Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/1025 Дата решения 25.02.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 366578 Claim ID 2726787 PDF Hash 609eb0088d99b49c... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исми ва 189-моддаси исми ва 189 law
билан ЖКнинг 59-моддаси билан ЖК 59 law
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
исми билан ЖК 59-моддасининг 8-қисми исми билан ЖК 59 8 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси – Ф.Эргашев 2025 йил февраль ойининг 25 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: З.Камолов, Ҳайъат судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, маҳкум ФИШнинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарова, жабрланувчи Э.Мирзаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Абиловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 18.12.2024 йилдаги ҳукмига кўра: ХХХХХХХ йилда Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг 2021 йил 1 июлдаги ҳукмига кўра, ЖК 184-моддасининг 3-қисми ва 189-моддаси билан ЖКнинг 59-моддасига асосан узил-кесил 4 йилу 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 11 ой 26 кун жазо муддатидан илгари шартли озод этилган; 2) жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг 2023 йил 10 апрелдаги ҳукмига кўра, ЖК 184-моддасининг 3-қисми билан ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 62-моддаси тартибида узил-кесил 2 йил 11 ой 15 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, бугунги кунда жазонинг ўталмай қолган қисми 2 йил 7 ой 10 кунни ташкил этади, Бухоро вилояти, ХХХХХхонадонда истиқомат қилган, 2024 йил 1 апрель куни ушланган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 14 октябрь куни олган ФИШга 2 нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан жабрланувчи Э.Мирзаев томонидан келтирилган кассация шикоятига асосан 1-1006-2401/1025сонли жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 18.12.2024 йилдаги ҳукмига кўра, ФИШ Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ушбу моддага асосан ЖКнинг 57моддасини қўллаб, 6 (олти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг 2023 йил 10 апрелдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 6 (олти) йилу 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган. Ҳукм қонуний кучга киргач, маҳкум ФИШдан: - жабрланувчи Э.Мирзаев фойдасига 12.000 АҚШ доллари, ҳукм эълон қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий курси билан 154.438.800 сўм; - жабрланувчи А.Хикматуллаев фойдасига 11.155 АҚШ доллари, ҳукм эълон қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий курси билан 143.563.734 сўм; - жабрланувчи Ж.Исмадияров фойдасига 7.300 АҚШ доллари, ҳукм эълон қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий курси билан 93.950.270 сўм ундирилиши белгиланган. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг “Chevrolet Damas 2 LB2” русумли 10G040GA давлат белгили фуқаро Сағдуллаев Мўмин Одилович номига расмийлаштирилган транспорт воситаси қонуний эгасига қайтарилиши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, ФИШ алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида бошқа шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йил 2 январь куни фуқаро Хикматуллаев Алишер Шухратуллаевич ўзига тегишли “Damas-2 LB2” русумли 10G040GA давлат белгили автомашинани сотиш ниятида юрганлигидан хабар топиб, ушбу автомашинани 13.300 АҚШ долларга сотиб олишини, бошланғич тўлов сифатида 2.000 АҚШ доллар беришини, қолган 11.300 АҚШ долларни 24 ой давомида ойига 470 АҚШ доллардан беришга келишиб, уни алдаб, ёлғон ваъдаларига ишонтириш мақсадида 2024 йил 3 январь куни А.Хикматуллаевга бошланғич тўлов сифатида 2.000 АҚШ доллар бериб, сўнгра эса унинг “Damas-2 LB2” русумли, 10G040GA давлат рақам белгили автомашинасини олиб кетиб берган ваъдасини бажармасдан, автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотга кўра, 2024 йил 3 январь куни, 1 АҚШ доллари 12.352,86 сўмга тенг, яъни 11.300 АҚШ доллари 139.587.318 сўмни ташкил этиши аниқланган. ФИШ алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, бошқа шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бирлашиб, 2024 йил 7 январь куни фуқаро Мирзаев Элёржон Умиджон ўғли ўзига тегишли “Damas-2” русумли, 10R052FB давлат белгили автомашинани сотиш ниятида юрганлигидан хабар топиб, ушбу автомашинани 14.000 АҚШ долларга сотиб олишини, бошланғич тўлов сифатида 2.000 АҚШ доллар беришини, қолган 12.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни 2 йил давомида ойига 500 АҚШ доллардан беришга келишиб, уни алдаб, ёлғон ваъдаларига ишонтириш мақсадида 2024 йил 8 январь куни Э.Мирзаевга бошланғич тўлов сифатида 2.000 АҚШ доллар бериб, сўнгра эса унинг “Damas-2” русумли, 10R052FB давлат белгили автомашинасини олиб кетишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан, автомашинани ойлик тўлов пулларини тўламасдан, аксинча автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, такроран кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотга кўра, 2024 йил 8 январь куни 1 АҚШ доллари 12384.00 сўмга тенг, яъни 12.000 АҚШ доллари 148.608.000 сўм. ФИШ, алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, бошқа шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йил 10 январь куни фуқаро Хикматуллаев Алишер Шухратуллаевич ўзига тегишли “Damas-2” русумли, 01U236MC давлат белгили автомашинани сотиш ниятидалигидан хабар топиб, ушбу автомашинани 13.640 АҚШ долларга сотиб олишини, бошланғич тўлов сифатида 2.000 АҚШ доллар беришини, қолган 11.640 АҚШ долларни 24 ой давомида ойига 485 АҚШ доллардан беришга келишиб, уни алдаб, ёлғон ваъдаларига ишонтириш мақсадида 2024 йил 12 январь куни А.Хикматуллаевга бошланғич тўлов сифатида 2.000 АҚШ доллар бериб, сўнгра эса унинг “Damas-2” русумли, 01U236MC давлат белгили автомашинасини олиб кетишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан, автомашинани ойлик тўлов пулларини тўламасдан, аксинча автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, такроран кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотга кўра, 2024 йил 13 январь куни 1 АҚШ доллари 12416.00 сўмга тенг, яъни 11.640 АҚШ доллари 144.522.240 сўм. ФИШ алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, бошқа шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йил 12 февраль куни фуқаро Исмадияров Жахонгир Нематжонович ўзига тегишли “Nexia-3” русумли, 10S013SA давлат белгили автомашинани сотиш ниятидалигидан хабар топиб, ушбу автомашинани 9.000 АҚШ долларга сотиб олишини, бошланғич тўлов сифатида 1.700 АҚШ доллар беришини, қолган 7.300 АҚШ долларни 2024 йил август ойигача беришга келишиб, уни алдаб, ёлғон ваъдаларига ишонтириш мақсадида 2024 йил 13 февраль куни Ж.Исмадияровга бошланғич тўлов сифатида 1.700 АҚШ доллар бериб, сўнгра эса унинг “Nexia-3” русумли, 10S013SA давлат белгили автомашинасини олиб кетишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан, автомашинани ойлик тўлов пулларини тўламасдан, аксинча автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, такроран анча миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотга кўра, 2024 йил 13 февраль куни 1 АҚШ доллари 12469,65 сўмга тенг, яъни 7.300 АҚШ доллари 91.028.445 сўм. Жабрланувчи Э.Мирзаев кассация шикоятида, у биринчи инстанция суди ҳукмининг ундирув қисмидан норозилигини, ушбу жиноят ишида унинг эпизоди бўйича ФИШ ундан “Damas-2” русумли, 10R052FB давлат белгили автомашинани олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан, автомобилнинг ойлик тўлов пулларини тўламасдан, автомашинани фирибгарлик йўли билан бошқа бир шахсга сотиб юборганлигини, автомашина жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинган С.Тошкуловга сотиб юборилганлигини, биринчи инстанция судида у ушбу автомашинани ундиришни сўраган бўлса-да, суд томонидан унга нисбатан 12.000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар ундириш белгиланганлигини, ҳозирги кунда маҳкумдан ушбу пулларни ундиришни имконияти йўқлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳукмининг моддий зарар ундириш қисмини ўзгартириб, 12.000 АҚШ долларини ундириш эмас, унинг автомашинасини қайтариб беришни сўраган. Кассация инстанция судида жабрланувчи деб эътироф этилган Э.Мирзаев дастлаб берган кўрсатувлари ва ёзган тушунтириш хатларини тасдиқлаб, ҳақиқатдан ҳам ФИШ ундан “Damas-2” русумли автомашинани олиб кетиб, автомобилнинг ойлик тўлов пулларини тўламасдан, автомашинани фирибгарлик йўли билан бошқа бир шахсга сотиб юборганлигини, бугунги кунда автомашина С.Тошкуловда эканлигини, биринчи инстанция судида у ушбу автомашинани ундиришни сўраганлигини, бироқ туман суди унинг фойдасига 12.000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар ундириш белгиланганлигини, аммо маҳкумдан ушбу пулларни ундиришни имконияти йўқлигини, судлов ҳайъатидан 12.000 АҚШ долларини ундириш қисмини бекор қилиб, унинг фойдасига автомашинасини ундиришни сўраб, кўрсатув берди. Кассация инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, давлат айбловчиси Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, жабрланувчи Э.Мирзаев ва адвокат А.Абиловнинг ҳукмни ўзгартириб, кассация шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини, адвокат Ш.Қаландарованинг ҳукмни ўзгартириб, кассация шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич судининг ҳукмини ўзгартириб, моддий зарар қисмига аниқлик киритиб, келтирилган кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топди. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати ФИШнинг содир қилинган жиноятдаги айблилик масаласини ҳал қилмасдан, қуйидагиларга асосан жабрланувчи Э.Мирзаева ва фуқаровий даъвогар С.Тошқуловнинг қисмлари бўйича моддий зарарларга аниқлик киритишни лозим деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан жабрланувчи Э.Мирзаев фойдасига 12.000 АҚШ долларини, ҳукм эълон қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий курси билан 154.438.800 сўм моддий зарарларни ундириб, “Damas-2” русумли 10R052FB давлат рақамли автомашина қисмини ҳал қилмасдан барвақт хулосага келган. Иш ҳужжатларига кўра, “Damas-2” русумли, 10R052FB давлат рақамли автомашина жабрланувчи Э.Мирзаевга тегишли бўлиб, маҳкум ФИШ мазкур автомашинани 14.000 АҚШ долларига сотиб олишини, бошланғич тўлов сифатида 2.000 АҚШ доллар беришини, қолган 12.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни 2 йил давомида ойига 500 АҚШ доллардан беришга келишиб, уни алдаб, автомашинани олиб кетган, кейинчалик ушбу автомашинани С.Тошқуловга жабрланувчи Э.Мирзаевнинг хабарисиз сотиб, ундан 5.500 АҚШ долларини олиб, унга бошқариш учун ишончнома қилиб берган бўлса-да, бироқ автомашина бўйича олди-сотди шартномаси расмийлаштиришмаган ҳамда бугунги кунда ҳатто бошқариш учун берилган ишончнома ҳам бекор қилинган. Шунингдек, жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан 2024 йил 14 февраль куни фуқаро Тошқулов Самандар Бахтиёр ўғли фуқаровий даъвогар деб топилган бўлса-да, биринчи инстанция суди томонидан унга етказилган 5.500 АҚШ доллари миқдоридаги моддий зарар қисми муҳокама қилинмаган. Шу боис судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан жабрланувчи Э.Мирзаев фойдасига 12.000 АҚШ долларини, ҳукм эълон қилинган кундаги Марказий банкнинг расмий курси бўйича 154.438.800 6 сўм моддий зарарларни ундириш қисмини бекор қилиб, “Damas-2” русумли 10R052FB давлат рақамли автомашинани Э.Мирзаевга қайтаришни ҳамда фуқаровий даъвогар С.Тошқуловга унга етказилган 5.500 АҚШ долларини ҳукм эълон қилинган кундаги Марказий банкнинг расмий курси бўйича 70.784.450 сўм миқдоридаги пулларни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, судлов ҳайъати “Damas-2” русумли 10R052FB давлат рақамли автомашинасига нисбатан қидирув эълон қилишни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга юклатишни, автомашина топилгандан сўнг уни қайтаришни Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими зиммасига юклатишни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмининг моддий зарар қисмига оид қисмини ўзгартириб, келтирилган кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482, 483, 49716, 49718, 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 18.12.2024 йилдаги ФИШга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилсин. Ҳукмнинг моддий зарарни ундирув қисмидан маҳкум ФИШдан жабрланувчи Э.Мирзаев фойдасига 12.000 АҚШ долларини, ҳукм эълон қилинган кундаги Марказий банкнинг расмий курси бўйича 154.438.800 сўм моддий зарарларни ундириш қисми чиқарилсин. “Damas-2” русумли 10R052FB давлат рақамли автомашинаси жабрланувчи Э.Мирзаевга қайтарилсин, автомашинага нисбатан қидирув эълон қилиш Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга юклатилсин, автомашина топилгандан сўнг уни қайтариш Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими зиммасига юклатилсин. Маҳкум ФИШдан фуқаровий даъвогар С.Тошқуловга етказилган 5.500 АҚШ долларини ҳукм эълон қилинган кундаги Марказий банкнинг расмий курси бўйича 70.784.450 (етмиш миллион етти юз саксон тўрт минг тўрт юз эллик) сўм миқдоридаги моддий зарар ундирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: (имзо) (имзо) (имзо) З.Камолов М.Тургунова А.Икромов