Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/1247 Дата решения 24.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 365073 Claim ID 2691538 PDF Hash 480cc526177ac79c... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
онуни 4-моддаси онуни 4 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖК 19211-моддаси збекистон Республикаси ЖК 19211 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 19211-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 19211 code_article
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил февраль ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ғ.Эшқулов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Turon lawyers” адвокатлик фирмасининг адвокати Ф.Дўстмуродовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланган, Эшқулов Ғайрат Баҳроновичга нисбатан 1-1006-2401/1247-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Эшқулов Ғайрат Баҳронович (Eshqulov G’ayrat Bahronovich), 1980 йил 01 май куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, “Yassaviy Al-Xorazmiy Kommunalchi” ХУЖМШ ижрочи директори лавозимида ишлаган, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани, Ободон МФЙ, Қ.Абдулла кўчаси, 14-уйда яшаган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2024 йил 26 ноябрдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Ғ.Эшқулов, 2021 йилдан Чилонзор тумани “Ал-Хоразмий” МФЙ, Алгоритм Г35-мавзеси, 12-уй юридик манзили бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган, ташкилий ҳуқуқий шаклига кўра “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ фаолияти махсус тартибга солинган Чилонзор тумани “Ал-Хоразмий” МФЙ Алгоритм Г35мавзесидаги 10, 11, 12 ва 13-кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “Yassaviy Al-Xorazmiy kommunalchi” ХУЖМШ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, эгаллаб турган мансаб мавқеидан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси “ХУЖМШ тўғрисида”ги Қонуни 4-моддаси, яъни бошқарув мулкдорлар олдидаги ҳисобдорлиги тамойили асосида олиб борилиши, 16моддасига кўра умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлар умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш билан боғлиқ харажатлардан иборатлиги, 45-моддасига кўра ширкат бошқаруви ширкат аъзолари олдида ширкат маблағларидан умумий молмулкни сақлаш ва таъмирлаш учун белгиланган мақсадда фойдаланилиши учун жавобгарлигини била туриб, 2021 йил 01 январдан 2024 йил 15 июлга қадар мулкдорлар томонидан аъзолик бадали сифатида 581.513.361 сўмни нақд пул шаклида мулкдорлардан қабул қилиб олиб, бу ҳақда тўловларни қайд қилиш китобларига ёзувлар киритиб, тўлов ҳужжатлари ва ҳисоботларни расмийлаштириб, бироқ ушбу пул маблағларини ширкат ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан, турли ободонлаштириш, қурилиштаъмирлаш ишларига сарфлаб ва ҳужжатларни тегишли тартибда расмийлаштирмагани оқибатида, уй-жой мулкдорларига, жами 88.305.176,30 сўм миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлган. Судланувчи Ғ.Эшқулов суд мажлисида, айбига иқрорлик билдирмасдан, 2019 йилдан “Yassaviy Al-Xorazmiy kommunalchi” ХУЖМШ директори лавозимида ишлаб келганлиги, хизмат вазифаларига мулкдорлар ва хизмат кўрсатиш уй-жойларининг рўйхатини юритиш, ширкат фаолиятига раҳбарлик қилиш, юқори турувчи органга ширкат фаолияти ҳақида ҳисобот бериши, ширкат молия-хўжалик фаолиятида биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқи билан қатнашиш, меҳнат шартномалари тузиш, вазифаларни тақсимлаш ва бошқалар кирганлиги, ширкатнинг фаолияти юзасидан Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан текширув ўтказилиб, ўрганиш давридаги умумий тушум 921.265.000 сўмни ташкил этиши лозимлиги, банк маълумотларига асосан аҳолидан аъзолик бадали бўйича 204.218.343,29 сўм қабул қилиниб, ҳисоб-рақамига кирим қилинганлиги, аҳолининг дебитор қарздорлиги 180.637.969 сўмни ташкил этганлиги, аҳолидан йиғилган 659.725.408 сўм маблағлар банк ҳисоб-рақамига кирим қилинмасдан сарфлангани аниқланганлиги, мазкур маблағлар кўп квартирали уйларнинг умумий мулки, яъни том, ертўла, ётиқ ва тик қувурлар, йўлаклар, туташ ҳудуд кабиларни таъмирлаш ишлари учун 265.897.211 сўм, уйбошилар учун, жами 25.711.180 сўм бадалларни тўлашдан озод этилганлари, мулкдорлар томонидан эски нархда тўланган пул маблағлари 46.650.115.70 сўм қабул қилинганлиги, аммо барча маблағлар айнан ширкат хизмат кўрсатувчи уйлар ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш, ёлланма ишчиларнинг иш ҳақи, махсус техника ва ускуналарнинг ижара ҳақи ва шу каби мақсадларда фойдаланилганлиги, бироқ, ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлиги, мазкур маблағларни ўзлаштирмаганлиги ва шахсий эҳтиёжларига сарфламаганлиги, фаолияти давомида ғараз ниятларни кўзламаганлигини билдириб, иш бўйича адолатли қарор қабул қилишни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Ғ.Эшқулов айбига иқрорлик билдирмасада, унинг айби қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Гувоҳ Ф.Қаюмходжаев суд мажлисида, мазкур жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси терговчиси Р.Ғофуровнинг 2024 йил 09 октябрдаги “Ҳужжатли тафтиш тайинлаш ва жиноят ишига алоқадор бўлган ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Yassaviy Al-Xorazmiy Kommunalchi” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш ўтказилишида қатнашганлиги, тақдим этилган ҳужжатларга кўра ширкатга Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Алгаритм Г35-мавзесида жойлашган №10,11,12,13-сонли кўп қаватли уйлар бириктирилган бўлиб, 2021 йилдан 2024 йил 15 июлга қадар умумий тушум 921.265.000 сўмни ташкил этиши лозим бўлганлиги, банк ҳисоб-рақамига 204.218.343,29 сўм кирим қилинганлиги, аҳолининг дебитор қарздорлиги 180.637.969 сўмни ташкил этганлиги, аҳолидан йиғилган 659.725.408 сўм пуллар ширкат раҳбарияти томонидан банк ҳисоб-рақамига кирим қилинмасдан сарфланганлиги, бунда кўп квартирали уйларнинг умумий мулкини таъмирланишига сарф қилинган ва уйбошиларни мажбурий бадалдан озод қилинган юзасидан, жами 336.045.485 сўм чиқарилиб, 323.679.923 сўм камомад аниқланганлиги, шунингдек, ширкатнинг 2021-2024 йиллар давомида ҳисобланган иш ҳақлари юзасидан жисмоний шахсларнинг даромад солиқлари бўйича қарздорлиги 141.666.000 сўмни, ягона ижтимоий тўловдан 34.000.000 сўм қарздорлик аниқланганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ К.Ибрагимов суд мажлисида, мазкур жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси терговчиси Р.Ғофуровнинг 2024 йил 09 октябрдаги “Ҳужжатли тафтиш тайинлаш ва жиноят ишига алоқадор бўлган ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Yassaviy Al-Xorazmiy Kommunalchi” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш ўтказилишида қатнашганлиги ва тегишли далолатнома тузилганлиги, кейинчалик суд тергови жараёнида тақдим қилинган ҳужжатлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб ўтказилганида, ширкатга 2021 йил 01 январдан 2024 йил 15 июлга қадар мулкдорлар томонидан аъзолик бадали сифатида 581.513.361 сўм нақд пул шаклида қабул қилиб олиниб, бу ҳақда тўловларни қайд қилиш китобларига ёзувлар киритилгани, тўлов ҳужжатлари ва ҳисоботлар расмийлаштирилиб, бироқ ушбу пул маблағлари ширкат ҳисоб-рақамига кирим қилинмасдан, турли ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишларига сарфланиб ва ҳужжатларни тегишли тартибда расмийлаштирмагани оқибатида, жами 88.305.176,30 сўм камомад аниқланганлиги ва бу ҳақда тегишли хулоса тузилиб, судга тақдим қилинганини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Ш.Арапов суд мажлисида, “Ал-Хоразмий” МФЙ раиси вазифасида ишлаб келиши, судланувчи Ғ.Эшқулов маҳалла ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи ширкат раҳбари бўлгани ҳолда, туташ ҳудудларни ободонлаштириш, тозалаш, таъмирлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириб келганлиги, Ғ.Эшқулов фаолияти давомида унинг ҳаракатларидан бирор фуқаро норозилик билдирмаганлиги ва шикоятлар келиб тушмаганлиги, Ғ.Эшқулов ўз вазифаларини виждонан бажариб келганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Р.Расулова суд мажлисида, “Yassaviy Al-Xorazmiy Kommunalchi” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатида ҳисобчи вазифасида ишлаб келиши, аҳолидан нақд кўринишда йиғиб олинган маблағлар фақатгина кўп қаватли уйларни жорий ва капитал таъмирлаш, ободонлаштириш, тозалаш ишларига, махсус техника, ускуналар ижара ҳақига, ёлланма ишчиларнинг иш ҳақларини тўлаш учун сарфланганлиги, ушбу маблағларни шахсий эҳтиёжларига сарфланмаганлиги, Ғ.Эшқулов виждонан ишлаб келганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, Ғ.Эшқуловнинг содир этган жиноятдаги айби текшириш далолатномаси, ҳужжатли тафтиш далолатномаси, қайта ҳужжатли тафтиш хулосаси, банк айланма маблағлари ҳақида маълумот ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ғ.Эшқуловнинг жиноий ҳаракатлари квалификациясини муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги; Ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши; Ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши; Ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши; Суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши;Суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги; 463-моддаси 1-қисмида эса, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Тергов органи томонидан судланувчи Ғ.Эшқуловга Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айблов эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди диспозициясида, ўзига ишониб топширилган ва тасарруфида бўлган ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Суд тергови жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларга асосан ўтказилган қайта ҳисоб-китоб натижасида, Чилонзор тумани “Ал-Хоразмий” МФЙ, Алгоритм Г35-мавзеси, 12-уй юридик манзили бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган, ташкилий ҳуқуқий шаклига кўра “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ фаолияти махсус тартибга солинган Чилонзор тумани “Ал-Хоразмий” МФЙ Алгоритм Г35мавзесидаги 10, 11, 12 ва 13-кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “Yassaviy Al-Xorazmiy kommunalchi” ХУЖМШ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, эгаллаб турган мансаб мавқеидан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси “ХУЖМШ тўғрисида”ги Қонуни 4-моддаси, яъни бошқарув мулкдорлар олдидаги ҳисобдорлиги тамойили асосида олиб борилиши, 16моддасига кўра умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлар умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш билан боғлиқ харажатлардан иборатлиги, 45-моддасига кўра ширкат бошқаруви ширкат аъзолари олдида ширкат маблағларидан умумий молмулкни сақлаш ва таъмирлаш учун белгиланган мақсадда фойдаланилиши учун жавобгарлигини била туриб, 2021 йил 01 январдан 2024 йил 15 июлга қадар мулкдорлар томонидан аъзолик бадали сифатида 581.513.361 сўмни нақд пул шаклида мулкдорлардан қабул қилиб олиб, бу ҳақда тўловларни қайд қилиш китобларига ёзувлар киритиб, тўлов ҳужжатлари ва ҳисоботларни расмийлаштириб, бироқ ушбу пул маблағларини ширкат ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан, турли ободонлаштириш, қурилиштаъмирлаш ишларига сарфлаб ва ҳужжатларни тегишли тартибда расмийлаштирмагани оқибатида, уй-жой мулкдорларига жами 88.305.176,30 сўм миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлгани аниқланган. Тергов органи томонидан Ғ.Эшқуловнинг ширкат аъзолик бадали эвазига йиғиб олинган нақд пулларнинг ўзлаштирилгани ҳақидаги хулосаси асослантирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги 10-сонли Қарори 3-бандида, мансаб вазифалари ёхуд шартномавий муносабатларга кўра, ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг мазкур мулкни қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб (ЖКнинг 167моддаси) тавсифланиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, ушбу ҳолатда Ғ.Эшқулов ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда ўзининг ёхуд бошқа шахснинг мулкига айлантирмаган, балки судда аниқланган ҳолатларга кўра, маблағларни турли ободонлаштириш, таъмирлаш, тозалаш ишларига сарфлаб, ҳужжатларни тегишли тартибда расмийлаштирмасдан, ҳужжатларни юритиш тартиби ва қоидаларини бузган, яъни мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланган. Бундай ҳолатларда суд, судланувчи Ғ.Эшқуловнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” бандидан, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, яъни нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 19211-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи Ғ.Эшқуловга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини, ёшини, шахсини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ниятларда жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари суд, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар масаласини муҳокама қилиб, моддий зарар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига етказилиб, мазкур маблағлар бевосита кўп қаватли уйларнинг коммунал тизимидаги камчиликларни бартараф қилиш учун сарфланиши лозимлигини эътиборга олиб, уй-жой мулкдорлари манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, судланувчи Ғ.Эшқуловдан “Yassaviy Al-Xorazmiy kommunalchi” ХУЖМШ фойдасига иш бўйича етказилган 88.305.176,30 сўм моддий зарарни ундиришни лозим топади. Шунингдек суд, мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган “Yassaviy Al-Xorazmiy kommunalchi” ХУЖМШ муҳр ва штампи, фаолиятига доир ҳужжатларни ширкат бошқарув раисига қайтаришни, бир дона уяли телефон аппаратини Ғ.Эшқуловга қайтаришни, CD дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Эшқулов Ғайрат Баҳронович (Eshqulov G’ayrat Bahronovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 19211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Эшқулов Ғайрат Баҳроновичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 11 192 -моддаси 1-қисми билан 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан, Ғ.Эшқуловнинг 2024 йил 26 ноябрдан 2025 йил 24 февралга қадар ҳибсда сақланган муддатини тайинланган жазодан чегириб ташлаш йўли билан, узил-кесил 1 (бир) йил 09 (тўққиз) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. Ғ.Эшқулов озодликни чеклаш жазосини Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани, Ободон МФЙ, Қ.Абдулла кўчаси, 14-уйда кечқурун соат 23:00дан эрталаб соат 07:00га қадар ўташ белгилансин. Ғ.Эшқуловнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Ғ.Эшқуловнинг яшаш жойи бўйича Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига юклатилсин. Ғ.Эшқуловнинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг қуйидаги қўшимча таъқиқлар (чеклашлар) ҳам юклансин: - назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи - Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани, Ободон МФЙ, Қ.Абдулла кўчаси, 14-уйни ўзгартирмаслик, жамоат жойларида тартибга риоя қилиш, жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик, назорат қилувчи органнинг розилигисиз Қашқадарё вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик. Ғ.Эшқуловга озодликни чеклашнинг дастлабки 6 (олти) ойи давомида жиноят оқибатида етказилган 88.305.176,30 сўм моддий зарар судланувчи Ғ.Эшқуловдан “Yassaviy Al-Xorazmiy kommunalchi” ХУЖМШга қоплаш мажбуриятлари юклатилсин. Ғ.Эшқулов озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ғ.Эшқуловга нисбатан танланган “қамоқда сақлаш” эҳтиёт чораси “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, у дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ғ.Эшқуловга нисбатан танланган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ғ.Эшқуловдан “Yassaviy AlXorazmiy kommunalchi” ХУЖМШ фойдасига 88.305.176,30 сўм моддий зарар ундирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган “Yassaviy Al-Xorazmiy kommunalchi” ХУЖМШ бир дона муҳир ва бир дона штампи, ширкат молия-хўжалик фаолиятига оид тўрт дона китоб, 11 жилдда ҳужжатлар ширкат бошқарув раисига қайтарилсин, бир дона уяли телефон аппарати Ғ.Эшқуловга қайтарилсин, CD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, фуқаровий даъвогар вакили ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Ҳукм нусҳаси аслига тўғри: И.Сабиров