Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/112 Дата решения 24.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 365787 Claim ID 2729617 PDF Hash 284a77ecfdba2993... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
исми ва 273-моддаси исми ва 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
илмиш ЖК 273-моддаси илмиш ЖК 273 law
тказиш ЖК 273-моддаси тказиш ЖК 273 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси збекистон Республикаси ЖК 25 law
збекистон Республикаси ЖК 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
илганлиги ЖКнинг 56-моддаси илганлиги ЖК 56 law
ЖКнинг 58-моддаси ЖКнинг 58 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/112-сонли 2025 йил февраль ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, халқ маслаҳатчилари М.Х.Қодирова ва Д.А.Талиповалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи С.Бойбўтаев ва унинг ҳимоячиси адвокат Э.Абдувалиевнинг иштирокида, Бойбўтаев Сухроб Бахром ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Бойбўтаев Суҳроб Баҳром ўғли (BOYBO’TAYEV SUHROB BAHROM O’G’LI), 28.09.2001 йилда Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, ишсиз, муқаддам судланмаган, Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Ойбек” МФЙ, “Н.Курбанов” кўчаси, рақамсиз уйда доимий рўйхатда туриб, яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, 10.10.2024 йилдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан айбланган. Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Бойбўтаев Суҳроб Баҳром ўғли 2024 йил 09 октябрь куни соат 18:50да Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ҳодимлари томонидан Республика ҳудудида гиёҳвандлик воситаларни ноқонуний савдосини олдини олиш юзасидан ҲМҚО ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Бойбўтаев, “Telegram” иловасининг “OASIS GROUP_UZ” бот орқали кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиб олиб, келгусида закладка сифатида сотиш мақсадида гиёҳвандлик воситаларини Чилонзор тумани, 19-мавзе, “Кичик Хирмонтепа” МФЙ, 66/9-уй, 26-хонадонда сақлаб келаётганлиги аниқланган. Шу сабабли, ходимлар томонидан С.Бойбўтаев тезкор кузатувга олиниб юқорида кўрсатилган хонадони икки нафар холислар 1 иштирокида кўздан кечирилган вақтида, хонадондан гиёҳвандлик восиларани закладка сифатида тайёрлаш учун мўлжалланган бир қанча кичик ва катта ҳажмдаги полимер пакетлар ва магнитлар, бир ўрам зар қоғоз, бир дона электрон тарози, ўн дона изолента ўрамлари, икки дона гиёҳвандлик воситасини майдаловчи восита, тўрт дона гиёҳвандлик воситаларини солиш учун мўлжалланган думалоқ шаклдаги пластмасс идиш, уч дона қайчи, икки дона пичоқ, тўрт дона жигар рангли, ўткир хидли, кукунсимон модда полимер пакетга жойланган ҳолда, икки дона полимер пакетга солинган оқ рангли кукунсимон модда, икки дона таг қисми кесилган жигар рангли доғлари мавжуд ҳолда, бир дона гиёҳвандлик воситаларини чекиш учун мўлжалланган ангишовна, бир дона поднос, бир дона “OASIS GROUP_UZ” логотип муҳрлари аниқланиб, баённома асосида расмийлаштириб олинган. Натижада С.Бойбўтаев ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш жиноий мақсадини охирига етказа олмаган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг судга оид кимёвий экспертизасининг 12.10.2024 йилдаги №4071-сонли хулосасига кўра, С.Бойбўтаевнинг вақтинча яшаш хонадонидан аниқланган моддалар (объект №1-4) таркибида гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу моддалар “гашиш” деб аталиб, унинг умумий вазни 4,16 граммни ташкил қилган; - бир дона электрон тарозида (объект №8) фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” моддасининг излари борлигини аниқланган; - (объект №5-7) таркибида “4-метилметкатинон” (мефедрон) моддалари аниқланиб, умумий оғирлиги 4,17 граммга тенглиги аниқланган. Бундан ташқари, С.Бойбўтаев ушбу хонадон йўлаги зинапояси ёнига беркитиб қўйган қора рангли чарм сумка ичига сотиш мақсадида “закладка” сифатида тайёрланган, олтмиш тўққиз дона магнит билан қора рангли изолентага ўралган кичик полимер пакетга жойланган ҳолда жигар рангли ўткир хидли мумсимон моддалар, бир дона катта полимер пакетга солинган жигар рангли ўткир хидли овал шаклдаги мумсимон модда, бир дона катта полимер пакет ичида кул рангли тош бўлакларига ўхшаш модда, кичик полимер пакетга солинган пушти рангли таблетка, ўттиз тўққиз дона кичик полимер пакетга солинган жигар рангли ўткир хидли мумсимон моддалар, тўрт дона полимер пакетга солинган оқ рангли кристаллсимон модда, икки дона полимер пакетга солинган икки дона кичик полимер пакетга солинган кул рангли кукунсимон модда, бир дона электрон тарози борлиги аниқланиб холисилар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинган. Натижада С.Бойбўтаев ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш жиноий мақсадини охирига етказа олмаган. 2 судга оид кимёвий экспертизасининг 12.10.2024 йилдаги №4070-сонли хулосасига кўра, С.Бойбўтаевнинг сумкасидан аниқланган моддалар (объект №1-42) таркибида гиёҳванд модда “диатецилморфин” мавжуд бўлиб, бу моддалар “героин” деб аталиб, унинг умумий вазни 106,51 граммни ташкил қилган; - (объект №43-79) таркибида “4-метилметкатинон” (мефедрон) моддалари аниқланиб, умумий оғирлиги 24,00 граммга тенглиги аниқланган; (объект №79-118) таркибида гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу моддалар “гашиш” деб аталиши, унинг умумий вазни 27,86 граммни ташкил қилган; - таблеткалар - (объект №119-120) таркибида “МДМА-альфадиметил-фенил-этиламин” моддалар аниқланиб, унинг вазни 0,34 граммга тенг бўлиб, соф вазнини аниқлашни имкони бўлмади; - бир дона электрон тарозида (объект №121) фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” моддасининг излари борлиги аниқланган. Судланувчи С.Бойбўтаев суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у 2020 йилдан бери Тошкент шаҳрида истиқомат қилишини, у илгаридан бери Тошкент шаҳрида киберспорт билан шуғулланиб келганлигини, асосий фаолияти шундан иборат бўлганлигини, у ўзи анча йилдан бери “гашиш” гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб келганлигини ва у бу гиёҳванд воситасини “Telegram” иловасининг “OASIS GROUP_UZ” бот оқрали харид қилиб юрганлигини, жорий йилнинг июль ойларида ушбу бот администратори унга иш таклиф қилганлигини, аниқроғи уларга ишга ўтишини, яхшигина даромад орттиришини айтиб, уни бу йўлга қизиқтиргани, у ушбу бот администратори кимлигини билмаслигини, ушбу одамни у кўрмаганлигини, нега айнан у бу таклифни берганига асосий сабаб, чунки уларнинг доимий мижози эканлигини, ҳар бир закладка учун унга 6-7 АҚШ долларидан пул тўланишини унга айтганлигини, шу билан у бу ишга қўл урганлигни, у бу ишни қилиб яхши даромад орттиришини, буни тартиби қуйидагича, яъни ушбу бот администратори унга “героин”, “гашиш”, “мефедрон” гиёҳвандлик воситаларини катта миқдорда закладка сифатида ташлашини, уни олиб бўлакаларга бўлиб, вазнини электрон тарозида ўлчаган ҳолда магнит оқрали закладка сифатида ясаб, тарқатиб чиққанлигини, у тарқатиб бўлганидан сўнг ҳар бир закладкани суръатга олиб администраторга юбориши, шу билан мижоз томонидан унга тўланган тўловдан уни даромадини у унга ташлаб беришини, у барча закладка ва закладка ясаш учун мўлжалланган буюмларни уйида сақлашини, уйида тайёрлашини, ушбу хонадонни у ижарага олиб яшаб келганлигини, 2024 йил 08 октябрь куни содир бўлган ҳолат юзасидан шу куни соат 18:50да уйда бўлган вақтида, юқорида кўрсатилган хонадонида ўтирган вақтида, уни қора 3 рангли чарм сумкаси бор эканлигини, ушбу сумкани ичида олтмиш тўққиз дона магнит билан қора рангли изолентага ўралган кичик полимер пакетга жойланган ҳолда “гашиш”, бир дона катта полимер пакетга солинган “гашиш”, бир дона катта полимер пакет ичида “героин”, кичик полимер пакетга солинган пушти рангли таблетка “экстази”, ўттиз тўққиз дона кичик полимер пакетга солинган “гашиш”, тўрт дона полимер пакетга солинган “мефедрон”, икки дона полимер пакетга солинган солинган “героин” ва бир дона электрон тарози борлигини, шу куни уйнинг эгаси келиши кераклигини, у шу учун ушбу сумкани йўлакка олиб чиқиб беркитиб қўйганлигини, қолган буюмлар эса уйда турганлигини, у ўзи дўконга чиқиб келганлигини, қайтиб келган вақтида, гўёки уйга кимдур кирганлигини билганлигини, хонадон ичкарисига кириш йўлаги ўнг томонидан жойлашган жавон эшиклари очиқроқ ҳолда эканлигини, у чунки уйда чиқиб кетаётган вақтида, ушбу жавон эшиклари маҳкам тўлиқ ёпилганлигини, шу сабабли, у уйнинг ичкарисига хонадон эгаси кирганлигини билганлигини, орадан кўп вақт ўтмасдан, хонадонга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари келишгани, у ўзидан билиб ташқарига чиқиб, йўлакда улар билан гаплаша бошлаганлигини, уларга ўзини таништирганлигини, у уларни келишини билиб ҳеч нарсани беркитишга уринмаганлигини, улар ён қўшниларни холис сифатида чақиришиб, хонадонни кўздан кечиришни айтганлигини, у ўз хоҳиши билан уларга барча нарсани кўрсатишини айтганлигини, улар ундан хонадонда ноқонуний нарсалар деб гиёҳвандлик воситаларини назарда тутишганини ҳам тушуниб етганлигини ва борлигини айтганлигини, шу билан уларга хонадонда барча мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситалари, ҳамда ушбу гиёҳвандлик воситаларини закладка сифатида тайёрлаш учун мўлжалланган буюмлар, истеъмол буюмларини ўз ихтиёри билан кўрсатиб тақдим қилганлигини, булар қуйидагилар: бир қанча кичик ва катта ҳажмдаги полимер пакетлар ва магнитлар, бир ўрам зар қоғоз, бир дона электрон тарози, ўн дона изолента ўрамлари, икки дона гиёҳвандлик воситасини майдаловчи восита, тўрт дона гиёҳвандлик воситаларини солиш учун мўлжалланган думалоқ шаклдаги пластмасс идиш, уч дона қайчи, икки дона пичоқ, тўрт дона полимер пакетга жойланган “гашиш”, икки дона полимер пакетга солинган “мефедрон”, икки дона таг қисми кесилган жигар рангли доғлари мавжуд ҳолда, бир дона гиёҳвандлик воситаларини чекиш учун мўлжалланган ангишовна, бир дона поднос, бир дона “OASIS GROUP_UZ” логотип муҳрларини икки нафар холислар иштирокида тақдим қилганлигини, сўнг, улар тезкор тергов гуруҳи терговчиси ва эксперт криминалистика ходимларини чақиртиришгани, бундан ташқари у ушланганидан сўнг барибир қочиб қутила олмаслигини билганидан сўнг, уларга йўлакка беркитиб қўйган қора рангли чарм сумкани ичидаги гиёҳвандлик воситалари билан тақдим 4 қилганлигини, барча гиёҳвандлик воситлари ва бошқа предметлар унинг иштирокида саноқдан ўтказилиб пакетга жойланиб уни ва холислар иштирокида муҳр, ушбу моддаларни истеъмол қилганини ҳеч ким кўрмагани ва билмагани, дастлабки суриштирув ва тергов даврида унга нисбатан жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмаганини баён қилиб, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жиноятни очилишига фаол ёрдам берганини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи С.Бойбўтаев эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ўз исботини тўлиқ топади. Жумладан, гувоҳ Б.Кулиев суд мажлисида, у 2024 йил 09 октябрь куни соат 18:50ларда у уйида бўлган вақтида уни эшигини ИИБ ходимлари аниқроғи ҳудудий профилактика инспектори келганлигини ва унга 26-хонадонда яшовчи қўшнини уйини кўздан кечиришда холис сифатида иштирок этиб беришини сўраганлигини, ундан ташқари уни ён қўшниси 28-хонадонда яшовчи қўшнини ҳам холис сифатида чақиришгани, у нима масалада холис бўлишини суриштирган вақтида, ушбу 26-хонадонда вақтинча яшовчи фуқаро гиёҳвандлик воситаларини савдоси билан шуғулланиб, ушбу хонадонда сақлаб келаётганлигини айтишганлигини, бу бўйича хонадон эгаси, яъни ижрага берувчини ўзи ариза билан мурожаат қилганлигини маълум қилганлигини, у шахсан ўзини вақти бўлгани сабабли, ИИБ ходимларининг таклифига рози бўлганлигини, шу билан ИИБ ходимлари унга ва у билан бирга холис сифатида қатнашаётган қўшнига ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришгач, уйнинг лифтида ушбу 26-хонадонда яшвочи фуқарони ушлаб олишганлигини, ундан шахсий маълумотларини сўрашган вақтида, ўзини Бойбўтаев Суҳроб Баҳром ўғли эканлигини айтиб таништиргани, ушбу фуқародан хонадонида гиёҳвандлик воситалари бор ёки йўқлигини сўрашган вақтида, у гиёҳвандлик воситалари борлигин айтиб, ИИБ ходимларини хонадон ичкарисига киритганлигини, уйнинг эгаси ҳам шу ерда турган эканлигини, хонадондан гиёҳвандлик воситаларини закладка сифатида тайёрлаш учун мўлжалланган бир қанча кичик ва катта ҳажмдаги полимер пакетлар ва магнитлар, бир ўрам зар қоғоз, бир дона электрон тарози, ўн дона изолента ўрамлари, икки дона гиёҳвандлик воситасини майдаловчи восита, тўрт дона гиёҳвандлик воситаларини солиш учун мўлжалланган думалоқ шаклдаги пластмасс идиш, уч дона қайчи, икки дона пичоқ, тўрт дона жигар рангли, ўткир хидли, кукунсимон модда полимер пакетга жойланган ҳолда, икки дона полимер пакетга солинган оқ рангли кукунсимон модда, икки дона таг қисми кесилган жигар рангли доғлари мавжуд ҳолда, юир дона гиёҳвандлик воситаларини чекиш учун мўлжалланган ангишовна, бир дона поднос, бир дона “OASIS GROUP_UZ” 5 логотип муҳрлари аниқланиб, баённома асосида расмийлаштириб, уларнинг иштирокларида муҳрланганлигини, бундан ташқари, ушбу фуқаро хонадон йўлагида ҳам унга тегишли бўлган гиёҳвандлик воситалари борлигини айтиб маълум қилганлигини, шу билан ИИБ ходимлари йўлаги зинпояси ёнига беркитиб қўйган қора рангли чарм сумка ичига сотиш мақсадида “закладка” сифатида тайёрланган, олтмиш тўққиз дона магнит билан қора рангли изолентага ўралган кичик полимер пакетга жойланган ҳолда жигар рангли ўткир хидли мумсимон моддалар, бир дона катта полимер пакетга солинган жигар рангли ўткир хидли овал шаклдаги мумсимон модда, бир дона катта полимер пакет ичида кул рангли тош бўлакларига ўхшаш модда, кичик полимер пакетга солинган пушти рангли таблетка, ўттиз тўққиз дона кичик полимер пакетга солинган жигар рангли ўткир хидли мумсимон моддалар, тўрт дона полимер пакетга солинган оқ рангли кристаллсимон модда, икки дона полимер пакетга солинган икки дона кичик полимер пакетга солинган кул рангли кукунсимон модда, бир дона электрон тарози борлиги аниқланиб холсилар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олиниб уларнинг иштирокларида мухрланганлигини, ушбу баённомалар билан у холис сифатида танишиб чиқиб имзо чекканлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ Б.Кулиев суд мажлисида, у 2024 йил 09 октябрь куни соат 18:50да у уйида бўлган вақтида уни эшигини ИИБ ходимлари аниқроғи худудий профилактика инспектори келганлигини ва унга 26-хонадонда яшовчи қўшнини уйини кўздан кечиришда холис сифатида иштирок этиб беришини сўраганлигини, ундан ташқари уни ён қўшниси 28-хонадонда яшовчи қўшнини ҳам холис сифатида чақиришганлигини, ушбу 26-хонадонда вақтинча яшовчи фуқаро гиёҳвандлик воситаларини савдоси билан шуғулланиб ушбу хонадонда сақлаб келаётганлигини айтишганлигини, бу бўйича хонадон эгаси, яъни ижрага берувчини ўзи ариза билан мурожаат қилганлигини маълум қилганлигини, у шахсан ўзини вақти бўлгани сабабли, ИИБ ходимларининг таклифига рози бўлганлигини, уйнинг лифтида ушбу 26-хонадонда яшвочи фуқарони ушлаб олишганлигини, ундан шахсий маълумотларини сўрашган вақтида, ўзини Бойбўтаев Суҳроб Баҳром ўғли эканлигини айтиб таништиргани, ушбу фуқародан хонадонида гиёҳвандлик воситалари бор ёки йўқлигини сўрашган вақтида, у гиёҳвандлик воситлари борлигини айтиб, ИИБ ходимларини хонадон ичкарисига киритганлигини, уйнинг эгаси ҳам шу ерда турган эканлигини, хонадондан гиёҳвандлик воситаларини закладка сифатида тайёрлаш учун мўлжалланган бир қанча кичик ва катта ҳажмдаги полимер пакетлар ва магнитлар, бир ўрам зар қоғоз, бир дона электрон тарози, ўн дона изолента ўрамлари, икки дона гиёҳвандлик воситасини майдаловчи восита, тўрт дона гиёҳвандлик воситаларини солиш учун мўлжалланган 6 думалоқ шаклдаги пластмасс идиш, уч дона қайчи, икки дона пичоқ, тўрт дона жигар рангли, ўткир хидли, кукунсимон модда полимер пакетга жойланган ҳолда, икки дона полимер пакетга солинган оқ рангли кукунсимон модда, икки дона таг қисми кесилган жигар рангли доғлари мавжуд ҳолда, юир дона гиёҳвандлик воситаларини чекиш учун мўлжалланган ангишовна, бир дона поднос, бир дона “OASIS GROUP_UZ” логотип муҳрлари аниқланиб, баённома асосида расмийлаштириб, уларнинг иштирокида муҳрланганлигини, бундан ташқари, ушбу фуқаро хонадон йўлагида ҳам унга тегишли бўлган гиёҳвандлик воситалари борлигини айтиб маълум қилганлигини, шу билан ИИБ ходимлари йўлаги зинапояси ёнига беркитиб қўйган қора рангли чарм сумка ичига сотиш мақсадида “закладка” сифатида тайёрланган, олтмиш тўққиз дона магнит билан қора рангли изолентага ўралган кичик полимер пакетга жойланган ҳолда жигар рангли ўткир хидли мумсимон моддалар, бир дона катта полимер пакетга солинган жигар рангли ўткир хидли овал шаклдаги мумсимон модда, бир дона катта полимер пакет ичида кул рангли тош бўлакларига ўхшаш модда, кичик полимер пакетга солинган пушти рангли таблетка, ўттиз тўққиз дона кичик полимер пакетга солинган жигар рангли ўткир хидли мумсимон моддалар, тўрт дона полимер пакетга солинган оқ рангли кристаллсимон модда, икки дона полимер пакетга солинган икки дона кичик полимер пакетга солинган кул рангли кукунсимон модда, бир дона электрон тарози борлиги аниқланиб холсилар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олиниб уларнинг иштирокларида мухрланганлигини, ушбу баённомалар билан у холис сифатида танишиб чиқиб, имзо чекканлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини, давлат айбловчисининг фикрини, ҳимоячиларнинг важларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи С.Бойбўтаевнинг айби билдирги, ашёвий далилни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, суд-кимёвий экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топди деб ҳисоблайди. Суд ҳайъати, судланувчи С.Бойбўтаевнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг: - “умумий вазни 4,16 грамм бўлган “гашиш” ҳамда 4,17 грамм бўлган 4-метилметкатинон (мефедрон) гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан; - “умумий вазни 106,51 грамм бўлган “героин”, 24 грамм бўлган 4-метилметкатинон (мефедрон), 27,86 грамм бўлган “гашиш” ҳамда 7 0,34 грамм бўлган таркибида “МДМА-альфа-диметил-фенил-этиламин” гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг: - 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин”; - Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг 8 энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади; - 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбобускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Судда аниқланган ва текширилган далилларга кўра, 2024 йил 09 октябрь куни соат 18:50да Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ҳодимлари томонидан С.Бойбўтаевнинг вақтинча яшаш хонадони Чилонзор тумани 19-мавзе, “Кичик Хирмонтепа” МФЙ, 66/9-уй, 26-хонадонида олинган гиёҳвандлик воситаларини ва ушбу хонадон йўлаги зинапояси ёнига яшириб қўйган гиёҳвандлик воситаларини келгусида сотиш мақсадида тайёрлагани аниқланган. Бунда, С.Бойбўтаев ушланганлиги сабабли ўзининг жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмасдан гиёҳвандлик воситасини кўп миқдорда сотишга суиқасд қилиш жиноятини содир этган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси 2-қисмига кўра, қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилади. Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қайд этилган қонун талаблари ҳамда юқоридаги Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, суд ҳайъати судланувчи С.Бойбўтаевнинг жиноий ҳаракатини кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаси ёки уларнинг аналогини сотиб улгурмаганлиги натижасида жиноий ҳаракатини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаганлигини инобатга олиб, унинг мазкур қилмишини суиқасд сифатида баҳолаб, унинг жиноий ҳаракатини 9 Кодекснинг 25,273-моддаси 5-қисмига қайта малакалашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида, Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд ҳайъати, судланувчига жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабига амал қилиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари талаблари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар тарафидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори тушунтиришларига риоя қилиб, С.Бойбўтаевнинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига кўра, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятни ғараз мақсадда содир қилганлиги ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан қайта тарбиялашнинг имкони йўқ деган фикрга келиб, ЖКнинг 58-моддаси 2-қисми талабига амал қилиб, у айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни ҳамда жазони умумий тартибли колонияларда ўташини белгилашни лозим топади. Шунингдек, жиноят иши ҳужжатларида мавжуд Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 13 ноябрдаги 2969-сонли далолатномаларига кўра, С.Бойбўтаев полинаркомания (мефедрон, гашиш) касаллигига чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланганини инобатга олиб, суд ҳайъати унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни лозим топади. Бундан ташқари суд ҳайъати, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 21 январдаги 10108-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган жами 106,3 грамм героин, 28,09 грамм 4-метилметкатинон (мефедрон), 31,43 грамм гашиш, 0.32 грамм таркибида “МДМА” мавжуд бўлган таблеткаларни белгиланган тартибда йўқ қилишни; 10 иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилиб, Л. .Бойбўтаевдан олинган бир дона “чарм сумка”, 1 ўрам зар қоғоз, 1 дона мухр, думалоқ шаклдаги магнитлар, 8 дона излоента, 1 дона лекопластер, 4 дона шафоф идишлар, 2 дона майдалагич, 1 дона ангишвона, 3 дона қайчи, 2 дона ошхона пичоқ, 2 дона елим идиш, 1 дона поднос ва бир дона “iphone 14 pro” русумли телефон аппаратини йўқ қилишни ҳамда бир дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Бойбўтаев Сухроб Бахром ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан 11 (ўн бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. С.Бойбўтаевга нисбатан тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 10 октябрь кунидан бошлаб ҳисоблансин. С.Бойбўтаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан С.Бойбўтаевга нисбатан полинаркоманиядан (мефедрон, гашиш) мажбурий тартибда даволаниш чораси қўлланилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 21 январдаги 10108-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган жами 106,3 грамм героин, 28,09 грамм 4-метилметкатинон (мефедрон), 31,43 грамм гашиш, 0.32 грамм таркибида “МДМА” мавжуд бўлган таблеткалар белгиланган тартибда йўқ қилинсин; иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилиб, С.Бойбўтаевдан олинган бир дона “чарм сумка”, 1 ўрам зар қоғоз, 1 дона мухр, думалоқ шаклдаги магнитлар, 8 дона излоента, 1 дона лекопластер, 4 дона шафоф идишлар, 2 дона майдалагич, 1 дона ангишвона, 3 дона қайчи, 2 дона ошхона пичоқ, 2 дона елим идиш, 1 дона поднос ва бир дона “iPhone 14 pro” русумли телефон аппарати йўқ қилинсин ҳамда бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатларида қолдирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи 11 томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов халқ маслахатчилари: Д.А.Талипова 12