Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-1903/1678 Дата решения 29.06.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қоракўл Нотўқима масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Бухоро пахта тозалаш акционерлик жамияти
Source ID 833816 Claim ID 2755703 PDF Hash 8acbd6e0cc5993dd... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 344-моддаси ФКнинг 344 law
суд ФКнинг 363-моддаси суд ФК 363 law
ФКнинг 343-моддаси ФКнинг 343 law
ФКнинг 320-моддаси ФКнинг 320 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҚАРОР 2022 йил 29 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Махмудов ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Бухоро вилоят судининг ходими А.Санаев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбанова, “Бухоро пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг вакили Л.Усмонов (2022 йил 20 июндаги 04/22-сонли ишончнома билан) иштирокида даъвогар “Қоракўл нотўқима” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Бухоро пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳисобидан 108 682 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 сентябрдаги қарори устидан Бухоро вилоят прокуратураси томонидан киритилган кассация протести иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Қоракўл нотўқима” масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб (матнда даъвогар деб юритилади) “Бухоро пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан (матнда жавобгар деб юритилади) 108 682 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “Қоракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ва “Бухоро агрокластер” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган. Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар “Қоракўл нотўқима” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 сентябрдаги қарорига асосан Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Қоракўл 1 4-2001-1903/1678-сонли иш нотўқима” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Суд ҳужжатларига нисбатан Бухоро вилоят прокурори томонидан кассация протести келтирилган бўлиб, унда тарафлар ўртасида 2016 йил 16 ноябрда 55-сонли етказиб бериш шартномаси тузилганлиги, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги, апелляция инстанция суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирганлиги, бироқ, суд низони кўриб чиқишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаганлиги, аниқланишича, 2016 йил 31 декабрда тузилган баённомада даъвогар жавобгар олдидаги 108 682 000 сўм дебитор қарздорлигини қисқартириши, жавобгар эса жамият олдидаги 108 682 000 сўм кредиторлик қарзини “Бухоро пахта тозалаш” АЖга ўтказиши, “Қорақўл пахта тозалаш” АЖ эса даъвогар олдидаги 108 682 000 сўмлик дебитор қарздорлигини қисқартириши белгиланганлиги, ФКнинг 344-моддасида даъво муддати ўтган талабларни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмаслиги белгиланганлиги, 108 682 000 сўм дебитор қарздорлигини келиб чиқиш асослари, шартнома ёки бошқа ҳужжатларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, қарздорликни талаб қилиш муддатига риоя этилганлиги ўрганилмаганлиги, суд ФКнинг 363-моддаси талаби бўйича моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаганлиги, суд ушбу нормани қўллашда тарафлар ўртасида 2016 йил 31 декабрда тузилган қарздорлик қисқартириши ва ўтказиш ҳақидаги баённомани назарда тутганлиги, Олий хўжалик суди 2003 йил 28 февралдаги 110-сонли Пленумининг қарори 4-бандида эса воз кечиш шартномаси қандай талабларга жавоб бериши кераклиги аниқ кўрсатилганлиги, бироқ, баённома қонун бўйича шартномага қўйилган талабларга умуман жавоб бермаслиги, шунингдек, баённома “Бухоро пахта тозалаш” АЖ бош бухгалтери томонидан имзоланмаганлиги, иш янгидан кўриб чиқилганида қайси шартнома, ҳисоб-фактураларга асосан етказиб берилганлиги, улар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга аниқлик киритилмаганлиги, хусусан, жавобгар томонидан амалга оширилган 2016 йил 1 февралдаги 375 000 000 сўм тўловлар низоли шартнома бўйича эмас, балки бошқа шартномалар асосида тўланганлиги ҳақида важлар келтирилиб, биринчи ва апелляция инстанция судларнинг суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори кассация протестни қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни ҳамда биринчи ва апелляция инстанция судларининг суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. “Бухоро пахта тозалаш” акциядорлик жамияти вакили протест асоссиз келтирилганлиги, протестни қаноатлантирмасдан, биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. 2 “Қоракўл нотўқима” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатларида вакилларининг суд мажлиси бўлиш вақти ва жойи ҳақида ҳабардорлиги тўғрисида далиллар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни “Қоракўл нотўқима” масъулияти чекланган жамияти вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация протестни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогар ва жавобгар ўртасида 2016 йил 16 ноябрда 55-сонли нотўқима ўров маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида шартномаси тузилган. Шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 2016 йил 18 ноябрдаги 38-сонли счёт-фактурага асосан 38 815 000 сўмлик, 2016 йил 16 декабрдаги 46-сонли счёт-фактурага асосан 69 867 000 сўмлик нотўқима маҳсулотлари етказиб берилган. Етказиб берилган маҳсулотлари учун тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогар 108 682 000 сўм қарздорлик ундириб беришни сўраган. Бироқ, иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2016 йил 31 декабрда “Қоракўл нотўқима” масъулияти чекланган жамияти, “Бухоро пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ва “Қоракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамиятлари ўртасида корхоналарнинг ўзаро қарздорлигини қисқартириш тўғрисида баённома расмийлаштирилган. Унга кўра “Қоракўл нотўқима” масъулияти чекланган жамияти “Бухоро пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг 108 682 000 сўмлик дебиторлик қарзини қисқартиришга, 3 “Бухоро пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ушбу миқдордаги кредитор қарздорлигини “Қоракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамиятига ўтказишга, ўз навбатида “Қоракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти эса “Қоракўл нотўқима” масъулияти чекланган жамиятидан шу суммадаги дебиторлик қарзини қисқартиришга келишилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 313-моддасининг биринчи қисмига кўра мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. ФКнинг 343-моддасига мувофиқ фуқаролик-ҳуқуқий муносабати иштирокчилари ўзаро муқобил талабларни ҳисобга ўтказиш орқали мажбуриятни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш мумкин. ФКнинг 320-моддаси биринчи қисмига кўра оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимга асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ўша шаклда амалга оширилиши керак. Тарафлар ўзаро мавжуд бўлган қарздорликларни ўз ҳохиши ва иродаси билан ёзма равишда қарздорликларни ўтказиш ва қисқартириш, ҳисобга ўтказиш каби фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларига киришган. Мазкур баённома ўз кучида. Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция ва апелляция инстанция судлари даъвогарнинг даъво талабини рад қилиб, асосли ҳулосаларга келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини 4 қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация протестни қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция ва апелляция инстанция судлари қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун даъвогар ҳисобидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажаларини, Олий суднинг ҳисоб рақамига 21 600 сўм почта харажатлари ва Республика бюджетига 543 410 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Бухоро вилоят прокуратурасининг кассация протестини қаноатлантириш рад этилсин. Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Qorako`l noto`qima” масъулияти чекланган жамиятидан: - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажалари ундирилсин; - Олий суднинг ҳисоб рақамига 21 600 сўм почта харажатлари ундирилсин; - Республика бюджетига 543 410 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалар берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи О. Халмирзаев ҳайъат аъзолари Ш. Махмудов Т. Аннаева 5