← Назад
Решение #844816 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандининг учинчи хатбошисида ФК | 373 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ВЕРХОВНЫЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY SUDI
100186, Toshkent,
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 1
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Tel: (99871) 239-02-07, fax: 239-02-13
www.oliysud.uz
1001861, г.Ташкент,
ул.Абдулла Кодирий, дом 1
ҚАРОР
2022 йил 30 июнь
4-1104-2001/222-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Р.Сагатов, Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида,
“Buka mega lux” масъулияти чекланган жамияти вакиллари А.Сатторов (раҳбар),
С.Эргашев (2022 йил 23 июндаги 256-сонли ордер асосида), “Lucky company”
масъулияти чекланган жамияти вакили Н.Пўлатов (2022 йил 26 июндаги
23/06-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ижро этувчи
дирекцияси
вакили
З.Сатторова
(2021
йил
20
декабрдаги
05/00-01/15 ж-638-сонли ишончнома асосида), “Universal businesses” масъулияти
чекланган жамияти вакили Ш.Рахматов (раҳбар), Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Бўка туман филиали вакили
Д.Қулмуродов (2022 йил 10 июндаги 2/9-577-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Lucky
company” масъулияти чекланган жамияти манфаатида “Buka mega lux”
масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари
жамғармаси ижро этувчи дирекциясидан 750 316 506 сўм асосий қарз,
13 505 580 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 13 январдаги қарори устидан “Lucky company”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган
бинода ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Lucky company” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Buka mega lux” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 4 майда
01-сонли қурилиш шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга тегишли бўлган бинонинг ички
қисмини жорий таъмирлаш, жавобгар эса, бажарилган ишлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига мувофиқ жавобгарнинг объектида жами
750 316 506 сўмлик ишлар бажарилганлиги ва улар тегишли далолатномалар
билан расмийлаштирилганлиги, жавобгар томонидан олдиндан 15 фоиз аванс
ҳам тўланмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ижро этувчи
дирекцияси (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) 2019 йил
4 майдаги хат билан даъвогарга бажарилган қурилиш монтаж ишлари учун
тўловларни амалга оширишга кафолат берганлиги, 495 739 013 сўмлик ва
254 577 493
сўмлик
ҳисоб-фактуралар
тегишли
тартибда
расмийлаштирилмаганлиги, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаганлиги
тўғрисидаги важлар билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида жавобгар ва
қўшимча жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 750 316 506 сўм асосий қарз ва тўлов кечиктирилганлиги учун
13 505 580 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2020 йил 6 июлдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даьво аризаси қисман қаноатлантирилган.
Апелляция инстанциясининг 2020 йил 2 октябрдаги қарори билан ҳал
қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқиш учун биринчи
инстанция судига юборилган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даьво аризаси қисман қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 29 апрелдаги қарори билан ҳал
қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 14 июлдаги қарори билан суд ҳужжатлари бекор қилиниб,
иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 30 августдаги
ажрими билан “Бўка туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси, Бўка
туман ҳокимияти, Бўка тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри хизмати
бўлими ҳамда “Universal businesses” масъулияти чекланган жамияти ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан даьво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 750 316 506 сўм асосий қарз, 13 505 580 сўм пеня ва
21 600 сўм почта харажати, Республика бюджетига 15 276 441,72 сўм давлат
божи ундирилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 13 январдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг 2021 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Даъвогар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция
инстанцияси суди қарорини бекор қилишни ва ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, тарафлар ўртасида шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогар томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган
ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслигини, даъвогар томонидан
амалга оширилган қурилиш ишлари учун тўловларни амалга оширилишига
қўшимча жавобгар кафолат берганлиги, даъвогар томонидан шартнома ва
қўшимча жавобгарнинг жавобгар ҳудудини асфальт қопламаси билан қоплаш
тўғрисидаги хатига асосан 2019 йил октябрь ойигача 750 316 506 сўмлик, шундан
254 577 493 сўмлик йўл қопламаси ишлари бажарилганлиги, объектда шартнома
ва хатга асосан қурилиш ишлари амалга оширилганлиги бажарилган ишлар
ҳисоб-фактураси билан ўз тасдиғини топишини, даъвогар томонидан имзолаш
учун жавобгарга юборилган қурилиш ишлари бажарилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар ҳамда қарздорлик суммасини тўлаб бериш тўғрисидаги талабномалар
оқибатсиз қолдирилганлиги, иш ҳужжатларида жавобгарнинг 2019 йил
1 ноябрдаги 13-сонли хати даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги, апелляция инстанцияси қарор қабул қилишда
ушбу хатга асосланганлиги, 2021 йил 19 октябрдаги суд мажлисида жавобгар
вакили даъвогар томонидан қурилиш ишлари амалга оширилганлигини тан
олганлиги ҳамда ушбу бажарилган ишлар учун пуллар таъсисчилар ўртасида
ўзаро ҳисоб-китоб қилинганлиги тўғрисида важ билдирган бўлса-да, аммо
мазкур ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаганлиги, иш
ҳужжатларида даъвогар томонидан Тошкент вилояти, Бўка тумани, Хўжақўрғон
маҳалласида текстил корхонасини қуриш билан боғлиқ 750 316 506 сўмлик
қурилиш ишлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (форма-2, форма-3,
ҳисоб-фактуралар, таққослаш далолатномалари, бажарилган ишлар ҳақидаги
далолатномалар, субпудрат шартномалари) мавжудлиги, шунингдек, даъвогар
томонидан бажарилган ишлар суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг
кўрсатмалари билан тасдиқланиши, қўшимча жавобгар даъвогар томонидан
750 316 506 сўмлик ишлар бажарилганлигини тан олганлиги, жавобгар даъвогар
томонидан ишлар бажарилганлигини рад этган бўлса-да, мазкур ҳолатларни
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаганлиги тўғрисида важ келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация шикоятидаги
важларни такрорлаб, қурилиш ишлари параллел лойиҳа асосида амалга
оширилганлиги, лекин жавобгар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари
берилмаганлиги, бажарилган ишлар жавобгар вакили томонидан қабул қилиб
олинганлиги тўғрисида важлар келтириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари ишлар даъвогар
томонидан амалга оширилмаганлиги, мазкур ишларни бажарган шахсларга нақд
пул берилиб, улар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганлиги, даъвогарнинг
ишларга алоқаси йўқлигини билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар ҳамда “Universal
businesses” масъулияти чекланган жамияти вакиллари ишлар даъвогар
томонидан амалга оширилганлигини билдириб, даъвогарнинг шикоятини
қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган давлат кадастри органи вакили қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата суд муҳокамасида ўз вакилининг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессул кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, ишни Палата
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанцияси суди
қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 4 майдаги 01-сонли
қурилиш шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга тегишли бўлган бинонинг
ички қисмини жорий таъмирлаш, жавобгар эса, бажарилган ишлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 666-моддасининг биринчи, иккинчи қисмларига кўра, қурилиш
пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш
ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни
бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган
ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой
биносини) иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида,
шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан
бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш
пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига
нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Даъвогарнинг даъво аризасига бажарилган ишларни тасдиғи сифатида
объектда бажарилган ишлар, шунингдек ҳудудни ободонлаштириш бўйича
бажарилган ишлар тўғрисидаги (акт выполненных работ) ҳамда бажарилган
ишлар баҳоси тўғрисидаги маълуот (справка счет-фактура о стоимости
выполнненных работ) илова қилинган. Уларда бажарилган ишлар қиймати жами
750 316 506 сўмни ташкил қилганлиги кўрсатилган.
ФК 670-моддасининг биринчи қисмида пудратчи қурилиш ва у билан
боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа
талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга
ошириши шартлиги белгиланган.
Бироқ, даъвогар ишлар параллел лойиҳалаштириш тартибида амалга
оширилганлиги тўғрисида важ келтирган бўлса-да, буюртмачи (жавобгар)
томонидан унга лойиҳа-смета ҳужжатлари топширилмаганлигини билдирди. Шу
билан бирга ишлар қайси лойиҳа-смета ҳужжатлари асосда амалга
оширилганлигини исботлаб бермади.
ФК 680-моддасининг биринчи, тўртинчи қисмларига кўра, пудратчидан
қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажарилган ишлар натижаси ёки, агар
шартномада назарда тутилган бўлса, ишларнинг бажарилган босқичи
топширишга тайёр эканлиги тўғрисида хабар олган буюртмачи дарҳол уни қабул
қилиб олишга киришиши шарт.
Ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи
томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан
расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса,
бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф
имзолайди.
Даъвогар томонидан қонуннинг ушбу талаби ҳам бажарилмаган. Яъни,
агар жавобгар ишлар натижаси бўйича тузилган далолатномани имзолашдан бош
тортган бўлса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўймаган.
Кассация шикоятида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли
қарорининг
6-бандининг учинчи хатбошисида ФК 373-моддасининг биринчи қисмига кўра
ёзма офертада акцепт муддати кўрсатилмаган акцепт оферта йўллаган шахс
томонидан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган муддатларда, агар бундай
муддат белгилаб қўйилган бўлмаса - бунинг учун нормал зарур бўлган вақт
мобайнида олинса, шартнома тузилган ҳисобланиши, 8-бандининг еттинчи
хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар,
кўрсатилган
хизматлар
қийматини
ундириш
ҳақидаги
талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Бироқ, ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда қурилиш ишларининг бажарилганлиги қонунда
белгиланган тартибда расмийлаштирилган далолатнома билан исботланиши
керак. Бироқ даъвогар бундай далилларни судга тақдим қилмаган. Шунинг учун
даъвогарнинг ишлар у (даъвогар) томонидан бажарилганлиги гувоҳларнинг
кўрсатмалари билан исботланиши тўғрисидаги важини инобатга олиб бўлмайди.
Шунингдек, бажарилган ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинганлиги тўғрисидаги важи ҳам даъвони қаноатлантириш учун асос бўла
олмайди. Чунки, биринчидан даъвогарнинг жавобгар томонидан имзоланган деб
тақдим қилинган далолатномаси жавобгарнинг вакили сифатида С.Самадов
томонидан имзоланган. Бироқ, С.Самадов бундай далолатномани имзолаш
ваколатига эга эканлиги даъвогар томонидан исботлаб берилмаган. (Суд
мажлисида аниқланишича, С.Самадов жавобгарнинг таъсисчиларидан бири
бўлган қўшимча жавобгарнинг раҳбари ҳисобланади). Иккинчидан, мазкур
далолатномада ишлар қайси шартнома асосида бажарилганлиги кўрсатилмаган
ва у қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги исботлаб
берилмаган. Яъни, мазкур далолатнома бажарилган қурилиш пудрат ишларини
топшириш-қабул қилиш далолатномаси эмас, балки қурилиш моллари ва
хизматларни
топшириш-қабул
қилиш
далолатномаси
сифатида
расмийлаштирилган.
Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларга эътибор бермасдан, даъвони
қисман қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли
хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар келтирилган. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси
суди қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмаслиги сабабли у ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикояти
эса қаноатлантирмасдан қолдирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан
олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилади.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 январдаги қарори ўзгаришсиз, “Lucky company” масъулияти
чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р.Сагатов
Ш.Мирзахакимов