← Назад
Решение #848326 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SAMARQAND
VILOYAT SUDI
САМАРКАНДСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
140100, Samarqand sh., Mingtut k., 2 uy
140100, г.Самарканд, ул.Мингтут, дом 2
Tel: 0 (366) 234-52-46 Faks: 0 (366) 234-51-95 e-mail: i.samarqand@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси)
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья-Н.Турсунова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья-Н.Юсупов
Самарқанд шаҳри
4-1404-2201/132-сонли иш
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
судлов ҳайъати Ш.Мамадияров раислигида, судьялар У.Эшқобилов ва
Н.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Қодиров
котиблигида, ХХХХХХХдан вакиллар- ХХХХХХХ, ХХХХХХХХХХХХХ(2022 йил
21 июндаги 01-10/1678-сонли ишончнома асосида), УУУУУУУУУУУУУ
қўшма корхонасидан вакиллар - УУУУУУУУУ (2021 йил 6 октябрдаги
012/1015-сонли ишончнома асосида) ва УУУУУУ(2021 йил 24 августдаги
01/2-902-сонли ишончнома асосида), УУУУУУУУУ (ишончномасиз)лар
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармасини Жомбой туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикояти
вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа
режимида (Қарши туманлараро иқтисодий судининг кўмагида) кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХХХХХХ (“Буюртмачи”) ва УУУУУУУУУУУ қўшма корхонаси (“Ижрочи”)
ўртасида 2021 йил 10 март куни тузилган “Техник хизмат кўрсатиш,
таъмирлаш ҳақида”ги MAN TGS 21-071-сонли шартноманинг 1.1-бандига
кўра, “Ижрочи” “Буюртмачи”нинг кўрсатмаси бўйича унга тегишли бўлган
автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш
мажбуриятини, “Буюртмачи” эса бажарилган ишларни қабул қилиб,
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманиг 2.1.3-бандига асосан, “Ижрочи” томонидан тақдим
этилган ишларнинг сифати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган ва
транспорт воситасини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича
техник ҳужжатларда келтирилган стандартларга мувофиқ бўлиши,
шартноманинг 2.1.4-бандига асосан, транспорт воситаси хизмат кўрсатиш
учун олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида “Буюртмачи”нинг талабига
биноан нуқсонлар тўғрисидаги далолатнома тузилиши (дефект акти)
белгиланган.
1
2021 йил 11 ноябрь куни ХХХХХХХга тегишли MAN TGS 41-400 русумли,
давлат рақам белгиси 70 2260 JBA бўлган юк автомашинаси УУУУУУУУУУУ
қўшма корхонасига олиб борилган ва 22 ноябрь корхона мутахассислари
томонидан кўздан кечирилиб 170 000 000 сўмлик эҳтиёт қисмлар билан
таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳақида 58 109-сонли нуқсон
далолатномаси тузилган.
Шундан сўнг, ХХХХХХХ MAN TGS 41-400 русумли юк автомашинани
таъмирлаш учун 2021 йил 14 декабрь куни 52 022 501 сўмлик эҳтиёт
қисмларни УУУУУУУУУУУ қўшма корхонасига етказиб берган. “Ижрочи”
“Буюрмачи” томонидан етказиб берилган эҳтиёт қисмлар билан
таъмирлаш ишларини олиб борган ва машина таъмирланиб, синовдан
ўтказилган.
Лекин, автомашина шу куни 4-5 км. юрмасдан ВАЛ вкладишлари
техник носоз ҳолатга келган. 2022 йил 14 февраль куни 528 601 281 сўмлик
эҳтиёт қисмлар билан таъмирлаш ишлари олиб борилиши тўғрисида
далолатнома тузилган.
ХХХХХХХ УУУУУУУУУУУ қўшма корхонасига 2022 йил 14 февраль куни
03-10/472-сонли талабнома юбориб, MAN TGS 41-400 русумли носоз
автомашинани ўз ҳисобидан таъмирлаб беришни сўраган, бироқ “Ижрочи”
томонидан таъмирлаш ишлари бажарилмаган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар - ХХХХХХХ маанфаатида Жомбой
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар - УУУУУУУУУУУУУ қўшма корхонаси зиммасига ўз ҳисобидан
даъвогарга қарашли бир дона MAN TGS 41-400 русумли юк автомашинани
тўлиқ таъмирдан чиқариб бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
апелляция шикоятида, MAN TGS 41-400 русумли автомашинасини
таъмирлаш учун тузилган нуқсон далолатномасидаги 170 000 000 сўмлик
эхтиёт қисмлар жавобгарда йўқлиги, Германия давлатидан буюртма қилиб
олиб келиниши кераклигини маълум қилгандан сўнг ХХХХХХХ томонидан
эхтиёт қисмлар етказиб берилганлиги, автомашина таъмирланганлиги,
синовдан ўтказилган бўлсада, шу куни носоз холатга келганлиги, шундан
сўнг 528 601 281 сўмлик эҳтиёт қисмлар билан таъмирлаш ишлари олиб
борилиши тўғрисида далолатнома тузилганлиги, бироқ жавобгар
шартнома шартларига кўра бажарилган ишлар сифатига кафалот бериши
тўғрисида мажбурияти борлиги, биринчи инстанция суди шартнома
шартларини нотўғри талқин қилганлиги, даъвогар хизмат сифати бўйича
даъво киритганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги
қарор қабул қилиш сўралган.
2
хабардор қилинган Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси вакил иштирокини таъминламади.
Судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда ИПК)нинг 274-моддасига асосан палата
вакили иширокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари
апелляция шикоятини қувватлаб, Жомбой туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, жавобгар
- УУУУУУУУУУУУУ қўшма корхонаси зиммасига ўз ҳисобидан даъвогар
ХХХХХХХга қарашли бир дона MAN TGS 41-400 русумли юк автомашинани
тўлиқ таъмирдан чиқариб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари
апелляция шикоятига эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
5-бандига кўра, бажарилган ишлар учун кафолат иш бажарилган кундан
бошлаб 6 (олти) ой, шартноманинг 5.4-бандининг 6-хатбошисида эса,
“Буюртмачи” томонидан автотранспорт воситасига ҳар қандай оргинал
бўлмаган қисмларни, яъни автомобиль ишлаб чиқарувчиси рухсатига эга
бўлмаган ва ишлаб чиқарувчининг завод спецификациясида бўлмаган
қисмларни ўрнатиш сифат кафолати билан қопланмайдиган нуқсонлар
қаторига киритилган.
ХХХХХХХ ва УУУУУУУУУУУ қўшма корхонаси ўртасида 2021 йил 28
декабрда тузилган бажарилган ишлар (хизматлар) далолатномасига кўра,
40 169 730 сўмлик ишлар бажарилганлиги “Буюртмачи” қабул қилиб,
синовдан ўтказган.
Даъвогар, MAN TGS 41-400 русумли юк автомашинасини таъмирлаш
учун эҳтиёт қисмларни жавобгарга тақдим этган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарнинг бажарган ишларини
сифатсиз эканлигини тасдиқловчи хужжатларни судлов ҳайъатига тақдим
этмади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
3
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар кўрсатилган.
Судлов ҳайъати, суд хужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун
Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
Ушбу кодекснинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади,
9-қисмида эса, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация,
назорат шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогарнинг
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 276-281-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси
суди
қарор қилди:
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 апрелдаги
4-1404-2201/132-сонли ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
ХХХХХХХ
тўлаган
1 350
000
сўм
давлат
божи
ва
24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
ХХХХХХХ
ҳисобидан
Олий
суд
депозитига
75 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ижро варақа берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил
муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикояти бериш мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Мамадияров
Судьялар:
У.Эшқобилов
Н.Юсупов
4