1701-1802/1063-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Сагатов ва Ш.Мирзаҳакимовдан иборат таркибда, Ф.Кенжаевнинг котиблигида, “Exclusive elantra service” масъулияти чекланган жамияти раҳбари О.Абдубаев, АТ “Халқ банки” вакили О.Мадаминов (2022 йил 11 майдаги 03-36-3/76-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” вакили манфаатини кўзлаб, “Exclusive elantra service” масъулияти чекланган жамиятидан 79 398 696 сўм кредит қарзи, 391 815 сўм пеня ва 5 799 234 сўм кредит фоизини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш ва гаровга қўйилган мулкнинг бошланғич баҳосини белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 июндаги ажрими ҳамда Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 сентябрдаги қарори устидан “Exclusive elantra service” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АТ “Халқ банки” Андижон вилоят филиали манфаатини кўзлаб, жавобгар “Exclusive elantra service” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖдан 79 398 696 сўм кредит қарзи, 391 815 сўм пеня ва 5 799 234 сўм кредит фоизини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш ва гаровга қўйилган мулкнинг бошланғич баҳосини белгилашни сўраган. Суднинг 2018 йил 9 февралдаги ажрими билан АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда банк ёки даъвогар деб юритилади) ишга даъвогар сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2018 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 79 398 696 сўм кредит қарзи, 391 815 сўм пеня ва 5 799 234 сўм кредит фоизи, 5 000 сўм почта харажати, жами 85 594 745 сўм ундирилиб, ундирув МЧЖга тегишли гаровдаги Андижон шаҳар, 1-тор Мойбоғча кўчаси, 2-манзилда жойлашган маъмурий ва маиший бино-иншоотларига қаратилган. Гаров мулкининг бошланғич сотув баҳоси 125 000 000 сўм миқдорида белгиланган. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақаси берилган. Банкнинг Андижон вилоят филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган. Кейинчалик, жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 24 июндаги ажрими билан МЧЖнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 16 сентябрдаги қарори билан Андижон туманлараро иқтисодий судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. МЧЖ кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилиб, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 июндаги ажрими ҳамда Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни сўраган. Шикоятда биринчи инстанция суди ишни МЧЖ вакили иштирокисиз кўриб ҳал қилув қарори қабул қилганлиги, МЧЖ ушбу ҳал қилув қароридан гаров мулки аукционга қўйилиб сотилганидан кейин хабар топганлиги, гаров шартномаси бўйича МЧЖга тегишли фақатгина умумий майдони 199,14 м2, қурилиш майдони 226,92 м2 бўлган 7 (етти) хонадан иборат маъмурий ва маиший биноиншоотлар гаровга қўйилганлиги, кейинчалик, нотариус Х.Насритдинова томонидан гаров шартномасига қўшимча тарзда бино-иншоотларнинг майдони 1027 м2 деб ўзгартирилганлиги, бундан МЧЖнинг хабари йўқлиги, кўрсатилган ҳаракатлар бўйича банк ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ва улар суд ҳукмига асосан озодликдан маҳрум қилинганлиги, жиноят судининг ҳукмига кўра, МЧЖ раҳбари фуқаровий даъвогар деб топилиб, унга А.Абдулахатовдан 100 000 000 етказилган зарар ундирилиб, гаровга қўйилган мулклар бўйича иқтисодий судга мурожаат қилиш тушунтирилганлиги, жиноят судининг ҳукмида мулкларни гаровга қўйиш қисми бўйича жиноят аломатлари мавжуд бўлганлиги, МЧЖнинг гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантириш даъво муддати ўтганлиги асос қилиниб, рад қилинганлиги, ушбу ишни кўришда судья банк вакилидан даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза ёзиб беришни сўраганлиги, ушбу аризани ёзиб бериш учун судья ишга танаффус қилганлиги, натариус Х.Носритдиновага нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги, ушбу жиноят ишида ҳам МЧЖ раҳбари фуқаровий даъвогар деб топилганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Рнеспубликаси Иқтисодий процесусал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати иш ҳужжтларини ўрганиб, ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгар вакилининг фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Юқорида қайд этилганидек, биринчи инстанция судининг 2018 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 79 398 696 сўм кредит қарзи, 391 815 сўм пеня ва 5 799 234 сўм кредит фоизи ва 5 000 сўм почта харажати, жами 85 594 745 сўм ундирилиб, ундирув жавобгарга тегишли гаровга қўйилган Андижон шаҳар, 1-тор Мойбоғча кўчаси, 2-манзилда жойлашган маъмурий ва маиший бино-иншоотларга қаратилган. Гаров мулкининг бошланғич сотув баҳоси 125 000 000 сўм миқдорида белгиланган. Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2020 йил 20 июндаги ҳукми билан фуқаро А.Абдулаҳатов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг “а” банди, 168-моддаси учинчи қисмининг “а” банди, 168-моддаси учинчи қисмининг “а,б” бандлари ҳамда 228-моддаси иккинчи қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган. Мазкур ҳукмда А.Абдулаҳатов МЧЖ раҳбари О.Абдубаевни алдаб, МЧЖ томонидан банкдан олинган 100 000 000 сўм маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги тасдиқланган. Шунингдек, мазкур ҳукмда А.Абдулаҳатовдан О.Абдубаев фойдасига 100 000 000 сўм ундириш белгиланган. Бундан ташқари, ҳукм билан фуқаровий даъвогар О.Абдубаевга ўзига тегишли бўлган бино-иншоотларни “Халқ банки” Андижон вилоят филиалига ўтиб кетганлик ҳолати юзасидан келгусида қарорларни бекор қилиш ва қайтариб олиш масаласини иқтисодий суд иш юритуви тартибида ҳал этиб олиши мумкинлиги тушунтирилган. МЧЖ ҳукмда кўрсатилган мазкур ҳолатларни асос қилиб, ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. ИПК 327-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. МЧЖ томонидан аризага асос сифатида ИПК 327-моддасининг 3-бандини кўрсатган. Қайд этиш лозимки, суд ҳужжатини ушбу асос билан янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари мавжуд бўлиш керак. Мазкур ҳолатда эса бундай асослар мавжуд эмас. Шунингдек, жавобгарнинг биринчи инстанция суди ишни МЧЖ вакили иштирокисиз кўриб ҳал қилув қарори қабул қилганлиги, МЧЖ ушбу ҳал қилув қароридан гаров мулки аукционга қўйиб сотилганидан кейин хабар топганлиги тўғрисидаги важи суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги эмас, балки МЧЖнинг аризаси асосида қабул қилинган биринчи инстанция судининг ажрими ҳамда апелляция инстанцияси суди қарорининг қонунийлиги кўрилмоқда. Худди шу асос билан даъвогарнинг гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантириш, даъво муддати ўтганлиги асос қилиниб рад қилинганлиги, ушбу ишни кўришда судья банк вакилидан даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза ёзиб беришни сўраганлиги, ушбу аризани ёзиб бериш учун судья ишга танаффус қилганлиги тўғрисидаги важини ҳам инобатга олиб бўлмайди. Чунки, давогарнинг гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси асосида кўрилган иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори ҳам қонуний кучда. Қолаверса, гаров шартномаси ҳам бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Шунингдек, гаров шартномаси бўйича МЧЖга тегишли фақатгина умумий майдони 199,14 м2, қурилиш майдони 226,92 м2 бўлган 7 (етти) хонадан иборат маъмурий ва маиший бино-иншоотлар гаровга қўйилганлиги, кейинчалик нотариус Х.Насритдинова томонидан гаров шартномасига қўшимча тарзда биноиншоотларнинг майдони 1027 м2 деб ўзгартирилганлиги, бундан МЧЖнинг хабари йўқлиги, ҳозирги кунда Х.Насритдиновага нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги, ушбу жиноят ишида ҳам МЧЖ раҳбари фуқаровий даъвогар деб топилганлиги тўғрисидаги важлари ҳам суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, юқорида қайд этилганидек, гаров шартномаси бугунги кунда қонуний кучда. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги 5 биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантириш учун юқорида қайд этилган асослар мавжуд эмас. Шунинг учун биринчи инстанция судининг ажрими ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Шунингдек жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режими орқали кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 июндаги ажрими ҳамда Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Exclusive elantra service” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Exclusive elantra service” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов Ш. Мирзаҳакимов