Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/127 Дата решения 25.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 369395 Claim ID 2726209 PDF Hash 0d8bf1339a1446fd... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
бандлари ва 228-моддаси бандлари ва 228 law
ра ЖПК 84-моддаси ра ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖК 228-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 228 3 law
жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168 law
аракатлари ЖК 168-моддаси аракатлари ЖК 168 law
илиниши ва ЖК 228-моддаси илиниши ва ЖК 228 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 29 law
унга нисбатан ЖК 168-моддаси унга нисбатан ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 ҲУКМ 2025 йил февраль ойининг 25 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани «2 Чарх Камолон» МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Эгамбердиев ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Мухамедов, судланувчи Т.Умурзаков ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашевларнинг иштирокида, Эгамбердиев Бекзод Эркин ўғли ва Умурзаков Тулеген Абдумажит ўғлига нисбатан 1-1006-2504/127-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Эгамбердиев Бекзод Эркин ўғли (Egamberdiyev Bekzod Erkin o’g’li), 28.03.1997 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, ёлланма ишчи, муқаддам судланмаган, оилали, Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Янги Тошкент МФЙ, Найман кўчаси 56-уйда яшовчи, “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 27.12.2024 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 28, 211моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан айбланган. Умурзаков Тулеген Абдумажит ўғли (Umurzakov Tulegen Abdumajit o’g’li), 21.05.1999 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати қозоқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, ёланма ишчи, муқаддам судланмаган, оилали, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Халқобод МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси, 66-уйда яшовчи, шахсий кафиллик эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 27.12.2024 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 28, 211моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисми билан айбланган. Суд, судланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Судланувчи Эгамбердиев Бекзод Эркин ўғли ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Умурзаков Тулеген Абдумажит ўғли ва бошқа шахс (жиноят ишининг бошқа шахсга нисбатан қисми Чилонзор туман ИИБ ТБ терговчисининг 25.10.2024 йилдаги қарорига кўра ЖПК 84-моддасига асосан ҳаракатдан тугатилган) ва дастлабки тергов давомида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, интернетнинг телеграм тармоғига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ва ўқишни кўчириш бўйича консалтинг хизматларини амалга ошириш бўйича ёлғон маълумотлар жойлашиб, шу эълон орқали мурожаат қилган махсус аризачи Р.Ж.Кга Қозоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган “Жанубий Қозоғистон Тиббиёт Академияси”да биринчи босқични тамомлаганлиги бўйича (сохта) хужжатларни тайёрлаб бериши, ушбу хужжатлар асосида ҳамда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Р.Ж.Кни Тошкент шаҳрида жойлашган “ALFRAGANUS” номли хусусий университетининг иккинчи таълим босқичига ўқишини кўчириб беришларини маълум қилишиб, ишонтириб, 2024 йил 11 июнь куни махсус аризачи Р.Ж.Книнг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ундан кимёвий ишлов берилган 1.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда махсус аризачи Р.Ж.К.нинг 10.06.2024 йилдаги аризасига асосан, 2024 йил 11 июнь куни, Чилонзор тумани, Олмазор метро бекати атрофида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент гуманитар фанлар университетининг 2024-2025 ўқув йиллари қабул комиссияси таркибидаги тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича маъсул ходими Б.Эгамбердиев махсус аризачи Р.Ж.Кдан кимёвий ишлов берилган 1.400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда ашёвий далиллар билан ушланган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 21.10.2024 йилдаги 1280сонли хулосасига кўра, Б.Эгамбердиевнинг қўлларидан олинган суртмаларда махсус қалам ва махсус кимёвий модда(кукун) қолдиқлари мавжуд эмаслиги, лекин Б.Эгамбердиевга тегишли қора рангли сумканинг ички қисмидан олинган суртмаларда махсус қалам ва махсус кимёвий модда(кукун) қолдиқлари мавжудлиги, ушбу қолдиқлар тақдим қилинган тезкор тадбирда ишлатилган 5 АҚШ долларлик (РВ67623376А) купюрадаги пулда “пора” сўзини ёзишда ишлатилган махсус қалам ва маҳсус кимёвий модда(кукун) билан турдошлиги аниқланган. Бундан ташқари, у, ўзининг жиноий ҳаракатлари давом эттириб, ҳужжатлар, штампар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ва улардан фойдаланиш мақсадида, судланувчи Умурзаков Тулеген Абдумажит ўғли ва 2004 йилда туғилган Ниязхалдиев Дилмухаммад Абдурасул ўғли ва дастлабки тергов давомида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, интернетнинг телеграм тармоғига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ва ўқишни кўчириш бўйича консалтинг хизматларини амалга ошириш бўйича ёлғон маълумотлар жойлашиб, шу орқали мурожаат қилган махсус аризаси Р.Ж.Кга Қозоғистон Республикаси худудида жойлшаган “Жанубий Қозоғистон Тиббиёт Академияси”да биринчи курсни тамомлаганлиги бўйича сохта хужжатларни тайёрлаб беришган. Бундан ташқари, Умурзаков Тулеген Абдумажит ўғли ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ҳужжатлар, штампар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ва улардан фойдаланиш мақсадида, дастлабки тергов давомида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, интернетнинг телеграм тармоғига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ва ўқишни кўчириш бўйича консалтинг хизматларини амалга ошириш бўйича ёлғон маълумотлар жойлашиб, 2024 йил 11 июль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Б.Эгамбердиев томонидан телеграм орқали ташлаб берилган Эгамбердиев Жалолиддин Эркин ўғлининг паспорт нусхаси орқали, ушбу шахсни Қозоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган “Жанубий Қозоғистон Тиббиёт Академияси”да биринчи курсни тамомлаганлиги ва курсдан курсга кўчириш бўйича сохта хужжатларни тайёрлаб берган. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЭКБнинг 16.10.2024 йилдаги 1546-сонли хулосасига кўра, экспертиза 14.07.2023 йилдаги буйруқдан кўчирмадаги З.Сыдыкованинг номидан бажарилган имзолар, 08.02.2024 йилдаги буйруқдан кўчирмади С.Хайдарованинг номидан бажарилган имзолар, 31.08.2022 йилдаги буйруқдан кўчирмадаги М.Мараимовнинг номидан бажарилган имзолар 1999 йилда туғилган Умурзаков Тулеген Абдумажит ўғли томонидан бажарилганлиги кўрсатилган. Судланувчи Б.Эгамбердиев суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2022 йил ёз ойларида телеграм месенджери орқали "Delta Consult" консталтинг хизмати маркази ишга қабул қиламиз деган эълонини кўриб қолганлигини ва улар билан телефон орқали гаплашиб ишга кирганлигини, у марказда талабаларнинг хужжатларини қабул қилиш билан шуғулланиб, тахминан 2 ой ишлаганлигини, сўнг 2023 йилнинг июль ойларида телеграмм месенджери орқали рекламадаги "Осон перевод" гуруҳига қўшилганлигини ва у ерда "Тулеген" исмли бола билан танишиб қолганлигини, унга кейинчалик маълум бўлган Умурзаков Тулеген унга абитуриентларни чет эл олийгоҳларига киритиб беришини ва хорижий ўқув юртларидан Ўзбекистондаги олийгоҳларига кўчириб ўтиш бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтганлигини ва унга “агарда ўқишини кўчирмоқчи танишларингиз бўлса бирга ишлаймиз. Сиз абитуриентларни топсангиз мен хужжатларини расмийлаштириб бераман” деб айтганлигини, унинг таклифи маъқул келганлигини, ҳар бир ўқишини кўчирилган абитуриент учун 500 минг сўм миқдоридаги пулларни бериш бўйича келишганлигини, сўнг у абитуриентлар йиғишни бошлаганлигини, 2023 йилда у "Тулеген” исмли шахс билан биргаликда тахминан 20-30га яқин абитуриентларни топиб уларни Қозоғистон, Қирғизистондаги турли олийгоҳларга ўқишга киритиб келганларини, "Тулеген" ҳар бир абитуриентдан 1000-2000 АҚШ доллари олганлигини, шу йилнинг август ойларида телеграм месенджери орқали "Чимкент унверситет" гуруҳида "Сабохат" исмли аёл билан танишиб қолганлигини, "Сабохат" унга ўзининг консталтинг фирмаси борлиги, абитуриентларни хорижий ва маҳаллий унверситетларга киритиб қўйиш билан шуғулланиб келишини айтганлигини, сўнг 2024 йилнинг май ойларида унга телеграм орқали алоқага чиқиб, бир абитуриенти борлигини уни тиббиёт йўналишига ўкишга киритиб қўйиш кераклигини айтганлигини, сўнг "Жамшид" исмли бола қўнғироқ қилиб, "Сабохат" дан рақамини олганлиги айтиб, тиббиёт йўналишига ўқишга киритиб қўйишини сўраганлигини, ушбу “Жамшид” исмли шахс ўзини ҳеч қаерда ўқимаслигини, иккинчи курсдан тиббиёт йўналиши бўйича ўқимоқчилигини маълум қилганлигини, у унга ҳали қабул бошланмаганлигини, қабул бошлангандан сўнг жавобини айтишини билдирганлигини, орадан вақт ўтиб "Жамшид" яна қўнғироқ қилиб, сўраганлигини, у Жамшидга “бўлди ўзим ҳал қилиб бераман, хизмат ҳаққи 1400 АҚШ доллари бўлади” – деганлигини, бунга сабаб, у Тўлаген исмли танишига вазиятни тушунтирганида, Тулеген унга “Жанубий Қозоғистон Тиббиёт университетида ўқийди” деган хужжатларни қилиб беришини, сўнг ушбу хужжатлар билан “Алфраганус” номли хусусий универститетга танишлари орқали киритиб қўйиши 1.300-1.400 АҚШ доллари атрофида бўлишини маълум қилганлигини ва у ушбу “Жамшид” исмли фуқарога айтганлигини, "Жамшид" унга уйдагилари билан маслаҳат қилиб, уйдагилари пул жўнатса қўнғироқ қилишини айтганлигини, сўнг 10.06.2024 йил куни “Жамшид” унга қўнғироқ қилиб, пул тайёрлигини айтиб, қаерда кўришиб олишларини сўраганлигини, унга соат 16:00 да Чилонзор туманидаги Олмазор метро бекатида кўришишни айтганлигини, соат 16:05 атрофида у Олмазор метро бекатига келганлигини ва "Жамшид" билан учрашганлигини, сўнг "Жамшид" ундан қайси университетга топширишини сўраганлигини, у Тошкентдаги "Алфраганус" хусусий унверситетига хужжатларини топшириши кераклигини айтганлигини, сўнг "Жамшид" унга чўнтагидан пулни чиқариб берганлигини ва у пулни ўзига тегишли бўлган қора рангли сумкасига солишини айтганлигини, кейин унинг ёнига ўзларини ИЖҚК Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ходимлари деб таништиришган одамлар келишиб, уни ушлашганлигини. сўнг Тўлаген исмли шахс унга ўзини фаолиятини қонуний деб алдаганлиги сабабли, жаҳли чиқиб, ўз ихтиёри билан ушбу тадбирни давом эттиришга рози бўлганлигини, сўнг икки нафар холис фуқаролар иштирокида унга овоз ёзиш мосламаси хамда махсус ишлов берилган 1.800 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар тақдим қилинганлигини, сўнг тезкор ходимлар, икки нафар холислар иштирокида “Тўлаген”га телефон қилиб, пуллар тайёр бўлганлигини маълум қилганида, унга ўзини Д.Ниязхалдиев исмли жияни боришини, транскрип хужжатларни унинг телеграм иловасига юборганлигини маълум қилганлигини, орадан тахминан 1 соатлар ўтиб, Т.Умурзаковнинг жияни Д.Ниязхалдиев етиб келганлигини ва у Жамшид исмли шахснинг хужжатларига ва ўқишга киргизиш учун 1.800 АҚШ долларини Д.Ниязхалдиевга берганлигини, ушбу вақтда тезкор ходимлар икки нафар холислар иштирокида келиб, Д.Ниязхалдаевни ушлашганлигини, ушбу пулларни нимага олганлигини сўраган вақтида “Тўлаген” исмли қариндошига олиб бориб бериш учун олганлигини билдириб ўтганлигини, шундан кейин Д.Ниязхалдиев билан тезкор тадбир давом эттирилиб, Умурзаков Тулаген исмли шахс пулларни олаётган вақтида ушланганлигини, у ҳеч кимга пора беришга ҳаракат қилмаганлигини ва ҳеч кимни далолат қилмаганлигини айтиб, оилавий шароитини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради. Судланувчи Т.Умурзаков суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб, қуйидагиларни билдирди, яъни у компютер дастурлаш ва дастур яратиш билан шуғулланиб келишини, 29.04.2024 йилда "Яшил Йўллар" МЧЖни ташкил қилганлигини, бу жамиятни очишдан мақсад турли тендерларни ютиб олиш бўлганлигини, 2022 йилнинг охирларидан телеграм месенжирида Қозоғистон талабалар номли гуруҳга қўшилганлигини, у ерда фуқароларни чет давлат олийгоҳларига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Ўзбекистондаги хусусий унверситетларга киритиб қўйиш ҳақида эълонлар жойланган бўлганлигини, у ушбу гуруҳга Чимкент Мед" Академиясида 2-босқини тугатганлиги ҳақида маълумотномадан нусха олиш учун кирганлигини, 10.06.2024 йил куни Эгамбердиев Бекзод унга қўнғироқ қилиб унга абитуриент борлигини ва уни Қозоғистоннинг "Чимкент Мед" Академиясидан 2 босқични тугатганлиги ҳақида маълумотнома олиб бериб, сўнгра Тошкентдаги "Алфраганус" хусусий унверситетининг стоматология факултетига ўқишга киритиб қўйишини сўраганлигини, у "Бекзод"нинг таклифига рози бўлганлигини ва бунинг эвазига 1800 АҚШ долларини бериши кераклигини айтганлигини, сўнг Бекзод унга телеграм месенжери орқали Жамшид исмли фуқаронинг паспорт нусхасини юборганлигини, у паспорт нусхасини олганидан сўнг "Word" дастури орқали унга "Чимкент Мед" Академиясидан 2 босқични тугатганлиги ҳақида маълумотномани сохталаштириб, тайёрлаб телеграм месенжери орқали "Бекзод"га юбориб унга қўнғироқ қилиб маълумотнома тайёрлигини айтиб, "Алфраганус" унверситетидаги танишлари билан гаплашиб, қолган ишни ҳам ҳал қилиб беришини айтганида, Бекзод унга тезлаштириб беришини ва кўришиб у сўраган 1800 АҚШ долларини беришини айтганлигини, у эса унга ҳозир вақти йўқлигини, унинг ўрнига пулни жияни олиб, унга тайёр бўлган хужжатларни етказиб беришини айтганлигини, сўнг 11.06.2024 йил куни соат 16:00 да жияни "Дилмуҳаммад"га қўнғироқ қилиб, унга Тошкентга почта борлигини, етказиб беришини сўраганлигини, Ниязхалдиев Дилмухаммад рози бўлиб, ундан хужжатларни олиб кетганлигини, сўнг у "Бекзод"га қўнғироқ қилиб хужжатларни жияни "Дилмуҳаммад" орқали бериб юборганини унга жияни қўнғироқ қилишини ва қаерга етказиб беришлигини сўраганида, Бекзод Тошкент шаҳридаги Олмазор бекати яқинида кутиб турганлигини ва шу ерга етказиб беришини айтганлигини, соат тахминан 18:00лар атрофида "Бекзод" қўнғироқ қилиб хужжатларни олганлигини ва "Жамшид"ни Тошкентдаги "Алфраганус" хусусий унверситетининг стоматология факултетига ўқишга киритиб қўйиши учун жияни "Дилмуҳаммад" орқали 1800 АҚШ доллари бериб юбоганлигини айтганлигини, шу пайт у "Дилмуҳаммад" га қўнгироқ қилганида у жавоб бермаганлигини, сўнг соат 22:00 да "Дилмуҳаммад" қўнғироқ қилиб, “йўлнинг юзига чиқиб туришини, пулни ташлаб кетишини айтганлигини, у ўзига тегишли автомашинасида йўлга чиқиб "Дилмуҳаммад" айтган жойга келиб тўхтаб, унинг автомашинасига келиб ўтирганлигини, шунда у жияни "Дилмуҳаммад"дан "Бекзод" бериб юборган 1800 АҚШ долларини олаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ҳодимлари келиб уни ушлашганлигини, у ҳеч кимга пора беришга ҳаракат қилмаганлигини ва ҳеч кимни далолат қилмаганлигини айтиб, оилавий шароитини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради. Судланувчилар Б.Эгамбердиев, Т.Умурзаковларнинг айби, уларнинг суд мажлисида ўз айбларига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларидан ташқари дастлабки тушунтириш хатлари, аудиоёзувларни кўздан кечириш стенографиясини тузиш ва томонларга эшиттириш баённомалари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 21.10.2024 йилдаги 1280-сонли ва 10.10.2024 йилдаги 1279-сонли хулосалари, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЭКБнинг 16.10.2024 йилдаги 1546сонли хулосаси, нарсани кўздан кечириш баённомлари, унга илова фотожадвал ва ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, ўтказилган юзлаштириш баённомалари билан; ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд судланувчилар Б.Эгамбердиев, Т.Умурзаковларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан, уларнинг ҳаракатлари: -фирибгарлик, яъни бир гурух шахслар томонидан тил бириктириб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2қисми “б” банди билан нотўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-сонли қарорининг 7-бандида, Мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилади. Қонунга кўра, шахс банкдаги пул маблағларини улар унинг банкдаги ҳисоб варақасига келиб тушган (ўтказилган) пайтдан бошлаб реал тасарруф қилиш имкониятига эга бўлганлиги туфайли, жиноят бу маблағлар уларни маблағ эгаси ҳисоб варақасидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан олган шахснинг ёки бошқа шахснинг банкдаги ҳисоб варақасига ўтказилган пайтдан тугалланган деб топиш лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд аниқланган ҳолатга кўра судланувчи Эгамбердиев Бекзод Эркин ўғли ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, судланувчи Умурзаков Тулеген Абдумажит ўғли ва бошқа шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, интернетнинг телеграм тармоғига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ва ўқишни кўчириш бўйича консалтинг хизматларини амалга ошириш бўйича ёлғон маълумотлар жойлашиб, шу эълон орқали мурожаат қилган махсус аризачи Р.Ж.Кга Қозоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган “Жанубий Қозоғистон Тиббиёт Академияси”да биринчи босқични тамомлаганлиги бўйича (сохта) хужжатларни тайёрлаб бериши, ушбу хужжатлар асосида ҳамда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Р.Ж.Кни Тошкент шаҳрида жойлашган “ALFRAGANUS” номли хусусий университетининг иккинчи таълим босқичига ўқишини кўчириб беришларини маълум қилишиб, ишонтириб, 2024 йил 11 июнь куни махсус аризачи Р.Ж.Книнг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ундан 1.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланганлар ва ушбу пул маблағларини тасарруф этиш имкони бўлмаган ва судланувчилар ўз жиноий мақсадларини ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра охирига етказа олмаганлар. Мазкур ҳолатда, судланувчилар Б.Эгамбердиев ва Т.Умурзоқовлар фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган пул маблағларини тасарруф этиш имкониятига эга бўлмай туриб, ушлангани оқибатида ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, жиноий мақсадини охирига етказа олмаган, шунга кўра, уларнинг ҳаракатлари жиноят содир этишга суиқасд деб топилиши лозим бўлади. Суд мазкур асосларга кўра судланувчилар Б.Эгамбердиев ва Т.Умурзоқовларнинг 2024 йил 11 июнь куни махсус аризачи Р.Ж.Книнг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ундан 1.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиши билан боғлиқ эпизод юзасидан уларнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” бандидан фирибгарлик, яъни бир гурух шахслар томонидан тил бириктириб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритишга суиқасд қилишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “б” бандига қайта квалификация қилишни лозим деб топади. Суд судланувчилар Б.Эгамбердиев, Т.Умурзаковларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан, уларнинг ҳаракатлари: -пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ва мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини қўзлаб бажариши эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ҳамда воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ва уни мулкий манфаатдор этишга далолат қилишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан; -ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш - яъни сохталаштирувчининг ўзи ва бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган, муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ва расмий ҳужжатларни қалбакилаштиришида ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд судланувчилар Т.Умурзаковнинг ҳаракатлари – такроран ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш - яъни сохталаштирувчининг ўзи ва бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган, муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ва расмий ҳужжатларни қалбакилаштиришида ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бироқ, суд қуйидагиларга асосан судланувчилар Б.Эгамбердиев, Т.Умурзаковларнинг жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддасининг 3-қисми билан ортиқча квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Хусусан, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь кунидаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 21-бандида, қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик, башарти ҳужжат айбдор томонидан тайёрланган ёки сохталаштирилган бўлса, жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси ва 228-моддаси биринчи ёки иккинчи қисмлари билан квалификация қилиниши. Бошқа шахс томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилиниши ва ЖК 228-моддаси учинчи қисми билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмаслиги, чунки бундай ҳолда ҳужжат айбдор томонидан ўз мақсадига эришиш учун алдаш воситаси сифатида фойдаланилган бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилган. Ишда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчилар Б.Эгамбердиев, Т.Умурзаковларнинг фуқаро Р.Ж.Кга Қозоғистон Республикаси худудида жойлашган “Жанубий Қозоғистон Тиббиёт Академияси”да биринчи курсни тамомлаганлиги бўйича сохта хужжатларни тайёрлаб, уни аризачига тақдим қилишда ўз мақсадига эришиш учун, яъни фирибгарлик жиноятини содир этишда фойдаланганлар. Шунингдек судланувчи Т.Умурзаковрнинг фуқаро аризаси Ж.Эгамбердиевнинг Қозоғистон Республикаси худудида жойлашган “Жанубий Қозоғистон Тиббиёт Академияси”да биринчи курсни тамомлаганлиги бўйича сохта хужжатларни тайёрлаб, уни аризачига тақдим қилишда ўз мақсадига эришиш учун, яъни фирибгарлик жиноятини содир этишда фойдаланганлар. Бундай ҳолатда, суд юқоридаги раҳбарий тушунтиришларга амал қилган ҳолда, судланувчилар Б.Эгамбердиев, Т.Умурзаковларнинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддасининг 3-қисмини ортиқча эълон қилингани сабабли чиқаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида, “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-сонли қарорининг 29-бандида, “ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жиноят оқибатида етказилган зарарни қопланиши озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно этади, шу сабабли, зарар тўлиқ қопланмаган ҳолларда судлар айбдорга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг мақсадга мувофиқ-мувофиқ эмаслиги масаласини муҳокама қилишлари шарт”, деб кўрсатилган. Суд, судланувчи Б.Эгамбердиевга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, қопланмаган моддий зарар мавжуд эмаслигини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 168-моддаси 2-қисми санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари, ЖК 211-моддаси 1-қисми, 228моддаси 2-қисми санкциялари доирасида озодликни чеклаш жазосини, ЖК 59, 61-моддалари тартибида узил-кесил озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади. Суд, судланувчи Т.Умурзаковга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, қопланмаган моддий зарар мавжуд эмаслигини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 168-моддаси 2-қисми санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари, ЖК 211-моддаси 1-қисми, 228моддаси 2-қисми санкциялари доирасида озодликни чеклаш жазосини, ЖК 59, 61-моддалари тартибида узил-кесил озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади. Суд иш юзасидан далилий ашёлар тақдирини муҳокама қилиб, тадбир жараёнида фойдаланилган предметлар солинган 2 дона конвертларни йўқ қилишни, 1 дона ДВД дискни жиноят ишида сақлаш учун қолдиришни; -Т.Умурзаковдан олинган 2 дона “Нокиа” русумли, 1 дона “Iphone11” русумли телефон аппаратлари, 1 дона “Avtech” русумли процессор, 1 дона “Microsoft” русумли ноутбук, Б.Эгамбердиевдан олинган 1 дона “Iphone11 ProMax” русумли телефон аппарати, Д.Ниязхалдиевдан олинган 1 дона “IphoneХ” русумли телефон аппаратларини Мажбурий ижро бюросининг ҳукм ижроси юклатилган бўлими томонидан тегишли тартибда баҳоланиб, давлат эгалигига ўтказишни; -шунингдек манфаатдор тарафларга жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал қилиб, суд, ҲУКМ ҚИЛДИ Эгамбердиев Бекзод Эркин ўғли, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 28, 211-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2қисми “б” банди билан айбли деб топилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақидан 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28, 211-моддаси 1-қисми билан 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташлик учун 3 (уч) йилу 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Б.Эгамбердиевга озодликни чеклаш жазосини Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Янги Тошкент МФЙ, Найман кўчаси 56-уйда ўташ белгиланиб: -ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиш; -назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; 11 -жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) ўрнатилсин. Б.Эгамбердиевнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Б.Эгамбердиевнинг яшаш жойидаги туман ИИО ФМБга юклатилсин. Б.Эгамбердиевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин. Б.Эгамбердиевга нисбатан қўлланилган «гаров» тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин ва 7.500.000 сўм гаров суммаси гаровга қўювчи Б.Эгамбердиевга қайтарилсин. Умурзаков Тулеген Абдумажит ўғли, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 28, 211-моддаси 1-қисми, 228моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан айбли деб топилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақидан 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28, 211-моддаси 1-қисми билан 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташлик учун 3 (уч) йилу 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Т.Умурзаковга озодликни чеклаш жазосини Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Халқобод МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси, 66-уйда ўташ белгиланиб: -ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиш; -назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; -жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) ўрнатилсин. Т.Умурзаковнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Т.Умурзаковнинг яшаш жойидаги туман ИИО ФМБга юклатилсин. Т.Умурзаковга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин. Т.Умурзаковга нисбатан қўлланилган «гаров» тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин ва 8.000.000 сўм гаров суммаси гаровга қўювчи Т.Умурзаковга қайтарилсин. Далилий ашёлар – 1 дона 5 АҚШ долларилик купюра, 1 дона 1 АҚШ долларилик купюралар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар Яккасарой туман бўлимига қайтарилсин. Т.Умурзаковдан олинган 2 дона “Нокиа” русумли, 1 дона “Iphone11” русумли телефон аппаратлари, 1 дона “Avtech” русумли процессор, 1 дона “Microsoft” русумли ноутбук, Б.Эгамбердиевдан олинган 1 дона “Iphone11 ProMax” русумли телефон аппарати, Д.Ниязхалдиевдан олинган 1 дона “IphoneХ” русумли телефон аппаратлари Мажбурий ижро бюросининг ҳукм ижроси юклатилган бўлими томонидан тегишли тартибда баҳоланиб, давлат эгалигига ўтказилсин. Тадбир жараёнида фойдаланилган предметлар солинган 2 дона конвертлар йўқ қилинсин, ишга доир аудиоёзувлар ёзилган 1 дона ДВД диск жиноят ишида сақлаш учун қолдирилсин. Жабрланувчига ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкумлар ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья (имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри_____________ Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович