← Назад
Решение #853511 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| лганлиги сабабли биринчи инстанция суди ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р
2022 йил 9 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов
ва
И.Таджиевдан
иборат
таркибда,
З.Қодировнинг
котиблигида,
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Бухоро вилоят судининг ходими А.Шарипов, даъвогар вакили – бош
юрисконсульт Ҳ.Ризаев (2022 йил 5 январдаги 01/01-11-сонли ишончнома
асосида), жавобгар (МЧЖ) вакиллари – Ж.Мурадов (раҳбар) ва юрист Ш.Идиев
(2022 йил 12 сентябрдаги 21/09-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар “Қоровулбозор Файз
Барака” масъулияти чекланган жамияти, Қоровулбозор туман ҳокимлиги
ва Мурадов Жамшед Эркиновичга нисбатан шартномани бекор қилиш ҳамда
7 500 000 сўм ва 15 000 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
“Қоровулбозор Файз Барака” масъулияти чекланган жамияти томонидан
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Бухоро вилоят бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади),
Мурадов Жамшед Эркинович (бундан буён матнда харидор деб юритилади),
Қоровулбозор туман ҳокимлиги (бундан буён матнда балансда сақловчи
ёки туман ҳокимлиги деб юритилади) ўртасида 2020 йил 7 февралда 10-сонли
олди-сотди шартномаси тузилган. Унга кўра, даъвогар Қоровулбозор тумани,
“И.Бухорий” МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган ошхона
(200 ўринли чойхона) бино ва иншоотларини (бундан буён матнда объект деб
юритилади) сотиш, харидор эса объект учун 1 000 001 сўм тўлаш ҳамда 18 ой
мобайнида 50 000 000 сўм ва 100 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция
кириш, 7 та янги иш ўрни яратиш мажбуриятини олган.
2020 йил 15 апрелда тарафлар ўртасида мазкур шартномага 59-сонли
келишув шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра харидор Мурадов Жамшед
Эркиновичнинг шартнома бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари
1
4-2002-2101/1127-сонли иш
“Қоровулбозор Файз Барака” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар ёки харидор деб юритилади)га ўтказилган ҳамда инвестиция
ва ижтимоий мажбуриятини бажариш муддати 21 ойга, яъни 2021 йил 6 ноябрга
қадар этиб белгиланган.
Шартноманинг 6.6-бандига мувофиқ, харидор ҳар чоракда сотувчига
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-санасигача ушбу шартноманинг 4-бўлими,
инвестиция киритиш режаси ва ушбу шартноманинг 2-иловасига мувофиқ
харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши
ҳақида ахборот бериш, инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши
тўғрисидаги ҳисобот ҳамда яратилган ишчи ўринлари тўғрисидаги
маълумотларни
тақдим
этиш,
сотувчига
етказиб
берилаётган
асбоб-ускуналарнинг техник шартлари тавсифларини тақдим этиш, инвестиция
мажбуриятлари бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботга илова
қилинадиган тўлов топшириқномалари нусхалари, божхона юк декларациялари,
солиштириш далолатномалари, бажарилган ишлар далолатномалари, қабул
қилиш-топшириш далолатномалари, техник ҳолати кўрсатилган ҳолда
асбоб-ускуналарни
фойдаланишга
топшириш
далолатномалари
киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда инвестиция дастурининг
бажарилишини бориши, шу жумладан, унда назарда тутилган ҳисоботни тақдим
этиш санасидаги молиявий-иқтисодий параметрлари ҳақида ахборот бериш
мажбуриятларни олган.
Бироқ, жавобгар томонидан инвестиция киритиш режасига мувофиқ
объектга келишилган муддатда ва миқдорда инвестиция киритиш мажбурияти
бажарилмаган.
Даъвогар томонидан юборилган бир неча огоҳлантириш хатлари
ва расмий тақдимномалар натижасиз қолганлиги сабабли, даъвогар томонидан
харидор, жавобгар ва туман ҳокимлигига 2021 йил 16 сентябрда расмий
тақдимнома юборилган ва унда шартномани ихтиёрий бекор қилиш таклиф
қилинган, акс ҳолда судга шартномани бекор қилиш ва жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Шартнома ихтиёрий бекор қилинмаганлиги сабабли, даъвогар жавобгар,
туман ҳокимлиги ва Ж.Мурадовга нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 7 февралда тузилган
10-сонли олди-сотди шартномасини ҳамда мазкур шартномага 2020 йил
15 апрелда тузилган 59-сонли келишув шартномасини бекор қилишни
ва жавобгардан 7 500 000 сўм ҳамда 15 000 АҚШ доллари миқдорида жарима
ундиришни сўраган.
Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 10 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида
2020 йил 7 февралда тузилган 10-сонли олди-сотди шартномаси ва шартномага
2020 йил 15 апрелда тузилган 59-сонли келишув шартномаси бекор қилинган
ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 3 000 000 сўм пеня ва 2 100 АҚШ
доллари миқдорида жарима ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 18 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
2
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда тадбиркорнинг асосий йўналиши умумий
овқатланиш хизматини кўрсатиш фаолияти бўлиб, 2020 йил март ойидан
бошлаб “коронавирус” тарқалишини олдини олиш учун биринчи умумий
овқатланиш шаҳобчалари фаолияти тўхтатилганлиги ва карантин эълон
қилиниб, салкам бир йил муддатга режалаштирилган ишлар амалга
ошмаганлиги, карантин талаблари 2020 йил октябрь ойида сал юмшатилганидан
сўнг объектнинг том қисми изоляция қилинганлиги, 2020 йилда жами
180 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилганлиги, 2021 йилнинг февраль –
март ойларида 75 млн. сўмлик ободонлаштириш ишлари бажарилганлиги,
2021 йилнинг май ойида электр энергияси 130 метр масофага юқори
кучланишли кабель билан ерости орқали биногача монтаж қилиб, бинога
келтирилганлиги ва “щит” ўрнатилганлиги, сув қувури марказий сув тармоғига
уланиб, биногача олиб келинганлиги ва ичимлик суви бинога киритилганлиги,
кредит олиш учун АТ “Халқ банки”нинг Бухоро вилоят бўлимига мурожаат
қилганлиги, аммо масала ҳал бўлмаганлиги, инвестиция мажбуриятини давом
этиш учун 2021 йилнинг июнь ойида АТ “Микрокредитбанк”нинг Бухоро
филиалидан 190 000 АҚШ доллари миқдорида кредит олганлиги ва 26 декабрда
Хитой Халқ Республикасидан пет платформа, қўлпон ва қўл сочиқ
маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарурий асбоб-ускуна олиб келинганлиги,
2021 йил 1 октябрь ҳолатига 2 та янги иш ўрни яратилганлиги, даъвогар
харидорнинг ҳақиқатдан ҳам бажарилган ишларини текширмасдан, жойига
бормасдан ва кўрмасдан туриб, шартнома шартлари бажарилмаган деб Бухоро
вилоят ҳудудий танлов комиссиясига ёлғон маълумотларни тақдим қилганлиги,
даъвогардан келишув шартномасини бир йилга узайтириш сўралганлиги, аммо
даъвогар шартнома муддатини уч ойга узайтирганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларни
такрорлаб, вилоят ҳокимининг ўринбосарига даъвогар нотўғри маълумот
берганлиги ва шунинг учун баённомада шартномани бекор қилиш
белгиланганлиги, баённомада бундай топшириқ мавжуд бўлганлиги сабабли
жавобгарни мурожаатини ҳач ким эшитмаслиги, объектда миллионлаб
харажатлар қилинганлиги, том ёпилганлиги ва ускунани ўрнатиш учун барча
шароитлар яратилганлиги, бир йил муддат берилса жавобгар объектни ишга
туширишини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини
бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
шартнома бўйича инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати 2021 йил
6 августгача бўлганлиги, пандемия туфайли жорий этилган карантин ҳисобига
шартномага қўшимча тузиб, жавобгарга яна 3 ой муддат берилганлиги,
жавобгар томонидан инвестиция бажарилиши ҳолати вилоят ҳокимлиги
томонидан жавобгар иштирокида ўрганилганлиги ва видеотасвирга
туширилганлиги, шундан сўнг шартномани бекор қилиш ҳақида хулосага
келинганлиги, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентнинг
2022 йил 18 матдаги ПҚ-168-сонли қарорига асосан объект оммавий савдолар
3
орқали сотишга чиқариш ишлари олиб борилаётганлигини баён қилиб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўз кучида
қолдиришни сўради.
Туман ҳокимлиги суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни туман ҳокимлигининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандига кўра, харидор
мазкур шартноманинг 2-иловасига кўра инвестиция киритиш режасига
мувофиқ, 50 000 000 сўм ҳамда 100 000 АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция
мажбуриятларини мазкур шартнома кучга кирган кундан бошлаб, 21 (йигирма
бир) ой мобайнида, яъни 2021 йил 6 ноябрига қадар бажариш ҳамда шартнома
объектида камида 7 та янги ишчи ўрни яратиш, объектни модернизация қилиш,
техник ва технологик қайта жиҳозлаш эвазига объектда қонунчиликда
таъқиқланмаган тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ҳолда объектда
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва (ёки) хизмат кўрсатишни
ташкил этиш мажбуриятини олган.
Бироқ, харидор томонидан ушбу мажбуриятлар бажарилмаган ва объект
модернизация қилинмаган, объектда тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилмаган
ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ташкил
этилмаган.
Шунингдек, шартноманинг 6.6-бандига мувофиқ харидор ҳар чоракда
4
сотувчига берилиши шарт бўлган инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг
бориши тўғрисидаги ҳисобот ҳамда яратилган ишчи ўринлари тўғрисидаги
маълумотлар,
инвестиция
мажбуриятлари
бажарилишининг
бориши
тўғрисидаги ҳисоботга илова қилинадиган тўлов топшириқномалари нусхалари,
божхона юк декларациялари, солиштириш далолатномалари, бажарилган ишлар
далолатномалари, қабул қилиш-топшириш далолатномалари, техник ҳолати
кўрсатилган
ҳолда
асбоб-ускуналарни
фойдаланишга
топшириш
далолатномалари киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда инвестиция
дастурининг бажарилишининг бориши, шу жумладан, унда назарда тутилган
ҳисоботни тақдим этиш санасидаги молиявий-иқтисодий параметрлари ҳақида
ҳар чоракда бериб бориладиган ҳисоботлар мунтазам тақдим этилмаган.
Харидор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги
ва шартнома шартлари бузилганлиги ҳолатлари сотувчи томонидан инвестиция
мажбуриятларини бажарилиши мониторинг қилиш ҳақида тузилган 2020 йил
9 октябрдаги, 18 декабрдаги, 2021 йил 12 мартдаги, 2021 йил 12 июлдаги
далолатномалар, шартнома ижроси бўйича инвестиция мажбуриятлари
ва шартнома шартлари бўйича олинган мажбуриятлар бажарилмаганлиги
оқибатида сотувчи томонидан харидорга йўлланган бир неча огоҳлантириш
хатлари, расмий тақдимномалари билан тасдиқланган.
ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор
қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига асосан, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди, жавобгар томонидан
инвестициявий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли,
даъвогарнинг шартномани бекор қилиш талабини қаноатлантириш ҳақидаги
5
хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса асосли равишда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган.
Шартноманинг 8.5-бандида мазкур шартноманинг 4-бўлими 2-иловасида
назарда тутилган муддат(лар) тугагандан кейин харидор томонидан уч ой
мобайнида ушбу шартномада назарда тутилган кўринишларда ва ҳажмларда
(навбатдаги, оралиқ инвестиция даврида миқдор жиҳатидан) инвестиция
мажбуриятлари бажарилмаган (ёки лозим даражада бажарилмаган) тақдирда
сотувчи ушбу шартномани бир тарафлама бекор қилишга ҳақлилиги, бунда
объектга киритилган инвестициялар қисми сотувчи ва (ёки) шартнома
иштирокчиси томонидан харидорга қайтарилмаслиги ва компенсация
қилинмаслиги ва харидорнинг айби билан олди-сотди шартномаси бекор
қилинса,
шартномада
белгиланган
миқдорда
харидор
инвестиция
мажбуриятларини бажармаганлиги учун олган инвестиция мажбурияти
маблағларининг 15 фоизи миқдорида сотувчига жарима тўлаши назарда
тутилган.
Шунинг учун даъвогар жавобгардан 50 000 000 сўм ва 100 000 АҚШ
доллари миқдоридаги инвестиция мажбурияти маблағларининг 15 фоизи
миқдорида, яъни 7 500 000 сўм ва 15 000 АҚШ доллари жарима ундиришни
сўраган.
Даъвогарнинг ушбу талаби асосли бўлганлиги сабабли биринчи
инстанция суди ФКнинг 326-моддасини қўллаган ҳолда жарималар миқдорини
камайтириб, жавобгардан 3 000 000 сўм ва 2 100 АҚШ доллари миқдорида
жарима ундириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган, апелляция инстанцияси
суди эса ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ҳам ўзгаришсиз қолдириш
ҳақидаги асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига
асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи
ва почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Шунингдек,
жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади.
Жавобгарнинг шикоятда келтирилган тадбиркорнинг асосий йўналиши
умумий овқатланиш хизматини кўрсатиш фаолияти бўлиб, 2020 йил март
6
ойидан бошлаб “коронавирус” тарқалишини олдини олиш учун биринчи
умумий овқатланиш шаҳобчалари фаолияти тўхтатилганлиги ва карантин эълон
қилиниб, салкам бир йил муддатга режалаштирилган ишлар амалга
ошмаганлиги ҳақидаги важи суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла
олмайди. Чунки, шартнома бўйича инвестиция мажбуриятларини бажариш
муддати дастлаб 2021 йил 6 августгача бўлган. Пандемия туфайли жорий
этилган карантин ҳисобига шартномага қўшимча тузиб, жавобгарга яна 3 ой
муддат берилган.
Шикоятда келтирилган объектда 2020 йилда жами 180 млн. сўмлик
таъмирлаш ишлари бажарилганлиги, 2021 йилнинг февраль – март ойларида
75 млн. сўмлик ободонлаштириш ишлари бажарилганлиги, 2021 йилнинг май
ойида электр энергияси 130 метр масофага юқори кучланишли кабель билан
ерости орқали биногача монтаж қилиб, бинога келтирилганлиги ва “щит”
ўрнатилганлиги, сув қувури марказий сув тармоғига уланиб, биногача олиб
келинганлиги ва ичимлик суви бинога киритилганлиги, 2021 йил 26 декабрда
кредит ҳисобига Хитой Халқ Республикасидан пет платформа, қўлпон ва қўл
сочиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарурий асбоб-ускуна олиб
келинганлиги, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 2 та янги иш ўрни яратилганлиги,
даъвогар харидорнинг ҳақиқатдан ҳам бажарилган ишларини текширмасдан,
жойига бормасдан ва кўрмасдан туриб, шартнома шартлари бажарилмаган деб
Бухоро вилоят ҳудудий танлов комиссиясига ёлғон маълумотларни тақдим
қилганлиги ҳақидаги важи ҳам суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла
олмайди. Чунки, шартнома шартларига асосан камида 7 та янги ишчи ўрни
яратиш, объектни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш
эвазига объектда қонунчиликда таъқиқланмаган тадбиркорлик фаолиятини
йўлга қўйган ҳолда объектда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва
(ёки) хизмат кўрсатишни ташкил этиши лозим бўлса-да, харидор томонидан
ушбу мажбуриятлар бажарилмаган.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Қоровулбозор Файз Барака” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 10 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 18 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Қоровулбозор Файз Барака” масъулияти чекланган жамиятидан Олий
суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев
7