Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2113/39333 Дата решения 14.06.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TRANS STABIL SERVICE масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый O`ZBEKISTON YOSHLAR ITTIFOQI
Source ID 826392 Claim ID 2746199 PDF Hash de696e7d097aa6ea... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 19-моддаси онуни 19 law
ужжати устидан шикоят бериш муддати ИПК 262-моддаси ужжати устидан шикоят бериш муддати ИПК 262 law
ИПКнинг 120-моддаси ИПКнинг 120 law
ИПК 269-моддаси ИПК 269 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р 2022 йил 14 июнь 4-1001-2113/39333-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья С.Рахмонов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевлардан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Trans stabil service” МЧЖ вакили адвокат С.Мустанов (ордер ва ишончнома асосида) иштирокида “Trans stabil service” МЧЖнинг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс “Master hands” МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқидан 3 234 230 374 сўм асосий қарз, 323 423 037 сўм пеня ва 300 000 000 сўм юридик хизмат учун зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 декабрдаги ажримига нисбатан “Trans stabil service” МЧЖ томонидан келтирилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Trans stabil service” МЧЖ Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унга кўра “Trans stabil service” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар ёки хусусий шерик деб номланади) билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (кейинги ўринларда жавобгар ёки давлат шериги деб номланади) балансидаги Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 60(А)-уй биносининг бир қисмини, жумладан 5-9-қаватлари ва 1-қаватидан мурожаатхона учун жой ажратиб, тадбиркорлик субъекти билан ижтимоий шериклик шартлари асосида хостел ташкил этиш юзасидан танлов йиғилишининг 2018 йил 29 октябрдаги 77-сонли баёнига асосан даъвогар ғолиб деб топилиб, тарафлар ўртасида 2018 йил 1 ноябрда 1-сонли бош келишув имзоланганлигини, ушбу келишувга кўра давлат шериги объектнинг 5-9-қаватларини ва 1-қаватидан мурожаатхона учун жой ажратиш, хусусий шерик эса объектнинг кўрсатилган қисмини 2018 йил 1 ноябридан 2018 йил 31 декабрига қадар муддатда ўз маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ва жиҳозлаш мажбуриятини олганлигини, келишувнинг 1.2-бандига асосан таъмирлаш жиҳозлаш ишлари хусусий шерик томонидан бажарилганидан сўнг давлат шериги хусусий шерикка объектнинг кўрсатилган қисмларидан 2019 йил 1 январидан 2023 йил 31 декабрига фойдаланиш ҳуқуқини бериш билан бирга дастлабки 2 йил давомида хостелни 30 фоиз хусусий буюртмачи билан тўлдириш (кафолатланган хона бандлиги) мажбуриятини олганлигини, таъмирлаш жиҳозлаш ишларини амалга оширишдан аввал томонлар ўртасида дефектный акт тузилганлигини ва тасдиқланганлигини, келишувдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш мақсадида хусусий шерикнинг буюртмасига асосан объектда капитал таъмирлаш ишларини амалга оширишга доир 7-сонли пудрат шартномаси тузилганлигини, унга кўра бажарувчи 90 кун муддатда объектда капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш, хусусий шерик эса амалга оширилган ишларни қабул қилиб олиб, уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлигини, шартномага кўра бажариладиган ишларнинг умумий қиймати 4 165 824 000 сўмни ташкил этишини, 2018 йил 5 ноябрдаги 7-сонли пудрат шартномасидан келиб чиқиб, мажбуриятларни бажариш юзасидан “Master hands” МЧЖ (бажарувчи) томонидан жами 3 234 230 374,19 сўмлик (ҚҚС билан) қурилиш монтаж ишлари амалга оширилганлигини ва бу ҳолат томонлар ўртасида тузилган амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоб-фактура ҳамда бажарилган ишлар далолатномаси билан объектив тарзда тасдиқланганлигини, пудрат шартномасининг 2.2-бандида тўлов бажарилган ишлар далолатномаси имзолангандан сўнг 15 кун ичида амалга оширилиши белгиланганлигини, далолатнома 2019 йил 30 апрелда тузилгани туфайли 2019 йил 15 майда амалга оширилиши лозимлигини, пудрат шартномасининг 4.3-бандига асосан 3-шахс томонидан хусусий шерикдан ундирилиши мумкин бўлган асослантирилган пеня суммаси (3 234 230 374,19 сўм х 10%) 323 423 037 сўми ташкил этишини, бироқ давлат шериги шартномавий мажбуриятларни қўпол равишда бузган ҳолда хусусий шерик томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари у билан келишилмаётгани ҳамда хусусий шерик томонидан бош келишувдан келиб чиқадиган мажбуриятлар белгиланган муддатда бажарилмаганини важ қилиб, 2019 йил 16 ноябрда хусусий шерикни объектдан чиқариб юборганлигини, натижада хусусий шерик нафақат хостел фаолиятини юритишдан фойда олиш, балки амалга оширган харажатларини қоплаш имкониятидан маҳрум этилганлигини, юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги 2021 йил 18 июлдаги 5-сонли шартнома имзоланганлигини важ қилиб, жавобгар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва учинчи шахс “Master hands” МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқидан 3 234 230 374 сўм асосий қарз, 323 423 037 сўм пеня ва 300 000 000 сўм юридик хизмат учун зарар ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 12 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг илтимосномаларини ҳамда даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогардан Республика бюджетига 77 153 068,22 сўм сўм давлат божи ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 декабрдаги ажримига асосан “Trans stabil service” МЧЖнинг апелляция шикоятини давлат божи тўловисиз қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этилган ҳамда унинг апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ўзига қайтарилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 декабрдаги ажримидан норози бўлиб берилган кассация шикоятида апелляция инстанцияси судига шикоят муддатида берилганлиги, 2021 йил 12 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан 2021 йил 13 декабрда шикоят берилганлиги, 2021 йил 12 декабрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли шикоят беришнинг охирги куни 2021 йил 13 декабрь ҳисобланиши, бироқ суд асоссиз равишда апелляция шикоятига уни бериш муддатини ўтказиб юборилганлиги сабабли муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома илова қилинмаган деб ёзганлиги, апелляция шикоятига даъвогарнинг ҳисобрақамида маблағ бўлмаганлиги сабабли шикоятни давлат божисиз иш юритувга қабул қилиш тўғрисида илтимоснома берилганлиги, бироқ суд ушбу илтимосномани асоссиз равишда қаноатлантиришни рад қилиб, апелляция шикоятини қайтариб юборганлиги билдирилиб, иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини янгидан кўриш учун юбориш сўралган. Даъвогар вакили апелляция шикояти бериш муддати ўтказиб юборилмаганлиги, балки шикоят уни беришнинг сўннги куни дам олиш кунига тўғри келиб қолганлиги сабабли ундан кейинги иш куни шикоят бериш учун белгиланган процессуал муддатнинг оҳирги куни ҳисобланиши, шунингдек давлат божи тўлашнинг имкони йўқлиги ҳақида шикоятга Мажбурий ижро бюросидан мавжуд қарздорликлар тўғрисида маълумотнома тақдим қилинганлиги, ушбу маълумотнома даъвогарнинг давлат божини тўлашнинг имконияти йўқлиги ва унинг ҳисобрақамлари хатланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши сабабли шикоятни қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилиб, шикоятни янгидан кўриш учун апелляция инстанциясига юборишни сўради. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва учинчи шахс “Master hands” МЧЖ суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни ушбу шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгартиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар судга апелляция шикояти бериш учун тегишли тартибда давлат божи тўловини амалга оширмаган. Даъвогар апелляция шикояти билан бирга даъвогарнинг ҳисобрақамида ҳозирги кунда маблағ йўқлиги сабабли апелляция шикоятини давлат божи тўловисиз қабул қилиш ҳақида илтимоснома тақдим қилиб, илтимосномага Мажбурий ижро бюросининг маълумотномасини илова қилган. Ушбу маълумотномада даъвогарнинг иккита ижро иши бўйича (89 532 026,94 + 29 766 012,96) 119 298 039,9 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Бироқ, Мажбурий ижро бюросининг ушбу маълумотномасида жавобгарнинг ҳисобрақамларида маблағ мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ва ушбу ҳужжат даъвогарнинг ҳисобрақамида маблағлар мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 19-моддасининг йигирма еттинчи қисмига биноан пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Яъни, юқоридаги қонун талабига кўра, давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат бериш учун айнан хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган пул маблағлари мавжуд бўлмаганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлиши лозим. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг давлат божи тўлаш учун пул маблағлари бўлмаганлигини исботловчи унга хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган маълумотнома апелляция шикоятига илова қилинмаган. Юқорида баён этилганларга асосан апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг апелляция шикоятини давлат божи тўловисиз қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилиш ва шу асос бўйича апелляция шикоятини қайтариш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Бироқ апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг апелляция шикояти бериш муддати ўтказиб юборилганлиги тўғрисида нотўғри хулоса келган. Мазкур иш бўйича ҳал қилув қарори 2021 йил 12 ноябрда қабул қилинган бўлиб, ушбу суд ҳужжати устидан апелляция шикояти 2021 йил 13 декабрда берилган. Мазкур суд ҳужжати бўйича суд ҳужжати устидан шикоят бериш муддати ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига асосан бир ой. Демак шикоят беришнинг оҳирги куни 2021 йил 12 декабрь кунига тўғри келади. Бироқ, аниқ бўлишича 2021 йил 12 декабрь куни якшанба, яъни дам олиш кунига тўғри келган. ИПКнинг 120-моддаси талабига кўра, йиллар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг охирги йилининг тегишли ойи ва кунида тугайди. Ойлар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг охирги ойининг тегишли кунида тугайди. Агар ойлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг тугаши тегишли куни бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди. Кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг охирги кунида тугайди. Муддатнинг охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган ҳолларда, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддатнинг тугаши куни деб ҳисобланади. Процессуал ҳаракат белгиланган муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртгача бажарилиши мумкин. Агар ариза, шикоят ва бошқа ҳужжатлар почтага топширилган, электрон ҳужжат тарзида юборилган, тегишли органга ёхуд уларни қабул қилиб олиш ваколатига эга бўлган шахсга процессуал муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар берилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган деб ҳисобланмайди. Агар процессуал ҳаракат бевосита судда ёки бошқа ташкилотда амалга оширилиши керак бўлса, муддат ушбу судда ёки ташкилотда иш куни тугаган ёки тегишли операциялар тугатилган соатда тугайди. Қайд этилганлардан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан ҳал қилув қарорига нисбатан берилган апелляция шикояти қонунда белгиланган муддатларда киритилган. Бироқ апелляция инстанцияси суди мазкур ҳолатга эътибор қаратмасдан, ўз ажримида апелляция шикояти муддат ўтказиб юборилганлиги ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома апелляция шикоятига илова қилинмаганлиги ҳақида нотўғри хулоса қилган. Шу сабабли судлов ҳайъати Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 декабрдаги ажримининг асослантирувчи қисмидан апелляция шикояти беришнинг муддати ўтказиб юборилганлиги ҳамда ушбу муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома шикоятга илова қилинмаганлиги билан боғлиқ қисмини чиқариб ташланиши лозим деб ҳисоблайди. ИПК 269-моддасининг биринчи қисми учинчи бандига кўра, апелляция шикоятига (протестига) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, апелляция шикояти (протести) судья томонидан қайтарилади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини 6 ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг ажримининг асослантирувчи қисмидан апелляция шикояти беришнинг муддати ўтказиб юборилганлиги ҳамда ушбу муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома шикоятга илова қилинмаганлиги билан боғлиқ қисмини чиқариб ташлашни, ажримнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар томонидан тўланган 21 600 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301-303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 декабрдаги ажримининг асослантирувчи қисмидан апелляция шикояти беришнинг муддати ўтказиб юборилганлиги ҳамда ушбу муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома шикоятга илова қилинмаганлиги билан боғлиқ қисми чиқариб ташлансин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 декабрдаги ажримининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Т. Аннаева Б. Убайдуллаев