← Назад
Решение #85122 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 277 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| Эшимовнинг айбидан ЖК | 277 | — | law | |
| судлар конституция | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/126-сонли
2025 йил февраль ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА
режими орқали,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор
туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчилар Б.Бозаров,
Д.Эшимов ва уларнинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов, жабрланувчи
Ж.Суюновларнинг иштирокида, Бозаров Бобомурод Юсупович ва Эшимов
Даврон Абдугаффоровичларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Бозаров Бобомурод Юсупович (BOZАROV BOBOMUROD
YUSUPOVICH), 1991 йил 23 май куни Сурхондарё
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали,
муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Олтинсой
тумани, “Бибизайнаб” МФЙ, 9-хонадонда яшовчи,
иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида
тилхат”
эҳтиёт
чораси
қўлланилган,
айблов
далолатномаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б,в”
бандлари билан айбланган;
Эшимов Даврон Абдугаффорович (Eshimov Davron
Abdugafforovich), 1987 йил 31 майда Сурхондарё
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали икки нафар
фарзанди бор, муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг
2018 йил 24 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш
миқдорининг 50 баравари миқдорида 8.612.000 сўм
жарима жазоси тайинланган;
Сурхондарё вилояти, Денов тумани “Шамоли” МФЙ,
57-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б,в”
1
бандлари билан айбланган
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
Абдугаффоровичлар жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил
20 сентябрь куни соат 23:00ларда жамиятда юриш туриш қоидаларини
қасддан менсимасдан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Алгоритм”
мавзесида жойлашган “Бектўпи” автомашиналар тураргоҳида
автомашиналар ва одамлар серқатнов бўлишига қарамай, шу ердаги
аввалдан ўзига нотаниш бўлган Суюнов Жахонгир Артиқбоевич билан
ўртасида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида, Ж.Суюновнинг
танасини турли соҳаларига уриб, териб тан жароҳати етказган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 03.10.2024 йилдаги 6823-Х-ЙЎЛсонли хулосасига кўра, Ж.Суюновда бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия
чайқалиши, бурун, чап ёноқ ва чап гаймор бўшлиғи суякларини ёпиқ
бўлакланиб синишлари. Чап елка бўғими пайларини чўзилиши, чап кўз
атрофи юмшоқ тўқималари лат ейиши ва тери ости гематомаси. Чап тизза
бўғими ва иккала оёқ 1-бармоқ тирноқ фалангаларини шилинмалари. Бу
жароҳатлар қаттиқ ўтмас жисм таъсирида ҳосил бўлган бўлиб, соғлиқни
узоқ муддатга, яъни 21 кундан кўп муддатга бузилишига олиб келгани,
ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра, “ўртача оғир”ликдаги
тан жароҳатларига кириши кўрсатилган.
Судланувчи Б.Бозаров суд мажлисида, ўз айбига қисман иқрор
бўлиб, у 2024 йил 20 сентябрь куни соат 21:00ларда Чилонзор тумани
“Алгоритм” мавзесида жойлашган “Табият” номли кафега овқатланиш
учун борганида у ерда таниши Д.Эшимовни кўриб қолганлигини, у
Д.Эшимов билан бирга ўтириб, озроқ спиртли маҳсулот истеъмол
қилганлигини, кафедан Д.Эшимов билан соат 22:00ларда чиқиб
Чилонзор тумани Бектуппи МФЙ ҳудудида жойлашган автомашиналар
тураргоҳига борганлигини, уни тушириши керак бўлган юклари бор
эканлигини, ушбу юкларни соат 23:00да тушириб бўлгач Д.Эшимовнинг
олдига борганлигини, Д.Эшимов Ж.Суюнов билан тортишиб
турганлигини кўргани, сўнг у Ж.Суюновга “ҳақорат қилма” деб елкасидан
итариб юборганлигини, Д.Эшимов билан Ж.Суюнов уришиб
кетишганлигини, сўнг Ж.Суюнов қочиб кетганлигини, у ва Д.Эшимов
орқасидан қувлаган вақтларида уни уч-тўрт киши тортиб ушлаб
қолишганлигини, уни автотураргоҳга олиб кириб кетишганлигини, шу
билан у амакисини уйига кетганлиги, тахта бўлаги ёки бошқа жисм билан
унга тан жароҳати етказмаганлиги, фақат уриб тепганлигини айтиб,
суддан унга нисбатан енгиллик беришини сўради.
2
Судланувчи Д.Эшимов ВКА режими орқали суд мажлисида ўз айбига
қисман иқрор бўлиб, у 2024 йил 20 сентябрь куни соат 21:00ларда
Б.Бозаров билан Чилонзор тумани “Алгоритм” мавзеси “Бектўппи” МФЙ
ҳудудида жойлашган автомашиналар тураргоҳидаги кафеда овқатланиш
учун бориб бироз спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, сўнг соат
22:00ларда кафедан чиққанлигини, Б.Бозаров қаергадир йўқ бўлиб
қолганлигини, у эса шу ерда ҳайдовчилар билан гаплашиб турганлигини,
сўнгра 20 минут вақт ўтгач у юк ортиш учун юклар тахлаб кўйилган
жойга борганида Ж.Суюнов автомашинасини жуда яқин ҳолатда
куйганлигини, у Ж.Суюновни автомашинасини эшигини ёнига борганида
Ж.Суюнов телефон ўйнаб ўтирганлигини, у эшикни тақиллатганида
Ж.Суюнов тушганлигини, у Ж.Суюновга автомашинасини четроқ олиб
туришлигини айтганлигини, ҳалал қиляпти деганида хўп деб
автомашинани олиб қўйганлигини, сўнг у ён атрофдаги ахлатларни олиб
ахлат идишда ташлаб келса Ж.Суюнов ва Б.Бозаров тортишиб турган
эканлигини, сўнг Б.Бозаров Ж.Суюновни орқасидан югуриб
кетганлигини, у шу атрофдаги одамлар билан орқасидан борганида
Ж.Суюнов ва Б.Бозаров ерда думалашиб уришаётганлигини, уларни
ажратганида Ж.Суюнов уни ҳақоратлаганлигини ва у Ж.Суюновни юзига
бир маротаба урганлигини, у тахта бўлаги ёки бошқа жисм билан унга тан
жароҳати етказмаганлиги, фақат уриб тепганлиги, ҳозирда қилган
ишидан пушаймондалигини айтиб, суддан унга нисбатан енгиллик
беришни сўради.
Жабрланувчи Ж.Суюнов ВКА режими орқали суд мажлисида, у
2024 йил 20 сентябрь куни ўзига тегишли оқ рангли давлат рақам
белгиси 75Y255NA бўлган “ISUZI” русумли автомашинасида Чилонзор
тумани “Алгоритм” мавзеси “Бектўпи” МФЙ ҳудудида жойлашган
автомашиналар
тураргоҳига
келиб
жойлашганлигини,
ушбу
автомашиналар тураргоҳида юк машинаси тўлишини кутиб
автомашинаси ичида ухлаб қолганлигини, 2024 йил 20 сентябрь куни
соат 00:00ларда автомашинаси ойнаси тақиллаганлигини, кимлигини
билиш мақсадида тушганида Д.Эшимов ва Б.Бозаровлар турганлигини
кўрганлигини, Д.Эшимов унга “автомашинангни чап томонга ол бу ерга
менинг автомашинам келади ҳозир” деб айтганлигини, сўнг у
Д.Эшимовга ёнида жой кўплигини, эрталаб олиб қўйишини
айтганлигини, Д.Эшимов унга бу жойни у бошқаришини бу ерда у
хўжайинлигини айтган, сўнг у автомашинасини четга суриб
қўйганлигини, сўнгра Б.Бозаров ёнига келиб мушт билан елкасига уриб
“сен нимага гап қайтаряпсан” деб айтганлигини, шунда ёнида турган
столни олиб Б.Бозаровга қараб отиб “аралашма сен нимага аралашяпсан”
деганида Д.Эшимов унга ёпишиб уриб кетганлигини, шунда Б.Бозаров
ҳам қўшилиб уриб кетганлигини, уларга қаршилик қилганлигини, сўнг
иш чигаллашмаслиги учун қочиб кетганлигини, у қочганида Б.Бозаров ва
Д.Эшимов орқасидан қувлаганлигини, у қочган вақтида автотураргохдан
3
чиқаверишда номаълум шахс орқасидан ушлаб олганлигини ва Д.Эшимов
ва Б.Бозаров уни уришганлигини, ерга йиқилган вақтида Д.Эшимов
юзига тепганлигини, сўнг у ҳушидан кетиб қолганлигини, ўзига
келганида шифохонада эканлиги, Д.Эшимов ва Б.Бозаров унга тахта
бўлаги ёки бошқа жисм билан унга тан жароҳати етказишмаганлиги,
фақат уриб-тепишганлиги, судланувчиларга нисбатан моддий ва
маънавий даъвоси борлигини билдириб, судланувчига нисбатан қонун
доирасида жазо тайинлашни сўради.
Суд, судланувчилар Б.Бозаров ва Д.Суюновларнинг жиноят содир
этишдаги айби, ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва
жабрланувчининг кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси,
тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш,
юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга оид тиббий
экспертизасининг хулосаси ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган,
текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Бозаров ва
Д.Суюновнинг ҳаракатлари “безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар
томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан,
баданга ўртача оғир тан жароҳати етказиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б”
бандлари билан тўғри квалификация қилинган бўлсада, уларнинг шу
ҳаракатлари “совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст
етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб,
уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб, безорилик қилиш” жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси
2-қисми “в” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Иш ҳолатларига кўра, Б.Бозаров ва Д.Эшимовлар жиноий тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил 20 сентябрь куни соат 23:00да
жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан Тошкент
шаҳар Чилонзор туманида жойлашган “Бектўпи” автомашиналар
тураргоҳида автомашиналар ва одамлар серқатнов бўлишига қарамай,
шу ердаги аввалдан ўзига нотаниш бўлган, Ж,Суюнов билан ўртасида
келиб чиққан келишмовчилик оқибатида Ж.Суюновнинг танасини турли
соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган.
Жабрланувчи Ж.Суюнов суд мажлисида, Д.Эшимов ва Б.Бозаров унга
тахта бўлаги ёки бошқа жисм билан унга тан жароҳати
етказишмаганлиги, фақат уриб-тепишганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Бундан ташқари, Д.Эшимов ва Б.Бозаровга совуқ қурол ёки кишининг
соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол
сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб
безорилик қилиш айблови эълон қилинган бўлсада, совуқ қурол ёки
4
кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган бирорта
нарса ашёвий далил сифатида олинмаган.
Юқоридаги асосларга кўра, суд, судланувчи Б.Бозаров ва
Д.Эшимовнинг айбидан ЖК 277-моддаси 2-қисми “в” бандини чиқаришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 16-сонли қарори 6-бандига биноан, судлар
конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга
нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик
принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга
эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур.
Суд, судланувчи Д.Эшимовларга нисбатан жазо тайинлашда ўз
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
эмас деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Бозаровга нисбатан жазо тайинлашда ўз айбига
иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Д.Эшимовга жазо тури ва миқдорини белгилашда
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда
тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ҳаракатлари
талқин қилинаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни
чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи Б.Бозаровга жазо тури ва миқдорини белгилашда
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда
тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ҳаракатлари
талқин қилинаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни
5
чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462,
463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва
шу модда билан яшаш жойини сутканинг соат 22:00дан соат 06:00га
қадар тарк этишини чеклаш орқали 2 (икки) йил озодликни чеклаш
жазоси тайинлансин.
Б.Бозаровга қуйидаги чеклашлар юклатилсин:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан
Б.Бозаровга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки
соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Сурхондарё вилояти, Олтинсой
тумани, “Бибизайнаб” МФЙ, 9-хонадондан чиқиш чеклансин ва унга
қўшимча:
- маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш
жойини тарк этмаслик;
- муайян (бар, ресторан ва алкоголли ичимликлар сотиш дўконлари)
жойларга бормаслик;
- оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
- алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик.
Б.Бозаровга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига
юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар
юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Жазони ижро қилиш Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ИИО
ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида
ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Б.Бозаровга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Эшимов Даврон Абдугаффорович (Eshimov Davron Abdugafforovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва
шу модда билан яшаш жойини сутканинг соат 22:00дан соат 06:00га
қадар тарк этишини чеклаш орқали 2 (икки) йил озодликни чеклаш
жазоси тайинлансин.
Д.Эшимовга қуйидаги чеклашлар юклатилсин:
6
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Д.Эшимовга
сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га
қадар яшаш жойи, яъни Сурхондарё вилояти, Денов тумани, “Шамоли”
МФЙ, 57-хонадондан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча:
- маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш
жойини тарк этмаслик;
- муайян (бар, ресторан ва алкоголли ичимликлар сотиш дўконлари)
жойларга бормаслик;
- оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
- алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик.
Д.Эшимовга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига
юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар
юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Жазони ижро қилиш Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИО ФМБ
бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида
ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Д.Эшимовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Жабрланувчи Ж.Суюновга етказилган моддий ва маънавий зарарни
ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
7
А.А.Мухиддинов