Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2105/31470 Дата решения 09.06.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Давлетова Кароматжон Худайбергановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "STATUS TRANS PROJECT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "УЗСАНОАТКУРИЛИШБАНКИ" АТБ ёпиқ акциядорлик жамияти
Source ID 823952 Claim ID 2728147 PDF Hash 70ded77919d887a8... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 204-моддаси кодекси 204 code_article
оланки ИПК 299-моддаси оланки ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
амда ИПК 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р 2022 йил 9 июнь 4-1001-2105/31470-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья К.Давлетованинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев, Ш.Махмудовдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида, “Status Trans Project” МЧЖ вакили А.Гафаров (2021 йил 8 сентябрдаги ишончнома асосида), “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент вилоят минтақавий филиали вакиллари Н.Салиев (2022 йил 4 февралда берилган 15-04/53-сонли ишончнома асосида), “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ вакили Ж.Тухтамишев (2021 йил 26 январда берилган 04-17/05-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Status Trans Project” МЧЖнинг жавобгар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент вилоят минтақавий филиали амалиёт бўлими зиммасига 2019 йил 30 декабрдаги 2-сонли олдисотди шартномасида назарда тутилган 50 дона махсус техникани даъвогарга сотганлиги бўйича ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 24 декабрдаги қарори устидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент вилоят минтақавий филиали томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аниқланишича, даъвогар “Status Trans Project” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент вилоят минтақавий филиали амалиёт бўлими (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига 2019 йил 30 декабрдаги 2-сонли олди-сотди шартномасида назарда тутилган 50 дона махсус техникани даъвогарга сотганлиги бўйича ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъвогар судга даъво талабини камайтириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ зиммасига 2019 йил 30 декабрдаги 2-сонли олди-сотди шартномаси бўйича даъвогарга 45 дона махсус техникасини 8 412 730 000 сўмга ҚҚС билан сотганлиги тўғрисидаги ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириб, даъвогарга тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2021 йил 5 октябрдаги ажрими билан жавобгар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент вилоят минтақавий филиали амалиёт бўлими “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ билан алмаштирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўрашди. Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг ва прокурорнинг протестни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берган. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари қайд қилинган талабларга риоя қилмаган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 177-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо бериши лозимлиги белгиланган. Даъво аризасида кўрсатилишича, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил 30 декабрда жавобгар билан тузилган 2-сонли олди-сотди шартномасигада назарда тутилган 50 дона махсус техникани даъвогарга сотганлиги бўйича ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган. Кейинчалик, судга даъво аризасига қўшимча бериб, 2019 йил 30 декабрда жавобгар билан тузилган 2-сонли олди-сотди шартномасида назарда тутилган 45 дона махсус техникани 8 412 730 000 сўмга ҚҚСсиз сотганлиги тўғрисидаги ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириб, даъвогарга тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўраган. Биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида даъвогар вакили даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, махсус техникани қўшилган қиймат солиғи билан (қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган ҳолда) сотганлиги тўғрисидаги ҳисобварақфактурани расмийлаштириб, тақдим этиш талаби қўйилган. Ишдаги ҳужжатларга кўра,тарафлар ўртасида 2019 йил 27 декабрда 835-сонли кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга махсус техникалар сотиб олиш учун 3 йил (эҳтиёт қисмлар сотиб олиш учун 18 ойга, 2020 йил 1 январдан 2022 йил 26 декабрга қадар), шундан 6 ой имтиёзли даврга 11 300 000 000 сўм миқдорида пул маблағларини бериш, даъвогар эса ўз навбатида пул маблағларини шартнома (тўлов жадвали)да белгиланган муддатда қайтариш, пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2019 йил 30 декабрда 2-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган махсус техникаларни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи эса мулкларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар 2019 йил 30 декабрда 2-сонли олди-сотди шартномасида кўрсатилган 50 та махсус техникаларнинг 45 тасини қабул қилиб олганлиги сабабли, ушбу махсус техникаларни 8 412 730 000 сўмга қўшилган қиймат солиғи билан (қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган ҳолда) сотганлиги тўғрисидаги ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириб, даъвогарга тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўраган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъвогарнинг, махсус техникани қўшилган қиймат солиғи билан (қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган ҳолда) сотганлиги тўғрисидаги ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириб, тақдим этиш талабини қаноатлантириш учун етарли тасдиқловчи асослар ва далиллар, мутахассиснинг хулосаси келтирилмаган бўлса-да, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси объекти бўлган 50 дона махсус техника илгари банк томонидан “Транс лидер” МЧЖга ажратилган кредит бўйича гаровга қўйилган бўлиб, “Транс лидер” МЧЖ ўз мажбуриятларини бажара олмаганлиги сабабли суд қарори асосида ушбу гаров мулкига ундирув қаратилган. Мажбурий ижро бюроси Бекобод туман бўлими томонидан 2019 йил 19 августда 2155-сонли ижро иши доирасида 2019 йил 15 ноябрдаги далолатномага асосан банк балансига 9 100 000 000 сўмга топширилган. Шартнома тузилган вақтда, яъни 2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган Ўзекистон Республикаси Солиқ кодекси 204-моддасининг ўнинчи қисмида, кредит ташкилоти томонидан гаров билан таъминланган мажбуриятни қоплаш ҳисобига олинган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш нархи билан қарзни қоплаш ҳисобига мазкур гаров мол-мулки олинган қарз суммаси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланиши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги олди-сотди шартномасидаги 50 та махсус техникаларнинг баҳоси қўшилган қиймат солиғи қўшилмасдан 9 300 000 000 сўм этиб белгиланган. Гаров билан таъминланган мажбуриятни қоплаш ҳисобига олинган мулкни реализация қилишда қўшилган қиймат солиғи ҳисобланишига оид истисно олди-сотди шартномасиузилганидан икки кун кейин, яъни 2020 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилган янги таҳрирдаги Ўзекистон Республикаси Солиқ кодекси билан бекор қилинган. Мазкур ҳолатда олди-сотди шартномасида назарда тутилган махсус техника воситаларини даъвогарга сотганлиги бўйича ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда қўшилган қиймат солиғи билан (қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган ҳолда) сотганлиги тўғрисидаги ҳисобварақфактурани расмийлаштириш тўғрисидаги талабни муҳокама қилишда мутахассис хулосасини олиш лозим бўлади. Биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришда олдисотди шартномасининг суммаси ичида қўшилган қиймат солиғи билан ҳисобварақ-фактураси расмийлаштириш учун асос бўлувчи ҳолатларни ўрганмасдан, мутахассис хулосасини олмасдан жавобгарга сотилган 45 дона (8 412 730 000 сўмлик) махсус техника бўйича қўшимча қиймат солиғи билан ҳисоб-фактура расмийлаштириш мажбуриятини юклаган. Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса иш учун аҳамиятли ҳолатларга аниқлик киритмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган. Ваҳоланки ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текшириши, кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмаслиги белгиланган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг камчилигини бартараф этмаган. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади: Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини мутахассис хулосасини олиши, даъвогар ва жавобгарнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо бериши, даъво талабига аниқлик киритиши, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилиши, ишни кўриш натижаси бўйича асослантириган ва қонуний қарор қабул қилиши ҳамда ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида белгиланган тартибда суд харажатларини тақсимлаши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 299, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент вилоят минтақавий филиалининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 24 декабрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: К.Давлетова ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Ш.Махмудов