Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-22-2203/1 Дата решения 21.06.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ООО ВТФ Текстильмаш РФ Ответчик / Подсудимый "Урганч Бахмал" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 829773 Claim ID 2759436 PDF Hash f3e431f3b1f86595... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ланмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг ушбу талабини асосли де… ланмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг ушбу талабини асосли деб топган ва ФК 326 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ВЕРХОВНЫЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY SUDI 100186, Toshkent, Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 1 РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Tel: (99871) 239-02-07, fax: 239-02-13 www.oliysud.uz 1001861, г.Ташкент, ул.Абдулла Кодирий, дом 1 Қ А Р О Р 2022 йил 21 июнь 4-22-2203/1-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Сагатов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Ф.Кенжаевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда кўмаклашаётган Хоразм вилоят суди ходими А.Рахмоновнинг кўмагида, ООО ВТФ “Текстильмаш” масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат М.Ахмедов (2021 йил 25 октябрдаги рақамсиз ишончнома ҳамда 2021 йил 29 октябрдаги 200-сонли ордерга асосан), “Urganch Bahmal” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Нурметов (2022 йил 26 апрелдаги 91-сонли ишончнома ҳамда 2022 йил 16 апрелдаги 00008-сонли ордерга асосан)нинг иштирокида, даъвогар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Текстильмаш” ташқи савдо фирмасининг жавобгар “Urganch Baxmal” масъулияти чекланган жамиятидан 33 600 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз ҳамда 5 040 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан “Urganch Baxmal” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иқтисодий иш билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича cудлов ҳайъати жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Текстильмаш” ташқи савдо фирмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Urganch Bahmal” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 2 апрелда умумий қиймати 672 000 АҚШ доллари бўлган 643/19204461/89905-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга ТМ 1200-280 (завод номерлари 1118-1165) бўлган 40 дона тўқув станокларини етказиб бериш, уларни ўрнатиш ва ишга тушириб бериш, жавобгар эса, уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар мазкур шартномага асосан жавобгарга шартномада келишилган товарларни тўлиқ етказиб берган. Мазкур товарлар жавобгарнинг топшириғига асосан “Buxoro кomfort tekstil” масъулияти чекланган жамияти томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгар даъвогарга олинган товар қийматининг 5 фоизини яъни, 33 600 АҚШ доллари миқдорда пул маблағни тўламаган. Даъвогар жавобгарга талабнома юбориб, тўланмай қолган 33 600 АҚШ доллари миқдоридаги тўловларни қоплаб беришни сўраган. Аммо, жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 33 600 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз ва 5 040 АҚШ доллари миқдорида жарима ундиришни сўраган. Даъво аризасига юқорида қайд этилган шартномадан ташқари унга қўшимча равишда тузилган 2021 йил 22 мартдаги 1-сонли қўшимча илова қилинган. Суднинг 2022 йил 28 мартдаги ажрими билан ишга “Buxoro komfort tekstil” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33 600 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 857 АҚШ доллари миқдорида жарима, 772,80 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ҳамда бошқа суд харажатлари ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан дастлаб жавобгар томонидан тайёргарлик ишлари ўз вақтида бўлмаганлиги сабабли ускуналар ўрнатилмаган бўлса-да, кейинчалик жавобгарнинг ускуналарни ўрнатиб бериш тўғрисидаги мурожаатлари жавобсиз қолганлиги, даъвогар шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган қолган пул маблағларини тўлаб берилиши юзасидан жавобгарга мурожаат қилмаганлиги, даъвогарнинг жавобгарга 2020-2021-йилларда юборган талабномалари қалбаки эканлиги, мазкур талабномалар жавобгарга етиб келмаганлиги, даъвогарнинг даъвоси даъво муддати ўтганлиги сабабли рад этилиши лозимлиги, даъвогар томонидан судга 2018 йил 2 апрелдаги 643/19204461/89905-сонли шартномага қўшимча равишда 2021 йил 22 мартда тузилган 1-сонли шартнома тақдим қилинганлиги, жавобгар мазкур қўшимча шартномани имзоламаганлиги, қолаверса қўшимча шартнома тузилган вақтда ускуналар ўрнатилиб, ундан фойдаланиб келинганлиги, қайд қилинган қўшимча шартномани даъвогардан талаб қилиб олишнинг имкони бўлмаганлиги, қўшимча шартномадаги имзо ва муҳрлар дастлабки шартноманинг охирги вароғидан кўчириб олинганлиги, мазкур шартноманинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида важлар келтирилган. Шикоятга даъвогардан 2018 йил 2 апрелдаги 643/19204461/89905-сонли олди-сотди шартномасини ҳамда 2021 йил 22 мартдаги 1-сонли қўшимчанинг асл нусхаларини талаб қилиб олиш, шунингдек қўшимча шартнома бўйича экспертиза тайинлаш ҳақида илтимосномалар илова қилинган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили илтимосномаларни қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, биринчи инстанция судидан даъво муддатини қўллаш ҳақида оғзаки сўралганлигини билдирди ва апелляция шикоятини қувватлаб, унда кўрсатилган асослар билан ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида “Buxoro komfort tekstil” масъулияти чекланган жамияти вакили иштироки этмади. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2018 йил 2 апрелда тузилган 643/19204461/89905сонли олди-сотди шартномасига (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) асосан даъвогар жавобгарга шартномада келишилган товарларни (40 дона тўқув станоги) тўлиқ етказиб берган. Мазкур товарларни жавобгарнинг топшириғига асосан “Buxoro кomfort tekstil” масъулияти чекланган жамияти қабул қилиб олган. Шартноманинг 3.1-бандида товарлар учун 5 фоиз (33 600 АҚШ доллари) тўлов шартнома имзоланганидан сўнг 10 иш куни ичида, 60 фоиз (403 200 АҚШ доллари) тўлов 5 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилганидан сўнг 25 иш куни ичида, 30 фоиз (201 600 АҚД доллари) товар етказиб берилишидан олдин, қолган 5 фоиз (33 600 АҚШ доллари) миқдоридаги тўлов эса монтаж ишлари амалга оширилганлиги тўғрисидаги далолатнома имзоланганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган. Товарлар етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан инкор қилинмаган. Шунингдек, даъвогар томонидан етказиб берилган 40 дона станок “Buxoro кomfort tekstil” масъулияти чекланган жамиятининг манзилида мавжудлиги биринчи инстанция судининг суд топшириғи асосида Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси, судья ёрдамчиси ҳамда “Buxoro кomfort tekstil” масъулияти чекланган жамияти директори ва ходими иштирокида тузилган 2022 йил 11 апрелдаги баённома (далолатнома) билан тасдиқланади. Бироқ, жавобгар даъвогарга шартнома бўйича олинган товар учун келишилган 672 000 АҚШ долларининг 5 фоизи, яъни 33 600 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини тўламаган. Шунинг учун судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвонинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги қисмини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг даъвогар томонидан шартнома шарти тўлиқ бажарилмаганлиги, яъни олиб келинган станоклар монтаж қилиниб, ишга тушириб берилмаганлиги тўғрисидаги важи даъвони қаноатлантиришни рад қилиш учун асос бўла олмайди. Ҳақиқатан ҳам шартноманинг 6.1-бандида тўқув станоклари даъвогар томонидан ишга туширилиб берилиши лозимлиги назарда тузилган. Бироқ, шартноманинг ушбу бандида монтаж ва ишга тушириш ишлари товар етказиб берилганидан сўнг 20 кун ичида амалга оширилиши лозим бўлган. Шартноманинг 6.2-бандида эса, жавобгар станокларни ишга туширишда зурур бўлган тайёргарлик ишлари (хом ашё, инфратузилма, электр ресурслари, иш кучи) учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Даъвогар вакиллари станокларни монтаж қилиш ва ишга тушириш мақсадида улар (товарлар) жойлаштирилган манзилга борган. Бу вақтда 14 та станок ишлаб турган бўлган, қолган 26 та станокни ишга тушириш учун тайёргарлик ишлари (электр тармоғига улаш, ёритиш ускуналари мавжуд бўлмаган) бажарилмаган бўлган. Бу ҳақда 2018 йил 30 октябрда жавобгар вакили иштирокида тегишли далолатнома тузилган. Апелляция шикоятида ҳам жавобгар ушбу ҳолатни инкор қилмаган. Жавобгарнинг даъвогар кейинчалик ускуналарни ўрнатиб бериш тўғрисидаги мурожаатларни жавобсиз қолдирганлиги тўғрисидаги важи эса, уни етказиб берилган товалар ҳақини тўлаб беришдан озод қилмайди. Чунки, станоклар ўз вақтида ўрнатилиб, ишга туширилмаганлиги айнан жавобгарнинг айби билан содир бўлган. Даъвогар эса ўз мажбуриятини бажариб, станоклар турган манзилга тегишли мутахассисларни юборган. Жавобгарнинг даъвогар даъво муддатини ўтказиб юборганлиги сабабли даъвони қаноатлантириш рад этилиши лозимлиги тўғрисидаги важи ҳам ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарорининг 9-бандида даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза фақатгина биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар берилиши мумкинлиги, агар бундай ариза ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш жараёнида берилса, у қаноатлантирилмаслиги, бу ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилиши, бундан ишнинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган жавобгар йўқлигида кўрилганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори (суд ҳужжати) бекор қилиниб, низо юзасидан янги қарор қабул қилинган ҳоллар мустасно эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан биринчи инстанция судида даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берилмаган. Шунинг учун биринчи инстанция суди даъво муддатини қўллаш масаласини муҳокама қилмаган. Гарчи, суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили биринчи инстанция судида даъво муддатини қўллаш ҳақида оғзаки ариза берилганлигини билдирган бўлса-да, иш ҳужжатларида, шу жумладан, суд мажлиси баённомасида бундай ариза берилганлиги тўғрисида маълумот мавжуд эмас. Жавобгарнинг шартномага қўшимча тузилган 2021 йил 22 мартдаги 1-сонли шартнома қалбаки эканлиги тўғрисидаги важи ҳам ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, биринчидан, даъвогар даъво аризасига 1-сонли қўшимчани илова қилган бўлсада, унда (даъво аризасида) қарзни ушбу шартнома асосида ундириб беришни сўрамаган. Иккинчидан, даъвогар томонидан етказиб берилган товар ҳақини шартнома асосида ундирилган. Яъни, мазкур ҳолатда шартномага 2021 йил 11 мартдаги 1-сонли қўшимчанинг тузилган-тузилмаганлигининг аҳамияти йўқ. Шу сабабли жавобгарнинг мазкур шартнома бўйича экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилди. Бу ҳақдаги ажрим суд мажлисида эълон қилинди. Шартноманинг мавжудлиги ва ушбу шартнома асосида товарлар олинганлиги жавобгар томонидан инкор қилинмаган. Шу сабабли жавобгарнинг даъвогардан шартнома ва 1-сонли қўшимчанинг асл нусхаларини талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш ҳам рад этилди. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгардан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 32-моддасига асосан 5 040 АҚШ доллари миқдорида жарима ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан олинган товар ҳақи шартномада кўрсатилган муддатда тўланмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг ушбу талабини асосли деб топган ва ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларни инобатга олган ҳолда талаб қилинган пеня миқдорини 857 АҚШ долларгача камайтирган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш 6 ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддасининг 1-бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатларини унинг зиммасида қолдириб, жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Urganch Baxmal” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Urganch Baxmal” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари Р.Сагатов Ш.Мирзахакимов