← Назад
Решение #853301 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси МЖтК | 22725 | — | law | |
| нинг | 73 | — | law | |
| нинг | 313 | — | law | |
| чунки БК | 302 | — | law | |
| БКнинг | 201 | — | law | |
| БКнинг | 190 | — | law | |
| БКнинг | 302 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 318 | — | code_article | |
| БК | 302 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 182 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 22725 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 22725 | 1 | law | |
| БК | 313 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 157 | — | law | |
| чунки ИПК | 73 | — | law | |
| Жавобгарнинг БК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р
2022 йил 9 июнь
4-2101-2102/2360-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов
ва
И.Таджиевдан
иборат
таркибда,
З.Қодировнинг
котиблигида,
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Навоий вилоят судининг ходими Б.Буриев, даъвогар вакиллари – даъвогар
вакиллари – катта инспекторлар А.Қаххорова ва Ж.Каримов (2022 йил
7 июндаги 20/8-22-2187-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – ҳуқуқшунос
А.Зойиров (2022 йил 11 мартдаги 31-АП-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Навоий
вилояти бўйича бошқармасининг жавобгар “AKFA Extrusions” масъулияти
чекланган жамиятидан 149 017 010,18 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Навоий вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 мартдаги қарори устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг Иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъати
жойлашган
бинода
бўлиб
ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Хитой давлатининг “Tianjin Eternal Honesty International Trade Co.,Ltd”
компанияси ва “National Plast”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2020 йил 7 июлда тузилган TN0707/2020-сонли шартномага асосан 2020 йил
28 декабрдаги 2020111ОАLU05-сонли инвойс билан МЧЖ номига 12 дона “Фольга
из алюминиевых сплавов для производства дистанционных рамок, Марки 3003Н19”
товарлари олиб келинган ва жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга
асосан товарларга божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулидан фойдаланиб,
12012/02.03.2021/0000668-сонли
божхона
юк
декларацияси
(БЮД)
расмийлаштирилган ва товарлар “Эркин мумомалага чиқариш” (ИМ-40) божхона
режимига чиқарилган.
“National Plast” масъулияти чекланган жамияти 2021 йил 1 апрель куни
“Green Line Profil” масъулияти чекланган жамиятига бирлаштирилган.
Шунингдек, 2021 йил 5 апрель куни “Green Line Profil” масъулияти чекланган
жамияти “Akfa Extrusions” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) деб қайта номланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилояти
бўйича бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 149 017 010,18 сўм божхона
тўловларини ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида БЮД расмийлаштиришда Хитой
давлатининг 460620210061051358-сонли экспорт декларацияси бошқа постларда
дубликат тарзида фойдаланганлиги, Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 2021 йил
13 августдаги 259-сонли “Ҳужжатларни техникавий экспертиза” хулосасига асосан
Хитой давлатининг экспорт декларациясидаги матнлар оқ-қора лазерли принтерда
чоп этилган бўлиб, муҳр ва штамп излари асл муҳр клишеси билан эмас, бошқа
ҳужжатдан нусха кўчириб олиш йўли билан томчи-пурковчи рангли принтерда чоп
этилганлиги аниқланганлиги, эксперт хулосасининг тадқиқот қисмида экспорт
декларациясининг ксеронусхадаги (электрон) муҳр излари бошқа ҳужжатдан
кўчириб олиниб жойлаштирилганлиги ва нусха кўчирилганлиги, асл нусха
ва ксеронусхасидаги муҳр ва штамп излари жойлашуви жиҳатдан ҳам айнан бир
хилликни ташкил қилмаслиги, ҳужжатдаги иккинчи айлана шаклидаги муҳр изи
билан ксеронусхадаги айланма шаклидаги муҳр изи айнан бир хил эмаслиги,
бошқа-бошқа муҳр излари ҳисобланиши қайд қилинганлиги, мазкур ҳолат юзасидан
божхона бошқармаси инспектор-суриштирувчиси томонидан Ўзбекистон
Республикаси МЖтК 22725-моддасининг биринчи қисми билан маъмурий иш
қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш учун судга юборилганлиги, Жиноят ишлари бўйича
Кармана туман судининг 2021 йил 18 октябрдаги қарори билан декларант маъмурий
жавобгарликка тортилганлигини кўрсатган.
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 24 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
бекор қилинган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан
норози бўлиб, уни устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган.
Шикоятда даъвогарнинг даъво аризасида “Ўзбекистон Республикаси божхона
ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича
Йўриқнома (бундан буён матнда 390-сонли Йўриқнома деб юритилади)нинг
3-бандига кўра, товарнинг божхона қиймати 1-усул билан аниқлаш талаблари
асосида 149 017 010,18 сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган” деб
кўрсатилганлиги, даъвогар суд муҳокамасида даъвонинг асосида 1-усул эмас,
6-усулда ҳисобланиши кўрсатиши лозимлиги, техник хато туфайли 1-усул деб
кўрсатиб кетилган деб таъкидлашган бўлса-да, бироқ даъвонинг асосини
ўзгартириш бўйича ёзма тарзда даъво аризасига қўшимчани судга тақдим
қилмаганлиги, апелляция инстанцияси суди жавобгарга хизмат кўрсатувчи “Gratus
Servis”
МЧЖнинг
БЮДни
расмийлаштирилган
декларантининг
сохта
ҳужжатлардан фойдаланиши натижасида Жиноят ишлари бўйича Кармана туман
судининг қарори билан маъмурий жаобгарликка тортилганлигини мазкур
иқтисодий ишни кўраётган суд учун мажбурий деган нотўғри фикрга келганлиги,
чунки Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 73-моддасида жиноят ишлари бўйича суднинг
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қарори ҳақида сўз юритмаганлиги, апелляция
инстанцияси суди 290-сонли Йўриқноманинг 9.3-бандига асосан божхона органи
томонидан усулни алмаштириш тўғрисида чиқарилган қарори устидан ҳеч қаерга
шикоят киритмаган деган асоссиз фикрга келганлиги, чунки даъвогар томонидан
товарнинг божхона қийматини 1-усулдан 6-усулга ўтказиш ҳақида ҳеч қанақа қарор
чиқарилмаганлиги, суд томонидан товарнинг божхона қийматини аниқлашда 6-усул
тўғри қўлланилган деган ҳеч қанақа ҳужжат билан асослантирилмаган хулосага
келганлиги, чунки Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда
БК деб юритилади)нинг 313-моддаси ва 390-сонли Йўриқноманинг 2.6-бандида
захира усули бундан олдинги усуллардан ҳеч бирини қўллаш имконияти мавжуд
бўлмаганда қўлланилиши белгиланганлиги, аммо даъвогар 6-усулни қўллаш учун
нима сабабдан 2, 3, 4 ва 5-усулларни қўллаб бўлмаслигини асослантирувчи
маълумотларни судга тақдим қилмаганлиги, жавобгар томонидан 1-усулни қўллаб,
товарнинг божхона қийматини ҳисоблашни истисно этувчи ҳолатлар мавжуд
эмаслигига суд эътибор қаратмаганлиги, чунки БКнинг 302-моддаси ҳамда
390-сонли Йўриқноманинг 2.3 ва 3.7-бандлари талабларига асосан импорт қилинган
товарнинг божхона расмийлаштирувидан ўтказиш пайтида битим (контракт) ҳамда
2020111ОАLU05-сонли инвойс тақдим қилинганлиги, яъни божхона юк қийматини
аниқлашнинг 1-усули тўғри қўлланилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
20 июлдаги 197-сонли қарорида экспорт БЮД тақдим қилиш назарда
тутилмаганлиги ва шунинг учун экспорт божхона юк декларацияси талаб қилиши
ҳамда унга асосланган ҳолда қўшимча божхона тўловининг ҳисобланиши ноўринли
эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги
ПФ-5582-сонли Фармонига мувофиқ хавфларни автоматлаштирилган бошқариш
тизими тўлиқ режимда жорий этиш белгиланганлиги, аммо бугунги кунга қадар энг
кам ёки энг кўп хавф тоифасига киритиш бўйича норматив тарзда ҳеч қанақанги
Йўриқнома ёки Низом қабул қилинмаганлиги, шунинг учун даъвогар
вакилларининг “жавобгар ўрта хавфлилик даражасига киради, шу сабабли экспорт
БЮД талаб қилинган” деб таъкидлашининг ҳуқуқий асоси мавжуд эмаслигини
кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, экспорт БЮДнинг асл нусхасини божхона бошқармасига тақдим
қилинганлиги ва суриштириш олиб бориш жараёнида экспорт БЮДнинг асл
нусхаси суриштирувчи томонидан олиб қўйилганлиги, импорт қилинган товарни
божхона расмийлаштирувидан декларант ўтказилганлиги ва у корхонага мурожаат
қилиб, экспорт БЮД тақдим қилиши лозимлигини айтганлиги, шунинг учун унга
экспорт БЮДнинг кўчирма нусхаси тақдим қилинганлиги, ушбу экспорт БЮДнинг
кўчирма нусхасидаги товарнинг қиймати инвойсдаги қийматидан фарқ қилинишини
баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўз кучида қолдиришни сўради.
Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
БКнинг 201-моддаси талабларига асосан бошқарма бошлиғи қарор қабул
қилганлиги ва ҳужжатлар экспертизага юборилганлиги, эксперт хулосаси билан
экспорт БЮДнинг кўчирма нусхаси қалбакиллаштирилганлиги ўз тасдиғини
топганлиги, Адлия вазирлигида 2868-сон рақам билан рўйхатга олинган
Йўриқноманинг 3-иловасида божхона органлари қўллайдиган хавфни бошқариш
тизими томонидан ўрта ёки юқори кўрсаткичга эга хавф даражаси аниқланган
4
ҳолларда жўнатувчи мамлакат божхона декларациясини талаб этиш ҳуқуқига эга
эканлиги белгиланганлиги, товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларини
декларант танлаши ва қўллаши, мазкур ҳолатда декларант БКнинг
15 ва 276-моддаларига асосан 6-чи, яъни захира усулини қўллаб, БЮДга Божхона
қийматини тузатиш (КТС) расмийлаштирилганлиги ва божхона органига тақдим
қилганлиги, БКнинг 309 – 312-моддаларида белгиланган ҳолатлар мавжудлигини
декларант томонидан исботланган ҳолда 2, 3, 4 ва 5-усуллар қўлланилиши,
жавобгар томонидан тақдим қилинган экспорт БЮДнинг асли нусхасидаги
товарнинг қийматидан инвойсда кўрсатилган товар қиймати паст бўлганлиги, БЮД
электрон тарзда тақдим қилиниши, агар хавфни бошқариш тизими томонидан ўрта
ёки юқори кўрсаткичга эга хавф даражаси аниқланган ҳолларда жўнатувчи
мамлакат божхона декларацияси талаб қилинишини баён қилиб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
БКнинг 190-моддасига кўра, божхона назоратини амалга оширишда божхона
органлари тақдим этилган, божхона мақсадлари учун аҳамиятга молик
ҳужжатларни текширади.
БКнинг 201-моддасига кўра, божхона органлари товарлар чиқариб
юборилгандан кейин башарти божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган
деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона
назоратини амалга оширишга ҳақли эканлиги, товарлар чиқариб юборилгандан
кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш
товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан бошлаб бир йил
ичида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.
БКнинг 302-моддасига кўра божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг
божхона қиймати товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларидан бири орқали
аниқланадиган ва божхона тўловларини ҳисоблаш мақсадида фойдаланиладиган
товар қийматидир.
Мазкур Кодекснинг 318-моддаси биринчи ва тўртинчи қисмларига кўра
товарнинг божхона қиймати божхона қиймати декларациясини тўлдирган ҳолда
товарларни декларациялашда декларант ёки божхона брокери томонидан божхона
органига маълум қилинади.
Декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинадиган товарнинг
божхона қиймати ва уни аниқлашга тааллуқли тақдим этиладиган маълумотлар
тўғри, миқдорий жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган ва ҳужжатлар билан
тасдиқланган ахборотга асосланиши керак.
Жавобгар томонидан тақдим этилган 12012/02.03.2021/0000668-сонли БЮДда
олиб келинган товарларни божхона қийматини асослаш учун бир қатор ҳужжатлар
билан биргаликда 2021 йил 13 январда расмийлаштирилган 460620210061051361сонли, шунингдек 460620210061051358-сонли экспорт декларациялари ҳам тақдим
этилган.
БК 302-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, олиб кириладиган
товарнинг божхона қийматини аниқлаш олиб кириладиган товарга доир битимнинг
қиймати бўйича, айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича, ўхшаш
товарга доир битимнинг қиймати бўйича, қийматларни чегириб ташлаш асосида,
қийматларни қўшиш асосида, захира усулларини қўллаш орқали аниқланади.
Агар олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий
усулини қўллаш мумкин бўлмаса, ушбу модда биринчи қисмининг учинчи еттинчи хатбошиларида кўрсатилган усуллар кетма-кетликда қўлланилади. Бунда
ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда
олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан божхона тўловларини тўлаш манбаи
сифатида асосий усул (1-усул) қўлланилган, яъни олиб келинган товарга доир
битимнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда товарнинг божхона қиймати бўйича
БЮД тақдим этган.
Кейинчалик даъвогар томонидан БЮДга илова қилинган ҳужжатларни
ўрганиш давомида чет элдан олиб келинган товарларни божхона қийматини
аниқлашда ҳисобга олинган айнан жавобгар томонидан тақдим этилган экспорт
декларациялари бошқа божхона постида аниқланганлиги сабабли, даъвогар
томонидан экспорт декларациялари асл нусхаларидаги муҳр ва штампларни
ҳақиқийлигини аниқлаш юзасидан экспертиза тайинланган.
Навоий вилоят ИИБ ЭКБ нинг 2021 йил 13 августдаги 259-сонли экспертиза
хулосасига кўра юк жўнатувчи мамлакатнинг экспорт декларациясидаги матнлар
оқ-қора лазерли принтерда чоп этилганлиги, ундаги муҳр ва штамп излари асл муҳр
клишеси билан эмас, бошқа ҳужжатдан нусха кўчириб олиш йўли билан томчи
пурковчи рангли принтерда чоп этилганлиги баён этилган.
Мазкур ҳолат бўйича божхона бошқармаси инспектор-суриштирувчиси
томонидан ўтказилган суриштирув жараёнида жавобгарнинг мансабдор шахслари
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасида
назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли, 2021 йил
8 сентябрдаги қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси
83-моддасининг 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилиб, Ўзбекистон
Республикаси МЖтК 22725-моддасининг биринчи қисми билан маъмурий иш
қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг 2021 йилнинг 18 октябрдаги
қарорига кўра, “National Plast” масъулияти чекланган жамиятида божхона
расмийлаштируви бўйича мутахассис У.Кенжаев томонидан тақдим этилган
12012/02.03.2021/0000668-сонли БЮДга илова этилган 460620210061051358-сонли
экспорт декларацияси экспорт хулосасига кўра ҳақиқий эмаслиги аниқланганлиги,
шу сабабли 149 017 010,18 сўм миқдорда кам божхона тўловлари ҳисобланганлиги,
ҳуқуқбузар У.Кенжаев ўзининг қонунга зид ҳаракати билан Ўзбекистон
Республикаси МЖтК 22725-моддасининг 1-қисмидаги ҳуқуқбузарликни содир
қилганлиги, унинг айби иш ҳужжатларидаги билдиргилар, баённомалар, қарорлар,
экспорт декларацияларини асл нусхалари ва ксеро нусхалари, БЮД ва унга илова
этилган нусхалар, экспертнинг хулосаси ва тушунтириш хатлари билан тўлиқ
тасдиқланиши сабабли, ҳуқуқбузар У.Кенжаев Ўзбекистон Республикаси МЖтК
22725-моддасининг 1-қисмидаги ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.
БК 313-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар товарнинг
божхона қийматини ушбу Кодекснинг 303, 309, 310, 311 ва 312-моддаларида
кўрсатилган божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш
натижасида декларант ёки божхона брокери томонидан аниқлаш мумкин бўлмаса,
баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати божхона қийматини аниқлаш
усулларининг муддатларни қўллаш, товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини,
айнан бир хиллигини ёки ўхшашлигини аниқлашга доир талабларини бир мунча
қайишқоқлик билан қўллаш орқали аниқланади.
Захира усулни қўллашда божхона органи декларант ёки божхона брокерига
ўз ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
Божхона органи захира усулни тўғри қўллаш мақсадида шундай ахборотни йиғиб
боради.
390-сонли Йўриқноманинг 2.6-бандига кўра, захира усули (6-усул) бундан
олдинги усуллардан ҳеч бирини қўллаш имконияти мавжуд бўлмаганда
қўлланилади. Ушбу усул бўйича божхона қиймати божхона органларида мавжуд
бўлган нарх маълумотлари асосида аниқланади. Божхона органлари БҚДда мавжуд
бўлган ахборотларни йиғиш, умумлаштириш ва тизимлаштирилишини, шунингдек,
ушбу ахборотларни ўзаро алмашинувини таъминлайди.
Агар божхона органи товарнинг божхона қийматини мустақил равишда
аниқлайдиган бўлса, у 1 - 5-усулларнинг шартларини қўллашда бир мунча
қайишқоқликни назарда тутувчи 6-усулдан фойдаланади.
Мазкур ҳолатда, декларант томонидан БКнинг 15 ва 276-моддаларига асосан
6-чи, яъни захира усулини қўллаб, БЮДга Божхона қийматини тузатиш (КТС)
расмийлаштирилган ва божхона органига тақдим қилинган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш юзасидан қарор қабул
қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган ва ишдаги далилларга
тегишли баҳо бермаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга олиб келган.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақидаги асосли тўхтамга
келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини эса
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация
шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари
жавобгар зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий судининг
депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатлари ундирилади.
Жавобгарнинг шикоятда келтирилган даъво аризасида “390-сонли
Йўриқноманинг 3-бандига кўра, товарнинг божхона қиймати 1-усул билан аниқлаш
талаблари асосида 149 017 010,18 сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган”
деб кўрсатилганлиги, даъвогар суд муҳокамасида даъвонинг асосида 1-усул эмас,
6-усулда ҳисобланиши кўрсатиши лозимлиги, техник хато туфайли 1-усул деб
кўрсатиб кетилган деб таъкидлашган бўлса-да, бироқ даъвонинг асосини
ўзгартириш бўйича ёзма тарзда даъво аризасига қўшимчани судга тақдим
қилмаганлиги ҳақидаги важи асоссиздир. Чунки, ИПК 157-моддасининг биринчи
қисмида даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан
кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар
даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвони асоси товарнинг божхона қиймати нотўғри аниқлаганлиги,
предмети эса қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини ундиришдир. Шунинг
учун, судга даъво аризасига қўшимча ёки даъво асосини ўзгартириш ҳақидаги
аризани тақдим қилиш талаб этилмайди.
Жавобгарнинг апелляция инстанцияси суди жавобгарга хизмат кўрсатувчи
“Gratus Servis” МЧЖнинг БЮДни расмийлаштирилган декларантининг сохта
ҳужжатлардан фойдаланиши натижасида Жиноят ишлари бўйича Кармана туман
судининг қарори билан маъмурий жаобгарликка тортилганлигини мазкур
иқтисодий ишни кўраётган суд учун мажбурий деган нотўғри фикрга келганлиги,
чунки ИПКнинг 73-моддасида жиноят ишлари бўйича суднинг маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги қарори ҳақида сўз юритмаганлиги ҳақидаги важи суд
қарорини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асос бўла олмайди. Чунки, апелляция
инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун нафақат
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг қарори асос бўлган.
Жавобгарнинг апелляция инстанцияси суди 290-сонли Йўриқноманинг
9.3-бандига асосан божхона органи томонидан усулни алмаштириш тўғрисида
чиқарилган қарори устидан ҳеч қаерга шикоят киритмаган деган асоссиз фикрга
келганлиги, чунки даъвогар томонидан товарнинг божхона қийматини
1-усулдан 6-усулга ўтказиш ҳақида ҳеч қанақа қарор чиқарилмаганлиги ҳақидаги
важи ҳам суд қарорини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асос бўла олмайди.
Шунингдек, жавобгарнинг даъвогар 6-усулни қўллаш учун нима сабабдан
2, 3, 4 ва 5-усулларни қўллаб бўлмаслигини асослантирувчи маълумотларни судга
тақдим қилмаганлиги, жавобгар томонидан 1-усулни қўллаб, товарнинг божхона
қийматини ҳисоблашни истисно этувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигига суд эътибор
қаратмаганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, декларант томонидан
БКнинг 15 ва 276-моддаларига асосан 6-усулини қўллаб, БЮДга Божхона
қийматини тузатиш (КТС) расмийлаштирилган ва божхона органига тақдим
қилинган.
Жавобгарнинг БКнинг 302-моддаси ҳамда 390-сонли Йўриқноманинг
2.3 ва 3.7-бандлари талабларига асосан импорт қилинган товарнинг божхона
расмийлаштирувидан ўтказиш пайтида битим (контракт) ҳамда 2020111ОАLU05сонли инвойс тақдим қилинганлиги, яъни божхона юк қийматини аниқлашнинг
8
1-усули тўғри қўлланилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги
197-сонли қарорида экспорт юк божхона декларацияси тақдим қилиш назарда
тутилмаганлиги ва шунинг учун экспорт божхона юк декларацияси талаб қилиши
ҳамда унга асосаланган ҳолда қўшимча божхона тўловининг ҳисобланиши
ноўринли эканлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, Адлия вазирлигида
2868-сон рақам билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг 3-иловасида божхона
органлари қўллайдиган хавфни бошқариш тизими томонидан ўрта ёки юқори
кўрсаткичга эга хавф даражаси аниқланган ҳолларда жўнатувчи мамлакат божхона
декларациясини талаб этиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“AKFA Extrusions” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 24 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“AKFA Extrusions” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг
депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
Ш. Мирзахакимов
И. Таджиев