Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/325 Дата решения 25.02.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 365985 Claim ID 2755196 PDF Hash 2f8360117376123c... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
збекистон Республикаси ЖК 176-моддаси збекистон Республикаси ЖК 176 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида маърузачи: судья Ф.Халилов Биринчи инстанция судининг судьяси А.Мухиддинов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2025 йил февраль ойининг 25 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.Юсупов, ҳайъат судьялари О.Мухаммадиев ва Ф.Халиловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, маҳкум Ж.Абдимуродовнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат А.Алимкуловнинг иштирокида 1-1006-2401/325-сонли жиноят ишини маҳкум Ж.Абдимуродов томонидан келтирилган шикоят асосида кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 5 июлдаги ҳукмига кўра: 1993 йил 20 июлда Сурхондарё вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар фарзанди бор, ишламаган, муқаддам: жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2023 йил 19 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси 2-қисмининг “и” банди билан 3 йил озодликни чеклаш жазосига судланган, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Озод” МФЙ, рақамсиз уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2023 йил 5 декабрдан буён қамоқда сақланаётган Абдимуродов Жасурбек (ABDIMURODOV JASURBEK) Ўзбекистон Республикаси ЖК 176-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб 7 йил, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Ж.Абдимуродовдан олинган 385 дона 50 АҚШ долларлик купюрадаги жами 19.250 АҚШ доллар қалбаки пул маблағлари йўқ қилиниши белгиланган. Мазкур ҳукм билан Р.Эсанов ҳам судланган бўлиб, ҳукмнинг унга оид қисми бўйича шикоят ёки протест келтирилмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, Р.Эсанов қалбаки банк билетларини келгусида бошқа шахсларга ўтказиш мақсадида Ж.Абдимуродов ва жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, Р.Эсанов ва жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс билан 50 АҚШ долларли купюраларни 1 жуда кўп миқдорда қалбаки усулда ясаш ҳамда ушбу пулларнинг қалбаки эканлигини билгани ҳолда Тошкент шаҳри бўйлаб ярим нархига сотиш учун Ж.Абдимуродовни моддий рағбатлантириш эвазига ёллаб, у орқали қалбаки АҚШ долларини бошқа шахсларга сотиш каби вазифаларни ўзаро тақсимлаб олишган. Хусусан, 2023 йил 3 декабрь куни соат 14:30ларда Р.Эсанов ва жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс ва Ж.Абдимуродов билан собиқ “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғида учрашиб, Ж.Абдимуродовга олдиндан сохталаштириб ясалган 4 боғламдан иборат 50 АҚШ доллари купюрали жами 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни бериб, тергов ва судда аниқлаш имкони бўлмаган шахслар билан боғланиб, мазкур қалбаки пулларни 10.000 АҚШ долларига алмаштиришини маълум қилиб, ушбу хизмати учун Ж.Абдимуродовга 500.000 сўм миқдорида пул беришни ваъда қилиб, жиноий режага кўра, Ж.Абдимуродов ҳамда жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс, Р.Эсановнинг кўрсатмасига асосан ўзларини Камолов Нурали Бекмуродович ва Олимов Собитжон Мухторович деб таништирган шахслар билан алоқага киришиб, олдиндан келишилган қалбаки пулларни алмаштириш бўйича учрашув жойи сифатида Чилонзор туманида жойлашган собиқ “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғини танлашган. Шундан сўнг, Н.Камолов ва С.Олимов Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, Ж.Абдимуродов ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйишни ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Н.Камолов ва С.Олимовларнинг аризаларига кўра, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ҳамда ИИВ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил этилиб, аризачи Н.Камоловга тезкор тадбирда фойдаланиш учун Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси махсус фонди ҳисобида турган 100 АҚШ доллари купюралик жами 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар серия рақамлари ёзилган ҳолда баённома асосида холислар иштирокида тақдим қилиниб, шу куни соат 16:05 ларда собиқ “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғининг орқа томонидаги сунъий кўл олдида Ж.Абдимуродов, Н.Камолов ва С.Олимовлар билан кўришиб, 4 боғламдан иборат 50 АҚШ доллари купюрали жами 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни Н.Камоловга ўтказиб, ундан тезкор тадбирга жалб қилинган 10.000 АҚШ долларини олган вақтда ҲМҚО ходимлари томонидан ушланган ҳамда Ж.Абдимуродовдан тезкор тадбирга жалб қилинган жами 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар олиниб, пулларни тақдим қилиш баённомасида қайд қилинган серия рақамлари кўрсатилган купюралар рўйхати билан солиштирилганда мос равишда бир хиллиги маълум бўлган. Мазкур тезкор тадбир амалга оширилган вақтда Ж.Абдимуродовга алоқага чиқиб, ундан қалбаки АҚШ доллари сотувидан тушган пулларни олиб кетиш учун шу боғ яқинида турган Р.Эсанов ҳам тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. 2 Тезкор тадбир якунида аризачи Н.Камолов тезкор тадбир вақтида Ж.Абдимуродовдан олган, 4 боғламдан иборат 50 АҚШ доллари купюрали жами 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни ўз ихтиёри билан тезкор ходимларга баённома асосида тақдим қилиб, саноқдан ўтказилганда, мазкур пуллар 385 донадан иборат 50 АҚШ доллари купюралик жами 19.250 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пуллар эканлиги аниқланган. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЭКБнинг 2023 йил 4 декабрдаги 962-сонли эксперт хулосасига кўра, экспертиза тадқиқотига тақдим қилинган жами 385 дона 50 АҚШ долларлик купюралар махсус технологиялар асосида давлат корхонасида тайёрланмаганлиги, қалбаки купюра ҳисобланиши, мазкур купюрадаги аниқланган белгилар турғун ва ўзларининг мажмуида тадқиқотга тақдим этилган мазкур АҚШ долларлари комбинацион (электрофотографик усулдаги печать ва ясси офсет печати, шунингдек серия рақами рангли лазерли принтер) усулларида қалбакилаштирилганлиги аниқланган. Маҳкум Ж.Абдумуродов кассация шикоятида, ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳукмини бекор қилиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни ва шу кунга қадар ўтаган жазосини ҳисобга олиб, жазодан озод қилишни сўраган. Кассация инстанцияси, судья Ф.Халиловнинг маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, адвокат А.Алимкуловнинг шикоятни қувватлаб берган фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари асосида текшириб, қуйидагиларга кўра суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Кассация инстанция суди, маҳкум Ж.Абдимуродовнинг шикоятида келтирган важларига ЖПКнинг 95 ва 443-моддаларига асосан ҳуқуқий баҳо бериб, маҳкум Ж.Абдимуродовнинг айбсизлиги ҳақидаги важлари содир қилган жинояти учун муқаррар жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида ва жазони енгиллаштириш ниятида қилинган саъйи-ҳаракат деб танқидий баҳолаб, унинг важлари: гувоҳ Н.Камоловнинг 2023 йил декабрь ойи бошида таниши С.Олимов билан лойиҳалар устида маслаҳатлашиб турганида, унга Ж.Абдимуродов қўнғироқ қилиб, 100.000 АҚШ долларигача қалбаки доллар ўзининг танишлари орқали топиб бериши, қалбаки АҚШ долларини ҳақиқий АҚШ долларининг тенг ярмига сотиши, ҳозирда унда 50 АҚШ долларлик купюрада қалбаки 20.000 АҚШ доллари борлигини билдириб, ҳақиқий 10.000 АҚШ долларига сотишни билдиргани, С.Олимов унга биргаликда ушбу фуқаронинг хатти-ҳаракатлари қонунга зид эканини айтиб, Ж.Абдимуродовнинг устидан 3 қонуний чора кўришни сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилишни таклиф қилгани ва Ж.Абдимуродовнинг ноқонуний хаттиҳаракатлари юзасидан ўтказиладиган тезкор тадбирда ўз ихтиёрлари билан қатнашишга рози бўлишгани, С.Олимов аризага “Жасур” исмли шахс билан бўлиб ўтган суҳбатни ҳам илова қилгани ва шу куннинг ўзида Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан холислар иштирокида тезкор тадбир давомида “Жасур” исмли шахсга бериш учун уларга 10.000 АҚШ доллари ҳамда ушбу шахс билан бўлиб ўтадиган суҳбатни ёзиб олиш учун овоз ёзиш мосламаси тақдим қилишгани, 2023 йил 3 декабрь куни соат 15:20 ларда С.Олимов “Жасур” билан қўнғироқлашгани ва “Жасур” уларни “Fофур Ғулом” номидаги истироҳат боғига келишлари, ўша ерда олди-берди қилишни билдиргани, улар тезкор тадбир иштирокчилари ва икки нафар холислар иштирокида шу куни соат 15:30 ларда Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасидан енгил автомашиналарга ўтириб, “Жасур” исмли шахс уларни чақирган жойга Чилонзор туманидаги “Ғафур Ғулом” номидаги истироҳат боғига соат 15:50 да етиб келганлиги ҳамда барча ходимлар ўзларига қулай бўлган жойга жойлашгандан сўнг “Жасур” исмли шахснинг олдига холислар ҳамда ходимларнинг кузатуви остида ҳаракатлана бошлагани, бу вақтда холис Ж.Абдимуродов билан кўришиб гаплашиб туришганида, у уларнинг олдига келгани ва С.Олимов унга қараб “олиб келдингизми ака” деб сўрагани ва у “ҳа олиб келдим” деб айтганидан сўнг Ж.Абдимуродов бир оз нарироққа бориб олди-берди қилишни айтгани, сўнг улар четроққа чиқиб пулни алмаштириб оладиган бўлишгани, 150-200 метр юриб, Ж.Абдимуродовга тезкор ходимлар унга берган 10.000 АҚШ долларини узатгани, Ж.Абдимуродов ҳам уларга ўзи билан олиб келган олдиндан келишилган 4 боғламда бўлган қалбаки 50 АҚШ доллари купюрадаги валюталарни кўрсатгани ва ушбу 4 боғлам АҚШ доллари пулларни унга бергани, сўнг олди-берди тўлиқ амалга оширилгани юзасидан ходимларга олдиндан келишилган шартли ишорани берганликлари ва шундан сўнг ходимлар зудлик билан уларни олдига етиб келиб, холислар иштирокида гувоҳномаларини кўрсатиб, ўзларини таништириб, ушланган вақтда аризага асосан тезкор тадбир ўтказилаётганини маълум қилиб, нимада гумонлангани ҳамда қонунда кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари унга тушунтиришгани, сўнг ким билан нима мақсадда кўришгани, нима олиб, нима берганини сўраб, текширув эълон қилишгани, шунда ушланган фуқародан ўзини таништириш сўралганда, у ўзини Сурхондарё вилоятида туғилган Абдимуродов Жасурбек деб таништиргани, у ва С.Олимов билан учрашиб, уларга қалбаки 20.000 АҚШ долларини жами 10.000 АҚШ долларига сотгани, ушбу 10.000 АҚШ доллари пулларни шериги Р.Эсановга бериши кераклиги, Р.Эсанов ҳам шу атрофда кутиб турганини маълум қилгани, сўнг Р.Эсанов Ж.Абдимуродовга қўнғироқ қилиб, қалбаки пулларни сотган ёки сотмаганини сўраб, ўзининг ёнига, яъни “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғининг асосий кириш қисми эшиги ёнига чақиргани, сўнг тезкор ходимлар Р.Эсанов турган жойни аниқлик киритиб, у айтган жойга қараб ҳаракатланиб кетишгани, сўнг унга маълум бўлишича тезкор ходимлар Р.Эсановни ҳам ушлаб бўлимга таклиф қилишгани, уларни Департментнинг Чилонзор туман бўлимига таклиф 4 қилишгани ва у ерда у 10.000 АҚШ доллари эвазига Ж.Абдимуродовдан сотиб олган 4 боғлам 50 АҚШ долларли купюрадан иборат бўлган пул маблағларини ихтиёрий равишда тақдим қилганидан сўнг мазкур қалбаки пуллар холислар иштирокида кўздан кечирилиб, саноқдан ўтказилганда, ушбу 4 та боғламда жами 385 дона 50 АҚШ доллари купюрадан иборат жами 19.250 АҚШ доллари эканлиги аниқлангани ва ушбу пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилгани ҳамда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгани ҳақидаги кўрсатуви, шунингдек, гувоҳ С.Олимов, А.Азимов, И.Тохтамовнинг биринчи инстанция судида Н.Камоловнинг кўрсатувига ўхшаш мазмунда берган кўрсатувлари, гувоҳ Ш.Бегматовнинг кўрсатуви, аризачига тадбирда ишлатиш учун пул маблағлари ва овоз ёзиш мосламасини тақдим қилиш баённомаси ва фотосуратлар, тезкор тадбир ўтказиш, ашёвий далил сифатида олиб қўйиш ва иш ҳужжатларига қўшиш баённомаси, ихтиёрий тақдим қилиш, шахсни кўздан кечириш ва ашёвий далил сифатида олиб қўйиш баённомаси, аризачидан қалбаки пул маблағларини олиб қўйиш баённомаси, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси ва фотосуратлар, юзлаштириш баённомаси, телефонда сўзлашувларини овоз ёзиш мосламаси (диктофон) орқали ёзиб олинган аудиоёзувларни эшитиб кўриш ҳамда нарсани кўздан кечириш баённомалари, нарсани кўздан кечириш баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган объектив далиллар мажмуи билан тўлиқ инкор этилади. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан Ж.Абдимуродовнинг бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўтказиш мақсадида жуда кўп миқдордаги қалбаки банк билетлари (банкнотлар) ёхуд чет эл валютасини ясаш ёки уларни ўтказишда ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 176-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Шунингдек, суд Ж.Абдимуродовга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига амал қилиб, унинг шахси, оилавий ва моддий аҳволи, айбига иқрор ва пушаймонлиги, жиноятни очилишига фаол ёрдам берганлиги, шунингдек жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин эмас деган хулоса келиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати, қалбаки пулни ўтказишга оид жиноятлар хусусиятига кўра аҳоли жамиятнинг иқтисодий негизига жиддий таҳдид солиши, давлатнинг пул ва кредит (қарз тизимини издан чиқариши), инфляция жараёнларининг вужудга келиши ва ривожланишига ёрдам бериши ва оқибатда республика иқтисодиётига зарар етказиши жиҳатидан ижтимоий хавфлилик даражаси юқори ва ушбу жиноий қилмиш қонунда ўта оғир тоифага киритилганлиги муносабати билан ижтимоий хавфли ҳисобланишини ҳам назарда тутиб, Ж.Абдимуродовга жазо тайинлашда барча енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани сабабли унинг жазодан озод 5 қилиш ҳақидаги важлари билан ҳам келишмади. Шу боисдан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд ҳукмида батафсил ёритилган ҳолда қонуний, асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо тайинланганлиги сабабли ҳукмнинг маҳкум Ж.Абдимуродовга оид қисмини ўзгартириш ёки бекор қилиш ёхуд жазони енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099-50910-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати қ и л д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 5 июлдаги ҳукмининг Абдимуродов Жасурбек (ABDIMURODOV JASURBEK)га оид қисми ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: /имзо/ /имзо/ /имзо/ Ажрим нусхаси аслига тўғри, судья: 6 М.Юсупов О.Мухаммадиев Ф.Халилов