← Назад
Решение #85065 Уголовные
Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш ҳақида ажрим (ЖПК 541-моддаси)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| алар ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 541 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ЖПКнинг 541 моддаси талабида)
2025 йил февраль ойининг 24 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья
Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, томонлардан
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, “Ishonch Auto Leasin”
МЧЖ директори С.Шоисаевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 4 октябрьдаги ҳукми билан ЖК 168моддаси 4-қисмининг “в” банди ва бошқа моддалари билан айбланган
Ж.Савутов ва бошқаларга нисбатан 1-1006-2403/449-сонли жиноят иши
юзасидан “Ishonch Auto Leasin” МЧЖ раҳбари С.Шоисаев томонидан берилган
аризаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 4 октябрдаги
ҳукмига кўра, Ж.Савутов ва бошқалар ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “в” банди
ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, жазо тайинланган.
Иш ҳужжатларида “Ishonch Auto Leasin” МЧЖ томонидан фуқароларга:
1) Tracker-2 русумли 01806SKA давлат белгили, 2) Spark русумли 01628GKA
давлат белгили, 3) Nexia-3 русумли 01629YHA давлат белгили, 4) Spark
русумли 01648ЕKA давлат белгили, 5) Damas русумли 01174LКА давлат
белгили, 6) Nexia-3 русумли 01809SKA давлат белгили, 7) Labo русумли
01984DKA давлат белгили, 8) Damas русумли 01102LCA давлат белгили, 9)
Spark русумли 01574GKA давлат белгили, 10) Nexia-3 русумли 01649ОКА
давлат белгили, 11) Isuzu русумли 01879JKA давлат белгили, 12) Cobalt русумли
01677LJA давлат белгили, 13) Cobalt русумли 01883LJA давлат белгили, 14)
Spark русумли 01934FKA давлат белгили, 15) Cobalt русумли 01673GKA давлат
белгили, 16) Lacetti русумли 01074QGA давлат белгили, 17) Damas русумли
01596ККА давлат белгили, 18) Labo русумли 01561ККА давлат белгили, 19)
Lacetti русумли 01504QKA давлат белгили, 20) Damas русумли 01523QКА
давлат белгили, 21) Nexia-3 русумли 01683ХFA давлат белгили, 22) Nexia-3
русумли 01680ТКА давлат белгили, 23) Lacetti русумли 01524QКА давлат
белгили, 24) Damas русумли 01526ОКА давлат белгили, 25) Damas русумли
01981МКА давлат белгили, 26) Spark русумли 01318XKA давлат белгили, 27)
Spark русумли 01319XKA давлат белгили, 28) Damas русумли 01980МKA
давлат белгили, 29) Damas русумли 01805SКА давлат белгили ва 30) Cobalt
русумли 01063LКА давлат белгили автомашина тақдим этилган бўлиб, тергов
органи томонидан мазкур транспорт воситаларига нисбатан тақиқ ўрнатилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 4 октябрдаги
ҳукмига кўра мазкур транспорт воситаларини олган мижозлар зиммасидаги
мажбуриятни тегишли жамият олдида тўлиқ бажарганидан сўнг тақиқ бекор
қилиниши кўрсатилган.
2025 йил 20 февраль куни судга “Ishonch Auto Leasin” МЧЖ директори
С.Шоисаев томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, шартнома бўйича
юқорида номлари санаб ўтилган автомашиналар мижозлари томонидан барча
2
мажбуриятлар тўлиқ бажарилгани кўрсатилган
ҳамда
транспорт
воситаларига қўйилган барча тақиқларни бекор қилиш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 541-моддасига мувофиқ, ҳукм, ажримни
ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ҳукм,
ажримни чиқарган суд ҳал қилишлиги назарда тутилган.
Шунга кўра, суд юқорида қайд этилган ҳолатлар ва қонун талабларидан
келиб чиқиб, суд ҳукмига аниқлик киритиб, “Ishonch Auto Leasin” МЧЖга
тегишли юқорида номлари санаб ўтилган транспорт воситаларига нисбатан
дастлабки тергов даврида қўйилган тақиқларни бекор қилишни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси Жиноятпроцессуал кодекси 211, 423, 541-моддаларига асосан
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 4 октябрдаги
Ж.Савутов ва бошқаларга нисбатан чиқарилган ҳукмига аниқлик киритилсин.
“Ishonch Auto Leasin” МЧЖга тегишли 1) Tracker-2 русумли 01806SKA
давлат белгили, 2) Spark русумли 01628GKA давлат белгили, 3) Nexia-3
русумли 01629YHA давлат белгили, 4) Spark русумли 01648ЕKA давлат
белгили, 5) Damas русумли 01174LКА давлат белгили, 6) Nexia-3 русумли
01809SKA давлат белгили, 7) Labo русумли 01984DKA давлат белгили, 8)
Damas русумли 01102LCA давлат белгили, 9) Spark русумли 01574GKA давлат
белгили, 10) Nexia-3 русумли 01649ОКА давлат белгили, 11) Isuzu русумли
01879JKA давлат белгили, 12) Cobalt русумли 01677LJA давлат белгили, 13)
Cobalt русумли 01883LJA давлат белгили, 14) Spark русумли 01934FKA давлат
белгили, 15) Cobalt русумли 01673GKA давлат белгили, 16) Lacetti русумли
01074QGA давлат белгили, 17) Damas русумли 01596ККА давлат белгили, 18)
Labo русумли 01561ККА давлат белгили, 19) Lacetti русумли 01504QKA давлат
белгили, 20) Damas русумли 01523QКА давлат белгили, 21) Nexia-3 русумли
01683ХFA давлат белгили, 22) Nexia-3 русумли 01680ТКА давлат белгили, 23)
Lacetti русумли 01524QКА давлат белгили, 24) Damas русумли 01526ОКА
давлат белгили, 25) Damas русумли 01981МКА давлат белгили, 26) Spark
русумли 01318XKA давлат белгили, 27) Spark русумли 01319XKA давлат
белгили, 28) Damas русумли 01980МKA давлат белгили, 29) Damas русумли
01805SКА давлат белгили ва 30) Cobalt русумли 01063LКА давлат белгили
автомашинага дастлабки тергов даврида қўйилган тақиқлар бекор қилинсин.
Ажримдан норози томонлар туман суди орқали Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят бериши ёки хусусий протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
Аслига тўғри____________
(имзо)
Ф.Абдушукуров