← Назад
Решение #848816 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 149 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р
2022 йил 21 июнь 4-1001-2105/24413-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари судьялар Р.Сагатов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда,
Ф.Кенжаевнинг котиблигида, даъвогар вакили Ў.Гулбоев (раҳбар),
жавобгар вакиллари бош менеджер Б.Чўлибоев (2022 йил 10 февралдаги
03-юр/13-06-сонли ишончнома асосида) ва бошқарувчи Ш.Абдумуминов
(2021 йил 21 октябрдаги 03-юр/13-88-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят худудий
бошқармаси (даъвогар “Бреад Ролл” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида)нинг “Агробанк” АТБдан 100 000 000 сўм жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд қарорлари устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Агробанк” АТБ (бундан буён матнда банк ёки жавобгар деб
юритилади) билан “Бреад Ролл” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида тузилган
2014 йил 16 октябрдаги 185-сонли кредит шартномасига кўра, жавобгар
даъвогарга 5 йил муддатга, бир йиллик имтиёзли давр билан фоиз
устама ҳақи тўлаш шарти билан 1 206 000 000 сўм кредит маблағи
ажратиш мажбуриятини олган.
Банк томонидан 2014 йил 31 декабрдан 2016 йил 23 январга қадар
даъвогарга жами 1 001 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи
ажратилган.
Бироқ, даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги
сабабли банк судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, даъвогардан
қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳамда
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 25 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогар ва “Даштобод пахта тозалаш”
акциядорлик жамиятидан солидар тартибида банк фойдасига
256 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 20 850 000 сўм фоиз,
1 764 750 сўм пеня, 15 000 сўм почта харажати ундирилган. Ундирув
гаровга қўйилган пайпоқ ишлаб чиқариш ускунасига қаратилган. Даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Даъвонинг
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш қисми кўрмасдан
қолдирилган.
Жиззах вилоят иқтисодий суди кассация инстанциянинг 2018 йил
21 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори хулоса қисмининг
иккинчи хатбошисидаги 256 000 000 сўм тўлов муддати ўтган кредит
қарзи, 20 850 000 сўм фоиз қарзи, 1 764 750 сўм пеня жумласи
985 819 116 сўм асосий кредит қарзи, 20 850 000 сўм муддати ўтган
кредит фоизи, 7 059 000 сўм пеня тарзида ўзгартирилиб, ҳал қилув
қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2020 йил 11 июндаги қарори билан қуйи инстанция
судларининг қарорлари бекор қилиниб, низо бўйича иш юритиш
тугатилган (1303-1801/2372-сонли иш).
Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
худудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Банк
томонидан аслида кредит тўловлари бўйича 83 416 664 сўм ечиб
олиниши лозим бўлса-да, 102 828 594,42 сўм ечиб олинганлиги, яъни
банк 19 411 930,42 сўм ортиқча ечиб олганлигини маълум қилиб,
тарафлар ўртасида 2013 йил 24 апрелда тузилган банк ҳисобварағи
тўғрисидаги 396-сонли шартноманинг 7.4-бандига асосан банкдан
100 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
2021
йил
21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талабини
қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 6 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ушбу суд қарорларидан норози бўлиб, Палата томонидан тақдим
этилган кассация шикоятида ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиб,
даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган. Бунга асос қилиб, кассация шикоятида банк томонидан
1 001 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган бўлишига қарамасдан,
шартномада кўрсатилган 1 206 000 000 сўмга нисбатан 2015 йил
7 сентябрдан 2016 йил 31 апрелга қадар асосий қарз ҳисоблаб,
даъвогарнинг ҳисоб-рақамидан 102 828 594,42 сўм ечиб олганлиги,
бироқ, банк асосий кредит қарзини 2016 йил январдан 2016 йил
31 апрелгача, 4 ой учун (1 001 000 000:48=20 854 168*4=83 415 664 сўм
3
ечиб олиши лозим бўлганлиги, мазкур ҳолатда банк даъвогардан
102 828 594,42-83 415 664=19 411 930,42 сўм ортиқча ечиб олганлиги,
банк бу ҳаракатлари билан шартноманинг 7.4-бандини қўпол равишда
бузганлиги, бундан ташқари, суд томонидан Республика суд экспертиза
марказининг 2020 йил 16 мартдаги экспертиза хулосасига эътибор
қаратмаганлиги, мазкур хулосада кредитни қайтариш графиги кредит
шартномасининг санасига тўғри келмаслиги кўрсатилганлиги,
шунингдек, даъво аризасида банк устав капиталининг 0,1 фоизи
миқдорида жарима ундириш сўралган бўлса-да, судлар қарор қабул
қилишда ушбу даъво предметига ҳуқуқий баҳо бермасдан, бошқа иш
бўйича яъни, банкнинг даъвогардан кредит қарздорлигини ундириш
ҳақидаги даъво аризасига баҳо берганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларни қувватлаб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакили кассация шикоятига нисбатан ёзма фикрнома
тақдим этиб, даъво аризасида 2014 йил 31 декабрдан 2015 йил
9 июлгача конвертация қилиш учун 1 001 000 000 сўм кредит маблағи
ажратилганлиги ва шартнома бўйича имтиёзли давр бир йилдан
иборатлиги қайд этилганлиги, 2015 йил 31 декабрдан асосий қарзни
қайтариш даври бошланиши ҳақидаги важ билан 1 001 000 000 сўмни
48 ойга бўлиб, ҳар ойда 20 854 166 сўм тўланиши ҳақидаги ҳисоб-китоб
келтирилганлиги, аслида кредит шартномаси 1 йил имтиёзли давр
билан 5 йилга тузилган бўлиб, имтиёзли давр шартнома тузилган
кундан бошланиши, 2014 йил 31 декабрдан 2015 йил 9 июлга қадар
конвертация
учун
1 001 000 000
сўм
мижознинг
тўлов
топшириқномасига асосан ажратилганлиги, тўлов топшириқномаси
мавжуд бўлмаган тақдирда кредит ажратишнинг имкони йўқлиги,
шунга кўра даъво талаби асоссизлиги, шартномага кўра даъвогар
2016 йил апрель ойига қадар 149 979 162 сўм кредитни қайтариши
лозим бўлса-да, 102 825 859 сўм тўлаганлиги, бундай ҳолатда эса
даъвогар шартномани бажармасдан кредитни кечиктириб тўлаганлиги,
бундан ташқари даъвогар мунтазам равишда кредит шартномаси
мажбуриятларини
лозим
даражада
бажармасдан
келганлиги,
даъвогарнинг ҳисоб-китоблари асоссиз эканлигини билдириб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
кредит
шартномаси ва банк ҳисобварағи шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва даъвогар ўртасида
2013 йил 24 апрелда 396-сонли банк ҳисобварағи шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан банк амалдаги
қонунчиликка, банк қоидаларига ва ушбу шартномага мувофиқ
даъвогар(мижоз)нинг
ҳисобварағига
тушаётган
Ўзбекистон
Республикасининг миллий валютасидаги пул маблағларини қабул
қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдан тегишли
суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа
операцияларни амалга ошириш ҳақидаги фармойишларини бажариш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 7.4-бандида банк қонунчиликда ўрнатилган мижоз
ҳисобварағига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш
тартибини бузганлиги учун, электрон тўловларни амалга оширишнинг
ва хато амалга оширилган электрон тўловларни қайтаришнинг
ўрнатилган муддатларини бузишни истисно этганда, банк устав
капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида жарима тўлаши
белгиланган.
Даъво аризасида банк томонидан 2016 йил январь ойидан
2016 йил 31 апрелга қадар, 4 ой учун кредит қарзини қоплаш юзасидан
даъвогарнинг ҳисобварағидан ортиқча 19 411 930,42 сўм ечиб
олинганлиги қайд этилиб, шартноманинг 7.4-бандига кўра, банк устав
капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида 100 000 000 сўм
жарима ундириш сўралган.
Кредит шартномасининг 7.3-бандида тўлов муддати келган
кредит ва фоизларни сўндириш бўйича қарз олувчи (даъвогар) банкка
тўлов топшириқномаси топширмаган тақдирда, қарздорлик суммаси
банк томонидан мемориал ордер билан ундириб олиши қайд этилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар 2016 йил
апрель ойига қадар 149 979 162 сўм кредитни қайтариши лозим
бўлса-да, 102 825 859 сўм тўлаган ҳолда, 43 153 303 сўм муддати ўтган
қарздорликка йўл қўйган.
Банк ҳисобварағи шартномасининг 3.14-бандида мижознинг
ҳисобварағидан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш
мақсадида унинг рухсати (розилигисиз) ва топшириғисиз маблағлар
ҳисобдан чиқарилиши кўрсатилган.
Бундай ҳолатда эса, даъвогарнинг банк томонидан кредитни
ундириш юзасидан ортиқча 19 411 930,42 сўм ҳисобдан чиқарилганлиги
ҳақидаги важлари ўз исботини топмаган.
Шунингдек, даъвогарнинг ажратилган 1 001 000 000 сўм кредитни
48 ой давомида, яъни ҳар ойда 20 854 168 сўм миқдорида тўлаб
борилиши лозимлиги хусусида билдирган важлари ҳам асоссиз бўлиб,
кредит шартномасининг 3.5-бандига кўра, даъвогар кредитни кредит
шартномасига илова қилинган график бўйича тўлаб бориш
мажбуриятини олган. Даъвогарнинг даъво аризасида ортиқча
ундирилган кредит маблағлари бўйича ҳисоб-китоблар эса тарафлар
ўртасида тасдиқланган кредитни қайтариш графигига асосланманган.
Даъвогарнинг кредит шартномасига график мавжуд эмаслиги
тўғрисидаги важи ҳам асоссиз бўлиб, иш ҳужжатларида даъвогар
томонидан имзоланган график мавжуд (и.в-36-38).
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 149-моддасига биноан даъво аризасида даъво
талабларига асос бўлган ҳолатлар, даъво талабларининг асосларини
тасдиқловчи далиллар, ундирилаётган ёки низолашилаётган сумманинг
ҳисоб-китоби кўрсатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли Қарорининг 3-бандига асосан қарор иш ҳолатлари ҳақидаги
тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда, Палатанинг кассация шикоятида билдирган
важлари асоссиз бўлиб, банк томонидан ортиқча тўловларни ундириш
бўйича шартнома талаблари бузилмаганлиги, даъвогарнинг ортиқча
ундирилган кредит маблағлари бўйича ҳисоб-китоблари қонуний
асосларга эга бўлмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
Баён этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини аниқлаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси
суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини
ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари
бўйича текширади.
ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгаришсиз,
Палатанинг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилади.
ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган
даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб
даъво
тақдим
этилган
шахслардан
даъво
талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилиши белгиланганлиги сабабли ишни кассация инстанцияси
судида кўриш билан боғлиқ 1 000 000 сўм давлат божи даъвогардан
ундирилади. Кассация шикояти тақдим этишда тўланган 21 600 сўм
почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 октябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 6 декабрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“Бреад Ролл” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджети (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га
1 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
Ш. Мирзахакимов