← Назад
Решение #84616 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
37
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси | 106 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| лган жиноят иши ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 78 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| исми ва | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| йилда ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| бандида ЖПК | 22 | — | law | |
| йхати ЖПК | 464 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 363 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 464 | 2 | law | |
| илмиш ЖК | 273 | — | law | |
| тказиш ЖК | 273 | — | law | |
| йича ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| исми ва | 273 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| кесил жазо Жиноят кодекси | 60 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| банди ва | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/1262-сонли
2025 йил февраль ойининг 25 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
халқ маслаҳатчилари М.Х.Қодирова ва К.М.Ходжаевалардан иборат
таркибда, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан:
давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи К.Халилов ва унинг ҳимоячиси адвокат
А.Каюмовларнинг иштирокида, Халилов Козим Абдурахмоновичга
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Халилов Козим Абдурахмонович (XALILOV KOZIM
ABDURAXMONOVICH) 1967 йил 4 сентябрда
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, уч
нафар фарзанди бор, нафақада, иккинчи гуруҳ
ногирони, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти
Зангиота туман судининг 25.06.1997 йилдаги
ҳукмига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
106-моддаси билан 2 йил озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланиб, 03.12.1997 йилдаги
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Амнистия тўғрисида”ги Фармонига асосан
06.01.1998 йилда ўталмай қолган жазодан озод
қилинган;
2) жиноят ишлари бўйича Учтепа (собиқ Акмал
Икромов) туман судининг 11.02.2000 йилдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК
266-моддаси 2-қисми билан 3 йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг
72-моддасига асосан 3 йил синов муддати
белгиланган, 28.08.2000 йилдаги Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Амнистия
тўғрисида”ги Фармонига асосан 28.11.2000 йилда
жазодан озод қилинган;
3) жиноят ишлари бўйича Учтепа (собиқ Акмал
Икромов) туман судининг 15.07.2004 йилдаги
ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
277-моддаси 2-қисми “в,д” бандлари билан 6 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
1
йилдаги ажримига кўра, унинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси
2-қисмига қайта малакаланиб 1 йил ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
4) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
23.01.2013 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 109-моддаси 2-қисми билан
бўлган жиноят иши ЖК 661-моддасига асосан
томонлар ярашганлиги муносабати билан
ҳаракатдан тугатилган, ЖКнинг 78-моддасига
асосан судланганлик ҳолати тугалланган;
5) жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман
судининг 23.07.2019 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси
2-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
59,62моддалари тартибида ўташ учун 3 йил 3 кун
озодликни
чеклаш
жазоси
қолдирилган,
жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
12.02.2021 йилдаги ажримига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 73-моддасига асосан ўталмай
қолган 1 йил 5 ой 27 кун озодликни чеклаш
жазосидан муддатидан илгари шартли озод
қилинган;
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Қизил токзор”
кўчаси, 18-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил
28 сентябрдан қамоқда сақланаётган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а” банди,
273-моддаси 3-қисми “а” банди, 273-моддаси 3-қисми “а” банди,
273-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,273-моддаси 5-қисми ҳамда
25,273-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
1. 2020 йил 30 сентябрь куни соат 16:00 ларда ҲМҚО ходимлари
томонидан Чилонзор тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир
вақтида Каримходжаев Воситхон Мансурович ўзининг хатти2
ҳаракатлари орқали шубҳа уйғотганлиги сабабли холислар иштирокида
текширилганида унинг ёнида целофан бўлагига ўралган, жигар рангли,
ўткир хидли ўтсимон модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида
тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Б.Каримходжаев дастлабки тергов ва суд мажлисида ўзида
аниқланган умумий оғирлиги 0,27 грамм гиёҳвандлик воситасини
2020 йил 26 сентябрь куни таниши судланувчи Халилов Козим
Абдурахмоновичдан ўзининг истеъмоли учун 100.000 сўмга сотиб
олганлигини маълум қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-Криминалистик марказининг
2020 йил 29 сентябрдаги № 954-сонли хулосасига кўра,
Б.Каримходжаевдан олинган модда таркибида “тетрагидроканнабинол”
мавжуд бўлиб, бу модда “гашиш” деб аталиши ва унинг оғирлиги
0,27 граммга тенглиги аниқланган.
2. Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБга келиб тушган
тезкор маълумотга асосан, 2024 йил 10 сентябрь куни ҲМҚО ходимлари
билан
ўтказилган
тезкор-тадбир
давомида
Халилов
Козим
Абдурахмонович яшаш манзили Тошкент шаҳар, Учтепа тумани,
“Пахтакор” МФЙ, “Қизилтокзор” кўчаси, 8-уйи кўздан кечирилганида
“АЦЦ” дори воситасининг елим идиши ичида 4 дона айлана шаклидаги
тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон ҳолдаги ва бир дона босма
ёзувли қоғоздан иборат ўрамада қорамтир рангли ўткир ҳидли мумсимон
ҳолдаги моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламасдан, ўз истеъмоли учун
қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу
моддалар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 11.09.2024 йилдаги 3466-сонли
хулосасига кўра, К.Халиловдан олинган моддалар таркибида фаол
гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу моддалар
“гашиш” деб аталиши, унинг умумий оғирлиги (объектлар №1-5)
1,16 граммга тенглиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, 2024 йил 18 сентябрь куни ҲМҚО ходимлари билан
ҳамкорликда Халилов Козим Абдурахмоновичнинг яшаш манзили, яъни
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Пахтакор” МФЙ, “Қизилтокзор” кўчаси,
18-уйида “тинтув” тергов ҳаракати ўтказилиб, К.Халиловга тегишли
меҳмонхонадан бир дона шаффоф полиэтилен пакет бўлагига ўралган
айлана шаклидаги тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон ҳолдаги
моддани К.Халилов ўтказиш мақсадини кўзламасдан, ўз истеъмоли учун
қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу
моддалар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 20.09.2024 йилдаги 3610-сонли
хулосасига кўра, К.Халиловнинг яшаш манзилидан ашёвий далил сифатида
олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол”
мавжуд бўлиб, бу моддалар “гашиш” деб аталиши, унинг умумий оғирлиги
0,14 граммга тенглиги кўрсатилган.
3
билдириб, 2024 йил 10 сентябрь куни соат 17:00ларда яшаш манзили
яъни, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Пахтакор” МФЙ, “Қизилтокзор”
кўчаси, 18-уйга ҲМҚО ходимлари ва холислар иштирокида келиб, яшаш
манзилида тезкор-тадбир ўтказиш тўғрисидаги қарор билан
таништириб, уйида тинтув ўтказишларини айтишганлиги, шунда у ўз
хоҳиши билан ўзининг истеъмоли учун сақлаб келган бир дона “АЦЦ”
дори воситасининг елим идиши ичида сақлаб келган 4 дона айлана
шаклидаги тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон ҳолдаги моддалар
ва 1 дона босма ёзувли қоғоздан иборат ўрамада қорамтир рангли ўткир
ҳидли мумсимон ҳолдаги моддаларни тақдим қилганлиги, у гиёҳвандлик
воситаларини истеъмол қилиб келиши, хонадонида сақлаб келган
гиёҳвандлик моддаси аввал баклажкада истеъмол қилганидан қолган
қолдиқ бўлиб, ушбу қолдиқ ёввойи нашадан йиғилган бўлганлиги, у
асосан ёввойи наша гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилиши, бошқа
турдаги гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилмаслиги, у гиёҳвандлик
моддасини сотиш билан шуғулланмаслиги, унга кўрсатув берган
шахсларни умуман танимаслиги, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб,
суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради.
Судланувчи К.Халилов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб
кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва
тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини тўлиқ топади.
Жумладан, гувоҳ Г.Кучкарова суд мажлисида, 2024 йил 10 сентябрь
куни соат 19:30ларда у Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Пахтакор” МФЙ,
“Қизилтокзор” кўчасида ўз ишлари билан юрган вақтида ёнига
фуқаролик кийимида бўлган бир нечта шахслар келиб, ўзларини ИИО
ходимлари эканликларини айтиб, холис сифатида қатнашишини
сўрашганлиги, у рози бўлганлиги, шу вақтда яна бир фуқарони холис
сифатида таклиф қилишганлиги, сўнг, Халилов Козимнинг яшаш
манзили, яъни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Пахтакор МФЙ,
Қизилтокзор кўчаси, 18-уйда тезкор қидирув тадбири ўтказишларини
айтиб, уларни ушбу қарор билан таништиришганлиги, ходимлар билан
биргаликда ушбу уйга киришганлиги, бу вақтда К.Халилов ҳам уйда
бўлганлиги, унинг иштирокида ушбу манзилни кўздан кечиришганлиги,
хонадонга кирилиб, ўнг томонда жойлашган меҳмонхонага кирилганда
К.Халилов ўзлари чой ичиб ўтириш учун мўлжалланган хонанинг
хонтахта устида “АЦЦ” дори воситасининг елим идиши ичида сақлаб
келган 4 дона айлана шаклидаги тўқ жигар рангли ўткир ҳидли
мумсимон ҳолдаги моддалар ва токча устидаги 1 дона босма ёзувли
қоғоздан иборат ўрамада қорамтир рангли ўткир ҳидли мумсимон
ҳолдаги моддаларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб расмийлаштириб
олинганлиги, ИИО ходимлари К.Халиловдан олинган модда нима
эканлигини сўрашганида у мазкур моддани гиёҳванд моддаси
4
эканлигини, ушбу гиёҳвандлик моддасини ўзининг истеъмоли учун
сақлаб келаётганлини маълум қилганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ Н.Таджибаева суд мажлисида, 2024 йил 18 сентябрь куни соат
18:30ларда Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Пахтакор МФЙ, Қизилтокзор
кўчасида ўз ишлари билан юрганида ёнига фуқаролик кийимида бўлган
бир нечта шахслар келиб, ўзларини ИИО ходимлари эканликларини
айтиб, холис сифатида қатнашишини сўрашганлиги, у рози бўлганлиги,
ходимлар яна бир фуқарони холис сифатида таклиф қилишганлиги,
шундан сўнг, Халилов Козимнинг яшаш манзили, яъни Тошкент шаҳар,
Учтепа тумани, Пахтакор МФЙ, Қизилтокзор кўчаси, 18-уйда тезкор
қидирув тадбири ўтказишларини айтиб, қарор билан таништиришгани,
ходимлар билан ушбу хонадонга киришганлиги, К.Халилов ҳам уйда
бўлганлиги, унинг иштирокида уйини кўздан кечиришганлиги, хонадон
дарвозасидан тўғридаги уйга кирилганда К.Халиловга тегишли бўлган
меҳмонхонага кирилганда меҳмонхона кириш эшиги қарама-қарши
томонида девор томонга йиғилган кўрпа-тўшаклар орасидан оқ рангли
целофан бўлагига ўралган бир дона айлана шаклидаги тўқ жигар рангли
ўткир ҳидли мумсимон ҳолдаги моддани сақлаб келаётганлиги
аниқланиб, расмийлаштириб олинганлиги, ИИО ходимлари ушбу модда
кимга тегишли эканлигини сўрашганда К.Халилов ушбу модда унга
тегишли эканлигини, ушбу моддани ўзининг истеъмоли учун
сақлаганлигини айтганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ Д.Кабилджанова ҳам суд мажлисида гувоҳ Н.Таджибаеванинг
кўрсатувига ўхшаш кўрсатмаси билан;
гувоҳ У.Хайруллаев суд мажлисида, 2021 йилда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан судланганлиги, лекин
ушбу ҳолат бўйича кўп нарсаларни яхши эслай олмаслиги, К.Халиловни
умуман танимаслиги, уни муқаддам кўрмаганлиги, терговда тазйиқ
остида кўрсатув берганлиги ва терговда берган кўрсатувларини
тасдиқламаслиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ Р.Юнусов суд мажлисида, 2021 йилда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан судланганлиги, лекин
ушбу ҳолат бўйича кўп нарсаларни яхши эслай олмаслиги, К.Халиловни
умуман танимаслиги, уни муқаддам кўрмаганлиги, терговда тазйиқ
остида кўрсатув берганлиги ва терговда берган кўрсатувларини
тасдиқламаслиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ О.Турдиев суд мажлисида, 2021 йилда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан судланганлиги, лекин
ушбу ҳолат бўйича кўп нарсаларни яхши эслай олмаслиги, К.Халиловни
умуман танимаслиги, уни муқаддам кўрмаганлиги, терговда тазйиқ
остида кўрсатув берганлиги ва терговда берган кўрсатувларини
тасдиқламаслиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ Б.Каримходжаев суд мажлисида, 2021 йилда ЖКнинг
276-моддаси билан судланганлиги, у бўйича қуйидагиларни маълум
5
қилиши, яъни 2020 йил 26 сентябрь куни соат 15:30ларда “Чароғон”
тўйхонасининг орқа томонига бориб, Козим Халиловдан ёнидан олинган
“гашиш” гиёҳвандлик моддасини 100.000 сўм эвазига сотиб олиб, ушбу
моддани чўнтагига солиб, уйига келган вақтида фуқаролик кийимида
бўлган ўзларини ИИБ ходимлари деб таништирган шахслар унга хаттиҳаракатлари шубха уйғотганлиги, шу сабабли Чилонзор тумани ИИБга
олиб кетишларини айтганлиги, сўнг рози бўлиб, улар билан Чилонзор
тумани ИИБ биносига келганлиги, ўша ерда ИИБ ЖҚБ ходимлари унга
ёнида ноқонуний нарсалар бор ёки йўқлигини, агарда қандайдир
ноқонуний нарсалар бор бўлса уларни тақдим қилишини айтганлиги,
сўнг уларга “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўз ихтиёри билан тақдим
қилганлиги, “Козим” исмли шахс судланувчи К.Халилов эканлиги, уни
ўша вақти ҳам ҳозирги кунда ҳам яхши таниши ҳақидаги кўрсатуви
билан;
суд ҳайъати, судланувчи К.Халиловнинг жиноят содир этишдаги
айби, ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва
гувоҳларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида
тўпланган далиллар, жумладан, тушунтириш хатлари, воқеа содир бўлган
жойни кўздан кечириш, нарсани олиш, тинтув баённомалари, судга оид
кимёвий экспертизаси хулосаси, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил
деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган,
текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, судланувчи К.Халиловнинг ҳаракатларига ҳуқуқий
баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унга эълон қилинган
айбловларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосаларга келади.
Дастлабки тергов органи томонидан К.Халилов 0,37 грамм “Гашиш”
гиёҳвандлик воситасини Р.Юнусовга 150.000 сўмга сотган деб унга
гиёҳвандлик воситалари ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф
равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш,
шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, илгари гиёҳвандлик
воситалари моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан
иборат жиноятни содир этган шахс томонидан сотиш жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси
3-қисми “а” банди билан;
К.Халилов 0,27 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини
А.Жамоловга ўтказган деб унга гиёҳвандлик воситалари ўтказиш
мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва
бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда
ўтказиш, илгари гиёҳвандлик воситалари моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс
томонидан сотиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
6
О.Турдиевга 50.000 сўмга сотган деб унга гиёҳвандлик воситалари
ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш,
сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф
равишда ўтказиш, илгари гиёҳвандлик воситалари моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир
этган шахс томонидан сотиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан асоссиз
айблов эълон қилинган деб ҳисоблайди.
Суд ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, судланувчи К.Халиловга
нисбатан юқорида кўрсатилган айбловлар ўз тасдиғини топмаган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида иш бўйича
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки
судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг
жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган
ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги;
23-моддасида айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни
бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи,
айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги,
Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон
қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши кераклиги;
26-моддасида суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга
асосланиб ҳукм чиқариши;
464-моддасида жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса, судланувчи
содир этган қилмишда жиноят таркиби бўлмаса, жиноят содир
этилишига судланувчи дахлдор бўлмаса, жиноят бошқа шахс томонидан
содир этилганлиги аниқланса, шунингдек судланувчига қўйилган айблов
иш ҳолатлари батафсил текширилгандан кейин ишонарли тарзда ўз
тасдиғини топмаса, суд ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида
назарда тутилган асосга кўра судланувчини оқлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 5-бандида
ЖПКнинг 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун
фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва
баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлиги, ҳукм ЖПКнинг
26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида
текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга
асосланган бўлиши,
8-бандида судлар оқлов ҳукмини чиқаришга олиб келувчи, жиноий
ҳодисанинг ёки жиноят таркибининг бўлмаслиги, жиноят содир
7
этилишига судланувчи дахлдор эмаслиги тўғрисидаги асослар рўйхати
ЖПКнинг 464-моддасида тўлиқ кўрсатилганлигини эътиборга олишлари
лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Иш ҳужжатларига кўра, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги
Тергов бўлими терговчисининг 2021 йил 18 майдаги қарори билан
Р.Юнусов ва А.Жамаловлар “Козим” исмли шахс уларга гиёҳвандлик
воситасини сотганлиги ҳолати юзасидан К.Халиловга нисбатан жиноят
иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан
тугатилган.
Лекин, ушбу қарор Чилонзор туман прокурорининг 2024 йил
18 сентябрдаги қарори билан ҳеч қандай асосларсиз бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 363-моддасида, башарти
Жиноят кодекси ёки ушбу Кодекс нормаларини қўлланишдаги хатолар
натижасида иш тугатилган бўлса, шунингдек айбланувчининг
айблилигини кўрсатувчи янги далиллар аниқланса, тугатилган айблов
қайта тикланиши мумкинлиги белгиланган.
Лекин, Чилонзор туман прокурорининг 2024 йил 18 сентябрдаги
қарорида жиноят иши ЖК ёки ЖПК қайси нормаларини қўлланишдаги
хатолар натижасида тугатилганлиги, айбланувчининг айблилигини
кўрсатувчи қайси янги далиллар аниқланганлиги ҳолатлари
кўрсатилмаган ҳолда қонунда белгиланган асосларсиз К.Халиловга
нисбатан жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори бекор қилинган.
Қайд этилган айблов эпизодлари юзасидан дастлабки тергов
органи Р.Юнусов, А.Жамолов ва У.Хайруллаевнинг 2020 йилда ўзларига
оид жиноят иши юзасидан берган кўрсатувларини асос қилиб олиб,
бироқ, иш бўйича К.Халиловнинг кўрсатувларига, шунингдек ишда
тўпланган ҳужжатларга етарли даражада баҳо бермасдан, иш
ҳолатларини тўғри аниқламасдан, К.Халилов томонидан Р.Юнусов,
А.Жамолов ва У.Хайруллаевларга гиёҳвандлик воситасини ўтказишда
ифодаланган хатти-ҳаракатлар ҳақиқатда содир этилганлиги ҳолатини
исботловчи ишончга сазовор бўлган ҳамда рад этиб бўлмайдиган бирон
бир объектив далилни аниқламаган.
Дастлабки тергов органи ўз хулосасини асослантирмасдан, иш
ҳолатларини тўғри аниқламасдан, фақатгина шубҳа ва гумонларга
таяниб, биргина Р.Юнусов, А.Жамолов ва У.Хайруллаевларнинг
кўрсатувларини асос қилиб кўрсатган.
К.Халилов айбловда гўёки 2020 йилнинг турли саналарида
Р.Юнусов, А.Жамолов ва У.Хайруллаевларда аниқланган турли
миқдорлардаги гиёҳвандлик воситаларини уларга пул эвазига ёки
текинга ўтказганлиги кўрсатилган бўлсада, ушбу ҳолатни тасдиқловчи
уларнинг 2020 йилда ўзларига оид жиноят иши юзасидан берган
кўрсатувидан ташқари, бирорта объектив далил аниқланмаган,
жумладан, фото, видео ёки аудиоёзувлар, смс ёзишмалари ёхуд бошқа
турдаги далиллар жиноят иши ҳужжатларида мавжуд эмас.
8
мажлисида, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси
1-қисми билан судланганликлари, лекин ушбу ҳолат бўйича кўп
нарсаларни яхши эслай олмасликлари, К.Халиловни умуман
танимасликлари, уни муқаддам кўрмаганликлари, терговда тазйиқ
остида кўрсатув берганликлари ва терговда берган кўрсатувларини
тасдиқламасликлари ҳақида кўрсатувлар беришди.
Судланувчи К.Халилов суд мажлисида, у гиёҳвандлик воситаларини
истеъмол қилиб келиши, у гиёҳвандлик моддасини сотиш билан
шуғулланмаслиги, унга кўрсатув берган шахсларни умуман танимаслиги
ҳақида кўрсатув берди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 464-моддасининг 2-қисмига
мувофиқ, Жиноят бошқа шахс томонидан содир этилганлиги аниқланса,
шунингдек судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил
текширилгандан кейин ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаса, суд ушбу
модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган асосга кўра
судланувчини оқлайди.
Юқоридагиларга асосан суд ҳайъати, суд мажлисида бевосита
текширилган далиллар мажмуидан келиб чиқиб, Р.Юнусов, А.Жамолов ва
У.Хайруллаевлар ҳамда судланувчи К.Халиловнинг кўрсатувлари бирбирига мувофиқ келишини инобатга олиб, ушбу эпизод бўйича барча
шубҳаларни К.Халиловнинг фойдасига ҳал қилиб, К.Халилов
2020 йилнинг турли саналарида Р.Юнусов, А.Жамолов ва
У.Хайруллаевларга турли миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини
ўтказиш билан боғлиқ айблов эпизодлари юзасидан жиноят аломатлари
(жиноят таркиби) мавжуд эмас ва унинг дахли йўқ деб ҳисоблайди ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2,3-бандларига асосан
оқлашни ва реабилитация қилишни ҳамда жиноят ишининг унга оид шу
қисмларини тугатишни лозим топади.
Суд ҳайъати, судланувчи К.Халиловнинг ҳаракатларига ҳуқуқий
баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг яшаш манзилида
2024 йил 10 сентябрда 1,16 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси
аниқланганлиги ҳолати юзасидан кўп миқдордаги гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга ҳилоф равишда
тайёрлаш, олиш, сақлаш ва қонунга хилоф равишда ўтказиш (сотиш)га
суиқасд қилиш, илгари гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни
содир этган шахс томонидан содир этиш жинояти аломатлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан;
К.Халиловнинг яшаш манзилида 2024 йил 18 сентябрда 0,14 грамм
“Гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланганлиги ҳолати юзасидан
гиёҳвандлик воситалари ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф
равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш,
шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилиш,
9
илгари гиёҳвандлик воситалари моддалар билан қонунга хилоф равишда
муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан содир
этиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,273-моддаси 3-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва
психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид
жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сон қарорининг
20-банди учинчи хатбошисида дастлабки тергов органлари ва судлар ҳар
бир иш бўйича гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллашдан кўзланган мақсадни
аниқлашлари зарурлиги;
21-банди тўртинчи хатбошисида гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп
миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши
ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи
қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги, мазкур восита ёки
моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК
273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб
чиқишига сабаб бўлиши;
21-банди бешинчи хатбошисида айбдор томонидан гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларнинг фақат бир
қисми ўтказилиб, қолган қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки
тергов давомида аниқланса, жавобгарлик қонунга хилоф равишда
ўтказиш ва қонунга хилоф равишда сақлаш учун алоҳида-алоҳида (агар
мазкур восита ва моддаларни ўтказишга нисбатан қасд аниқланмаган
бўлса), уларнинг миқдорига боғлиқ равишда келиб чиқиши;
25-бандида айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга
(ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд
мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки
моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид
далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозимлиги, бундай далилларга,
масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда
топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда)
қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва
ҳ.к.лар кириши ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Иш ҳолатларига кўра, 2024 йил 10 сентябрь куни Тошкент шаҳар
ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда
ўтказилган тезкор-тадбир давомида К.Халилов яшаш манзили Тошкент
10
шаҳар, Учтепа тумани, Пахтакор МФЙ, Қизилтокзор кўчаси, 8-уйи кўздан
кечирилганида “АЦЦ” дори воситасининг елим идиши ичида 4 дона
айлана шаклидаги тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон ҳолдаги ва
1 дона босма ёзувли қоғоздан иборат ўрамада қорамтир рангли ўткир
ҳидли мумсимон ҳолдаги умумий оғирлиги 1,16 грамм бўлган “гашиш”
гиёҳвандлик моддаларини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, ўз
истеъмоли учун қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги
аниқланган.
Бундан ташқари, 2024 йил 18 сентябрь куни ҲМҚО ходимлари
К.Халиловнинг яшаш манзили, яъни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани,
Пахтакор МФЙ, Қизилтокзор кўчаси, 18-уйида “тинтув” тергов ҳаракати
ўтказилиб, К.Халиловга тегишли меҳмонхонадан 1 дона шаффоф
полиэтилен пакет бўлагига ўралган айлана шаклидаги тўқ жигар рангли,
ўткир ҳидли мумсимон ҳолдаги 0,14 грамм “гашиш” гиёҳвандлик
моддасини К.Халилов ўтказиш мақсадини кўзламасдан, ўз истеъмоли
учун қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Судланувчи К.Халилов суд мажлисида, у гиёҳвандлик воситаларини
истеъмол қилиб келиши, хонадонида сақлаб келган гиёҳвандлик
моддаси аввал баклажкада истеъмол қилганидан қолган қолдиқ бўлиб,
ушбу қолдиқ ёввойи нашадан йиғилган бўлганлиги, у асосан ёввойи наша
гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилиши, бошқа турдаги гиёҳвандлик
моддаларини истеъмол қилмаслиги, у гиёҳвандлик моддасини сотиш
билан шуғулланмаслиги ҳақида кўрсатув берди.
Суд ҳайъати, К.Халиловнинг кўрсатувлари иш ҳолатларига мувофиқ
келиши ва жиноят иши ҳужжатларида унинг кўрсатувларини инкор
қилувчи далиллар, шунингдек, К.Халилов унинг хонадонида аниқланган
1,16 ва 0,14 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини ўтказганлиги ёки
ўтказиш мақсадида сақлаганлигини тасдиқловчи объектив далиллар,
жумладан, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзишмалар, аудио ёки
видеоёзувлар мавжуд эмаслиги, шунингдек, экспертиза хулосасига кўра,
К.Халилов узоқ муддат давомида мунтазам равишда анаша, гашиш
моддаларини истеъмол қилганлиги сабабли каннабиноидли наркомания
касаллигига йўлиққанлиги ва мажбурий даволанишга муҳтожлиги
аниқланганлигини инобатга олиб, унинг ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми ва 25,273-моддаси
3-қисми “а” бандидан илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат
жиноятни содир этган шахс томонидан гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини
кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш ва эгаллаш жинояти
аломатлари бўйича ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “б” бандига қайта
квалификация қилишни лозим топади.
Дастлабки тергов органи томонидан К.Халилов 0,27 грамм “гашиш”
гиёҳвандлик воситасини Б.Каримходжаевга 100.000 сўмга сотишда
11
ифодаланган қилмиши гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини
кўзлаб қонунга хилоф равишда ўтказиш, илгари гиёвандлик воситалари
ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси
3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, судланувчи К.Халиловга нисбатан жазо тайинлашда
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда
тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини
инобатга олиб, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан
пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси
3-қисми билан ушбу моддалар санкцияси доирасида озодликдан маҳрум
қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59-моддаси тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун
озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлашни ҳамда тайинланган
жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли Қарорининг 54-бандига мувофиқ, айблов ҳукми эълон қилинган
шахс тайинланган асосий ва қўшимча жазони тўлиқ ўтагунига қадар янги
жиноят содир этса ва ушбу жиноят учун жазо тайинлаш пайтига келиб,
аввалги ҳукм бўйича тайинланган жазони тўлиқ ўтаб бўлса, узил-кесил
жазо Жиноят кодексининг 60-моддаси тартибида тайинланмайди.
Иш ҳужжатларига кўра, К.Халилов муқаддам жиноят ишлари
бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 23.07.2019 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 2-қисми ва 276-моддаси
1-қисми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,62-моддалари
тартибида ўташ учун 3 йил 3 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилган,
жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 12.02.2021 йилдаги
ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан
ўталмай қолган 1 йил 5 ой 27 кун озодликни чеклаш жазосидан
муддатидан илгари шартли озод қилинган.
К.Халилов мазкур ҳукм билан 1-чи эпизодни илгариги ҳукм билан
тайинланган жазони ўтаётган вақтда содир этганлигини, ўталмай қолган
жазодан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан шартли
озод қилинганлигини, шартли озод қилинган даврида жиноят содир
этмаганлигини, ҳозирги кунда жазони ўтаб бўлганлиги сабабли Олий суд
Пленуми қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси талабларига асосан жазо
тайинламасликни лозим деб топади.
Шунингдек, жиноят иши ҳужжатларида мавжуд Тошкент шаҳар
наркология диспансерининг 2024 йил 21 октябрдаги 2128-сонли
12
далолатномасига кўра, К.Халилов каннабиноидли наркомания (анаша,
гашиш) касаллигига чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий
даволанишга муҳтож бўлсада, аммо у 2-гуруҳ ногирони эканлиги боис
мажбурий даволаниш чорасини қўллаш мумкин эмаслигини инобатга
олиб, суд ҳайъати унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини
қўлламасликни лозим топади.
Шунингдек суд ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга
2024 йил 14 октябрдаги 08914-сонли квитанцияга асосан вақтинча
сақлаш учун топширилган жами вазни 0,68 грамм гашиш, вазни
0,44 грамм таркибида “тетрогидроканнабинол
мавжуд бўлган
гиёҳвандлик воситаси аналогини белгиланган тартибда йўқ қилишни,
бир дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатларида қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468,
471-473-моддаларига риоя қилиб, суд ҳайъати
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Халилов
Козим
Абдурахмоновичнинг
(Xalilov
Kozim
Abduraxmonovich) ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
273-моддаси 3-қисми “а” бандида (0,37 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик
воситасини Р.Юнусовга 150.000 сўмга сотиш, 0,27 грамм “Гашиш”
гиёҳвандлик воситасини А.Жамоловга ўтказиш ва 0,25 грамм “Гашиш”
гиёҳвандлик воситасини У.Хайруллаевга 50.000 сўмга сотиш эпизодлари)
назарда тутилган жиноят жиноят таркиби бўлмаганлиги ва
судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил текширилгандан
кейин ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2,3-бандларига асосан реабилитация
қилинсин ҳамда жиноят ишининг ушбу қисми тугатилсин.
Халилов Козим Абдурахмонович (Xalilov Kozim Abduraxmonovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а” банди ва
276-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир
қилганликда айбли деб топилсин.
Халилов Козим Абдурахмоновичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан 7 (етти) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Халилов Козим Абдурахмоновичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “б” банди билан 3 (уч) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Халилов Козим Абдурахмоновичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш
йўли билан 7 (етти) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан махрум қилиш
жазоси тайинлансин.
13
Жазони ўташ муддати 2024 йил 28 сентябрь кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
К.Халиловга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф
этилиб:
- Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 14 октябрдаги
08914-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган
жами вазни 0,68 грамм гашиш, вазни 0,44 грамм таркибида
“тетрогидроканнабинол мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситаси аналоги
белгиланган тартибда йўқ қилинсин;
- бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатларида қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
халқ маслахатчилари:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
14
А.А.Мухиддинов
К.М.Ходжаева
М.Х.Қодирова