← Назад
Решение #84840 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| ЖКнинг | 45 | — | law | |
| ЖКнинг | 70 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 495 | — | law | |
| амда | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 510 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи: судья С.Қўчқаров раислик қилган судья А.Мухиддинов
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
2025 йил 25 февраль куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Тураходжаев, ҳайъат судьялари Т.Касимов ва С.Қўчқаровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Турсунованинг котибалигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи ХХХХХХХХХХХ ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Б.Файзиев, жабрланувчи Н.Рўзиев, фуқаровий даъвогар Ш.Қодировнинг иштирокида, ХХХХХХХХХХХга оид 1-1006-2505/13-сонли жиноят ишини судланувчи ХХХХХХХХХХХ томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
10 январдаги ҳукмига кўра,
Арипов Шерзод Бахтиёр ўғли (Aripov Sherzod Baxtiyor о’g’li) 2002 йил 6 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Боғистон” МФЙ, 14-мавзе, 9А-уй,
21-хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг
45-моддасига асосан 1 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизи давлат даромади ҳисобига ушлаб қолинган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Шунингдек, судланувчи ХХХХХХХХХХХдан фуқаровий даъвогар Ш.Қодиров фойдасига 4.704.160 сўм, жабрланувчи Н.Рўзиев фойдасига 35.000.000 сўм ундириш белгиланган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ХХХХХХХХХХХ 2024 йил 29 сентябрь куни соат 23:50ларда таниши Ш.Қодировга тегишли, “Matiz” русумли, давлат рақам белгиси 01 Q 348 QC бўлган автомобилни бошқаришга рухсат берувчи барча тегишли ҳужжатлари асосида Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси билан Кичик халқа автомобиль йўли кўчалари кесишган чорраҳада қайрилиш жойидан
25-30 км/соат тезлик билан қайрилаётган вақтда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 53-банди, 59-банди, 77-банди 1,
3-қисмларида, яъни “йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишга хавф туғдирмаслиги керак”, “ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак”, “рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўлнинг чорраҳадан ташқари жойида чапга бурилиш ёки қайрилиб олишда қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига ва бир йўналишдаги трамвайга йўл бериши шарт”, “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан чорраҳада унга нисбатан қарама-қарши йўналишда асосий йўлдан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи Н.Рўзиев бошқарувидаги “Suzuki Gsxr” русумли, давлат рақам белгиси 01 544 DA бўлган мотоцикл билан тўқнашув содир этган.
Ҳайдовчи Н.Рўзиев йўл-транспорт ҳодисаси натижасида олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 03.10.2024 йилдаги 7082-Х-Кур-сонли хулосасига кўра, Н.Рўзиевда қуйидаги тан жароҳатлари аниқланган: чап сон суяги ички дўнглигини тизза бўғими ичи ёпиқ синиб қониқарли туриши, чап оёқ тизза бўғими тери ости гематомаси, ўнг ёнбош соҳаси, ўнг оёқ тизза бўғими ички юзаси қонталашлари, чап оёқ тизза бўғими ташқи юзаси, чап оёқ болдир юқори учлиги олд юзаси шилинмалари ва юмшоқ тўқималари лат ейиши, бу тан жароҳатлари ўтмас қаттиқ жисм таъсирида тиббий ҳужжатларда, қарорда кўрсатилган вақт ва ҳолатда ҳосил бўлган бўлиши мумкин, юқоридаги жароҳатлар етказилиш вақтида ҳаёт учун хавфли бўлган ва шу белгисига асосан “оғир” тан жароҳати туркумига кириши аниқланган.
Судланувчи ХХХХХХХХХХХ апелляция шикоятида содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ҳайдовчиликдан бошқа касби йўқлигини, тирикчилик манбаи транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқлигини кўрсатиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Апелляция инстанцияси иш бўйича судья С.Қўчқаровнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг етказилган зарар қопланганлигини инобатга олиб, ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилиш ҳақидаги хулосасини, судланувчи ХХХХХХХХХХХ ва унинг ҳимоячиси Б.Файзиевнинг апелляция шикоятини қувватлаб берган фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади.
Биринчи босқич суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Судланган ХХХХХХХХХХХнинг жиноят содир этишдаги айби, унинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган чизма, фотосуратлар, тушунтириш хатлари, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси, судга оид изшунослик экспертизаси хулосаси, судга оид автотехник экспертизаси хулосаси ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз исботини топган.
Биринчи инстанция суди томонидан ХХХХХХХХХХХнинг жиноий ҳаракати муҳокама қилиниб, унинг “транспорт воситалари ҳаракати, улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган.
Биринчи инстанция суди ХХХХХХХХХХХга жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида белгиланган, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги тўғрисидаги қоидага, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, ёшини, айбига иқрорлигини, оилавий ва моддий аҳволини, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга етказилган моддий зарар қопланмаганини инобатга олиб, у айбдор деб топилган модда санкциясида белгиланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, асосли хулосага келган.
Бироқ, апелляция инстанция судига жабрланувчи Н.Рўзиев ариза билан мурожаат қилиб, ХХХХХХХХХХХ томонидан унга етказилган моддий зарардан 30.000.000 сўми қопланганлигини, қолган 5.000.000 сўм миқдордаги моддий зарардан воз кечишини, ХХХХХХХХХХХга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб, ХХХХХХХХХХХга нисбатан енгиллик бериб, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилмасликни сўради.
Апелляция инстанция судига фуқаровий даъвогар Ш.Қодиров ариза билан мурожаат қилиб, ХХХХХХХХХХХ томонидан унга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини, судланувчи ХХХХХХХХХХХга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб, ХХХХХХХХХХХга нисбатан енгиллик бериб, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилмасликни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори 1-бандида судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратишлари лозимлиги, 2-бандида судларга тушунтирилсинки, жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги, 3-бандида Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 495-моддаси 1-қисмининг 1-бандида апелляция инстанцияси суди суднинг айблов ҳукмини ёки ажримини ўзгартириш чоғида жазони енгиллаштиришга ёки маҳкумга нисбатан енгилроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллашга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
Юқоридагиларидан келиб чиққан ҳолда апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириб, ХХХХХХХХХХХнинг содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, айб шакли ва даражасини инобатга олиш билан бирга, уни айбига қисман иқрор бўлиб, содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси “Инсонпарварлик принципи” ҳамда
8-моддаси “Одиллик принципи” талабларига риоя қилган ҳолда ижтимоий хавфли хусусиятини йўқотган деб эътироф этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасини қўллаб, тайинланиши лозим бўлган жазодан озод қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482, 483, 495, 49717, 49726, 49731-моддаларига риоя қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
10 январдаги Арипов Шерзод Бахтиёр ўғли (Aripov Sherzod Baxtiyor о’g’li)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилсин.
Арипов Шерзод Бахтиёр ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖК
266-моддасининг 1-қисми билан тайинланган жазолардан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасига асосан озод қилинсин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-моддасига асосан Тошкент шаҳар судига ҳукм чиқарган суд орқали тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи имзо Ф.Тураходжаев
Ҳайъат судьялари: им зо Т.Касимов
имзо С.Қўчқаров