Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 21-1605/10479 Дата решения 14.06.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение 20 трестга қарашли 17-сон вакиллик масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Навоий вилоят ҳокимлиги Капитал қурилиш инжиниринг компанияси
Source ID 826399 Claim ID 2741191 PDF Hash 979dfd4f54ee38be... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
бандида ИПК 262-моддаси бандида ИПК 262 law
ИПК 282-моддаси ИПК 282 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р 21-1605/10479 2022 йил 14 июнь 21-1605/10479-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья С.Рахмонов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевлардан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Навоий вилоят судининг ходими Б.Акрамов, Навоий вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси вакили К.Курбанов (ишончнома асосида) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “20-трест” МЧЖга қарашли 17-вакиллик манфаатида жавобгар Навоий вилояти ҳокимлиги Капитал қурилиш инжиниринг компаниясидан жами 1 984 183 110 сўм ундириш тўғрисидаги иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция шикоятини қабул қилишни рад қилиш ҳақидаги 2021 йил 25 ноябрдаги ажрими устидан “20-трест” МЧЖга қарашли 17-вакиллиги томонидан келтирилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси “20-трест” МЧЖга қарашли 17-вакиллик (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Навоий вилояти ҳокимлиги Капитал қурилиш инжиниринг компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан жами 1 984 183 110 сўм ундиришни сўраган. Бухоро вилоят иқтисодий судининг 2017 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига жами 327 299 000 сўм ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 ноябрдаги ажрими билан “20-трест” МЧЖга қарашли 17-вакиллиги томонидан берилган апелляция шикояти буйича апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилмасдан, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб “20-трест” МЧЖга қарашли 17-вакиллиги томонидан берилган кассация шикоятида биринчи инстанция суди ва апелляция инстанцияси суди томонидан бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги баён қилиниб, апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 25 ноябрдаги ажримини ва Бухоро вилоят иқтисодий судининг 2017 йил 30 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш, даъвони қаноатлантириш юзасидан янги қарор қабул қилиш сўралган. Жавобгар вакили апелляция шикояти бериш муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси, даъвогар ва учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни ушбу шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. 2022 йил 14 июндаги ажрим билан иш бўйича жавобгар “Навоий вилояти ҳокимлиги Капитал қурилиш инжиниринг компанияси унинг ҳуқуқий вориси Навоий вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси билан алмаштирилган. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, шикоятнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра апелляция шикояти бериш муддати ўтказиб юборилганлиги ҳолатларини узрли деб топилиши лозимлиги тўғрисидаги важлар билан қўшилмайди. Мазкур иш бўйича ҳал қилув қарори 2017 йил 30 июнда қабул қилинган бўлиб, ушбу суд ҳужжати устидан апелляция шикояти ва апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисида илтимоснома 2021 йил 16 августда, қонунда белгиланган апелляция шикоят бериш муддати ўтказилган ҳолда, яъни суд ҳужжати қонуний кучган кирганидан сўнг тўрт йилдан ортиқ вақт ўтиб судга тақдим этилган. 21-1605/10479 21-1605/10479 ИПК 262-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади. Қайд этилганлардан кўриниб турибдики, жавобгарнинг ҳал қилув қарорига нисбатан қонунда белгиланган муддатларда апелляция шикояти бериш имконияти мавжуд бўлган бўлса-да, судга апелляция шикояти белгиланган муддатда киритилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 16-сонли “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги қарорининг 7-бандида ИПК 262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши мумкинлиги, илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари кўрсатилиши лозимли, бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкинлиги, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди), ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилиши белгилаб қўйилган. Юқоридаги Пленум қарори ва амалдаги ИПК талабига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати кассация шикоятида даъвогар томонидан келтирилган важлар суд ажримини бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Шунингдек, шикоятдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш талаби бўйича иш юритиш тугатилиши лозим. Чунки, ИПК 282-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли. ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра кассация шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар томонидан тўланган 21 600 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 296, 301-303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “20-трест” МЧЖга қарашли 17-вакиллигининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Шикоятнинг Бухоро вилоят иқтисодий судининг 2017 йил 30 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Т. Аннаева Б. Убайдуллаев 21-1605/10479