← Назад
Решение #848681 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 274 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҚАРОР
2022 йил 21 июнь
4-1001-2007/1027-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев
ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “EnverIlyos-Shohruh” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари А.Юлдашев,
“Valakat” масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари С.Тошкулов
(2022 йил 21 июндаги ишончнома билан), Ш.Тухтабоев (2022 йил 12 апрелдаги
51-сонли адвокатлик ордери билан) иштирокида даъвогар “Enver-IlyosShohruh” хусусий корхонасининг жавобгар “Valakat” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 14 142 314 сўм асосий қарз, 6 524 249,50 сўм пеня
ундириш тўғрисида даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича қабул
қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 апрелдаги қарори устидан “Enver-Ilyos-Shohruh” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари
билан бирга очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган биносида кўриб чиқиб
куйидагиларни
аниқлади:
“Enver-Ilyos-Shohruh” хусусий корхонаси (матнда даъвогар деб
юритилади) ва “Valakat” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2018 йил 19 ноябрда 18/31-сонли ижара шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга Тошкент шаҳар Новза
(К.Ёрматов) кўчаси, 14-уй манзилидаги 5-қаватли умумий бинони фақат ўзига
қарашли цоколь-ертўла қаватидаги 33 кв.метрли 2 та хонани ўз офиси тарзида
ичидаги мебель-инвентарлар билан фойдаланишга ижарага бериши, жавобгар
эса ижара ҳақи тўлаш мажбуриятни олган.
Жавобгар томонидан 2019 йил июнь-ноябрь ойлари учун ижара ҳақи
тўланмаганлиги важи билан даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 14 142 314 сўм асосий қарз, 6 524 249,50 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2020 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 14 142 314 сўм асосий қарз, 1 200 000 сўм пеня,
223 000 сўм давлат божи ва 17 840 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво
талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 апрелдаги қарори билан “Valakat” масъулияти чекланган
жамиятининг апелляция шикояти қаноаталантирилган. Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2020 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинган ва “Enver-Ilyos-Shohruh” хусусий
корхонасининг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган.
“Enver-Ilyos-Shohruh” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва унда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 апрелдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисига даъвогар вакили иштирок этиб, кассация шикоятида
келтирилган важларини такрорлаб, шикоятини қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этиб, кассация шикоятига
эътироз билдириб, апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция
инстанция судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун
апелляция инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, апелляция инстанцияси суди
томонидан биринчи инстанция судининг тайинлаш тўғрисидаги ажрими
жавобгарга тегишли почта манзилига юборилмаганлиги, шунга кўра жавобгар
суд мажлиси ҳамда қабул қилинган ҳал қилув қарори ҳақида хабарсиз қолиб
кетганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 279-моддасига кўра процессуал
қонунчилик нормалари бузилганлиги сабабли, ҳал қилув қарор бекор қилинган
ва иш мазмунан кўриб чиқилган.
ИПКнинг 274-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди ишни суд
мажлисида ушбу бобда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда
биринчи инстанция судида кўриш қоидалари бўйича кўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида 2021 йил
20 апрелдаги 16-сонли Қарори 30-бандида апелляция инстанцияси суди
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини
ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши ва апелляция инстанцияси
судининг қарорида шикоятда (протестда) баён қилинган ҳар бир важга баҳо
берилиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, апелляция инстанция суди шикоятни кўришда шикоятда иш
юритишни тугатиш сўралган бўлса ҳам, апелляция шикоятини
қаноатлантириб, мазкур талабини муҳокама қилмаган.
Бундан ташқари, апелляция шикоятида 2020 йил 16 мартдаги ҳал қилув
қарор бўйича иш юритиш тугатиш сўралган. Биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори эса, 2020 йил 13 февралда қабул қилинган.
2
Шу билан биргаликда, ижара шартноманинг мазмун-моҳиятига ва барча
шартларига тегишли баҳо берилмаган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, апелляция инстанция судининг қарори бекор
қилиниши ва иш янгидан кўриш учун апелляция инстанция судига юборилиши
лозим.
Ишни апелляция инстанция судида янгидан кўришда иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши
лозим:
- апелляция шикоятида ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим
этилган янги далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга
ҳуқуқий баҳо бериш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини ҳал этиш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатини қабул қилиш.
Баён этилганларга асосан, ИПК 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
Иш
янгидан
апелляция
инстанция
судида
кўриш
учун
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
“Enver-Ilyos-Shohruh” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
Ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
Т. Аннаева
3