← Назад
Решение #85358 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йилда ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республиками ЖПК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| илган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил 21 февраль куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди саёр суд мажлисида "3-чарх Камолон" МФЙ биносида,
судья С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи О.Олимназаров ва
унинг ҳимоячиси – «INSON HIMOYASI» адвокатлик фирмаси адвокати
А.Тилововнинг иштирокида Олимназаров Отабек Рахимназар ўғлига оид 11006-2502/181-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Олимназаров
Отабек
Рахимназар
ўғли
(OLIMNAZAROV OTABEK RAXIMNAZAR O’G’LI)
2002 йил 15 январда Фарғона вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, бўйдоқ, муқаддам судланмаган,
Фарғона вилояти, Боғдод тумани, Чуваланчи қишлоғи
рақамсиз уйда доимий руйхатда туриб яшаган, иш
бўйича 16.04.2024 йилда ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушланиб, шу куни озод этилган, эҳтиёт
чораси тариқасида “муносиб хулқ-атворда бўлиш
хақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбланган.
Суд судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг
кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, дастлабки тергов ва судда тўпланган
далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни
таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини
тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи О.Олимназаров гиёхвандлик воситасини ўтказиш
мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ва ташиш
мақсадида 2024 йил 15 апрель куни соат 23:30 ларда фуқаро 2000 йилда
туғилган Расулов Мухаммадсодиқ Мухторхон ўғлининг бошқарувида бўлган
оқ рангли давлат рақам белгиси 40 С 572 ZA бўлган Nexia-3 русумли
автомашина олд ўриндиғида йўловчи сифатида Чилонзор тумани, Бунёдкор
Шох кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканидан Тошкент шахрига
кириб келаётган вақтида ИИБ ходимларида шубха уйғотганлиги сабабли
ушбу автомашина тухтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда,
бармоқлари орасида бўлган шаффоф полиэтилиен пакет ичида ўткир хидли
мумсимон модда борлиги аниқланиб, текшириб кўришлик учун ходимлар
томонидан тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Тошкент шахар ИИББ ЭКМнинг 17.04.2024 йилдаги №-572-сонли
экспертиза хулосасига кўра, О.Р.Олимназаровдан ихтиёрий тақдим қилган
модда –юмшоқ, нам даражадаги ширали, ясси узунчоқ пресланган модда
таркибида фаол гиёхванд модда-тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган модда
гашиш деб аталади. Гашишнинг умумий оғирлиги 0,22 граммга тенг
эканлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида судланувчи О.Олимназаров эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2024 йил март ойи бошларидан бошлаб ҳозирги
кунга қадар Тошкент шахрининг турли жойларида мижозларнинг уйларини
бўяш ва тамирлаш ишлари билан шуғулланиб келишини, 2023 йил июль ойи
бошларида Фарғон вилояти Қўқон шахрида унга нотаниш бўлган шахслардан
бир неча маротаба гашиш (ҳалқ тилида чарс) гиёхвандлик моддасини сотиб
олиб истемол қилганлигини, 2024 йил 09 март куни Наманган вилояти, Поп
туманида жойлашган Чодак қишлоғига ўртоғлари Яхё, Мақсадбек ва Азамат
билан дам олишга бориб, тоғга чиқиб биргаликда дам олишганлиги, шу ерда
дўконга турли хил ичимлик сувларини харид қилиш мақсадида бораётган
вақтида дарахт тагида унга нотаниш бўлган 3 нафар бола баклашкада гашиш
(чарс) гиёҳвандлик воситасини истемол қилиб турганлигини кўриб, уларнинг
олдига бориб, акалар нима чекяпсизлар деб сўраганлиги, шунда ёши
тахминан 25-30 ёшлар атрофидаги унга нотаниш бўлган шахс ишингиз
бўлмасин деб айтганлиги, шунда ушбу шахсга у ҳам унга ухшаб гиёҳвандлик
моддасини истемол қилишини айтганлиги, ушбу шахс унга гиёҳвандлик
моддаси истемол қилсангиз топиб чекаверинг деб айтганлиги, у ушбу шахсга
уни ҳам давраларига қўшишини биргаликда ушбу гиёҳвандлик моддасини
истемол қилишларини илтимос қилиб сўраганлиги, ушбу шахс уни
танимаганлиги сабабли давраларига қўшмасликларини, агарда истемол қилса
озгина беришини айтиб, озгина гашиш (чарс) гиёҳвандлик моддасини
берганлиги, ушбу шахсга қанча пул берса рози бўлишини айтган вақтида,
унга пул керак эмаслиги, у сотувчи эмаслигини айтиб, пул олмаганлиги, сўнг
ушбу гиёҳвандлик моддасини шимининг чўнтагига солиб қуйиб, дўкондан
ичимлик сувларини олиб ўртоғларининг олдига бориб, улар билан шу ерда 1
кун дам олишганлиги, 10 март куни кечки пайт ўртоғлари билан уйга қайтиб
келишганлиги, шу куни уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ушбу чарс
гиёҳвандлик моддасини сигаретнинг устига қуйиб 1 дона баклашканинг
ичига қуйиб тутатиб баклашкадаги тутунни истемол қилганлиги, қолган
гашиш моддасини оқ рангли сигаретнинг устида бўлган селофанга ўраб,
қолганини чўнтагига солиб қуйганлиги, 2024 йил 15 апрель куни Тошкент
шахрига
келиш
мақсадида
Боғдод–Тошкент
йўналиши
бўйича
харакатланувчи автомашиналар тураргохига келган вақтида унга олдиндан
таниш бўлган Расулов Мухаммадсодиқ Тошкент шахрига кетиш учун мижоз
кутиб турганлигини кўриб, уни Тошкент шахрига олиб кетишини
айтганлиги, йўловчи мижозлар камлиги сабабли бошқа йўловчи олмасдан шу
куни соат 18:00 ларда биргаликда йўлга чиқишганлиги, соат 23:30 ларда
Чилонзор туманида жойлашган Эркин ЙПХ маскани олдидан қайрилиб
олаётган вақтларида ЙХХБ ходимлари уларни тўхтатишиб, ёнларида
тақиқланган нарсалар бор-йўқлигини сўрашганлиги, шунда у ўз ихтиёри
билан шимининг чўнтагида бўлган оқ селофан пакетга ўралган гашиш (чарс)
гиёхвандлик воситасини ИИБ ходимларига тақдим қилганлиги, сўнг ушбу
гиёҳвандлик моддасини 2 нафар холислар иштирокида тегишли тартибда
расмийлаштириб олишганлиги, чўнтагида гиёҳвандлик моддаси бор
эканлигидан М.Расуловнинг хабари бўлмаганлиги, 2024 йил 10 март куни
Чодак кўнгилочар масканида унга нотаниш бўлган шахс ушбу гиёҳвандлик
моддасини чекиб истемол қилиши учун берган бўлганлиги, 2024 йил 15
апрель куни ИИБ ходимлари томонидан баённома асосида ундан
расмийлаштириб олинган вазни 0,22 грамга тенг бўлган гашиш гиёҳвандлик
моддаси ўзига тегишли бўлиб, ушбу гиёҳвандлик моддасини бошқа
шахсларга сотиш ўтказиш мақсади бўлмаганлиги, ҳозирда қилган ишидан
пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини, суддан енгилроқ жазо
тайинлашни сўраб кўрсатувлар берди.
Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчининг
содир қилган жиноятлари ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан
исботланган деб ҳисоблайди. Жумладан;
Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ Расулов Мухаммадсодиқ
Мухторжон ўғлининг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб
эшиттирилганда, “Мен 2021 йил июнь ойи бошларидан бошлаб Тошкент
шахрининг турли жойларида мижозларнинг уйларини бўяш ва тамирлаш
ишлари билан шуғулланиб келаман. Мен Олимназаров Отабекни 5-6 йилдан
буён танийман акаси Олимназаров Шахзод менинг ўртоғим бўлади.
Отабекни анча йиллдардан буён танийман. Лекин у билан кўп мулоқотда
бўлмаганман. 2024 йил 15 апрель куни соат соат 12:00 ларда Тошкентга
кунлик ишларда ишлаш мақсадида ўзимга тегишли бўлган оқ рангли давлат
рақам белгиси 40 С 572 ZA бўлган Nexia-3 русумли автомашинамда Боғдод
туманида жойлашган Боғдод-Тошкент йўналиши бўйича харакатланувчи
автомобиллар тураргохига йўловчи мижозларни олиш мақсадида келдим ва
бироз кутиб турдим. Шу вақтда танишим Олимназаров Отабек Тошкент
шахрига кетиш мақсадида такси кутиб турганлигини кўрдим. Отабек
Тошкент шахрига кетаётганлигини маълум қилди. Мен йўловчи мижоз
ололмаганлигим
ҳамда
ўртоғимнинг
укаси
бўлганлиги
сабабли
автомашинамда жой бор эканлигини, биргаликда гаплашиб кетишимизни
унга айтдим. Отабек кийим кечаклари ва сумкаларини автомашинамнинг
юкхонасига жойлаштириб автомашинамда кутиб турди. Бироз вақт йўловчи
мижозларни кутиб ўтирдик. Тошкент шахрига кетиш истагида бўлган
мижозлар йўқлиги ҳамда Тошкент шахрига кириб боргунимизча кун кеч
бўлишини уйлаб автомашинамга йўловчи мижоз олмасдан. Соат 18:00 ларда
Отабек билан йўлга чиқдик ва соат 23:00 Тошкент шахрига кириб келдик.
Кун кеч бўлганлиги ҳамда Отабекнинг кийим кечаклари бўлганлиги сабабли
таксида юрмасин деб, уни Чилонзор туманида жойлашган иш хонасига олиб
келаётган вақтимда соат 23:30 ларда Чилонзор туманида жойлашган Эркин
ЙПХ маскани олдидан қайрилиб олаётган вақтимизда ЙХХБ ходимлари
бизни тўхтатишди ва хужжатларим бор йўқлигини сўрашди. Мен барча
хужжатларим ёнимда эканлигини айтиб ушбу хужжатларимни ИИБ
холдимларига тақдим қилдим. Шунда ИИБ ходимлари ёнимизда тақиқланган
нарсалар бор йўқлигини сўрашди. Мен ёнимда тақиқиланган нарса ва
буюмлар йўқ эканлигини айтдим. Шунда Олимназаров Отабек ўз ихтиёри
билан чап қўлида бўлган оқ селофан пакетга ўралган гашиш (чарс)
гиёхвандлик воситасини ИИБ ходимларига тақдим қилди. Шундан сўнг ИИБ
ходимлари ушбу гиёҳвандлик моддасини 2 нафар холислар иштирокида
тегишли тартибда расмийлаштириб олишди ва менга тегишли бўлган нехиа-3
русумли автомашинамни хизмат ити ёрдамида текшириб кўришди.
Автомашинамда гиёҳвандлик ва шунга ўхшаш тақиқиланган моддалар
аниқланмади. ИИБ ходимлари автомашинамни Чилонзор тумани ИИО ФМБ
биносига вақтинчалик сақлаб туришлик учун олиб келишди. Шундан сўнг
Отабекдан нима иш қилиб юрибсан, гиёхвандлик моддасини истемол
қилишингни уйдагиларинг билса қандай ахволга тушади ? Нимага менга
ёнингда гиёхванд модда бор эканлигини айтмадинг, айтганингда сени
Тошкентга олиб келмаган бўлар эдим. Автомашинам ҳам вақтинчалик
сақлаш жойига олиб кетилди. деб Отабекка гапирган вақтимда, Отабек
мендан узр сўраб, ушбу гашиш (чарс) гиёхвандлик моддасини Наманган
вилояти, Чодак қишлоғида ўзига олдиндан таниш бўлмаган шахсдан текинга
олганлигини менга маълум қилди. Билганларим шулардан иборат. Мен
Олимназаров Отабекда гашиш моддаси бор эканлигини билмаганман эдим.
Агарда Отабекда гиёхвандлик моддасини бор эканлигини билганимда уни
Тошкент шахрига ўзим билан биргаликда олиб келмаган бўлар эдим.
Танишим Олимназаров Отабек автомашинамда мен билан биргаликда
харакатланиб келаётган вақтида чўнтагида гашиш ва шунга ухшаш
гиёҳвандлик моддалри бор эканлигини менга айтмаган эди. Агарда
автомашинамда харакатланиб келиш жараёнида Отабекда гиёҳвандлик
моддаси бор эканлигини билганимда, уни автомашинамдан туширган бўлар
эдим. Менинг бу воқеалардан хабарим бўлмаган.”-деб айтиб ўтган.
Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ Ўроқов Рустам Рашид ўғлининг
дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганда, “2024 йил 15
апрель куни соат 23:30 ларда танишим Ҳайдаров Иброхим билан Тошкент
вилоятидан Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масаканига
харакатланиб ўтаётган вақтимизда, ИИБ ходимлари бизни бир иш юзасидан
холис сифатида таклиф қилишди. Мен ва Иброхим ўз ихтиёримиз билан
ишда холис сифатида қатнашишга рози бўлдик. ИИБ ходимлари томонидан
бизга Ўзбекистон Республиками ЖПКнинг 74-моддасида кўрсатилган
ҳолиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтириб ўтилди. Шундан сўнг
“Эркин” ЙПХ маскани ёнида турган оқ рангли давлат рақам белгиси 40 С 572
ZA бўлган Nexia-3 русумли автомашина бошқарувида ва йўловчи
ўриндиғида бўлган бизга олдиндан таниш бўлмаган 2000 йилда туғилган
Расулов Мухаммадсодиқ Мухторхон ўғли ва 2002 йилда туғилган
Олимназаров
Отабек
Рахимназар
ўғли
кўздан
кечирилганда,
О.Р.Олимназаров ўз ихтиёри билан чап қўлида бўлган шаффоф рангли
селофанга ўралган ичида жигар рангли ўткир хидли кукунсимон бўлган
моддани ИИБ ходимларига тақдим қилди. ИИБ ходимлари томонидан ушбу
моддалар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди ва конвертга солиниб
мухрланди.Шундан сўнг О.Р.Олимназаровдан ИИБ ходимлари ушбу
аниқланган модда нима деб сўрашган вақтида, О.Р.Олимназаров ушбу модда
“Чарс” деб номланувчи гиёҳвандлик моддаси эканлигини, ушбу моддани ўз
истемоли учун олиб юрганлигини маълум қилди. Шундан сўнг, 40 С 572 ZA
бўлган Nexia-3 русумли автотранспорт воситаси ИИБ ходимлари ва хизмат
ити ёрдамида кўздан кечирилганда автотранспорт воситасидан ҳеч қандай
ноқонуний нарса ва буюмлар аниқланмади. Автомашина бошқарувида
бўлган М.М.Расуловдан ҳам хеч нарса аниқланмади. Аниқланган холат
юзасидан расмийлаштирилган баённома ва бошқа барча процессуал
ҳужжатлар иштирокчиларга баланд овозда ўқиб эшиттирилди ва биз
томонимиздан ҳеч қандай қўшимчалар ҳамда эътирозлар билдирилмади.”деб айтиб ўтган.
Шунингдек, судланувчи О.Олимназаровнинг айби ашёвий далилни
олиш, юзлаштириш ва сўроқ баённомалари, суд-кимёвий ва суд-наркология
экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари ва Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи
билан ўз исботини топган.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
О.Олимназаровнинг ҳаракатини юридик квалификациясини муҳокама қилиб,
унинг ҳаракати гиёҳванд моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай сақлашда
ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи О.Олимназаровга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7-моддаси, яъни инсонпарварлик
принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик
принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон
Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши –
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”
деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг
хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга
мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан
келиб чиқиб, унинг шахсини, аёллигини, муқаддам судланмаганлиги, айбига
тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
56-моддасига асосан унинг жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир
этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан қонун
санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни, ЖКнинг 62моддаси тартибида О.Олимназаровнинг ушлаб турилган (2024 йил 16 апрель,
1 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига
тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил
жарима жазосини тайинлашни;
- Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 18 сентябрдаги
2200-сонли
далолатномасига
кўра,
судланувчи
О.Олимназаров
гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эмаслигини
инобатга олишни;
иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган жами вазни 0.22
грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси, экспертиза тадқиқоти вақтида барчаси
сарфланганлини белгилашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454, 457,
462, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига мувофиқ,
Олимназаров Отабек Рахимназар ўғли (OLIMNAZAROV OTABEK
RAXIMNAZAR O’G’LI)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Олимназаров Отабек Рахимназар ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК
276-моддаси 1-қисми билан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма)
баравари миқдорида, яъни 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм жарима
жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
62-моддаси
тартибида
О.Олимназаровнинг ушлаб турилган (2024 йил 16 апрель, 1 кун) ҳар бир
кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб
ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва О.Олимназаровга
узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 19,5 (ўн тўққиз ярим) баравари
миқдорида, яъни 7.312.500 (етти миллион уч юз ўн икки минг беш юз) сўм
жарима жазоси тайинлансин.
Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин.
Судланувчи О.Олимназаровга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ
атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний
кучга киргач бекор қилинсин.
Иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган жами вазни 0.22
грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси, экспертиза тадқиқоти вақтида барчаси
сарфланганлиги инобатга олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд
орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация
тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи, судья:
Қ И Л А Д И:
С.Мамадиев