Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2301-2004/1386 Дата решения 14.06.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Смаилов Атабек Матниязович Ответчик / Подсудимый Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси
Source ID 827735 Claim ID 2739553 PDF Hash 4227f8acd08adea2... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 6-моддаси онуни 6 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Ушбу Кодекс 301-моддаси Ушбу Кодекс 301 code_article
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р 2022 йил 14 июнь 4-2301-2004/1386-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар С.Рахмонов ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, даъвогарлар Смайлов Атабек Матниязович ҳәм Ускинов Муминжон Артикбаевич вакиллари Е.Медетова (2022 йил 13 июндаги 0512-сонли ва 0512-сонли ордерларга ҳамда 2022 йил 8 апрелдаги ишончномаларга асосан) ва Н.Безрученко (2022 йил 14 июндаги 077-сонли ва 083-сонли ордерларга ҳамда 2022 йил 8 апрелдаги ишончномаларга асосан), “Қорақалпоғистон” кишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси вакиллари О.Джалгасбаев (2020 йил 25 декабрдаги 051-сонли ордерга асосан), Д.Сайдов, Е.Суюншев (2022 йил 14 июндаги 73-сонли ишончномага асосан), Н.Розбаев (2022 йил 14 июндаги 72-сонли ишончномага асосан), А.Тажибеков (2022 йил 14 июндаги 71-сонли ишончномага асосан), Дж.Таджибаев (2022 йил 14 июндаги 75-сонли ишончномага асосан), Б.Бекбаулиев (2022 йил 14 июндаги 77-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 мартдаги қарори устидан “Қорақалпоғистон” кишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Қорақалпоғистон” кишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси (бундан буён матнда жавобгар ёки кооперация деб юритилади) 2020 йил 20 апрелда қайта ташкил этилиб, унинг устави 2-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан 2020 йил 21 апрелда Нукус шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 825725-сони билан рўйхатга олинган. Ушбу уставнинг 1.5.1-бандига асосан аъзолар сони 13тани ташкил қилиб, Смайлов Атабек Матниязович ва Ускинов Муминжон Артикбаевичлар (бундан буён матнда даъвогарлар деб юритилади) ҳам аъзоси ҳисобланган. Аъзоларнинг ҳар бирининг улуши 200 000 000 сўмни ташкил қилган. 2020 йил 11 сентябрда жавобгарнинг умумий йиғилишининг 3-сонли баённома қарори билан кооперация раиси И.Хидировни кооперация раҳбари лавозимига тайинлаш, штат бирлигини кооперация раҳбари тасдиқлаши ва низомга (устав) қўшимча ўзгартириш киритиш ҳақида қарори қабул қилинган. Кооперациянинг умумий йиғилишининг 2020 йил 28 октябрдаги 5-сонли қарори билан кооперация аъзолари А.Якубов, М.Ускинов, З.Бабаджанов, К.Кадиров, А.Бекниязов, А.Смаиловларни кооперация аъзолигидан чиқариш, устав фондини 1 400 000 000 сўм этиб белгилаш ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган. Кооперациянинг ушбу қарорларига норози бўлиб, даъвогарлар кооперациянинг 2020 йил 11 сентябрда жавобгарнинг умумий йиғилишининг 3-сонли баённома қарори ва 2020 йил 28 октябрдаги 5-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, кооперациянинг уставига ўзгартириш киритиш, таъсисчилар сафига киритиш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогарлар кооперациянинг уставига ўзгартириш киритиш, таъсисчилар сафига киритиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабларидан воз кечган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Даъвогарларнинг даъво талабларининг кооперациянинг уставига ўзгартириш киритиш, таъсисчилар сафига киритиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талаблари қисми бўйича иш юритишдан тугатилган. Кооперациянинг 2020 йил 11 сентябрда умумий йиғилишининг 3-сонли баённома қарори ва 2020 йил 28 октябрдаги 5-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 17 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кооперация суд қарорларидан норози бўлиб, суд қарорлари устидан кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда кооперациянинг 2020 йил 11 сентябрдаги умумий йиғилишида барча, жумладан даъвогарлар ҳам иштирок қилганлиги, кооперация иштирокчилари устав фондига улуш қўшмаганлиги, жавобгар ҳаракатсиз бўлганлиги, шу сабабли кооперация раҳбарини тайинлаш, устав фондини тўлдириш муддатини аниқлаш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, 2020 йил 28 октябрдаги умумий йиғилишда иштирокчилар сафидан улуш қўшмаган иштирокчиларни чиқариш ва уставга киритилган ўзгаришларни давлат рўйхатидан ўтказиш масалалари кўриб чиқилганлиги, даъвогарлар умумий йиғилиш баённомаларидаги имзоларини тўлиқ тасдиқлаганлиги, апелляция инстанцияси суди томонидан экспертиза ўтказиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинганлиги, рад қилиш сабаблари тушунтирилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, кооперациянинг 2020 йил 11 сентябрда ўтказилган умумий йиғилишининг 3-сонли баённома қарори билан кооперация раиси И.Хидировни кооперация раҳбари лавозимига тайинлаш, штат бирлигини кооперация раҳбари тасдиқлаш ва низомга (устав) қўшимча ўзгартириш киритиш ҳақида қарори қабул қилинган. Шунингдек, кооперациянинг умумий йиғилишининг 2020 йил 28 октябрдаги 5-сонли қарори билан кооперация аъзолари А.Якубов, М.Ускинов, З.Бабаджанов, К.Кадиров, А.Бекниязов, А.Смаиловларни кооперация аъзолигидан чиқариш, устав фондини 1 400 000 000 сўм этиб белгилаш ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган. Кооперациянинг ушбу қарорларига норози бўлиб, даъвогарлар кооперациянинг 2020 йил 11 сентябрдаги умумий йиғилишининг 3-сонли баённома қарори ва 2020 йил 28 октябрдаги 5-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, кооперациянинг уставига ўзгартириш киритиш, таъсисчилар сафига киритиш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Судлар даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида асоссиз хулосага келган. Чунки, судлар даъвони қисман қаноатлантириш асосларининг бири сифатида “NUKUS NODAVLAT SUD EKSPERTIZASI” МЧЖ томонидан ўтказилган техник криминалистик экспертизаси натижаси бўйича берилган 2021 йил 25 январдаги эксперт хулосасида 2020 йил 11 сентябрдаги 3-сонли баённоманинг биринчи ва иккинчи варақлари бошқа файл (форматда), учинчи варағи эса бошқа файлда ёзилганлиги қайд этилганлиги важларига асосланган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида” 2021 йил 28 августдаги қарорида кооперациянинг 2020 йил 11 сентябрда ўтказилган умумий йиғилишининг 3-сонли баённома қарори сохталаштирилган деб ҳисоблаш мумкин эмаслиги қайд этилган. Қолаверса, кооперациянинг 2020 йил 11 сентябрда ўтказилган умумий йиғилиши ўтказилишида даъвогарлар иштироки таъминланган, “Кооперация тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талаблари ва кооперациянинг уставида белгиланган талаблар бузилганлиги ўз тасдиғини топмаган. Бироқ, кооперациянинг 2020 йил 11 сентябрда ўтказилган умумий йиғилиши баённома қарорида назарда тутилган ўзгаришлар 2020 йил 28 октябргача қайта давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомининг 21-бандига асосан Ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ рўйхат бўйича рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мажбурий қайта рўйхатдан ўтказилади. Уставга киритилган мазкур ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги кооперациянинг 2020 йил 11 сентябрда ўтказилган умумий йиғилиши баённома қарорини ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлмайди, шу билан бирга иштирокчиларни кооперациядан чиқаришга ҳам асос бўлмайди. Шу сабабли даъвогарларнинг кооперациянинг 2020 йил 11 сентябрда жавобгарнинг умумий йиғилишининг 3-сонли баённома қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби асоссиз бўлиб, қаноатлантириш рад қилиниши лозим. Шунингдек, кооперация аъзолари Смайлов Атабек Матниязовичнинг аъзолик бадали 200 000 000 сўм ва Ускинов Муминжон Артикбаевичнинг аъзолик бадали 200 000 000 сўмлик қурилиш материаллари билан шакллантирилганлиги ҳақида 2020 йил 20 мартда маълумотнома берилган. Мазкур маълумотнома билан даъвогарларнинг кооперацияга ўз улушларини қўшганлиги ҳолати ўз тасдиғини топади. Шу билан бирга кооперациянинг 2020 йил 28 октябрдаги умумий йиғилишида даъвогарлар иштироки таъминланмаган, кооперациянинг 13 та аъзосининг фақат 7 таси иштирок қилган. Натижада ушбу умумий йиғилиш ўтказиш вақтида амалда бўлган ва давлат рўйхатидан ўтказилган Кооперация уставининг 5.1-бандида назарда тутилган даъвогарларнинг кооперация фаолияти ва унинг ишларини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқлари бузилган. Қайд этилган ҳолатларга кўра, кооперациянинг умумий йиғилишининг 2020 йил 28 октябрдаги 5-сонли қарорини қабул қилишда “Кооперация тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ва кооперациянинг уставида белгиланган талаблари ва даъвогарларнинг ҳуқуқлари бузилган. “Кооперация тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасининг 4-бандига асосан кооператив аъзоси уставда назарда тутилган ҳолларда кооперативнинг умумий йиғилишининг қарорига асосан кооперативдан чиқарилиши мумкин ва кооператив аъзолигидан чиқарилиши устидан судга шикоят қилиши мумкин. Шунингдек, кооперация уставининг 4.7-бандига асосан кооперация аъзоси Низомда назарда тутилган ҳолларда Кооперациянинг умумий йиғилиши қарорига биноан Кооперациядан чиқарилиши мумкин. Уставнинг 4.8-бандига асосан кооперация аъзолигидан чиқарилганлик устидан судга шикоят қилиши мумкин. Шу сабабли даъвогарларнинг кооперациянинг 2020 йил 28 октябрдаги 5-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, қаноатлантирилиши лозим. Даъвогарлар биринчи инстанция судида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар кооперациянинг уставига ўзгартириш киритиш, таъсисчилар сафига киритиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабларидан воз кечганлиги сабабли, ушбу даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилиши лозим. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган бўлса ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу Кодекс 301-моддасининг 2-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга, 4-бандига асосан ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 мартдаги қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогарларнинг кооперациянинг 2020 йил 28 октябрдаги 5-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни, кооперациянинг 2020 йил 28 октябрдаги 5-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни, даъвогарларнинг кооперациянинг 2020 йил 11 сентябрда жавобгарнинг умумий йиғилишининг 3сонли баённома қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогарлар кооперациянинг уставига ўзгартириш киритиш ва таъсисчилар сафига киритиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш юритишдан тугатишни, қаноатлантириш рад қилинган даъво талаби бўйича биринчи инстанция суди учун тўланган 2 230 000 сўм давлат божини даъвогарлар зиммасида қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция ва кассация инстанцияси учун тўланган 4 460 000 сўм давлат божи суммасидан даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича биринчи инстанция суди учун тўланган 2 230 000 сўм давлат божини чегириб, даъвогарларнинг ҳар биридан жавобгар фойдасига 1 115 000 сўм давлат божи ундиришни, тўланган почта харажатларини тарафлар зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ даъвогарлардан ҳар биридан 37 500 сўм суд харажатларини даъвогарлардан ундиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, ИПКнинг 343-моддасига асосан Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақаси бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 мартдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогарлар Смайлов Атабек Матниязович ва Ускинов Муминжон Артикбаевичларнинг “Қорақалпоғистон” кишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариш кооперациясининг 2020 йил 28 октябрдаги 5-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. “Қорақалпоғистон” кишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариш кооперациясининг 2020 йил 28 октябрдаги 5-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилсин. Даъвогарлар Смайлов Атабек Матниязович ва Ускинов Муминжон Артикбаевичларнинг “Қорақалпоғистон” кишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариш кооперациясининг 2020 йил 11 сентябрдаги умумий йиғилишининг 3-сонли баённома қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогарлар Смайлов Атабек Матниязович ва Ускинов Муминжон Артикбаевичларнинг “Қорақалпоғистон” кишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариш кооперациясининг уставига ўзгартириш киритиш ва таъсисчилар сафига киритиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш юритишдан тугатилсин. “Қорақалпоғистон” кишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариш кооперациясининг фойдасига Смайлов Атабек Матниязовичдан 1 115 000 сўм, Ускинов Муминжондан 1 115 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ Смайлов Атабек Матниязовичдан 37 500 сўм, Ускинов Муминжондан 37 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ижро варақлари берилсин. Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Убайдуллаев ҳайъат аъзолари: С.Рахмонов Т.Аннаева