← Назад
Решение #84617 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| банди ва | 209 | — | law | |
| исми билан ЖК | 59 | — | law | |
| исми билан ЖК | 59 | — | law | |
| исми ва | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 44 | — | law | |
| Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| моддалари ва | 59 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| банди ва | 189 | — | law | |
| билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| ЖКнинг | 15 | — | law | |
| унга ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 510 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи: судья ++++
Биринчи инстанция судининг
судьяси А.Мухиддинов
АЖРИМИ
2025 йил февраль ойининг 25 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: З.Камалов, ҳайъат судьялари: А.Икромов
ва ++++дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Хамроевнинг
котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори 0,
маҳкум ААнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат 1нинг иштирокида,
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 3 январдаги ҳукмига
кўра,
ААА (А+), 1992 йил 27 октябрь куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, уч нафар
фарзанди бор, ишсиз, муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Паркент туман
судининг 16.03.2017 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в,г” банди ва
209-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида
иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман
судининг 2017 йил 25 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари,
228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми
билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 62-моддаси тартибида
иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳамда энг
кам ойлик иш ҳақининг 105,5 баравари миқдорида, яъни
15.805.252,5 сўм жарима жазоси тайинланган, жиноят ишлари
бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судининг 2018
йил 23 февралдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 44-моддасига асосан 15.805.252,5 сўм жарима
жазоси иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 6 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига алмаштирилиб, ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига қисман қўшиш йўли билан унга узил-кесил ўташ
учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган;
1
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва
209-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг
45,57,59-моддалари ва 59-моддаси 8-қисми тартибида 1 йил 6
ой муайян ҳуқуқдан махрум қилиниб, иш ҳақининг 20
фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил
1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
4) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Паркент туман
суди 23.05.2018 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди,
25,167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси
2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми
тартибида 1 йил 7 ой муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 2 йил 2 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган, ўталмаган жазо муддати 1 йил 6 ойни ташкил
қилади;
5) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ
туман судининг 17.09.2019 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва
189-моддаси билан ЖКнинг 59-моддаси, 59-моддаси 8-қисми
тартибида иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек
туман судининг 21.06.2021 йилдаги
ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддасига асосан ўталмаган 5 ой 25 кун ахлоқ тузатиш
ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилинган, судланганлик ҳолати тугалланган, Тошкент шаҳар,
Мирзо Улуғбек тумани, “Баҳор” МФЙ, “Гулнор” кўчаси,
3Б-уйда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, 2024 йил 21 август кунидан қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга,
нисбатан чиқарилган ҳукм устидан адвокат 1 ҳамда маҳкум АА томонидан
келтирилган кассация шикоятига асосан жиноят ишини кассация тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Суднинг ҳукмига кўра, ААнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б, г” бандлари (Кадиров Жамшид
Хуршидовичнинг эпизодидан ташқари) билан содир этилган жиноятга даҳли
йўқлиги сабабли айбсиз деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
83-моддаси 3-бандига асосан реабилитация қилинган.
2
АА Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди,
25,168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан
иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир)
йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди
билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан 1 (бир)
йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 (икки) йил
муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазо
манзил-колонияларда ўташи белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини
таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ҳисоб рақамига
11.12.2024 йилда топширилган 8.800.000 (саккиз миллион саккиз юз минг) сўм
ва 82.745.000 (саксон икки миллион етти юз қирқ беш минг) сўм пул маблағлари
давлат фойдасига ўтказиш белгиланган.
Жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган:
- тезкор тадбирда фойдаланилган ҳамда 7 дона конвертга солинган ашёлар
тегишли тартибда йўқ қилиш;
- 2 дона DVD дисклар жиноят ишида қолдириш;
- транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан
расмийлаштирилган барча ҳужжатлар жиноят ишида қолдириш белгиланган.
- 1.500 АҚШ доллари Т.Латунинага қайтарилгани инобатга олинган.
Манфаатдор томонга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш
масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилган.
Ушбу ҳукм билан Д.Шерматов судланган бўлиб, ҳукмнинг унга оид қисми
юзасидан шикоят ёки протест келтирилмаганлиги сабабли муҳокама
қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Шерматов Даврон Кахраманович 2024
йил февраль ойидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва
имтиҳон олиш бўлими олтинчи туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон
олиш гуруҳи (Мирзо Улуғбек туманига хизмат кўрсатувчи) йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати инспектори лавозимида ишлаб келиб, ҳокимият вакили
бўлгани ҳолда, осон ва назорат қилинмайдиган даромад топиш мақсадида, ўзи
хизмат қилиб келаётган ИИББ ЙҲХБда ҳужжатларни расмийлаштиришда
норасмий равишда ёрдам бериб, шундан даромад кўриб келаётган ААА билан
олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024 йилнинг июнь-август ойлари
мобайнида жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан автотранспорт
воситаларини давлат рўйхат ўтказиш учун нақд пул шаклида қабул қилинган
давлат божи тўловларни тегишли тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РЎ ва
3
ИОБнинг ғазнасига топширмасдан, ўзаро тақсимлаб, ўзлаштириш йўли билан
талон-торож қилиб келишган.
Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОБ 6-туманлараро
рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш гуруҳи ЙҲХХ инспектори Д.Шерматов,
унда ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда мавжуд бўлган электрон дастурий таъминот
орқали автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда белгиланган давлат
божи тўланмасдан автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги
тўғрисида гувоҳнома расмийлаштириб бериш имконияти борлигини била
туриб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОБга автотранспорт воситаларини
давлат рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилиб келган фуқаро Газиханова
Сожида Асад қизидан унга тегишли, давлат рақам белгиси 01S164RA бўлган,
“Кобальт” русумли автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 238.000 сўм;
Каримов Мирвосит Мирвасиковичдан унга тегишли, давлат рақам белгиси
01Е009SC бўлган “BYD HAN” русумли автотранспорт воситаси учун қабул
қилинган 748.000 сўм; Джуманов Камолиддин Джамолиддиновичдан унга
тегишли давлат рақам белгиси 01М703NC бўлган “Нексия-3” русумли
автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 5.283.600 сўм; Ахмеджанова
Наргиза Алимджановнадан унга тегишли, давлат рақам белгиси 01N755OC
бўлган “Спарк” русумли автотранспорт воситаси учун қабул қилинган
4.943.000 сўм; Юлдашев Сухроб Каримбердиевичдан унга тегишли, давлат
рақам белгиси 01J189TC бўлган “«Ласетти»” русумли автотранспорт воситаси
учун қабул қилинган 3.753.600 сўм; Насиров Адхамжон Расулжановичдан унга
тегишли, давлат рақам белгиси 01V180SC бўлган “«Ласетти»” русумли
автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 3.753.600 сўм; Султонов
Умитджон Шухратовичдан унга тегишли, давлат рақам белгиси 50Q980EB
бўлган “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси учун қабул қилинган
3.753.600 сўм; Худойберганова Шахнозахон Комилжон қизидан унга тегишли,
давлат рақам белгиси 01J804TC бўлган “LI L7” русумли автотранспорт
воситаси учун қабул қилинган 1.938.000 сўм; Атаназаров Зафарбек Нодирбек
ўғлидан унга тегишли, давлат рақам белгиси 01Z888LA бўлган “«Ласетти»”
русумли автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 238.000 сўм; Қосимов
Сардорбек Насуржон ўғлидан унга тегишли, давлат рақам белгиси 01Z123TB
бўлган “EQUINOX” русумли автотранспорт воситаси учун қабул қилинган
2.563.600 сўм; Бокиев Абдурашид Абдуллаевичдан унга тегишли, давлат рақам
белгиси 01V296SC бўлган “Дамас” русумли автотранспорт воситаси учун
қабул қилинган 3.753.600 сўм; Хайдаров Дилноза Мустофоевнадан унга
тегишли, давлат рақам белгиси 01L763SC бўлган “Кобальт” русумли
автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 3.753.600 сўм; Чўлиев Азизбек
Хамрокуловичдан унга тегишли, давлат рақам белгиси 01M504SC бўлган
“Спарк” русумли автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 3.753.600 сўм;
Шаисхаков Шааваз Шахабитдиновичдан унга тегишли, давлат рақам белгиси
01H407YA бўлган “Спарк” русумли автотранспорт воситаси учун қабул
қилинган 3.753.600 сўм; Турабаев Нурмухаммад Зокиржон ўғлидан унга
тегишли, давлат рақам белгиси 01Х505RA бўлган “EQUINOX” русумли
автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 3.158.600 сўм; Турабаев
4
Нурмухаммад Зокиржон ўғлидан унга тегишли, давлат рақам белгиси
01Х505RA бўлган “EQUINOX” русумли автотранспорт воситаси учун қабул
қилинган 3.158.600 сўм; Нуритдинова Нигора Рихситиллаевадан унга тегишли,
давлат рақам белгиси 01U153TC бўлган “Нексия Донс” русумли автотранспорт
воситаси учун қабул қилинган 3.753.600 сўм; Бекназаров Ислом
Сарсенбаевичдан унга тегишли, давлат рақам белгиси 01С216ОВ бўлган
“Спарк” русумли автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 238.000 сўм;
Мусаев Аюб Таваккалжон ўғлидан унга тегишли, давлат рақам белгиси
01О378ТС бўлган “Хюндай Соната” русумли автотранспорт воситаси учун
қабул қилинган 3.753.600 сўм; Собиров Баходир Зокиржон ўғлидан унга
тегишли, давлат рақам белгиси 01J573TC бўлган “Матиз” русумли
автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 3.753.600 сўм; Туйчиев Алишер
Махамаджоновичдан унга тегишли, давлат рақам белгиси 01S725KC бўлган
“ONIX” русумли автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 3.753.600 сўм;
“Азизбек Ауто Бузинес” МЧЖдан унга тегишли, давлат рақам белгиси
01722ВМА бўлган “L9” русумли автотранспорт воситаси учун қабул қилинган
3.468.000 сўм; Мухаммаджонов Боходир Махмуджон ўғлидан унга тегишли,
давлат рақам белгиси 50Q981EB бўлган “Ласетти” русумли автотранспорт
воситаси учун қабул қилинган 3.753.600 сўм; Камилова Дилноза
Мурадхоновнадан унга тегишли, давлат рақам белгиси 01Н910SC бўлган
“Cherry” русумли автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 3.753.600 сўм;
Ирматов Равшан Рахматуллаевичдан унга тегишли, давлат рақам белгиси
10К872КВ бўлган “Hynday Tucson” русумли автотранспорт воситаси учун
қабул қилинган 3.753.600 сўм; шунингдек “Ҳудудий Электр тармоқлари” АЖ
вакилларидан жамиятга тегишли, давлат рақам белгиси 01936ЕМА бўлган
“FAW” русумли автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 272.000 сўм;
“WORAL WINS” ХК вакилларидан корхонага тегишли, давлат рақам белгиси
01123ZLA бўлган “EQUINOX” русумли автотранспорт воситаси учун қабул
қилинган 4.603.600 сўм ҳамда “China House” МЧЖ вакилларидан жамиятга
тегишли, давлат рақам белгиси 01707ВМА бўлган “Каптива” русумли
автотранспорт воситаси учун қабул қилинган 3.753.600 сўм миқдоридаги
давлат божи тўловларини тегишли тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РЎ
ва ИОБнинг ғазнасига топширмасдан, жами 91.544.200 сўм пул маблағларини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб, давлат
манфаатларига анча миқдорда зарар етказишган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОБ 6-туманлараро
рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш гуруҳи ЙҲХХ инспектори Д.Шерматов
такроран, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
мулкини қўлга киритиш мақсадида АА билан олдиндан тил бириктириб, бир
гуруҳ бўлиб, унда ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда мавжуд бўлган электрон дастурий
таъминот орқали автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда
белгиланган давлат божи тўланмасдан автотранспорт воситаси рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома расмийлаштириб бериш имконияти
борлигини била туриб, 2024 йил 17 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
РЎ ва ИОБга автотранспорт воситаларини давлат рўйхатдан ўтказиш учун
5
мурожаат қилиб келган фуқаро Кадиров Жамшид Хуршидовичдан унга
тегишли, давлат рақам белгиси 01J921TC бўлган “Damas-2 LB2” русумли ва
давлат рақам белгиси 01O743TC бўлган “Labo” русумли автотранспорт
воситалари учун 7.507.200 сўм миқдоридаги давлат божи тўловларини тегишли
тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОБнинг ғазнасига
топширмасдан, жами 8.800.000 сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан
қўлга киритишиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва
имтиҳон олиш бўлими олтинчи туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон
олиш гуруҳи (Мирзо Улуғбек туманига хизмат кўрсатувчи) йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати инспектори Д.Шерматов, 2024 йил август ойи бошида
унга мурожаат қилган фуқаро Кадиров Жамшид Хуршидовичдан, унга тегишли
давлат рақам белгиси 01J921TC бўлган “Damas-2 LB2” русумли ва давлат рақам
белгиси 01O743TC бўлган “Labo” русумли автотранспорт воситаларини давлат
рўйхатдан ўтказиш учун 2024-05-06-AAG 3946161 ва 2024-05-28-AAG 4058647
ҳисоб маълумотларини қабул қилиб, бироқ “Жисмоний шахсларга тегишли
автомототранспорт воситалари учун” расмийлаштирилган, аммо санаси
кўрсатилмаган аризаларда Ж.Кадировнинг имзоларини қалбакилаштириб,
сўнгра Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда мавжуд бўлган электрон
дастурий таъминотга мазкур автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш
учу белгиланган давлат божи тўловлари амалга оширилганлиги ҳақида
маълумотларни киритиб, ушбу 2 дона автотранспорт воситалари рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномаларни расмийлаштириб беришга эришган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон
олиш бўлими олтинчи туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш
гуруҳи (Мирзо Улуғбек туманига хизмат кўрсатувчи) йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати инспектори Д.Шерматов, 15.08.2024 йилда унга мурожаат
қилган фуқаро Ахмеджанова Наргиза Алимджановнадан, унга тегишли давлат
рақам белгиси 01N755OC бўлган “Спарк” русумли автотранспорт воситаларини
давлат рўйхатдан ўтказиш учун автотранспорт воситасига оид барча
ҳужжатларни қабул қилиб, шунга асосан “Жисмоний шахсларга тегишли
автомототранспорт
воситалари
учун”
санаси
кўрсатилмаган
расмийлаштирилган аризасида Н.Ахмеджановани имзосини такроран
қалбакилаштириб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда мавжуд бўлган
электрон дастурий таъминотга мазкур автотранспорт воситасини рўйхатдан
ўтказишда белгиланган давлат божи тўловлари амалга оширилганлиги
ҳақидаги маълумотларни киритиб, фуқаро Н.А.Ахмеджановага тегишли давлат
рақам белгиси 01N755OC бўлган “Спарк” русумли автотранспорт воситаси
рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани берилишига эришган.
Бундан ташқари, Д.Шерматов 2024 йил февраль ойидан Тошкент шаҳар
ИИББ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими олтинчи
туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш гуруҳи (Мирзо Улуғбек
туманига хизмат кўрсатувчи) йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори
лавозимида ишлаб келиб, ҳокимият вакили бўлгани ҳолда, ўзи хизмат қилиб
келаётган ИИББ ЙҲХБда ҳужжатларни расмийлаштиришда норасмий равишда
6
ёрдам бериб, шундан даромад кўриб келаётган АА билан олдиндан тил
бириктириб, спиртли ичимликларни истеъмол қилган ҳолда автомашинани
бошқарганлиги учун унга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари
томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда ҳайдовчилик
гувоҳномаси олиб қўйилиб, автомашинаси жарима майдончасига
жойлаштирилган ҳайдовчи Д.Милициннинг онаси Латунина Татьяна
Владимировнадан 3.000 АҚШ доллари (37.922.790 сўм)ни қўлга киритиш ва
уларни ўзаро тақсимлашни режалаштиришган.
Жиноий режага асосан АА, 18.08.2024 йилда спиртли ичимликларни
истеъмол қилган ҳолда давлат рақам белгиси 01 155 VHA бўлган “Onix”
русумли автомашинани бошқарганлиги учун унга нисбатан Тошкент шаҳар
ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган
ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиб, автомашинаси жарима
майдончасига жойлаштирилган ҳайдовчи Д.Милициннинг онаси Т.Латунина,
мурожаат қилиб келганида, унга мазкур масалани Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
РЎ ва ИОБда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори лавозимида ишлаб
келаётган Д.Шерматовга пора беришга далолат қилиб, яъни Д.Милицин
ўзининг ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида ҳақиқатга
тўғри келмайдиган ариза билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мурожаат қилиб,
мазкур аризага 3х4 ҳажмдаги фотосуръат ва 086 У-шаклидаги тиббий
маълумотномани (шакл-086) илова қилган тақдирда, унга нисбатан маъмурий
ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатлари расмийлаштирилгани ва автомашинаси
жарима майдонига қуйилганлиги ҳолати яширилиб, ушбу аризага асосан
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ўғли Д.Милицинга янги ҳайдовчилик
гувоҳномаси берилиши ва кейинчалик суд томонидан автомашинани бошқариш
ҳуқуқидан маҳрум қилганлиги ҳолати ягона ИИВ ЙҲХББ базасида
кўрсатилмаслиги эвазига Т.Латунинадан 3.000 АҚШ доллари миқдорида пора
беришни талаб қилишиб, ушбу суммадан олдиндан 1.500 АҚШ долларини
беришни талаб қилган, қолган 1.500 АҚШ долларини эса ҳайдовчилик
гувоҳномасини олгандан сўнг беришга келишилган.
20.08.2024 йилда Т.Латунинанинг аризасига кўра, ИИВ ШХББ Тошкент
шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир
давомида, АА шу куни М.Улуғбек тумани Паркент кўчасида аризачи
Т.Латунинадан талаб қилинган, 1.500 АҚШ доллари (18.961.395 сўм)ни олган
вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давомида, АА, фуқаро Т.Латунинадан олинган пуллардан
500 АҚШ долларини, фуқаро Д.Милицинга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб
бериш учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОБ инспектори Д.Шерматовга
бериши кераклигини билдирганлиги сабабли, унинг ихтиёрига асосан тезкор
тадбир давом эттирилиб, шу куни соат 23:55ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
РЎ ва ИОБ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори, катта сержант
Д.Шерматов, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида жойлашган “Кишлак”
кафеси олдида, фуқаро ААдан, спиртли ичимликларни истеъмол қилган ҳолда
автомашина бошқарганлиги сабабли ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган
фуқаро Д.Милициннинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, гўёки суд томонидан унинг
7
автомашинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишдан аввал йўқотиб
қўйилганлиги важи билан янги ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб
берилиши учун 500 АҚШ доллари (6.320.465 сўм)ни олган вақтида ашёвий
далиллар билан ушланиб, улар ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра,
фирибгарлик жиноятини охирига етказа олмаган.
Адвокат 1 кассация шикоятида, туман судининг ҳукмини ўзгартириб,
ААнинг ҳаракатларида ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда
тутилган жиноят аломатлари мавжуд эмаслигини, ЖКнинг 28,211-моддаси 1қисми билан жазо тайинлашда, тадбир ўтказиш учун ўзи ариза тақдим
қилганлигини, жиноятни чоишда фаол иштирок этганлигини инобатга олиб,
шартли жазо билан янги ҳукм чиқаришни сўраган.
Маҳкум АА шикоятида, унга нисбатан тайинланган жазони жарима
жазосига алмаштириб беришни сўраган.
Кассация инстанция суди, иш бўйича судья ++++нинг маърузасини,
прокурор 0нинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини,
маҳкум ААнинг адвокати 1нинг келтирилган шикоятини қаноатлантиришни
сўраб берган фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни текшириб, жиноят
иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан ҳукмни ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ,
жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли
хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб,
ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Кассация инстанция суди маҳкум ААнинг айби, фуқаро Т.Латунина
томонидан ААнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан, унга нисбатан
қонуний чора кўришни сўраб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Ишонч
телефони” ва Тошкент шаҳар ИИББларига йўналтирилган мурожаатлари,
20.08.2024 йилдаги нарсани (Т.Латунина томонидан тақдим этилган бир дона
компакт диск, мазкур компакт дискда у ва АА билан бўлган ўзаро суҳбатлари
ёзилган аудиоёзувлари) ихтиёрий равишда тақдим қилиш ҳақидаги баённомаси,
аризачи Т.Латунинанинг тушунтириш хати ва унга илова қилинган АҚШ
долларнинг фотосуръатлари, 20.08.2024 йилдаги нарса (АА томонидан
Т.Латунинадан олган 1.500 АҚШ доллари)ни ихтиёрий равишда топшириш
ҳақидаги баённомаси ва унга илова қилинган АҚШ доллари нусхалари, АА,
Ш.Бахромов, Х.Абдумавляновларнинг тушунтириш хатлари, ААнинг
Д.Шерматовга нисбатан қонуний чора кўриш юзасидаги Тошкент шаҳар
ИИББга ёзган аризаси, 20.08.2024 йилдаги тезкор тадбир ўтказишда
фойдаланиш учун тақдим этилган пулларни кўздан кечириш ва пулларга махсус
илова бериш, мурожаат муаллифига овоз ёзиш мосламасини тақдим қилиш
ҳақидаги баённомаси ва унга илова қилинган АҚШ доллари нусхалари,
20.08.2024 йилдаги тезкор тадбир ўтказиш, тақдим қилинган пулларни ва овоз
ёзиш мосламасини ҳамда ашёвий далилларни олиш ҳақидаги баённомаси, АА,
8
Ш.Бахромов, М.Абдуллаева, Т.Қобилов ва Ш.Хикматовларнинг тушунтириш
хатлари, аризачи Т.Латунинага 1.500 АҚШ долларини қайтарилганлиги
ҳақидаги тилхати, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.С.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси маркази давлат суд-экспертларининг 30.08.2024
йилдаги 29/18(8002)38.1Z/13478, 29/18(8002)38.1Z/13479-сонли суд кимёвий
экспертизаси хулосаси, аризачи Т.Латунина томонидан тақдим қилинган
дискни кўздан кечириш ва сўзлашувларни эшитиб кўриш ҳақидаги баённома,
Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБнинг хизмат текширув хулосаси ва унга илова
қилинган ҳужжатлари, Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистик
Марказининг судга оид хатшунослик экспертизасининг 02.10.2024 йилдаги
3887-сонли ва 09.10.2024 йилдаги 4007-сонли хулосалари, Тошкент шаҳар
ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОБнинг 03.10.2024 йилдаги 27/14-19613 ва 27/14-1964сонли жавоб хатлари, 17.10.2024 йилдаги Тошкент шаҳар ИИББ назорат
тафтиш инспекциясининг текшириш далолатномаси ва унга илова қилинган
жадваллари, Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистик Марказининг судга
оид хатшунослик экспертизасининг 30.10.2024 йилдаги 4210-сонли хулосалари,
24.10.2024 йилдаги айбланувчи Д.Шерматовнинг кўрсатувларни ҳодиса содир
бўлган жойда текшириш ва кўздан кечириш баённомаси, ашёвий далиллар деб
эътироф этиш қарори ҳамда ва жиноят иши бўйича тупланган бошқа далиллар
билан тасдиқланган.
Кассация инстанция суди шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Судланган Д.Шерматов қуйидагиларни, яъни ААни 2024 йил февраль ёки
март ойларидан буён танишини, АА Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ биноси
атрофида бўлиб, келган фуқаролар билан гаплашиб, уларни ҳужжатларини
расмийлаштириш ишларини норасмий равишда битириб бериб шу орқали
даромад кўриб келадиган шахс эканини, унга ҳам айрим масалаларда, яъни
техник паспортларни тезроқ расмийлаштириб бериш, ҳайдовчилик
гувоҳномасини олиш учун навбатни тезлатиб бериш борасида илтимослар
қилиб келганлигини, 2024 йил 17 август куни АА уни олдига келиб, танишига
тегишли Дамас Лабо русумли автомашинаси учун давлат рақам белгиси олиш
учун ҳужжатларни тақдим этганлигини, у шошилиб, ҳужжатларни
расмийлаштириб 01J921ТС бўлган давлат рақамини расмийлаштириб, давлат
рақам белгисини бериб юборганлигини, тўлов чекларини базага киритиш
жараёнида эса бошқа шахс номидан бошқа бир автомашина учун тўланган
квитанция тақдим қилинганини билиб қолганлигини, сўнг ААга қўнғироқ
қилиб, 3.925.000 сўм пул маблағи аслида тўланмай қолганини, бошқа бир
шахсга тегишли квитанцияни бериб кетганини, пулларни тезроқ олиб келиши
кераклигини айтганлигини, шу орада АА танишига вақтинчалик ҳайдовчилик
гувоҳномаси расмийлаштириш учун навбатсиз ходим олдига киришда ёрдам
сўраганлигини, у шериги Темурга навбатсиз кириб чиқиши бўйича илтимос
қилишини айтганлигини;
Маҳкум АА суд мажлисида қуйидагиларни, яъни Ж.Кадировнинг
автотранспорт воситаларини давлат рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризалардаги
“Кадиров Ж.Х.” ёзуви ва имзоси унга тегишли эмаслигини, унга тегишли
9
бўлган давлат рақам белгиси 01J921ТС ва 01О743ТС бўлган “Labo” русумли
автотранспорт воситалари ЙҲХБга олиб бормаганини, ЙҲХБ ходимлари
томонидан автотранспорт воситалари техник кўрикдан ўтмаганлигини,
8.800.000 сўмни Тимур исмли шахсга берганлигини, у 17.08.2024 йилда
01О743ТС рақамини, 20.08.2024 йилда эса 01J921ТС рақами ва
автомашиналарнинг
гувоҳномаларни
ташлаб
кетганлиги
ҳақидаги
кўрсатувларини тасдиқлашини, автомашиналар ҳақиқатда техник кўрикдан
ўтиш учун ИИББ ЙҲХБга келмаганлигини, ушбу автомашиналарни ўзи бориб
техник кўрикдан ўтказиб келганлигини, ҳақиқатда Тимур исмли танишидан
ушбу ишни қилиб бериш учун 8.800.000 сўм пул маблағини олганлигини ва
ушбу пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборгани, бироқ ушбу автотранспорт
воситаларини учун давлат божини тўламай техник паспорт расмийлаштириб,
давлат рақам белгиси беришни Д.Шерматовдан илтимос қилганлигини, иккала
автотранспорт воситасининг ҳам давлат божи тўланмаган бўлсада Д.Шерматов
томонидан техник паспорт ва давлат рақам белгилари расмийлаштириб
берилгани, у ушбу рақамларни ҳақиқатда Ж.Кадиров истиқомат қилувчи Мирзо
Улуғбек тумани, ТТЗ мавзеси атрофидаги манзилга олиб бориб бергани, Тимур
исмли шахсни 10-15 йилдан буён таниши, анкета маълумотларини
билмаслигини, Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилишини, у ҳам кўчада
ҳар ишларда ўртакашлик билан шуғулланиб келишини, Ж.Кадировнинг ишини
ҳам унга у тақдим қилганлигини ва 8.800.000 сўм пулни унга тўлиқ берганлиги;
Гувоҳ Ж.Кадировнинг маҳкум ААнинг кўрсатувларига ўҳшаш
кўрсатувлар бериб ўтганлиги билан Д.Шерматов ва АА бир гуруҳ бўлиб,
олдиндан тил бириктириб фирибгарлик жиноятини содир қилганлик ҳолатини
инкор этмайди.
Шу билан бир қаторда, айбловнинг охирги эпизоди бўйича маҳкум АА
томонидан фуқаро Л.Латунинани Д.Милицин ва унинг турмуш ўртоғи
Л.Латунинанинг ишларини яъни ҳайдовчилик гувоҳномаларини тиклаб бериш,
суддаги ишларни ижобий ҳал қилиб бериш учун 3.000 (уч минг) АҚШ доллари
беришини, ушбу пулларни бир қисмини Яшнобод тумани Файзиобод ЙҲХБда
ишловчи Д.Шерматовга бериши кераклигини маъулм қилиб, пулнинг бир
қисмини яъни 1.500 АҚШ долларини олганида қўлга олинганлиги ҳамда
аввалдан келишилган 500 АҚШ долларини Д.Шерматовга бериши кераклигини
маълум қилганлиги ҳолати ҳам маҳкум Д.Шерматов ва ААларнинг биргаликда
иш қилганлигидан дарак беради.
Бундай ҳолда, кассация инстанцияси адвокатнинг шикоятидаги важларини
асоссиз ҳамда маҳкум ААнинг қисматини енгиллаштириш мақсадида
келтирилган деб баҳолайди.
Бинобарин, кассация инстанция суди маҳкум ААнинг жиноий
ҳаракатларини квалификациясини муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди
томонидан унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 2-қисми “б” банди, 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди ва
28,211-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-қисмига
мувофиқ давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
10
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда
назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти
тўғрисида”ги
қарори
3-бандида
“Жиноят
кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик хусусияти, айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда
қайси тоифага (ЖКнинг 15-моддаси) киритилганлиги билан белгилади” деб
кўрсатилган.
Кассация инстанция суди маҳкум ААга нисбатан жазо тайинлашда,
биринчи инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
жазонинг енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари, яъни унинг
шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий ва моддий аҳволи
оғирлигини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, жиноят
ғараз ва бошқа паст мақсадларда жиноят содир этилганлигини, жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, иш бўйича моддий зарар мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, унга ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди,
25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ушбу моддалар санкцияси доирасида
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
28,211-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлашни, шунингдек ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил жазо тайинлаш
ҳақида қонуний тўҳтамга келган деб топади.
Бундай ҳолда, кассация инстанция суди ҳукмни ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли келтирилган шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099, 50910-моддаларига амал қилиб,
кассация инстанция суди
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят
ишлари
бўйича
Чилонзор
туман
судининг
2025 йил 3 январдаги ҳукмининг ААА (А+)га оид қисми ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Келтирилган кассация шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан
норози
тарафлар
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг 510-моддаси тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга
ҳақлидирлар.
11
Раислик қилувчи:
(имзо)
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
А.Икромов
(имзо)
++++
12