Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2101/847 Дата решения 30.06.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ORIGINAL QURILISH MONTAJ масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый АТ Халқ банки Норин филиали
Source ID 833798 Claim ID 2745131 PDF Hash 4a7acad81c035b9b... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФК 1026-моддаси ФК 1026 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Мазкур Кодекс 301-моддаси Мазкур Кодекс 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 304-моддаси ИПК 304 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҚАРОР 2112/847-сонли иш 2022 йил 30 июнь 4-1602- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати К.Давлетованинг раислигида, судьялар Ш.Махмудов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида, “ORIGINAL QURILISH MONTAJ” МЧЖ вакили М.Мавлонова (раҳбар), А.Мавлонов (2022 йил 15 мартдаги 8-сонли ишончнома), АТ “Халқ банки” вакили З.Эрматов (2022 йил 5 январдаги ишончнома) иштирокида “ORIGINAL QURILISH MONTAJ” МЧЖ томонидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 ноябрдаги иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 17 декабрдаги қарори устидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ORIGINAL QURILISH MONTAJ” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, АТ “Халқ банки” Норин туман филиалидан (бундан буён матнда банк филиали деб юритилади) асоссиз орттирилган бойлик 250 000 000 сўмлик “Класс Доминатор 130” дон ўриш комбайнини янги ва техник жиҳатидан соз ҳолатда ундириб беришни сўраган. Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар МЧЖ даъво предметини ўзгартириш тўғрисида ариза тақдим этиб, асоссиз орттирилган бойлик 250 000 000 сўмлик “Класс Доминатор 130” дон ўриш комбайни 250 000 000 сўм пул қийматида ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖнинг ўзгартирилган даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, АТ “Халқ банки”дан МЧЖ фойдасига 250 000 000 сўм асоссиз орттирилган бойлик ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 26 октябрдаги қарори билан даъво талабини ўзгартириш ҳақидаги МЧЖнинг аризасини қабул қилиш масаласи ҳал этилмаганлиги, ишда фуқаро манфаати борлиги сабабли ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Суднинг 2021 йил 2 ноябрдаги ажрими билан ишга жавобгар сифатида АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда банк деб юритилади) жалб этилган. Суднинг 2021 йил 19 ноябрдаги ажрими билан МЧЖнинг даъво талаблари(предмети)ни ўзгартириш тўғрисидаги аризаси муҳокама қилиниб, аризани қабул қилиш рад этилган ва фуқаро А.Каримов ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 23 ноябрдаги ажрими билан иш судга тааллуқли бўлмаганлиги боис, иш бўйича иш юритиш тугатилган. Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 17 декабрдаги қарори билан 2021 йил 23 ноябрдаги ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган ҳолда асослантирилмасдан, иш юритиш тугатилганлиги, даъво аризаси банкка нисбатан тақдим этилганлиги, фуқаронинг ишга алоқаси йўқлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ажрими ва қарорини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган банк вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, банк филиали ва МЧЖ ўртасида 2016 йил 27 декабрда 335-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, банк филиали МЧЖга 9 фоиз устама тўлаш шарти билан Класс Доминатор дон ўриш комбайни сотиб олиш учун 60 ой муддатга 250 000 000 сўм, чорва ҳайвонларини сотиб олиш учун 36 ой муддатга 200 000 000 сўм, жами 450 000 000 сўм кредит ажратиш, МЧЖ эса, шартномада белгиланган муддатда кредит ва унинг фоизини тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 6-бўлимига асосан кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида фуқаро А.Мавлоновга тегишли бўлган “Спарк” русумли автотранспорт воситаси, “Чорва қут барака” хусусий корхонасига тегишли бўлган дала шийпони бино-иншоотлари, “Мохидил орзу баракаси” хусусий корхонасига тегишли бўлган бино-иншоотлар ҳамда “Исоқжон хожи ота” фермер хўжалигига тегишли бўлган давлат рақам белгиси ЕМ 7333, 2008 йилда ишлаб чиқарилган “Класс Доминатор-130” комбайни гаровга қўйилиши белгиланган. Мазкур кредит шартномаси тузилган кунда, яъни 2016 йил 27 декабрда банк филиали (дебитор) ҳамда МЧЖ (қарздор) ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган Тартибга асосан ликвидли мол-мулкни топшириш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, МЧЖ банк филиали билан 2016 йил 27 декабрда тузилган кредит шартномасига асосан олинган кредит бўйича вужудга келган қарздорликларни сўндириш учун ўзига тегишли мазкур шартноманинг 2.1-бандида кўрсатиб ўтилган мол-мулкларни (Класс Доминатор-130” комбайни) кредиторга топшириш, кредитор ушбу мол-мулкларни ўз балансига қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Аслида МЧЖнинг кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилиши лозим бўлган “Исоқжон хожи ота” фермер хўжалигига тегишли бўлган давлат рақам белгиси ЕМ 7333 бўлган, 2008 йилда ишлаб чиқарилган “Класс Доминатор130” комбайни гаровга қўйилмасдан, банк филиали ва “Исоқжон хожи ота” фермер хўжалиги ўртасида 2016 йил 29 декабрда Норин туман давлат нотариал идорасида расмийлаштирилган келишув битимига кўра “Исоқжон хожи ота” фермер хўжалигининг банк филиалидан мавжуд 153 916 400 сўм лизинг қарздорлиги эвазига банк филиалига топширилган. 2008 йилда ишлаб чиқарилган мазкур “Класс Доминатор-130” комбайни учун 2017 йил 4 майда банк филиали номига ТТР 048569 рақамли техник паспорт берилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг МЧЖ манфаатида берган даъво аризаси асосида Учқўрғон туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1602-1802/3448-сонли иш бўйича 2019 йил 16 майда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан банк филиали ва МЧЖ ўртасида 2016 йил 27 декабрда тузилган ликвидли мол-мулкни топшириш тўғрисидаги шартнома ҳақиқий эмас деб топилган. Банк филиали МЧЖнинг ссуда ҳисоб рақамига 250 000 000 сўм кредит маблағини “Класс Доминатор-130” комбайни сотиб олиш учун ўтказиб, ушбу маблағни комбайн нархи сифатида банк филиалининг ҳисоб рақамига қайтиб ўтказган. Шу боис тарафлар ўртасида низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 176моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, судлар томонидан мазкур низо бўйича аниқланиши лозим бўлган муҳим ҳолатлар аниқланмаган, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 1025-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қўлга киритувчининг асоссиз орттирилган бойлигини ташкил этувчи мол-мулк жабрланувчига асл ҳолида қайтарилиши лозим. ФК 1026-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ асоссиз олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга киритувчи жабрланувчига бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий қийматини тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса, мол-мулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши лозим. Даъво аризасида ФКнинг қайд этилган моддаларига асосланган ҳолда банк филиали МЧЖнинг мулки бўлган 250 000 000 сўм пул маблағига ва айни дамда ўзининг баланс қийматини кўпайтириб, асоссиз орттирилган бойликка эга бўлганлиги, ушбу 250 000 000 сўм эвазига “Класс Доминатор130” комбайнини сотиб олиб, унга техник паспорт олиб, ҳам 250 000 000 сўм, ҳам “Класс Доминатор-130” комбайнига эгалик қилиб келаётганлиги баён этилган. Ушбу ҳолда биринчи инстанция суди томонидан низо фуқаронинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилади деган асос билан даъво талабига аниқлик киритилмасдан иш бўйича иш юритишни тугатиб, барвақт хулосага келган. Банк филиали томонидан МЧЖга “Класс Доминатор130” комбайни сотиб олиши учун кредит ажратиш тўғрисидаги кредит шартномаси талаб қилиб олинмаган. Кредит шартномасига асосан гаровга қўйилиши лозим бўлган “Исоқжон хожи ота” фермер хўжалигига тегишли бўлган “Класс Доминатор-130” комбайни банк филиали ва “Исоқжон хожи ота” фермер хўжалиги ўртасида 2016 йил 29 декабрда Норин туман давлат нотариал идорасида расмийлаштирилган келишув битимига кўра “Исоқжон хожи ота” фермер хўжалигининг банк филиалидан мавжуд 153 916 400 сўм лизинг қарздорлиги эвазига банк филиалига топширилганлигига, айнан ушбу (2008 йилда ишлаб чиқарилган, 2017 йил 4 майда банк филиали номига ТТР 048569 рақамли техник паспорт берилган) “Класс Доминатор-130” комбайни банк филиали ва фуқаро А.Каримов ўртасида 2020 йил 16 декабрда тузилган 3-сонли олди-сотди шартномасига асосан фуқаро А.Каримовга 250 000 000 сўмга сотилганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган, Даъво аризасида айнан қайси комбайн талаб қилинаётганлигига аниқлик киритилмаган. Иш ҳолатларига аниқлик киритиш учун банк ва МЧЖ ўртасида мавжуд низоли ҳолат юзасидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-16021802/2695, 4-1602-1802/3448 ва 4-1602-1902/72-сонли ҳамда низога алоқадор бошқа иқтисодий ишлар олиб ўрганилмаган. Иш ҳужжатларида банк филиалининг 2021 йил 3 августдаги маълумотномаси мавжуд бўлиб, унда “Класс Доминатор-130” комбайни фуқаро А.Каримовга сотилганлиги, у томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилганлиги, “Класс Доминатор-130” комбайни банк балансида мавжуд эмаслиги маълум қилинган. Бироқ, “Класс Доминатор-130” комбайнининг банк балансидан чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ишда мавжуд эмас. Шунингдек, банк филиали ва фуқаро А.Каримов ўртасида 2020 йил 16 декабрда тузилган 3-сонли “Класс Доминатор-130” комбайни олди-сотди шартномасининг 9.1-бандида мазкур шартнома томонларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда вилоят ИИБ ЙХХБ ҳузуридаги 2-ТРУБ томонидан рўйхатга олингандан сўнг кучга кириши ва томонларнинг шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар амалда бўлиши белгиланган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 3бандининг еттинчи хатбошисида, агар суд далилларнинг ҳар бирини алоҳида ва уларни биргаликда баҳолаб, тақдим этилган у ёки бу ҳужжатлар, тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, бошқа аниқ маълумотлар тарафлар ўзларининг талаб ёки эътирозларини асослаган ҳолатларни тасдиқламаслигини аниқласа, у ўзининг бу ҳақдаги хулосасини қарорда ишончли асослаши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан қайд этилган камчиликларга йўл қўйилганлигига эътибор қаратмасдан, ўзи ҳам ушбу ҳолатларга аниқлик киритмасдан, гарчи суднинг 2021 йил 19 ноябрдаги ажрими билан фуқаро А.Каримов ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган шахс сифатида жалб қилинган бўлса-да, ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилмасдан, ишни унинг иштирокисиз кўриб, процессуал хатоликка йўл қўйган. Юқорида қайд этилган ҳолатлар, судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигидан далолат беради. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд ҳужжатлари бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим. ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши лозим: - даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш; - ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш; - ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш масаласи ҳал этиш; 8 - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш. Шунингдек кассация шикоятида 2021 йил 23 августдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган бўлиб, мазкур ҳал қилув қарори апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 26 октябрдаги қарори билан бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 26 октябрдаги қарори устидан эса кассация шикояти берилмаган. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Ушбу иш бўйича қабул қилинган Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 ноябрдаги иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 17 декабрдаги қарори бекор қилинсин. Ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини, шу жумладан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатларни ундириш масаласи ҳал этилсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Наманган туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи К.Давлетова ҳайъат аъзолари Ш.Махмудов А.Абдуллаев