← Назад
Решение #84714 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| згартириш ва ЖК | 57 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: А.Абдулхаев
Биринчи инстанцияси судида
судья: Ф.Эргашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: О.Илхомжонов
АЖРИМИ
2025 йил февраль ойининг 25 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари
Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси З.Иброхимованинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум Ж.Тўраевнинг
ҳимоячиси – адвокат У.Мамасолиевнинг иштирокида, жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳукмига кўра
судланган
Ж.Тўраевнинг 1996 йил 17 декабрь куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 1 нафар вояга
етмаган фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам
судланмаган,
Тошкент
шаҳри,
Сирғали
тумани,
Янгихонобод МФЙ, 1-берк кўчаси, 11А-уйда яшовчи,
жиноят иши юзасидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилиб, 2022 йил 25 ноябрь кунидан қамоқда
сақланаётганга
нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан
маҳкум Ж.Тўраевнинг ҳимоячиси – адвокат У.Мамасолиев томонидан
келтирилган тафтиш шикояти асосида 1-1006-2303/140-сонли жиноят
ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Суднинг ҳукмига кўра, Ж.Тўраевнинг Ўзбекистон Республикаси ЖК
169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан 8 йил 1 ой озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи
белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ж.Тўраевнинг солидар тартибда
“Furni-Asia” ХК фойдасига 691.481.740 сўм ундириш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 июндаги ажримига кўра, ҳукм
ўзгартирилиб, Ж.Тўраевнинг Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси
4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ж.Тўраевнинг солидар тартибда “Furni-Asia” ХК фойдасига
691.481.740 сўм ундириш қисми бекор қилинган.
Мазкур ҳукм билан Ж.Тўраевнинг ҳам судланган бўлиб, ҳукмнинг
унга нисбатан қисми юзасидан шикоят ёки протест келтирилмаганлиги
сабабли муҳокама қилинмайди.
Иш ҳужжатларига кўра, Ж.Тўраевнинг таниши Ж.Тўраевнинг билан
ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида
олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, “Furna Asiа” ХКга тегишли
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудидаги “Абу Сахий” бозори И-блок
32-уй ўрнида жойлашган омборхонада ўғирлик жиноятини содир этиш
режасини тузиб, 2022 йил октябрь ойининг охиридан бошлаб, 16 ноябрь
кунига қадар, омборхонага ғайриқонуний равишда кириб, ХКга тегишли
бўлган умумий баҳоси 691.481.740 сўм бўлган турли хил тикувчилик
маҳсулотларини яширин равишда талон-торож қилишиб, жуда кўп
миқдорда ўғирлик жиноятини содир этган.
Ҳимоячи тафтиш шикоятида биринчи инстанция суди томонидан
Ж.Тўраевнинг нисбатан жазо тайинлашда енгиллаштирувчи ҳолатларга
етарлича эътибор қаратилмаганлиги ва инобатга олинмасдан оғир жазо
тайинланганлигини, апелляция инстанияси судлов ҳайъати ҳам ЖК 57
моддасини қўллаган бўлсада, бир мунча оғирроқ жазо тайинлаганлигини,
етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли, суд қарорларни
ўзгартиришни ва Ж.Тўраевнинг ЖКнинг 57-модддасини қўллаб, қамоқ
билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазо тайинлашни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья А.Абдулхаевнинг
маърузасини, тарафлардан – прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум Ж.Тўраевнинг
ҳимоячиси – адвокат У.Мамасолиевнинг шикоятни қаноатлантириб, суд
ҳукмини ўзгартириш ва ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгилроқ жазо
тайинлаш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан
суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан
ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд қарорида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган Ж.Тўраевнинг юқорида қайд этилган жиноятни содир
этганликдаги айби, билдирги, аризалар, тушунтириш хатлари, ҳодиса
содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомалари ва фото-жадвалллар,
нарсани олиш баённомаси, инвентаризация далолатномаси, жабрланувчи
М.Рихсибоев ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, видеоёзувларни кўздан
кечириш баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив
далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган.
Биринчи босқич суди маҳкум Ж.Тўраевнинг “FURNI ASIA” хусусий
корхонасидан жуда кўп миқдордаги товар-моддий бойликларни
ўғирлашмагани, улар тахминан 30.000.000 сўмлик товар-моддий
бойликларни
ўғирлашгани,
жабрланувчи
корхонанинг
олдинги
камомадини ҳам улар томонидан етказилган моддий зарарга қўшиб
юборгани ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, уларнинг ушбу важларини
жабрланувчи
ва
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
инвентаризация
далолатномаси ҳамда видеоёзувларни кўздан кечириш баённомаси ҳамда
жиноят иши бўйича тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад
қилиб, улар ушбу важларни судни чалғитиш ва муқаррар жавобгарликдан
қутулиш мақсадида беришган деб баҳолаб, тўғри хулосага келган.
Биринчи босқич суди томонидан маҳкум Ж.Тўраевнинг жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а”
банди билан тўғри квалификация қилинган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати иш ҳолатларини тўғри
аниқлаб, Ж.Тўраевнинг важларига қонуний баҳо бериб, суд ҳукмини
ўзгартириб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3
февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида, “Жиноят кодексининг 8,54моддаларига амал қиилиб, Ж.Тўраевнинг ўз айбига қисман иқрорлигини,
қилмишидан пушаймонлигини, ўзига керакли хулосаларни чиқариб
олганини, муқаддам судланмаганини, ёшини, оилавий шароитини,
жабрланувчига нисбатан етказилган моддий зарар қисман қопланганини,
жабрланувчи зарарнинг қолган қисмидан воз кечганини, маҳкумларга
нисбатан енгиллик беришни сўраганини инобатга олиб, у айбли деб
топилган модда бўйича тайинланган жазо муддатини ўзгартириб, унга
нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбли деб топилган модда
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг
кам қисмидан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб
тўғри хулосага келган.
Баён этилганларга кўра ҳамда жиноят иши ҳужжатларида маҳкум
Ж.Тўраевнинг нисбатан қабул қилинган суд қарорларини ўзгартириш ёки
бекор қилишга асослар мавжуд эмас.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
3
521 , 5214, 5216-моддаларига риоя қилиб, тафтиш инстанцияси судлов
ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 4
апрелдаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 июндаги чиқарилган
ажрмининг Ж.Тўраевнинг оид қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, келтирилган
шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки
протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
4
Раислик қилувчи
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъати судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
А.Абдулхаев