← Назад
Решение #84769 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 77 | — | law | |
| ЖК | 169 | — | law | |
| бандида ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/243-сонли
2025 йил февраль ойининг 25 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчилар З.Холиқбердиева ва Н.Давранова ҳамда уларнинг ҳимоячиси
“UCHTEPA ADVOKATLARI”
адвокатлар ҳайъати адвокати И.Нарзиев,
жабрланувчи Г.Хван иштирокида, О.Маҳмудовнинг таржимонлигида,
Холиқбердиева Зарнигор Аскар қизи ва Давранова Нургул Улмас қизига
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Холиқбердиева Зарнигор Аскар қизи (XOLIQBERDIYEVA
ZARNIGOR ASKAR QIZI), 2006 йил 17 январда Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти йўқ, ишсиз, оилали, беш нафар
вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, “Чашма” МФЙ,
68А-уйда яшайди, 2025 йил 09 январдан 10 январга
қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб
турилган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари
билан айбланган;
Давранова Нургул Улмас қизи (DAVRANOVA NURGUL
ULMAS QIZI), 2004 йил 20 декабрда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, ишсиз, оилали, икки нафар вояга
етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент
шаҳар, Бектемир тумани, “Чашма” МФЙ, 68А-уйда
яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчилар ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
1
Судланувчилар Холиқбердиева Зарнигор Аскар қизи ва Давранова
Нургул Улмас қизилар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида
2024 йил 27 декабрь куни соат 15:20ларда Чилонзор тумани, 5-мавзе,
“Бешчинор” МФЙ, 16-уйнинг йўлагида жойлашган қулфланган омборхонага
ғайриқонуний равишда кириб, у ерда Хван Генадийга тегишли бўлган
баҳоси 2.000 АҚШ доллари (25.840.960 сўм) бўлган қурилиш молларини
ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Судланувчи З.Холиқбердиева суд мажлисида айбига иқрорлигини
билдириб, у 27.12.2024 йилда соат 14:00ларда Чилонзор тумани, 5-мавзе,
16-уйни олдидан ўтиб кетаётган вақтида у билан бирга истиқомат қилиб
келадиган овсини Холиқбердиева Зарнигор билан 16-уйни йўлагига
киришганлиги, у ерда З.Холиқбердиева унга темир ёки бошқа эски
буюмларни қулфланган эшик орқасида бўлиши мумкинлигини айтиб, ушбу
қулфни бузганлиги, қулфни бузганидан сўнг камера мавжудлигини кўриб,
у З.Холиқбердиевага шит орқали чироқни ўчир деб айтганлиги ва
З.Холиқбердиева ўчирганлиги, сўнг у билан З.Холиқбердиева билан
биргаликда ушбу омборхонага кириб, у ердан бир чемодан ключларни олиб,
у ердан чиқиб кетишганлиги, ушбу чемоданни З.Холиқбердиева олиб,
Яшнобод
туманида
жойлашган
Янгиободга
бозорига
бориб,
200.000 сўм эвазига сотиб, пулларни тенг бўлиб олишганлиги ҳақида
кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб
етиб ва бундан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини
инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради.
Судланувчи Н.Давранова суд мажлисида айбига иқрорлигини
билдириб, 27.12.2024 йилда соат 14:00ларда Чилонзор тумани,
5-мавзе, 16-уйни олдидан ўтиб кетаётган вақтида овсини Давранова Нургул
билан Чилонзор тумани, 5-мавзе, 16-уйни йўлагига киришганлиги, у ерда
темир ёки бошқа эски буюмларни қулфланган эшик орқасида бўлиши
мумкин деб Н.Даврановага айтганлиги ва ушбу қулфни бузганлиги, қулфни
бузганидан сўнг камера мавжудлигини кўриб, Н.Даврановага шит орқали
чироқни ўчир деб айтганлиги ва у ўчирганлиги, сўнг у Н.Давранова билан
омборхонага кириб, у ердан бир чемодан ключларни олиб, у ердан чиқиб
кетишганлиги, у чемоданни олиб, Яшнобод туманида жойлашган
Янгиободга бозорига бориб, 200.000 сўм эвазига сотиб, пулларни
Н.Давранова билан бўлиб олишганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда
содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан
пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб,
унга енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи Г.Хван суд мажлисида, унга тегишли бўлган 2.000 АҚШ
долларига тенг бўлган 3 дона Швейцария степлерлари, шуруповерт
DEWOLT, гайкаверт DEWOLT ва уровень DEWOLT бўлган қурилиш
молларини 2 нафар ёш бўлган аёллар унга тегишли бўлган омборхонанинг
2
камерасини ўчириб, қулфини бузиб, ўғирлаб кетишганлиги, ўғирланган
нарсалари 2.000 АҚШ долларини ташкил этганлиги ҳақида кўрсатув бериб,
унга етказилган моддий зарарни ундириб беришни сўради.
Суд, судланувчилар З.Холиқбердиева ва Н.Даврановаларнинг жиноят
содир этишдаги айби, ўзларининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган
кўрсатувлари ва жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари,
жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, видеоёзувни олиш,
юзлаштириш, видеотасвирларни кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса
содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани
ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича
барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ
исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи З.Холиқбердиеванинг Н.Давранова билан олдиндан
тил бириктириб, қулфланган омборхонага ғайриқонуний равишда кириб, у
ерда Хван Генадийга тегишли бўлган баҳоси 2.000 АҚШ доллари бўлган
қурилиш молларини ўғирлашда ифодаланган қилмиши ўғирлик, яъни бир
гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, омборхона ёки бошқа
хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мулкини яширин равишда
талон-торож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан тўғри квалификация
қилинган бўлса-да, Н.Давранованинг ушбу ҳаракатлари ўғирлик, яъни бир
гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, омборхона ёки бошқа
хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мулкини яширин равишда
такроран талон-торож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан нотўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Иш ҳолатларига кўра, Н.Даврановага нисбатан 2022 йилда Чилонзор
тумани ИИО ФМБ ТБ иш юритувидаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 1-қисми бўлган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 77-моддасининг иккинчи қисмида жазо
тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс
судланган деб ҳисобланиши, суд томонидан жазодан озод қилинган шахс
судланмаган деб ҳисобланиши белгиланган.
Суд, Н.Даврановага муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 1-қисми бўлган жиноят иши дастлабки тергов органи
томонидан тугатилганлиги, суднинг айблов ҳукми билан жазо
тайинланмаганлиги сабабли ҳаракатларида ўғирлик жиноятининг хавфли
рецидив ёки такроран содир этиш белгилари мавжуд эмаслигини инобатга
олиб, Н.Давранованинг ҳаракатларини ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб, омборхона ёки бошқа хонага
ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мулкини яширин равишда талонторож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
3
ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандларига қайта квалификация
қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 37-бандида ЖК 57-моддасига мувофиқ,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус
қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ
ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши
мумкинлиги;
бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш
вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки,
айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир
этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни
содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга
олишлари лозимлиги;
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб,
суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони
енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай
ҳолат сифатида тан олиши мумкинлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар
берилган.
Суд, З.Холиқбердиевага нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб,
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда
тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга
олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлиги, аёл киши
эканлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖК 169-моддаси 2-қисми билан
модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, Н.Даврановага нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда,
Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб,
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда
тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга
олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлиги, аёл киши
эканлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖК 169-моддаси 2-қисми билан
модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, ҳукм чиқариш кунида 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан
қиймати (12.899,91 сўм)дан келиб чиқиб, судланувчилар З.Холиқбердиева
ва Н.Даврановалардан солидар тартибда жабрланувчи Г.Хваннинг
фойдасига 25.799.820 сўм (2.000 АҚШ доллари) миқдоридаги моддий
4
зарарни ундиришни;
ашёвий далил деб эътироф этилган кузатув камераларидан олинган
видеотасвирлар ёзилган 1 дона СD дискини жиноят иши ҳужжатлари билан
бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471,
472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
ASKAR QIZI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г”
бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
62-моддаси
тартибида,
З.Холиқбердиевани ушлаб турилган бир кунини озодликни чеклаш
жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан
чегириб ташлансин ва З.Холиқбердиевага узил-кесил ўташ учун 2 (икки)
йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун муддатга озодликни чеклаш
жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
481-моддасига
асосан
З.Холиқбердиевага сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан
эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Тошкент шаҳри, Бектемир
тумани, “Чашма” МФЙ, 68А-уйдан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча:
- ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
- маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш З.Холиқбердиеванинг яшаш жойи бўйича
ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати З.Холиқбердиева жазоларни ижро этиш
органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи З.Холиқбердиевага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга
кирганидан сўнг бекор қилинсин.
Давранова Нургул Улмас қизи (DAVRANOVA NURGUL ULMAS QIZI)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандларида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу
модда 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
481-моддасига
асосан
Н.Даврановага сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки
соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Тошкент шаҳри, Бектемир тумани,
Чашма МФЙ, 68А-уйдан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча:
5
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш Н.Давранованинг яшаш жойи бўйича ИИО
ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати Н.Давранова жазоларни ижро этиш
органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Н.Даврановага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга
кирганидан сўнг бекор қилинсин.
Судланувчилар З.Холиқбердиева ва Н.Даврановалардан солидар
тартибда жабрланувчи Г.Хваннинг фойдасига 25.799.820 сўм миқдоридаги
моддий зарар ундирилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган кузатув камераларидан олинган
видеотасвирлар ёзилган 1 дона СD диск жиноят иши ҳужжатлари билан
бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан
эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу
муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
6
А.А.Мухиддинов