Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2101/521 Дата решения 23.06.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Cho'mich маҳалла фуқаролар йиғини Ответчик / Подсудимый "Yakkabog' temir beton materiallari" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 831678 Claim ID 2750896 PDF Hash a8de7317b2ac6a20... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 21-моддаси нинг 21 law
бандида ФПК 44-моддаси бандида ФПК 44 law
исми ва 254-моддаси исми ва 254 law
онун 9-моддаси онун 9 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 17-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 17 code_article
нинг 164-моддаси нинг 164 law
Ер кодексининг 39-моддаси Ер кодекси 39 code_article
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р 2022 йил 23 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Қашқадарё вилоят судининг ходими А.Рахмонов, даъвогар вакиллари – Э.Очилов (раис), раис маслаҳатчилари Т.Абдиев ва Т.Бердиев, маҳалла фаоли Н.Хайдаров (2021 йил 5 октябрдаги 31-сонли ишончнома асосида), жавобгар (МЧЖ) вакиллари – юрист Ш.Чориев (2022 йил 22 июндаги 14-сонли ишончнома асосида) ва иш бошқарувчи Д.Юсупов (2022 йил 22 июндаги 13-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Чумич” маҳалла фуқаролар йиғинининг жавобгарлар “Яккабоғ темир бетон материаллари” масъулияти чекланган жамияти, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Д.Тураева, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига нисбатан битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Яккабоғ темир бетон материаллари” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Чумич” маҳалла фуқаролар йиғини (бундан буён матнда даъвогар ёки МФЙ деб юритилади) ва “Яккабоғ темир бетон материаллари” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2021 йил 4 июнда нотурар жойнинг бир қисмини олди-сотди шартномаси тузилган. Унга кўра, даъвогар МЧЖга Яккабоғ тумани, “Чумич” МФЙ, Чумич кўчасида жойлашган даъвогарга тегишли бўлган бино (ҳовли девор)нинг бир қисмини, яъни 650 кв.метр ер майдонидаги 52 п/метр ҳовли деворни 15 000 000 сўмга сотиш, жавобгар эса ушбу мулкни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартнома хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Д.Тураева (бундан буён матнда нотариус деб юритилади) томонидан тасдиқланган. 1 4-1806-2101/521-сонли иш Даъвогар МЧЖ ва нотариусга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, нотариус томонидан 2021 йил 4 июнда нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида шартномада МФЙ биносининг бир қисми шартнома объекти деб кўрсатилган бўлса-да, аслида 650 кв.метрдан иборат ер участкаси сотилганлиги, Ер кодексига кўра ер давлат мулк ҳисобланиши ва у олди-сотди қилинмаслиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини тўғрисида”ги Намунавий низом ҳамда МФЙнинг Низоми бўйича МФЙ раисига МФЙ мулкини фуқаролар йиғини розилигини олмасдан сотиш ваколати берилмаганлигини кўрсатган. Суднинг 2021 йил 21 сентябрдаги ажрими билан Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни ҳамда даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъво аризасида даъво асоси сифатида “гарчи олди-сотди шартномасида нотурар жойни бир қисми деб кўрсатилгаан бўлса-да, аслида 650 кв.метр ер участкасининг ўзи сотилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини тўғрисида”ги Намунавий низом ҳамда МФЙнинг Низоми бўйича МФЙ раисига МФЙ мулкини фуқаролар йиғинининг розилигини олмасдан сотиш ваколати берилмаганлиги”ни қўрсатганлиги, аммо, шартномага асосан 650 кв.метр ер участкаси эмас, балки МФЙга тегишли бинонинг 52 кв.метрдан иборат ва ер участкасининг фойдаланиш майдони 650 кв.метрни ташкил қилувчи қисми сотилганлиги, олди-сотди шартномаси 2021 йил 4 июнда тузилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 380-сонли қарори эса 2021 йил 18 июнда қабул қилинганлиги ва орқага қайтиш кучига эга эмаслиги, суд ҳужжатларида “МФЙ вакиллари йиғилишининг 2021 йил 16 январдаги йиғилиш баёнига асосан МФЙ биносини қайта таъмирлаш ва замонавий кўринишга келтириш учун давлат шерикчилиги асосида тадбиркор топиб, унга ажратиб беришга қарор қилганлиги ва ушбу йиғилиш баёнида туман архитектори О.Тиловов, профилактика инспектори Ш.Шабанов, МФЙ кўча бошлари, оқсоқоллар, фаоллар, жами 29 нафар фуқаро қатнашганлиги маълум қилинган” деб кўрсатилганлиги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун 2 деб юритилади)нинг 21-моддасида фуқаролар йиғинида ўтказилган санаси, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган баённома юритилиши, баённома ва қарор фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва масъул котиби томонидан имзоланиши белгиланганлиги, 2021 йил 16 январдаги йиғилиш баёни маҳалла раиси ва котиби томонидан имзоланганлиги, ушбу баённома ва қарор МФЙ кенгаш аъзолари кимлар эканлигини мутлақо алоқаси бўлмаса-да, ҳал қилув қарорида ушбу масала муҳокама қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2019 йил 24 майдаги 12-сонли қарорининг 3-бандида ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилганлиги, аммо суд ушбу тушунтиришга риоя қилмасдан даъво аризасида кўрсатилган асосни инобатга олган ҳолда даъвони барвақт қаноатлантирганлиги, Пленум қарорининг 13-бандида ФПК 44-моддасининг иккинчи қисми ва 254-моддасига мувофиқ суд ишни даъвогар томонидан арз қилинган талаблар доирасида ҳал қилади ва ўзининг ташаббусига кўра даъво предмети ёки асосини ўзгартиришга ҳақли эмаслиги, даъвонинг асоси сифатида манфаатдор шахс томонидан кўрсатилаётган, даъво предмети ҳисобланган, моддий-ҳуқуқий муносабатни вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилишга олиб келувчи фактларни тушуниш лозимлиги ҳақида тушунтириш берганлиги, бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабини унда келтириб ўтилган асоси бўйича муҳокама қилмасдан, уни ўзгартириб ва ундан четга чиқиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хато-камчиликларини бартараф этиш ўрнига, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирганлиги, ҳал қилув қарорида МФЙ вакилларининг 2021 йил 16 январдаги йиғилишида 29 нафар фаоллар иштирок этган бўлса-да, бироқ уларнинг ҳеч бири фаол эмаслигини келтириб ўтганлиги ва буни МФЙнинг 2019 йил 11 майдаги вакиллар йиғилиши қарори билан фаоллар ўзгарганлиги билан асослаганлиги, бироқ суд МФЙ фаолларини судга жалб қилиш чорасини кўрмаганлиги, Қонун 9-моддасининг биринчи қисмида фуқаролар йиғини аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилиши, 14-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини номидан шартномалар тузиши белгиланганлиги, яъни, Қонунда айнан вакиллар йиғилиши ёки кенгаш қарори асосида шартномалар тузиши белгилаб қўйилмаганлиги, мазкур ҳолатда олди-сотди шартномаси тузишда қонунбузилишига йўл қўйилмаганлигини кўрсатган. Жавобгар вакиллари шикоятда баён қилинган важларни қўллаб, тадбиркорлик субъекти (жавобгар) қурилиш ишларини 2021 йилнинг ёз ойларида бошланганлиги, аммо, даъвогар қурилишга тўсқинлик қилганлиги, 3 Қонуннинг 14-моддасида санаб ўтилган ваколатлар доирасида МФЙ раиси шартномани имзоланганлиги, аммо, судлар бунга эътибор бермаганлигини баён қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўрашди. Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, МФЙнинг собиқ раиси маҳалла фаолларининг фикрини эшитмасдан ва розилигини олмасдан, асоссиз 15 млн.сўмга 6,5 сотих ерни сотиб юборганлиги, МФЙ фаолларининг йиғилиши ўтказилмаганлиги, МФЙнинг собиқ раиси МЧЖ (жавобгар) раҳбари билан келишиб, шартнома тузганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Нотариус, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси суд муҳокамасининг ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Нотариус, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 17-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик шахслар ушбу Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк, доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Яккабоғ туман ҳокимининг 2001 йил 18 декабрдаги Х-1152/12-сонли қарори билан даъвогарга маҳалла фуқаролар йигини маъмурий биноси ва ҳовлиси эгаллаб турган ўрни 0,13 га ер майдони доимий фойдаланишга ажратиб берилган. Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2021 йил 2 июндаги Р-1710-1710250-000829,588-сонли маълумотномасига кўра, даъвогарга доимий фойдаланишга ажратиб берилган 0,13 га ер участкасида қурилган умумий майдони 193,12 кв.м., фойдали майдони 148,88 кв.м.дан иборат 2 та бинога мулк ҳуқуқи давлат рўйхатга олиниб, 18:11:01:04:01:0201-кадастр рақам билан реестр китобига ёзув қайд қилинган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 4 июндаги шартномада нотурар жойнинг бир қисмини сотиш назарда тутилган бўлса-да, 4 сотилаётган ва сотиб олувчига ўтадиган нотурар жой таснифида хоналар сони – 0, фойдали майдони – 0, ҳовли девор – 52,06 п/м, литер - 0, ер участкасининг умумий майдони 650 кв.м деб кўрсатилган. Яъни, низолашаётган шартнома бўйича сотиб олувчи (жавобгар)га бино-иншоот ёки унинг бир қисми сотилмаган, балки тарафларнинг хохиш-иродаси ер участкасига бўлган ҳуқуқ сотиб олувчига ўтишдан иборат бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 164-моддасига биноан мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Низолашаётган шартнома билан тасарруф этилган ер участкаси даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида эмас, балки доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлса-да, даъвогар уни тасарруф этган. Ваҳоланки, Ер кодексининг 39-моддасига асосан ердан фойдаланувчи ер участкасини тасарруф этишга эмас, балки ер участкасини ёки унинг бир қисмини қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча фойдаланишга ва ички хўжалик ижарасига бериш ҳуқуқига эга. ФКнинг 116-моддасига асосан, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 4 июндаги шартнома қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим бўлиб, у ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. Шунинг учун, кассация шикоятида келтирилган жавобгарнинг важлари судлов ҳайъати томонидан қабул қилинмайди ва улар суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас ва шунинг учун судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолади. Шунингдек, 5 жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Яккабоғ темир бетон материаллари” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Мирзахакимов ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев 6