Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-3-1008-2503/121 Дата решения 24.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим Суд Алмазарский районный суд по уголовным делам Судья Турғунов Алишер Аброр ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 366189 Claim ID 2749715 PDF Hash fc1c82f21cc26571... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил 24 февраль куни, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи А.Турғунов, судья ёрдамчиси А.Анваржоновнинг котиблигида, Олмазор туман прокурори катта ёрдамчиси Ж.Кадиров, «BUSINESS ADVISOR» адвокатлик бюроси адвокати Қ.Мехмоновнинг иштирокида, Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси бошлиғининг бемор Орипов Ғайратжон Абдухамид ўғлига нисбатан қўлланилган мажбурий даволаш чорасини узайтириш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг 2023 йил 3 март кунги ажримига кўра Орипов Ғайратжон Абдухамид ўғлига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурий чораси қўлланилган бўлиб, у Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасига мажбурий даволанишга юборилган. Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси врачлар комиссиясининг 2025 йил 25 январь кунги 82-сонли хулосасига кўра, Орипов Ғайратжон Абдухамид ўғлининг соғлиғи яхшиланмаганлиги, унда руҳий касаллик аломатлари кузатилаётганлиги қайд этилган. Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси бош шифокори томонидан бемор Ғ.Ориповга нисбатан муқаддам қўлланилган тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чорасини узайтириш тўғрисида илтимоснома киритилган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, прокурор ёрдамчисининг хулосасини, адвокатнинг хулосада сўралган ҳолатни қаноатлантиришни сўраб берган фикрини тинглаб, илтимосномани қаноатлантиришни ва бемор Ғ.Ориповга нисбатан мажбурий даволаш чораси муддатини узайтиришни лозим топади. Юқоридагиларга биноан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 541, 580моддаларига асосан, суд АЖРИМ Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси бошлиғининг илтимосномаси қаноатлантирилсин. Орипов Ғайратжон Абдухамид ўғлига нисбатан қўлланилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси муддати узайтирилсин. Ажрим ижроси Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси зиммасига юклатилсин. Ажримдан норози томонлар ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ажрим қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидирлар. Раистик қилувчи: Аслига тўғри. 1-3-1008-2503/121 Қ И Л А Д И: (имзо) А.Турғунов