Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2103/613 Дата решения 22.06.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро вилоят божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый PLAST POLIMER PRODUCTION масъулияти чекланган жамияти
Source ID 831546 Claim ID 2747182 PDF Hash 3ffdd2c47679df35... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҚАРОР 2022 йил 22 июнь 4-14012103/613-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати К.Давлетованинг раислигида, судьялар Ш.Махмудов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида, Бухоро вилоят Божхона бошқармаси вакили О.Очилов (2021 йил 2 июндаги 01-4/7-2995-сонли ишончнома) иштирокида “PLAST POLIMER PRODUCTION” МЧЖ томонидан Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2021 йил 16 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 2 июлдаги қарори устидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Бухоро вилоят Божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “PLAST POLIMER PRODUCTION” МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 370 701 190 сўм қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 16 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 2 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган ҳолда асослантирилмасдан, қарорлар қабул қилинганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида жавобгардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, жавобгар томонидан 2020 йилнинг мартапрель ойларида Эрон Ислом Республикасидан олиб келинган “Полимеры этилена первичных формах, HDPE F700” товарлари 06006/17.03.20/0001877, 06006/28.03.20/0002130 ва 06006/04.04.20 /0002249-сонли Божхона юк декларациялари билан “эркин муомалага чиқариш” (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК) 201-моддасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмиларига мувофиқ божхона органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейин, башарти божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилган деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга ҳақли. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати амалга оширилаётганда божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта текширишга, ҳужжатларни ҳамда ушбу товарлар билан амалга ошириладиган ташқи иқтисодий операцияларга ва ундан кейинги тижорат операцияларига тааллуқли ахборотни текширишга ҳақли. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан бир йил ичида амалга оширилиши мумкин. БК 302-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усуллари келтирилган бўлиб, улар қуйидаги усулларни қўллаш орқали амалга оширилади: 1) олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича, 2) айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича, 3) ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича, 4) қийматларни чегириб ташлаш асосида, 5) қийматларни қўшиш асосида, 6) захира усул. Олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқлаш усули олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади. Жавобгарнинг 06006/17.03.2020/0001877, 06006/04.04.2020 /0002249 ва 06006/28.03.2020/0002130-сонли БЮДлари билан эркин муомалага чиқарилган “полиэтиленовые гранула” товарининг божхона қиймати тўғри белгиланганлиги даъвогар вакиллари томонидан ўрганилиб, 2021 йил 13 февралда хулоса расмийлаштирилган бўлиб, унда жавобгар томонидан Эрон Ислом Республикасида ишлаб чиқарилган ва олиб келинган фактура қиймати 37 400 АҚШ доллари (1 кг учун 0,85 $) бўлган “Полимеры этилена первичных формах, HDPE F7000” товарлари 06006/17.03.2020/0001877сонли БЮД билан расмийлаштирган. Товарларнинг божхона қиймати 3-усулда аниқланиб, 39 600 АҚШ доллари (1 кг учун 0,90 $) миқдорида белгиланган. Шунингдек, Эрон Ислом Республикасида ишлаб чиқарилган ва олиб келинган фактура қиймати 56 100 АҚШ доллари (1 кг учун 0,85 $) бўлган “Полимеры этилена первичных формах, HDPE F7000” товарлари 06006/28.03.2020/0002130-сонли БЮД билан расмийлаштирилган. Товарларнинг божхона қиймати 3-усулда аниқланиб, 59 400 АҚШ доллари (1 кг учун 0,90 $) белгиланган. Мазкур олиб келинган товарлар бўйича божхона қийматининг қўллашнинг 3-усули, яъни ўхшаш товар (“SOF TRADE” МЧЖнинг 06006/27.02.20/0001408-сонли БЮДдаги полиэтилен в гранулах HDPE 7000 F товарининг 1 кг. учун 0,90 АҚШ долларидан белгиланган)нинг божхона қийматига ҳавола қилинган. Эрон Ислом Республикасида ишлаб чиқарилган ва олиб келинган фактура қиймати 112 625 АҚШ доллари (1 кг учун 0,85 $) бўлган “Полимеры этилена первичных формах, HDPE F7000” товарлари 06006/04.04.2020/0002249-сонли БЮД билан расмийлаштирилиб, божхона қийматини аниқлашнинг 3-усули қўлланилган ҳолда 118 250 АҚШ доллари (1 кг учун 0,90 $) миқдорида белгиланган. Мазкур олиб келинган товарлар бўйича божхона қийматининг қўллашнинг 3-усули, яъни ўхшаш товарнинг (“Doim Sazeh” МЧЖнинг 06006/26.03.2020/0002081-сонли БЮДдаги полиэтилен в гранулах HDPE 7000 F товарининг 1 кг. учун 0,90 АҚШ долларидан белгиланган) божхона қийматига ҳавола қилинган ва олиб келинган товарлар учун божхона тўловлари амалга оширилган. БК 319-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ божхона органи декларант ёки божхона брокери томонидан танланган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулининг ва маълум қилинган божхона қиймати ҳисоблаб чиқарилишининг тўғрилигини аниқлайди. Даъвогар ходимлари томонидан “SOF TRADE” МЧЖ ва “Doim Sazeh” МЧЖнинг 06006/27.02.20/0001408-сонли ва 06006/26.03.2020/ 0002081-сонли БЮД расмийлаштирилуви ўрганилганда, товарларнинг божхона қиймати (1кг. 0,90 АҚШ доллари)ни 1усулда аниқлаш учун асос бўлган “экспорт БЮД” ҳужжатларида камчиликлар мавжуд бўлиб, товарларнинг божхона қийматини 1-усулда аниқлаш қоидаларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги, мазкур БЮДлар билан расмийлаштирилган товарларнинг божхона қиймати (1кг. 0,90 АҚШ доллари) нотўғри белгиланганлиги аниқланган. Давлат Божхона қўмитасининг ахборот дастури (божхона органларининг) маълумотларига кўра, ушбу товарларга ўхшаш бўлган товарларнинг божхона қиймати 1 кг. учун 1,5 АҚШ долларидан белгиланиб, импорт қилинган. Жумладан, БЮДларни расмийлаштириш вақтида амалда бўлган божхона органларида мавжуд “Нарх маълумотлари бюллети”нинг 1-4(2019) (21.10.19:15.10.20) сони ва бошқа мавжуд ахборотларда Эрон Ислом Республикасидан олиб келинадиган “полиэтилен в гранулах” товарининг божхона қиймати 1 кг. учун 1,5 АҚШ долларидан белгиланган. Ушбу ҳолда, “SOF TRADE” МЧЖнинг 06006/27.02.20/0001408-сонли БЮД ва “Doim Sazeh” МЧЖнинг 06006/26.03.2020/0002081-сонли БЮДлар билан расмийлаштирилган товарларнинг божхона қиймати 1 кг. учун 1,5 АҚШ долларидан белгиланиши оқибатида ушбу БЮДларга ҳавола қилиб расмийлаштирилган жавобгарнинг 06006/17.03.2020 /0001877, 06006/04.04.2020/0002249 ва 06006/28.03.2020/0002130 БЮДлари билан расмийлаштирилган товарларнинг божхона қиймати 1 кг. учун 1,5 АҚШ долларидан белгиланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Қайд этилган ҳолатлар Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 июндаги қарори билан ўз исботини топган бўлиб, “SOF TRADE” МЧЖдан 100 540 130,5 сўм қўшимча божхона тўлови ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган, “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 32бандида, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасига товарларнинг божхона қиймати белгиланиши устидан доимий мониторинг олиб бориш, мониторинг натижалари ҳамда муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида нарх маълумотлари бюллетини шакллантириш белгиланган. Шу боис даъвогар жавобгар томонидан 06006/17.03.2020 /0001877-сонли БЮД билан расмийлаштирилган товарлар учун – 67 106 972,6 сўм, 06006/04.04.2020/0002249-сонли БЮД бўйича 202 802 650,8 сўм, 06006/28.03.2020/0002130 БЮД бўйича 100 791 566,6 сўм, жами 370 701 190 сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисоблаган, ушбу ҳисобланган тўловни амалга ошириш ҳақида юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган. Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қапноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида, асосли хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 3 707 012 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, шунингдек суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2021 йил 16 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 2 июлдаги қарори ўзгаришсиз, “PLAST POLIMER PRODUCTION” МЧЖнинг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “PLAST POLIMER PRODUCTION” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи К.Давлетова ҳайъат аъзолари Ш.Махмудов А.Абдуллаев