Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/249 Дата решения 25.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 366277 Claim ID 2746758 PDF Hash 4f28761896963083... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/249-сонли 2025 йил февраль ойининг “25” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Н.Кутлукова ва унинг ҳимоячиси адвокат Х.Абдуллаев ҳамда жабрланувчи Б.Маматбоеваларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан гумонланган: 1987 йил 01 июль куни Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, уйғур, маълумоти ўрта, уй бекаси, судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Ислом ота МФЙ, Қорақамиш ½ даҳаси, 5-уй, 14-хонадонда яшовчи, Кутлукова Нилуфар Юсеновна (KUTLUKOVA NILUFAR YUSENOVNA)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, Кутлукова Нилуфар Юсеновна қасддан баданга ўртача оғир тан жароҳати етказиш мақсадида, Чилонзор тумани Чўпонота маҳалласи “Афруз” тўйхонаси яқинидаги автомашиналар қатнов йўли юзида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Маматбоева Барчиной Комилжон қизи билан ўртасида келиб чиққан келишмовчилик натижасида Б.Маматбоеванинг танасининг турли қисмларига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган. Гумонланувчи Н.Кутлукова суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Б.Маматбоева суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, гумонланувчи Н.Кутлуковага нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖК 105-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи Б.Маматбоева ҳамда гумонланувчи Н.Кутлукова томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлиги, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчига жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Н.Кутлуковага нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи Н.Кутлуковага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи Кутлукова Нилуфар Юсеновна (KUTLUKOVA NILUFAR YUSENOVNA)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи М.Маматбоевага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов