Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2104/2825 Дата решения 28.06.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сифат омад люкс масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый MYASNOY DVORIK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 833827 Claim ID 2756467 PDF Hash 46d0107bc8ffc200... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПК 107-моддаси суд ИПК 107 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
ИПК 149-моддаси ИПК 149 law
ИПК 151-моддаси ИПК 151 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р 2022 йил 28 июнь 4-1101-2104/2825-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья С.Рахмонов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевлардан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Sifat Omad Lyuks” МЧЖ вакили Х.Ильмуратов (2022 йил 1 апрелдаги 1-сонли ишончнома) иштирокида, “Sifat Omad Lyuks” МЧЖнинг “Myasnoy Dvorik” МЧЖ ва учинчи шахс Янгийўл туман ҳокимлигига нисбатан “Myasnoy Dvorik” МЧЖ ва учинчи шахс Янгийўл туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ижара шартномасини ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, “Myasnoy Dvorik” МЧЖдан 828 129 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 7 октябрдаги ажрими ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 январдаги қарори устидан “Sifat Omad Lyuks” МЧЖ томонидан келтирилган кассация шикояти асосида ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Sifat Omad Lyuks” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан Янгийўл туман ҳокимияти ўртасида 2019 йил 13 ноябрда тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақидаги шартномасига асосан 27,47 гектар ер участкаси ижарага топширилган. “Sifat Omad Lyuks” МЧЖнинг ер участкасини Янгийўл туман ҳокимияти томонидан огоҳлантирилмасдан ер майдони туман захирасига қайтарилиб олинган. Ушбу ер участкаси Янгийўл туман ҳокимининг 2020 йил 31 майдаги 814-сонли қарори билан “Myasnoy Dvorik” МЧЖга (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2020 йил 04 августдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги шартномасига асосан берилган. Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан Янгийўл туман ҳокимининг 2020 йил 31 майдаги 814-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Шу сабабли, даъвогар судга жавобгар ва Янгийўл туман ҳокимиятига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини қўллаб жавобгардан 828 129 000 сўм ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 7 октябрдаги ажрими билан жавобгарнинг даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, даъвогарнинг 2021 йил 13 сентябрдаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Жавобгарнинг қолган илтимосномаларини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар ҳисобидан Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 16 562 580 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 январдаги қарорига асосан ажримнинг давлат божи ундириш қисми ўзгартирилган, ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, даъвогарнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилган. Кассация шикоятида биринчи инстанция суди асоссиз равишда даъвони кўрмасдан қолдирганлиги, даъвогар томонидан вакилга берилган ишончнома қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, ишончнома бир томонлама тузилган битим ҳисобланганлиги сабабли, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида фақатгина уни берган шахс томонидан судга даъво берилиши мумкинлиги, бироқ суд ишончнома жамият раҳбари томонидан имзоланмаганлигини асос қилиб, даъвони кўрмасдан қолдирганлиги, аслида ишончномада у берилган сана ва тартиб рақами кўрсатилганлиги сабабли ишончнома қонунийлиги, амалдаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 62-63-моддалари талабига асосан суд вакилнинг ваколатларини текшириши лозимлиги, унинг ваколатлари ишончномада кўрсатилган бўлиши лозимлиги, даъвогар вакилининг ваколатлари ишончномада кўрсатилганлиги, бироқ суд ИПК 107-моддаси биринчи қисми учинчи бандининг талабларини нотўғри шарҳлаб, ишончнома жамият раҳбари томонидан имзоланмаган бўлса у ваколатсиз шахс томонидан имзоланган ҳисобланиши ва бундай ишончнома ҳақиқий эмас ҳисобланиши ҳақида нотўғри тўхтамга келганлиги, ИПК талабига асосан даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланганлиги, иш ҳужжатларига асосан ишончнома жамият раҳбари З.Инагамова томонидан имзоланганлиги, бироқ давлат рўйхатга олувчи ёки бошқа органларда раҳбар ўзгарганлиги ҳақида ўзгартириш киритилмаганлиги, бу эса қонунга асосан даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлмаслиги, иккала инстанция судлари ишончномани ҳақиқий эмас деб тан олган бўлган бўлса-да, вакил Х.Ильмуратовни судларда иштирок этишга йўл қўйганлиги ўз-ўзидан маъносиз эканлиги, баён қилинганларга асосан биринчи инстанция судининг ажримини ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра иш юзасидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Аниқланишича, 2021 йил 13 сентябрдаги даъво аризаси “Sifat Omad Lyuks” МЧЖ директори З.Инагамова томонидан берилган 2021 йил 01 апрелдаги 1-сонли ишончномага асосан “Sifat Omad Lyuks” МЧЖ вакили Х.И.Ильмуратов томонидан имзоланган. Шунингдек, даъвогар томонидан тақдим қилинган буйруқда “Sifat Omad Lyuks” МЧЖ таъсисчиси С.Абдусатторова томонидан 2019 йил 15 ноябрдаги 3-сонли буйруққа асосан “Sifat Omad Lyuks” МЧЖ раҳбари сифатида З.Инагамова тайинланган. Бироқ, суднинг 2021 йил 28 сентябрдаги сўровига асосан “Sifat Omad Lyuks” МЧЖнинг раҳбари Инагамов Хуршид Абдуллаевич эканлиги кўрсатилган. Шунингдек “Sifat Omad Lyuks” МЧЖ директори юридик шахс тўғрисидаги (stat.uz) маълумотномага асосан жамиятнинг директорираҳбари сифатида Юнусов Марат Рахматович кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида юридик шахслар ва тадбиркорлик субъектлари ҳисобга қўйилган маълумотларга асосан “Sifat Omad Lyuks” МЧЖнинг раҳбари Юнусов Марат Рахманович кўрсатилган. Бундан ташқари, юридик шахс тўғрисидаги (stat.uz) маълумотномада ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида юридик шахслар ва тадбиркорлик субъектлари ҳисобга қўйилган маълумотларига асосан “Sifat Omad Lyuks” МЧЖнинг таъсисчилари З.Инагамова ва Атакишиева эканлиги, буйруқни имзолаган С.Абдусатторова “Sifat Omad Lyuks” МЧЖ таъсисчиси сифатида кўрсатилмаганлиги аниқланланган. Шу сабабдан судлар томонидан даъвогарнинг 2019 йил 15 ноябрдаги 3-сонли жамият раҳбарини ўзгартириш ҳақидаги буйруғи далил сифатида инобатга олинмаслиги ҳақида тўғри тўхтамга келинган. Чунки иш ҳужжатларида буйруқ чиқарилган вақтда жамиятнинг иштирокчилари икки кишидан иборат бўлган. Амалдаги қонунчилик талабларига асосан жамият якка ижроия органини шакллантириш учун жамиятнинг буйруғи эмас, балки жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш ва натижаси бўйича қарор баёнлаштирилиши лозим бўлган. ИПК 149-моддасининг биринчи қисмига кўра даъво аризаси судга ёзма шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. ИПК 151-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра даъво аризасига даъво аризасини имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади, агар у вакил томонидан имзоланган бўлса. Юқоридагиларга асосан, даъво аризаси уни имзолашга ваколатсиз шахс томонидан имзоланган ҳисобланади. Мазкур ҳолатда даъво аризасини имзолаш ваколатини берувчи ишончномани тасдиқлаган “Sifat Omad Lyuks” МЧЖ раҳбари сифатида кўрсатилган З.Инагамова ишончномани имзолаган вақтда “Sifat Omad Lyuks” МЧЖнинг раҳбари бўлмаган. Демак З.Инагамова томонидан берилган ишончнома ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги сабабли, ушбу ишончномага асосан берилган ваколатдан фойдаланиб Х.Ильмуратов томонидан имзоланган даъво аризаси ваколатсиз шахс томонидан имзоланган ҳисобланади. ИПК 107-моддасининг 3-бандига кўра даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция суди даъво аризаси ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида асосли ва тўғри хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса ўз навбатида ажримни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Судлов ҳайъати даъвогар томонидан шикоятда келтирилган важлар суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. ИПК 301-моддасининг биринчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 21 600 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 299, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Sifat Omad Lyuks” МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари О. Халмирзаев Б. Убайдуллаев