← Назад
Решение #852646 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| арсозлик кодекси | 17 | — | code_article | |
| ФКнинг | 670 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ВЕРХОВНЫЙ СУД
OLIY SUDI
100186, Toshkent,
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 1
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Tel: (99871) 239-02-07, fax: 239-02-13
www.oliysud.uz
1001861, г.Ташкент,
ул.Абдулла Кодирий, дом 1
ҚАРОР
2022 йил 10 июнь
4-1001-2113/48860-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья К.Давлетованинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
А.Абдуллаев, Р.Ҳайдаровдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида,
“New life insurance” масъулияти чекланган жамияти вакиллари З.Муродов
(2022 йил 25 майда берилган 26-сонли ишончнома асосида), А.Абдусаматов
(2022 йил 31 майда берилган 27-сонли ишончнома асосида), Ш.Шукуруллаев
(2021 йил 20 декабрда берилган 97/2021-сонли ишончнома асосида), С.Рзаева
(2021 йил 20 декабрда берилган 96/2021-сонли ишончнома асосида),
“Perspektiva stroy invest” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Угур
Акин (раҳбар), Д.Ахматов, Э.Нажмиддинов (2022 йил 13 январдаги
ишончнома асосида), Ш.Нишанбаев (2022 йил 10 июнда берилган 191-сонли
ишончнома), У.Мухаммадиев (2022 йил 10 июндаги 192-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармасининг “New life insurance” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида “Perspektiva stroy invest” масъулияти чекланган жамият
ҳисобидан 17 538 137 034,50 сўм пул маблағлари ундириш, ундирувни гаров
мулкига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда “Perspektiva stroy invest”
масъулияти чекланган жамиятининг “New life insurance” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 8 980 909 534,7 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
7 апрелдаги қарори устидан “New life insurance” масъулияти чекланган
жамиятининг ва “Perspektiva stroy invest” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикоятини Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси “New life insurance” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Тошкент туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Perspektiva stroy
invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 17 538 137 034,50 сўм пул маблағларини (жумладан,
4 582 915 843,50 сўм асосий қарз, 7 650 000 000 сўм пеня, 1 905 221 191 сўм
фоиз харажат сифатида, 3 400 000 000 сўм кафолат суммаси) ундириш,
ундирувни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси,
23-уй, 19-хонадон манзилида жойлашган (умумий майдони 146,74 кв.м.,
фойдали майдони 92,62 кв.м бўлган) гаров мулкига қаратишни сўраган.
Ўз навбатида жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, даъвогар ҳисобидан 8 980 909 534,7 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Низо бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар Палата даъвогар
манфаатида даъво талаби миқдорини ошириш тўғрисида судга қўшимча
ариза киритиб, жавобгардан 18 388 137 034,50 сўм пул маблағлари
(жумладан, 4 582 915 843,50 сўм асосий қарз, 8 500 000 000 сўм жарима,
1 905 221 191 сўм фоиз харажат сифатида, объект ўз вақтида
топширилмаганлиги сабабли 3 400 000 000 сўм кафолат суммаси)ни
ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори
билан Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво талаби ҳамда
жавобгарнинг қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар
ҳисобидан жавобгар фойдасига 4 741 144 030,2 сўм қарздорлик ундирилган.
Даъвогардан 462 585 621,29 сўм, жавобгардан 84 795 310,09 сўм давлат божи
республика бюджетига ундирилган. Дастлабки даъво ва қарши даъво
талабининг қолган қисмларини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 7 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация шикояти билан
мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарнинг қарши даъво аризасини
тўлиқ рад этишни сўраган.
Жавобгар ҳам кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда суд
қарорларини ўзгартириб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ рад этишни,
жавобгарнинг қарши даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари судга ариза билан мурожаат қилиб,
даъво талабининг ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги
талабидан воз кечишини билдириб, кассация шикоятини қолган қисмини
тўлиқ қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни, жавобгарнинг қарши даъво аризасини тўлиқ
рад этишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъвогарнинг даъво талабининг
ундирувни гаровга қаратиш тўғрисидаги талабидан воз кечиш ҳақидаги
аризасига нисбатан эътироз билдиришмади, даъвогарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни тўлиқ рад этиб, жавобгарнинг кассация
шикояти бўйича суд қарорларини ўзгартириб, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, жавобгарнинг қарши даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвонинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги талаби бўйича иш
юритишни тугатишни, даъвогарнинг кассация шикоятни қисман
қаноатлантиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини
қисман қаноатлантириш, жавобгарнинг қарши даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим
топади.
Даъвогар даъво аризасида ундирувни Тошкент шаҳар, Яшнобод
тумани, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 23-уй, 19-хонадон манзилида жойлашган
(умумий майдони 146,74 кв.м., фойдали майдони 92,62 кв.м бўлган) гаров
мулкига қаратишни сўраган.
Ишни кўриш жараёнида даъвогар вакили судга ариза билан мурожаат
қилиб, даъво талабининг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги
талабидан воз кечишини билдиришди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг даъво талабидан қисман воз кечиш
ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилди ва даъво талабининг
ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 666-моддасининг биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати
шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа
қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига
ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва
келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида қурилиш монтаж, реконструкция ва капитал
таъмирлаш бўйича комплекс ишларини амалга ошириш тўғрисида 2018 йил
24 апрелда 17/04-сонли пудрат шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар Тошкент шаҳар, Миробод
тумани, Т.Шевченко кўчаси, 21-а уйда жойлашган бинода қурилиш монтаж,
капитал ва қайта таъмирлаш ишларини бажариши лозим бўлган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, бош пудратчи шартнома шартларига
кўра, ўзининг кучи ва ускунаси, шунингдек, ўзининг материали ёки
буюртмачининг матералидан фойдаланган ҳолда бажариши лозимлиги
белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандига асосан бажарилиши лозим бўлган
ишларнинг тахминий баҳоси 44 550 000 000 сўмни ташкил этиши ва
тарафларнинг ўзаро келишув далолатномасига асосан белгиланиши,
6.3-бандига асосан ишларни бажариш муддати бўнак пули олинган кундан
бошлаб 365 кун этиб белгиланган.
Шартноманинг 3.5-бандига кўра, агар асослантирилган ҳолатлар
мавжуд бўлган тақдирда мазкур шартномага буюртмачи ва бош пудратчи
ўртасида қўшимча келишув расмийлаштирилиши, ушбу ўзгаришлар якуний
ҳисобланиши, агар асослантирилган ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда
барча ишлар қиймати 3.1-бандда кўрсатилган қийматни ташкил этиши
белгиланган.
Кейинчалик, тарафлар ўртасида 10 та қўшимча келишувлар
имзоланган, хусусан,
2018 йил 5 октябрда 1-сонли қўшимча келишувга кўра даъвогар –
“Инвестор”, жавобгар “ЕРСМ-буюртмачи” деб номланиб, жавобгар 2018 йил
24 апрелдаги пудрат шартномасида назарда тутилган объектни тайёр ҳолда
топшириши, дастлабки шартноманинг 2.1-банди янги таҳрирда қабул
қилиниб, унга кўра, жавобгар шартнома шартларига кўра, ўзининг кучи ва
ускунаси, шунингдек, ўзининг материали ёки Инвесторнинг матералидан
фойдаланган ҳолда бажариши лозимлиги белгиланган.
Ушбу
келишувнинг
4-бандига
кўра,
шартнома
қиймати
60 996 471 675,71 сўмни ташкил этиши, бунга буюртмачининг бошқа
харажатлар қиймати ҳам кириши, бажарилган ишларнинг якуний баҳоси
буюртмачининг бошқа харажатлар қиймати киритилган ҳолда экспертиза
хулосаси билан билан аниқланиши, 6.3.-бандига асосан ишларни бажариш
муддати бўнак пули олинган кундан бошлаб 365 кун этиб белгиланган.
Бинонинг умумий майдони 18 674,42 м.кв ни ташкил қилган
2018 йил 12 декабрдаги 2-сонли қўшимча келишувга асосан шартнома
қўшимча 7.1-банд билан тўлдирилиб, шартноманинг молиявий манбаси
сифатида Инвестор маблағлари, жалб қилинган банк кредит маблағлари ва
учинчи шахс томонидан молиялаштирилиши белгиланган.
Мазкур келишувнинг 4-бандида шартнома 7.12-банд билан
тўлдирилиб, унга кўра Инвестор томонидан алоҳида шартномаларга асосан
етказиб берилган, даваль маҳсулотлари, хом ашё ва (конструкциялар) ЕРСМ
пудратчи томонидан олинганидан кейин, ЕРСМ пудратчи ишнинг умумий
миқдоридан ва умумий шартнома қийматидан, уларни етказиб бериш,
ўрнатиш, ишга тушириш ва бошқа миқдори тўғридан-тўғри етказиб бериш
шартномалари шартларида назарда тутилган нарсаларнинг қиймати
миқдорини чегириб (айириб) ташлаш мажбуриятини олган.
2019 йил 15 февралдаги 3-сонли қўшимча келишувга асосан Солиқ
қонунчилигига киритилган ўзгартишларни инобатга олиб, шартноманинг
7.1-бандидаги Инвестор томонидан ЕРСМ пудратчининг аризасига асосан
10 банк куни ичида шартномада бажарилиши лозим бўлган ишларнинг
таҳминий баҳосининг 26,5 фоиз миқдорида, яъни 3 964 770 659 сўм олдиндан
тўлов қилиши кераклиги билан ўзгартирилган.
2019 йил 19 апрелдаги 4-сонли қўшимча келишувга асосан Солиқ
қонунчилигига киритилган ўзгартишларни инобатга олиб, дастлаб ишлаб
чиқилган лойиҳа ҳужжатларига ўзгартиш ва экспертиза хулосаси олиш
зарурияти туғилганлиги муносабати билан тарафлар ўртасида имзоланиб,
унга кўра, шартноманинг 6.3-банди янги таҳририда қабул қилиниб, ишларни
бажариш муддати 2019 йилнинг июль ойи белгиланган, шартноманинг
7.1-банди янги таҳрирда Инвестор томонидан ЕРСМ пудратчининг аризасига
асосан 10 банк куни ичида шартномада бажарилиши лозим бўлган
ишларнинг таҳминий баҳосининг 40 фоиз миқдорида, яъни 8 234 523 676,2
сўм олдиндан тўлов қилиши кераклиги билан ўзгартирилган.
2019 йил 27 августдаги 5-сонли қўшимча келишувга асосан Солиқ
қонунчилигига киритилган ўзгартишларни инобатга олиб, дастлаб ишлаб
чиқилган лойиҳа ҳужжатларига ўзгартиш ва экспертиза хулосасини олиш ва
уни тасдиқлаш зарурияти туғилганлги муносабати билан тарафлар ўртасида
шартномадаги баҳо (нарх) тушунчаси “паушаль” (умумий сумма) термини
билан аталган.
Яъни, “паушаль нарх” – бир марталик тўлов, шартномада унинг
таркибий қисмлари ёки шартларини фарқламасдан қатъий белгиланган
умумий миқдорни белгилаш учун фойдаланилади, инвестор томонидан
тўловни назарда тутади. ЕРСМ пудратчи олдиндан белгиланган миқдорда,
шу жумладан лойиҳа ёки спецификацияда белгиланган иш тугагандан сўнг
барча солиқлар ва ажратмалар қайта кўриб чиқилмайди, инвесторнинг ўзи
кейинчалик лойиҳани амалга ошириш жараёнида унга жиддий
ўзгартиришлар киритган ҳоллар бундан мустасно эканлиги кўрсатилган.
Мазкур қўшимча келишувга асосан шартноманинг 3.1-банди янги
таҳририда қабул қилиниб, унга кўра, шартноманинг паушаль нархи миқдори
75 000 000 000 сўмни, 2.2-банди эса мазкур паушаль баҳога барча солиқ ва
чегирмалар, пудратчининг бошқа харажатлари, буюртмачининг бошқа
харажатлари, Инвесторнинг даваль маҳсулотлари, хом ашё ва ускуналар,
шунингдек, божхона харажатлари, солиқлар, йиғимлар ва чегирмалар
кириши, стандарт нархлардан бошқа, яъни 3-қаватдагидек ностандарт девор
безаклари, бино ичидаги бўлимлар (перегородок), шифт, пол ва 4-этаж
интерьеридаги ускуналар эса пашуаль баҳога кирмаслиги, шартноманинг 6.3банди янги таҳририда ишларни бажариш муддати 2019 йил 31 октябрь деб
белгиланган.
2019 йил 12 ноябрда 6-сонли қўшимча келишувга асосан, назорат
қилувчи ваколатли органлар билан бинонинг муҳандислик тизимидаги
ишларни амалга ошириш учун тўғрисидаги лойиҳа ҳужжатларини кўриб
чиқиш ва келишиш муддати чузилаётганлиги боис, тарафлар ўртасида
шартноманинг 6.3-банди янги таҳририда қабул қилиниб, унга кўра, ишларни
бажариш муддати 2019 йил 25 декабрь деб белгиланган.
2019 йил 25 декабрдаги 7-сонли қўшимча келишувга асосан, бинонинг
ташқи кўриниши (дизайни), қайта тузилиши (перепланировка) қисми
ўзгарганлиги,
бинонинг
4-қавати
учун
ресурсларни
баҳолашни
шакллантириш масаласи кечиктирилаётганлиги муносабати билан тарафлар
ўртасида шартноманинг 3.1-банди ўзгартирилиб, унга кўра, шартноманинг
бир марталик нархи томонлар томонидан жорий нархлардаги ресурс сметаси
ва “Архитектура йўл лойиҳа” МЧЖ томонидан тузилган иш ҳажми
тўғрисидаги баённомага асосан 85 000 000 000 сўм миқдорида белгиланган,
объектнинг тугалланган қурилиши фойдаланишга топширилгандан сўнг,
шартнома қиймати қурилиш жорий нархларда томонлар томонидан мустақил
экспертизанинг ижобий хулосаси бўйича инвестиция лойиҳасининг якуний
қиймати кўрсатилган ҳолда ёпилиши кераклиги кўрсатилиб, объектни
фойдаланишга топшириш муддати 2020 йил 20 май, 2020 йил 1 сентябрдан
бошлаб кечиктирилган мажбурият бўйича пеня ва жарима қўлланиши ҳақида
келишилган.
Шартноманинг 2.2-бандига ўзгартиш киритилиб, унга кўра, паушаль
баҳога барча солиқ ва чегирмалар, пудратчининг бошқа харажатлари,
буюртмачининг бошқа харажатлари, Инвесторнинг даваль маҳсулотлари,
хом ашё ва ускуналар, шунингдек, божхона харажатлари, солиқлар, йиғимлар
ва чегирмалар стандарт нархлардан бошқа, яъни 3-қаватдагидек ностандарт
девор безаклари, бино ичидаги бўлимлар (перегородок), шифт, пол ва 4-этаж
интерьеридаги ускуналар кириши, шунингдек, шартноманинг 7.2-бандига
ўзгартиш киритилиб, ЕРСМ пудратчини жорий молиялаш, унинг аризасига
кўра белгиланиши, бунда ЕРСМ пудратчи барча шартномалар айланмаси,
олди-сотди суб-шартномалари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг рўйхати,
шунингдек, уларнинг жорий нархларини ва шартноманинг 3.1-бандида
кўрсатилган шартноманинг умумий улушини кўрсатиши кераклиги
белгиланган.
Шунингдек, қўшимча келишувнинг 14.3-бандига асосан объект
белгиланган муддатда топширилмаганлиги учун пудратчи инвесторга
10 кунлик муддатда ичида шартноманинг 3.1-бандида белгиланган объект
баҳосининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.
Бундан ташқари, ишлар кечиктириб бажарилган ва фойдаланишга
топширилган муддатига қадар Инвестор томонидан инвесторга қурилиш ва
таъмирлаш учун олинган кредитнинг асосий қарзи ва фоизлари қоплаб
берилиши белгиланган.
2020 йил 9 мартдаги 8-сонли қўшимча келишувга асосан шартноманинг
4.2.1-бандини янги таҳририда “2020 йил 15 мартгача ЕРСМ пудратчи
Инвесторга шартноманинг 7.2-бандида кўрсатилган ҳужжатларни “Иккинчи
босқич транш молиялаштириш” учун топшириши, шартноманинг 7.1-бандига
киритилган ўзгаришга асосан эса Инвестор ЕРСМ пудратчини давал
маҳсулотлари, хом ашё билан биргаликда 75 000 000 000 сўмдан кам
бўлмаган бўнак пули билан таъминлаши лозимлиги белгиланган.
2020 йил 20 майдаги 9-сонли қўшимча келишувга асосан
шартноманинг 3.1-бандига ўзгартиш киритилиб, шартноманинг якуний нархи
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги “Шаҳарсозлик
ҳужжатлари экспертизаси” ДУКнинг 131-сонли йиғма эксперт хулосасига
асосан 2020 йил 18 майда 85 000 000 000 сўмни ташкил этиши ҳақида
тарафлар келишганлиги, 6.3-бандига ўзгартиш киритилиб, барча ишларини
тугатиш муддати 2020 йил 31 август эканлиги, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб
кечиктирилган мажбурият бўйича пеня ва жарима қўлланиши, ушбу
келишувнинг 6-бандига кўра, шартнома 12.5-банди билан тўлдирилиб,
шартноманинг 12.1-бандидаги мажбуриятларни сифатли ва ўз вақтида
бажарилишини кафолати сифатида пудратчи гаров мулки ва якуний
сумманинг 8 фоизи, 6 800 000 000 сўмни инвестор ихтиёрига қолдиришни,
кафолат суммасиннинг 50 фоизи 3 400 000 000 сўмни ташкил этиши, кафолат
суммасининг 50 фоизи пудратчи томонидан мажбуриятлар сифатли ва ўз
вақтида бажарилганда тўланиши, қолган 50 фоиз қисми шартноманинг 12.1бандида кўрсатилган кафолат муддати тугаганидан сўнг, агар кафолат
муддати давомида нуқсонлар ва камчиликлар аниқланган тақдирда пудратчи
уларни кафолат суммаси ҳисобидан бартараф этиши лозимлиги белгиланган.
2020 йил 6 октябрдаги 10-сонли қўшимча келишувга асосан
шартноманинг 6.3-бандига ўзгартиш киритилиб, ишларни бажариш ва
объектни фойдаланишга топшириш муддати 2020 йил 15 ноябрь этиб
белгиланган.
Шунингдек, ушбу келишувнинг 8-бандида қолдиқ ишларни бажариш
ва хизматлар кўрсатиш учун жавобгарнинг тўғридан-тўғри шартнома
тузиши, жавобгарнинг субпудратчилар олдида вужудга келадиган қарзини
қоплаш учун даъвогар жавобгарнинг ҳисобварағига 3 000 000 000 сўм
ўтказиши, агар объект баҳоси пудрат шартномасига 7-сонли қўшимча
келишувда белгиланган қийматдан ошса, 3 000 000 000 сўм инвесторнинг
пудратчи олдидаги кредитор қарздорлиги ҳисобланиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, дастлаб тарафлар ўртасида
тузилган шартноманинг 3.1-бандига кўра бажариладиган ишларнинг
тахминий баҳоси 44 550 000 000 сўмни ташкил қилган, 1-сонли қўшимча
келишувга кўра, жавобгар ўз зиммасига техник буюртмачи ва бош пудратчи
вазифаларини ўз зиммасига олиб, объектни тайёр ҳолда топширишга
келишилган ва шартноманинг 3.1-бандига ўзгартириш уиритилиб,
бажариладиган ишларнинг тахминий баҳоси 60 996 471 675,71 сўмни ташкил
қилган.
ФК 636-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, пудратчи, қоида
тариқасида, қатъий баҳо (қатъий смета)ни оширишни, буюртмачи эса уни
камайтиришни талаб қилишга, шу жумладан бажарилиши керак бўлган
ишнинг тўла ҳажмини ёки бунинг учун зарур харажатларни пудрат
шартномаси тузилаётган пайтда назарда тутиш имконияти бўлмаган
ҳолларда ҳам, ҳақли эмас.
7-сонли қўшимча келишувга асосан тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 3.1-банди ўзгартирилиб, шартноманинг паушаль қиймати
85 000 000 000 сўмни ташкил этиши, бу нарх ичига қўшилган қиймат солиғи,
пудратчининг бошқа харажатлари, суҳурта билан бирга, Буюртмачининг
бошқа харажатлари нархи, даваль материалларнинг нархи, Инвесторнинг
асбоб-ускуналари, божхона харажатлари кирган. Қурилиши тугалланган
объектнинг фойдаланишга топширилгандан сўнг, шартнома қиймати
қурилиш жорий нархларда томонлар томонидан мустақил экспертизанинг
ижобий хулосаси бўйича инвестиция лойиҳасининг якуний қиймати
кўрсатилган ҳолда ёпилишига келишилган.
9-сонли қўшимча келишувга асосан тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 3.1-банди ўзгартирилиб, шартноманинг қатъий баҳоси
85 000 000 000 сўмни ташкил этиши, бу нарх ичига объектни қурилиши учун
Инвестор томонидан етказиб берилган товар ва ускуналар бўйича юзага
келган қўшилган қиймат солиғидан ташқари, барча солиқ ва ажратмалар,
Пудратчининг бошқа харажатлари, Буюртмачининг бошқа харажатлари
нархи, даваль материалларнинг нархи, Инвесторнинг асбоб-ускуналари,
божхона харажатлари кирган.
2020 йил 6 октябрдаги 10-сонли қўшимча келишув шартларидан келиб
чиқиб, қурилиш ишлари бўйича амалга оширилган тўловлар
91 238 866 242,68 сўмни ташкил қилган. Шундан даъвогар томонидан
жавобгарга 86 064 132 441,3 сўмлик қурилиш материаллари ва пул
маблағлари
учун
тўловлар
амалга
оширилган,
жавобгарнинг
субпудратчилари билан тузилган уч тарафлама шартномалар бўйича
5 174 000 000 cўм тўловлар амалга оширилган.
Даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил
6 октябрдаги 10-сонли қўшимча келишувга асосан жавобгарга
3 000 000 000 сўм пул маблағларини тўлаб берганлиги, агар бажарилган
ишлар баҳоси 85 000 000 000 сўмдан ошса, 3 000 000 000 сўм жавобгарнинг
даъвогар олдидаги кредитор қарздорлиги сифатида баҳоланиши, 2020 йил
18 октябрдаги назорат ўлчови натижасида аниқланган 1 239 765 504,5 сўм
қийматидаги нуқсонли ишлар харажати ва 343 150 339 сўм жами
4 582 915 843,50 сўм ундиришни сўраган.
Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда даъво талабининг жавобгарнинг
субпудратчиларига тўлаб берилган 3 000 000 000 сўм пул маблағларини
ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, тарафлар
ўртасида тузилган 2020 йил 6 октябрдаги 10-сонли қўшимча келишув
шартларига кўра, объект баҳоси пудрат шартномасига 7-сонли қўшимча
келишувда белгиланган қийматдан ошса, 3 000 000 000 сўм инвесторнинг
пудратчи олдидаги кредитор қарздорлиги ҳисобланиши белгиланган.
Шунингдек, даъвогарнинг назорат ўлчови натижасида аниқланган
1 239 765 504,5 сўм қийматидаги нуқсонли ишлар харажатини ундириш
ҳақидаги талаби ҳам асосли бўлиб, ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогарнинг
2021 йил 10 сентябрдаги 01/405-сонли хати билан 1 239 765 504,5 сўм сўм
нуқсонли ишларни бартараф қилиш учун сарфланган. Даъвонинг жавобгардан
343 150 339 сўм ундириш ҳақидаги талаби эса даъвогар томонидан тегишли
ҳужжатлар билан исботлаб берилмаган.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг жавобгардан 4 239 765 504 сўм асосий
қарз сифатида кўрсатган даъво талабининг 4 239 765 504,5 сўм қисмини
қаноатлантиришни, даъвонинг 343 150 339 сўм қисми ҳужжатлар асосида
исботлаб берилмаганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Даъвогар дастлаб даъво аризасида жавобгардан тарафлар ўртасида
тузилган 10-сонли қўшимча келишувнинг 3-бандига асосан 7 650 000 000 сўм
пеня ундиришни сўраган. Кейинчалик даъво талабига ўзгартириш киритиб,
қурилиши тугалланган объектни эксплуатацияга топшириш муддатини
кечиктирганлиги учун 8 500 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг қатъий суммаси 85 000 000 000 сўмда белгиланганлиги, бироқ
жавобгар томонидан бажарилган ишлар шартномада белгиланган муддатда
топширилмаганлиги, 7-сонли қўшимча келишувнинг 14.3-бандига асосан
объектни эксплуатацияга топширишда шартномада кўрсатилган барча
турдаги ишларнинг ўз вақтида тугатиш ва топшириш муддати бузилганда
ЕРСМ-пудратчи Инвесторга шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган паушаль
нархнинг 10 фоизи миқдорида 10 кунлик муддат ичида бир марталик жарима
тўлаш белгиланганлиги сабабли 8 500 000 000 (85 000 000 000 х 10 %) сўм
жарима ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди ФКнинг ушбу нормаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 11-бандида берилган
тушунтиришларга асосланиб, ундирилиши сўралган жарима суммасини рад
этиш ҳақида барвақт хулосага келган.
Жавобгарнинг даъво талабининг жарима ундириш қисми асоссиз
эканлиги, тарафлар ўртасида 10-сонли қўшимча келишув тузилганидан кейин
ҳам объект топширилгунига қадар даъвогар томонидан даваль материаллар
кечикиб етказиб берилганлиги важи асоссиздир. Чунки, тарафлар ўртасида
тузилган 7-сонли қўшимча келишув шартномасининг 14.3-бандида объект
белгиланган
муддатда
эксплутацияга
топширилмаганда
шартнома
қийматининг 10 фоизи миқдорида бир марталик жарима тўлаши аниқ қилиб
белгиланган. Яъни, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси объект
топширилиши кечиктирилганлиги учун 10 фоиз миқдорида неустойка
тўлашда ифодаланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Судлов ҳайъҳати юқорида кўрсатилганларни инобатга олиб,
даъвогарнинг жавобгардан 8 500 000 000 сўм жарима ундириш ҳақидаги
талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига
3 000 000 000 сўм жарима ундиришни лозим топди.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг объектни эксплуатацияга топшириш
муддатини кечиктирганлиги учун жавобгардан кредитнинг асосий суммаси
ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашда қилинган 1 905 221 191,00 сўм фоиз
харажатни ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади. Чунки, даъвогар банкдан олган кредит маблағларини айнан тарафлар
ўртасида тузилган шартнома бўйича сарфлаганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни судга тақдим қила олмади.
Даъвогар жавобгардан объектни ўз вақтида топширмаганлиги учун
3 400 000 000 сўм кафолат суммасини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг кафолат суммаси ундириш
ҳақидаги талабини даъвогарга етказилган зарар сифатида баҳолаб, ушбу
талабни қаноатлантиришни рад этган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли Қарорининг
14-бандида агар қурилиш пудрати шартномасида бажарилган иш ҳақининг
бир қисмини кафолат муддати тугаганидан кейин тўлаб берилиши назарда
тутилган бўлса, пудратчи ушбу муддат тугагунга қадар бажарилган иш
ҳақини тўлиқ ҳажмда тўлаб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслиги
ҳақида тушунтириш берилган.
ФК 682-моддасининг биринчи қисмига асосан агар қурилиш пудрати
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи қурилиш
объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларга
эришишини ва объектни кафолат муддати давомида шартномага мувофиқ
ҳолда ишлатиш мумкинлигини кафолатлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган 9-сонли қўшимча келишувнинг 6-бандига
кўра, шартнома 12.5-банди билан тўлдирилиб, шартноманинг 12.1-бандидаги
мажбуриятларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини кафолати сифатида
пудратчи гаров мулки ва якуний сумманинг 8 фоизи, 6 800 000 000 сўмни
инвестор ихтиёрига қолдиришни, кафолат суммасиннинг 50 фоизи
3 400 000 000 сўмни ташкил этиши, кафолат суммасининг 50 фоизи пудратчи
томонидан мажбуриятлар сифатли ва ўз вақтида бажарилганда тўланиши,
қолган 50 фоиз қисми шартноманинг 12.1-бандида кўрсатилган кафолат
муддати тугаганидан сўнг, агар кафолат муддати давомида нуқсонлар ва
камчиликлар аниқланган тақдирда пудратчи уларни кафолат суммаси
ҳисобидан бартараф этиши, кафолат муддати 12 (ўн икки) ой деб
белгиланган.
Судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1бандида кўрсатилган сумма жавобгарга тўлиқ тўлаб берилганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 3 400 000 000 сўм кафолат
суммасини ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Юқорида кўрсатилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, яъни
4 239 765 504,5 cўм асосий қарз, 3 000 000 000 сўм жарима, 3 400 000 000 сўм
кафолат суммасини қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.ё
Жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Махсус
назорат инжиниринг” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йил
18 октябрда ўтказилган назорат ўлчови натижасига кўра, объект бўйича
амалга оширилган қурилиш монтаж ва реконструкция ишлари учун
95 045 041 976 сўм маблағ сарфланганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга
86 064 132 441,3 сўм қурилиш материаллари ва пул маблағлари ўтказиб
берилганлиги, шундан 18 934 647 168,3 сўмлик қурилиш материаллари ва
67 129 485 273 сўм пул маблағлари ташкил қилишини кўрсатиб, ўртадаги
фарқ 8 980 909 534,7 сўм қарздорликни ундириб беришни сўраган.
Биринчи инстанция суди жавобгарнинг қарши даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришда қарши даъво талабидаги 8 980 909 534,7 сўмдан
(95 045 041 976 сўм - 86 064 132 441,3 сўм) даъвогар томонидан жавобгарнинг
субпудратчиларига ўтказиб берилган 3 000 000 000 сўм ва назорат ўлвочи
ўтказиш натижасида аниқланган нуқсон ва камчиликлар қиймати
1 239 765 504,5 сўм, жами 4 239 765 504 сўмни чегириб ташлаб, ушбу
суммани жавобгардан даъвогар фойдасига ундирган ҳолда, тарфлар
ўртасидаги қарздорликни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш йўли билан даъвогардан
жавобгар фойдасига бажарилган ишлар учун тўланмаган тўлов сифатида
4 741 144 030,2 сўм (8 980 909 534,7 сўм - 4 239 765 504 сўм) пул
маблағларини ундириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Тарафлар ўртасида имзоланган 2018 йил 24 апрелдаги 17/04-сонли
қурилиш монтаж, реконструкция ва капитал таъмирлаш бўйича комплекс
ишларини амалга ошириш тўғрисидаги пудрат шартномасига асосан
жавобгар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси, 21-а уйда
жойлашган бинони қурилиш монтаж, капитал ва қайта таъмирлаш ишларини
бажариши, ўзининг кучи ва ускунаси, шунингдек, ўзининг материали ёки
буюртмачининг матералидан фойдаланган ҳолда бажариши, даъвогар эса
шартномада келишилган нархни тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 5-сонли қўшимча келишувда паушаль
нархга тариф берилган бўлиб, “паушаль нарх” – бир марталик тўлов,
шартномада унинг таркибий қисмлари ёки шартларини фарқламасдан қатъий
белгиланган умумий миқдорни белгилаш учун фойдаланилиши, инвестор
томонидан тўловни назарда тутиши, ЕРСМ пудратчи олдиндан белгиланган
миқдорда, шу жумладан лойиҳа ёки спецификацияда белгиланган иш
тугагандан сўнг барча солиқлар ва ажратмалар қайта кўриб чиқилмаслиги,
инвесторнинг ўзи кейинчалик лойиҳани амалга ошириш жараёнида унга
жиддий ўзгартиришлар киритган ҳоллар бундан мустасно эканлиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси 17-моддасининг
бешинчи қисмига кўра, пудратчилар қурилишнинг пировард натижалари ва
пудрат шартномасида белгиланган мажбуриятларга мувофиқ шартнома
нархига риоя этилиши учун жавобгар бўлади.
ФКнинг 670-моддасига кўра, пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ
бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа
талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга
ошириши шарт.
Тарафлар ўртасида тузилган 7 ва 9-сонли қўшимча келишувда,
шартноманинг 3.1-банди ўзгартирилиб, унга кўра, шартноманинг бир
марталик тўлов нархи 85 000 000 000 сўм миқдорида белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 7-сонли қўшимча келишувга
асосан, объектнинг тугалланган қурилиши фойдаланишга топширилгандан
сўнг, шартнома қиймати қурилиш жорий нархларда томонлар томонидан
мустақил экспертизанинг ижобий хулосаси бўйича инвестиция лойиҳасининг
якуний қиймати кўрсатилган ҳолда ёпилиши кераклиги кўрсатилган.
2021 йил 18 октябрда “Махсус назорат инжиниринг” масъулияти
чекланган жамияти томонидан ўтказилган назорат ўлчови хулосасига кўра,
тарафлар ўртасида тузилган 7 ва 9-сонли қўшимча келишувларда, Инвестор
ЕРСМ-пудратчининг тўлиқ ҳажмдаги ишлар ва хизматларини қатъий
белгиланган, якуний суммада молиялаштириш мажбуриятини ўз зиммасига
олиши, қурилишнинг умумий қиймати 85 000 000 000 сўм, шу жумладан,
буюртмачининг, пудратчининг бошқа харажатлари ва материал, хом-ашё ва
ускуналарнинг нархи кирган.
Судлов
ҳайъати
тарафлар
ўртасида
тузилган
шартнома
мажбуриятларидан келиб чиқиб, шартнома суммаси қатъий белгиланганлиги,
даъвогар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилганлиги, “Махсус назорат
инжиниринг” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилган назорат
ўлчови юзасидан жавобгар томонидан ҳисобланган 8 980 909 534,7 сўм
қарздорлик суммаси қарши даъво талабини қаноатлантириш учун асос бўла
олмаслигини инобатга олиб, жавобгарнинг қарши даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш
учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда қуйи инстанция судлари томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ аниқланмасдан, моддий ҳуқуқ нормалари бузилган ва нотўғри
қўлланилган ҳолда қарорлар қабул қилинган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорлари бекор қилишни,
даъвонинг ундирувни гаров мулкига қаратиш талаби бўйича иш юритишни
тугатишни, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилиниши, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 239 765 504,5 cўм асосий қарз,
3 000 000 000 сўм жарима, 3 400 000 000 сўм кафолат суммаси,
141 357 948,8 сўм давлат божи ва 64 800 сўм почта харажатлари, жами
10 781 188 253,3 сўм ундиришни, жавобгарнинг қарши даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари даъвонинг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб равишда, яъни даъвогарнинг рад этилган даъво талаби
қисми бўйича 89 934 861,2 сўм ўз зиммасида қолдирилади, жавобгардан
дастлабки даъвонинг қаноатлантирилган қисми ва қарши даъво аризаси
бўйича Республика бюджетига 863 469 052,76 сўм давлат божи ундирилиши
лозим. Ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатлари жавобгар зиммасида
қолдирилади.
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд
ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад
этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса
ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми
ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор
қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган.
Суд ҳужжатлари бекор қилиниши муносабати билан ушбу суд
қарорлари асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор
қилинади.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 157, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 7 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
“New life insurance” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Жавобгар “Perspektiva stroy invest” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “New life insurance” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 4 239 765 504,5 cўм асосий қарз, 3 000 000 000 сўм жарима,
3 400 000 000 сўм кафолат суммаси, 141 357 948,8 сўм давлат божи ва
64 800 сўм почта харажатлари, жами 10 781 188 253,3 сўм ундирилсин.
Даъво талабининг ундирувни гаров мулкига қаратиш қисми бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Даъво талабининг қолган қисми ва “Perspektiva stroy invest” масъулияти
чекланган жамиятининг қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилсин.
“Perspektiva stroy invest” масъулияти чекланган жамиятидан дастлабки
ва қарши даъво аризаси бўйича Республика бюджетига 863 469 052,76 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 7 апрелдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
14
Раислик қилувчи
К.Давлетова
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев