Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2101/657 Дата решения 15.06.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Давлетова Кароматжон Худайбергановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Урманов Исраил Мамаджанович Ответчик / Подсудимый Ширинова Комила Ахмедовна
Source ID 828335 Claim ID 2731812 PDF Hash 63830c99f7c3d3ec... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 30-моддаси ИПК 30 law
нинг 11-моддаси нинг 11 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҚАРОР 2022 йил 15 июнь 4-1706-2101/657-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья К.Давлетова раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида, “BUNYODKOR MAXSUS TA‘MIR-QURILISН” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси И.Урманов ва унинг вакили Б.Абдувоситов (2021 йил 4 ноябрда берилган 386-сонли ордер асосида), таъсисчи К.Ширинова вакили Р.Кадимов (2020 йил 7 декабрдаги ишончнома асосида) низонинг предметига нисбатан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Жалақудуқ тумани Давлат хизматлари марказини кўрсатган ҳолда, даъвогар “BUNYODKOR MAXSUS TA‘MIRQURILISН” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Урманов Исраил Мамаджановичнинг жавобгар Ширинова Комила Ахмедовнага нисбатан “BUNYODKOR MAXSUS TA‘MIR-QURILISН” масъулияти чекланган жамиятидаги 464 155 000 сўмлик, яъни 98,41 фоиз улушни таъсисчи Урманов Исраил Мамаджановичга мансублигини белгилаш тўғрисидаги даъво аризси юзасидан қабул қилинган Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори, Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 22 декабрдаги қарори устидан “BUNYODKOR MAXSUS TA‘MIR-QURILISН” МЧЖ таъсисчиси И.Урманов томонидан келтирилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “BUNYODKOR MAXSUS TA‘MIR-QURILISН” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жамият деб юритилади) таъсисчиси Урманов Исраил Мамаджанович (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ширинова Комила Ахмедовна (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан жамиятдаги 464 155 000 сўмлик, яъни 98,41 фоиз улушни даъвогарга мансублигини белгилашни сўраган. Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жамият ва Жалақудуқ туман Давлат хизматлари маркази жалб қилинган. Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 22 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2021 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили суд қарорларини бекор қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили суд қарорлари асосли қабул қилинганлиги сабабли, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Жалақудуқ туман Давлат хизматлари маркази суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Жалақудуқ туман Давлат хизматлари маркази вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, “BUNYODKOR MAXSUS TA‘MIR-QURILISН” фирмаси Жалақудуқ туман ҳокимлиги томонидан 2004 йил 15 апрелда 46-реестр рақами билан давлат рўхатидан ўтказилган. Фирма раҳбари Кадимов Расул бўлиб, унинг устав фондидаги улуши 100 000 сўмни ташкил қилган. Мазкур фирманинг 2017 йил 19 июлдаги йиғилиш қарорига асосан ташкилий ҳуқуқий шакли хусусий корхонага айлантирилган. Хусусий корхонанинг 2017 йил 7 августдаги йиғилиш қарорига асосан ташкилий ҳуқуқий шакли ўзгартирилиб, масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган ҳамда яна бир таъсисчи қўшилган. Жамият Устав фонди (капитали)нинг миқдори 15 000 000 сўмни, шундан Кадимов Расулнинг улуши 7 500 000 сўмни (50 фоиз) ва Урманов Исраил Мамаджановичнинг улуши 7 500 000 сўмни (50 фоиз) ташкил қилган. Жамиятнинг таъсис ҳужжатлари Жалақудуқ туман “Ягона дарча” маркази томонидан 2017 йил 10 августда 46-реестр рақами билан қайта давлат рўйхатидан ўтказилган. Жамият таъсисчиларининг 2018 йил 23 январдаги умумий йиғилиш қарорига асосан жамиятнинг устав фонди (капитали)нинг миқдори 35 030 000 сўмга кўпайтирилган ва таъсисчилар Кадимов Расулнинг улуши 7 500 000 сўмни (21,4 фоиз), Урманов Исраил Мамаджановичнинг улуши 27 530 000 сўмни (78,6 фоиз) ташкил қилган. Жамият таъсис ҳужжатлари 2018 йил 24 январда Жалақудуқ туман Давлат хизматлари маркази томонидан 46-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Жамият иштирокчиси Кадимов Расул 2020 йил 26 майда вафот этганлиги сабабли, 2020 йил 4 декабрдаги “Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида”ги гувоҳномага асосан Ширинова Комила Ахмедовна жамият таъсисчиларининг 2021 йил 15 июндаги умумий йиғилишида жамиятга таъсисчи сифатида киритилган ва жамиятнинг устав фонди (капитали)нинг миқдори 35 030 000 сўм этиб белгиланган ва жавобгарнинг улуши 7 500 000 сўм (21,4 фоиз) этиб, даъвогарнинг улуши 27 530 000 сўм (78,6 фоиз) этиб белгиланган. Жамият таъсис ҳужжатлари 2021 йил 18 июнда Жалақудуқ туман Давлат хизматлари маркази томонидан 46-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган ва устав фонди жамият иштирокчилар томонидан тўлиқ шакллантирилган. Жамият таъсисчиси И.Урманов жамият таъсисчиси К.Шириновага нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жамиятдаги 464 155 000 сўмлик, яъни 98,41 фоиз улушни ўзига мансублигини белгилашни сўраган. ИПК 30-моддасининг биринчи қисми 2-бандига кўра хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар корпоратив низолар туркимига кириши белгиланган. Даъвогар даъво аризасида 2018-2021 йиллар давомида жамият устав фондини шакллантириш мақсадида 441 855 000 сўм нақд пулларни жамият ҳисоб рақамига ўтказганлиги, далолатномаларга асосан 1 200 000 сўмлик бир дона назорат касса машинаси, 16 300 000 сўмлик бир дона ишчилар вагони, 4 800 000 сўмлик бир дона сиғим (ёмкость) моддий бойликларини топшириб, жами 464 155 000 сўм маблағларни киритганлигини, 2021 йил 9 сентябрда жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши бўлиб, йиғилиш 78,6 фоиз улушга эга таъсисчи иштирокида, кворум бўлгани ҳолда ўтказилганлигини, жавобгар йиғилишга таклиф этилган бўлса-да, иштирок этмаганлигини, умумий йиғилишда даъвогарнинг жамиятдаги улушини 464 155 000 сўмлик, яъни 98,41 фоиз қилиб белгилаш ва таъсис ҳужжатларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш масасаласи кўриб чиқилиб, маъқулланганлиги, унинг жамият таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги 2021 йил 16 сентябрдаги аризаси Жалақудуқ туман Давлат хизматлари маркази томонидан рад қилинганлигини кўрсатган. Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади)нинг 11-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Қонуннинг 9-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра жамият иштирокчилари ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари мажбурлиги қайд этилган. Жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтказилган таъсис ҳужжатлари, яъни Устави ҳамда таъсис шартномасида жамият устав фондини (устав капиталини) унинг иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари эвазига кўпайтириш тўғрисидаги масала кўрсатилмаган бўлиб, Қонунга ҳавола этилган. Жамият таъсисчиларининг 2021 йил 9 сентябрдаги умумий йиғилишида даъвогарни жамиятдаги улушини 464 155 000 сўм, яъни 98,41 фоиз, жавобгарни улушини 7 500 000 сўм, яъни 1,59 фоиз қилиб белгилаш ҳақидаги қарорига асосан жамият таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги жамиятнинг 2021 йил 16 сентябрдаги аризаси Жалақудуқ туман Давлат хизматлари маркази томонидан МЧЖнинг янги таҳрирдаги Устави ва таъсис шартномаси барча таъсисчилар томонидан тасдиқланмаганлиги сабабли 2021 йил 17 сентябрь куни рад этилган. Қонуннинг 16-моддаси иккинчи қисмида жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан (агар жамиятнинг уставида бундай қарорни қабул қилиш учун овозларнинг бундан кўпроқ сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса) қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар 2021 йил 9 сентябрь куни таъсисчилар умумий йиғилиши 78,6 фоиз улушга эга бўлган таъсисчи иштирокида, яъни кворум бўлгани ҳолда ўтказилганлиги ва қарор қабул қилинганлигини кўрсатган. Бироқ, мазкур йиғилиш қарорида устав фонидини кўпайтириш масаласи билан бир вақтда жамият иштирокчисининг қўшимча ҳисса қўшиш масаласи ҳам кун тартибига қўйилган бўлиб, ушбу масала Қонуннинг 18-моддаси тартибида, иштирокчи аввал ариза тақдим этиши, шундан сўнг жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият иштирокчисининг қўшимча ҳисса қўшиш тўғрисидаги аризаси жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилиши мумкинлиги белгиланган. Ваҳоланки, жамият таъсисчиларининг 2021 йил 9 сентябрдаги умумий йиғилишида таъсисчи жавобгар иштирок этмаган ҳамда даъвогарга қўшимча ҳисса қўшишига ўз розилигини билдирмаган. Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди, даъвогарнинг даъво талаблари етарли далиллар билан асослантирилмаганлиги ва исботлаб берилмаганлиги, жамиятдаги 464 155 000 сўмлик, яъни 98,41 фоиз улушни даъвогарга мансублигини белгилаш учун асослар мавжуд бўлмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан асосли тўхтамга келинган деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилганлиги инобатга олишни ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати, қарор қилади: “BUNYODKOR MAXSUS TA‘MIR-QURILISН” МЧЖ таъсисчиси И.Урмановнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори, Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 22 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “BUNYODKOR MAXSUS TA‘MIR-QURILISН” МЧЖ таъсисчиси И.Урмановдан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: К.Давлетова ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Хайдаров