Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/179 Дата решения 21.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 368979 Claim ID 2729596 PDF Hash cdf8f413926998b8... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йил ЖПКнинг 224-моддаси йил ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
йилган ЖКнинг 276-моддаси йилган ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПК 5861-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5861 law
збекистон Республикаси ЖК 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
илган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖКнинг 55-моддаси илган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖК 55 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
ЖКнинг 572-моддаси ЖКнинг 572 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил 21 февраль куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди саёр суд мажлисида "3-чарх Камолон" МФЙ биносида, судья С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Илхомов ва унинг ҳимоячиси – «МММ HIMOYA» адвокатлик бюроси адвокати М.Каримовнинг иштирокида Илхомов Бахром Бахтиёр ўғлига оид 1-10062502/179-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Илхомов Бахром Бахтиёр ўғли (ILHOMOV BAHROM BAXTIYOR O‘G’LI) 2001 йил 20 октябрда Тошкент шахрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, бўйдоқ, Тошкент шахар, Шайхонтохур тумани, “Термиз“ МФЙ, Самарқанд даврвоза кўчаси 6-уйда доимий рўйхатда туриб, яшаган, иш бўйича 21.08.2024 йил ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, 22.08.2024 йил озод этилиб, “муносиб ҳулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Суд судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, дастлабки тергов ва судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Б.Илхомов гиёхвандлик воситалари ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай 2024 йил 14 август куни соат тахминан 15:30 да, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Ц” мавзесида “КФС” номли овқатланиш ресторанинг орқа томонида делфин рангли “25KJ609GA” давлат рақами бўлган “Нексия-2” русумли автомашинанинг ППХ ходимлари томонидан хужжатлари текширилганида, олди йўловчи ўриндиғида ўтирган 20.10.2001 йилда туғилган Илхомов Бахром Бахтиёр ўғлининг ҳаттихаракатлари шубха уйғотганлиги сабабли, 2 нафар холис фуқаролар иштирокида ёни кўздан кечирилганда фуқаро Б.Б.Илхомовнинг эгнида бўлган жигар рангли шимининг ўнг томон чўнтагидан 5.000 сўм купюрадаги ўралган пулнинг ичида яшил рангли, ўткир хидли махорка симон модда сақлаб юрганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент шахар ИИББ ЭКМнинг 19.08.2024 йил кунги 3114-сонли экспертиза хулосасига кўра, Б.Б.Илхомовнинг эгнида бўлган жигар рангли шимининг ўнг томон чўнтагидан 5.000 сўм купюрадаги ўралган пулнинг ичидаги модда таркибида фаол гиёхванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, моддалари “Гашиш” деб аталади. “Гашиш”нинг умумий оғирлиги 00,22 граммга тенглиги аниқланган. Суд мажлисида судланувчи Б.Илхомов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2024 йилнинг тахминан июн ойининг бошларида ўзига тегишли бўлган 77-009-30-31 телефон аппаратига очилган телеграм аккаунт орқали “Трон” номли гурухни топганлиги, сўнг, мазкур гурухга аъзо бўлганлиги, ушбу гурухнинг фаолиятини муомалада бўлиши тақиқланган моддаларни сотиш ва етказил бериш билан шуғулланиш бўлганлиги, у мазкур гурух орқали гиёхвандлик моддасини сотиб олиш учун 2024 йилнинг 12 август куни гурухнинг опператори яъни админига мурожаат қилганлиги, у ундан 0.5 грамм миқдорида “Гашиш” номли гиёхвандлик воситаси кераклигини маълум қилганида, у 0.5 грамм миқдоридаги гиёхвандлик воситаси 250.000 сўм туришини айтганлиги, сўнг, рози бўлганида “Трон” номли гурухнинг админи унга пластик карта рақамларини ташлаб берганлиги, сўнг, у ушбу банк картасига Шайхонтохур тумани “Камолон” МФЙда жойлашган банкомат шаҳобчасидан 250.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаб, пул ташланганлиги хақида чекни “Трон” гурухининг админага ташлаб берганлиги, сўнг, “Трон” гурухи админи томонидан унга локация ташлаб берилганлиги, ушбу локацияга кириб қараганида, у харид қилган гиёхвандлик воситасини жойлашган жойи кўрсатилган бўлганлиги, шу куни соат тахминан 13.00да “Трон” номли гурух томонидан унга ташлаб берилган локация орқали йўлга чиқиб, шу жойга етиб борганлиги, ушбу жой Шайхонтохур тумани 180-сонли умум таълим мактабининг ёни бўлиб, ушбу мактабнинг ёнида жойлашган хонадонларнинг атрофи темир панжара билан қопланган бўлганлиги, у 0.5 миқдоридаги “Гашиш” гиёхвандлик воситасини мазкур темир панжара билан атрофи ўралган уйнинг, панжара ичидан олаганлиги, шу куни мазкур гиёхвандлик моддасини олган вақтида унинг кўриниши, магнитга ёпиштирилган ва кўк рангли эзалентага ўралган холатда бўлганлиги, шу вақтда гиёхвандлик воситасининг кўриниши тўрт бўрчак кўринишда бўлиб, 1 донадан иборат бўлганлиги, шу куни мазкур тўрт бурчак бўлакдан озгина миқдорини майдалаб олиб, майдаланган бўлакларни сигаретнинг тамакисига аралаштириб, чекиб истеъмол қилганлиги, сўнг, қолган гиёхвандлик воситасини 5.000 сўм купюрадаги пулнинг ичига солиб, ўраб, ёнида бўлган “Парламент” номли сигарет қутисининг ичига солиб қўйганлиги, 2024 йилнинг 14 август куни соат тахминан 15.20да Чилонзор тумани “Ц” мавзесида жойлашган “КФС” овқатланиш шаҳобчасининг орқа томонида жойлашган йўлакда ўзининг шахсий ишлари билан юрган вақтида, ушбу ерда жойлашган Интегро савдо мажмуасининг ташқарисида таниши Абдувахобов Отабекни кўриб қолиб, Отабек билан кўришиб унга тегишли бўлган делфин рангли 25 J609GA бўлган автомашинасининг олд йўловчи ўринида ўтириб гаплашиб ўтирганида, ёнига ППХ ходимлари келишиб, ундан автомашинадан тушишини сўрашганлиги, у уларнинг талабларига асосан Отабекнинг автомашинасидан тушганлиги, сўнг, ППХ ходимлари унга ўзларини таништириб, унга хозирда профилактик тадбир ўтказилаётганлигини ва шу сабабли ёнини текширишларини маълум қилишганлиги, сўнг, улар ёнини текширишганида эгнида бўлган қора рангли шимининг ўнг томон олд чўнтагидан “Парламент” сигарет қутисининг топишганлиги, сўнг, ушбу қутининг ичини очиб қарашганида 5.000 сўм купюралик пулни ўралган холатда эканлигини аниқлашганлиги, сўнг, ходимлар томонидан ёнидан аниқланган 5.000 сўм купюралик пулнинг ичини очиб текширилганида “Трон” гурухи томонидан сотиб олган гиёхвандлик моддасини аниқлашганлиги, сўнг, ППХ ходимлари ундан ушбу модда кимга тегишли эканлигини сўрашганида, уларга мазкур модда ўзига тегишли эканлигини айтганлиги, сўнг ходимлар уларни ўзига тегишли бўлган телефон аппарати орқали видеотасвирга олиб, холислар иштирокида мазкур 5.000 сўм купюрадаги пулнинг ичи олиб текширишганлиги, сўнг, ходимлар уни ИИБ биносига таклиф қилишиб, ИИБ биносига етиб келганидан кейин у билан ЖҚБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилганлиги, ушбу гиёҳвандлик моддасини бошқа шахсларга сотиш ўтказиш мақсади бўлмаганлиги, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини, суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатувлар берди. Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчининг содир қилган жиноятлари ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Жумладан; Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ У.Тиллаев ва гувоҳ О.Зокировнинг дастлабки терговда берган ҳамда суд мажлсида ўқиб эшиттирилган кўрсатувлари исботини топган. Шунингдек, судланувчи Б.Илхомовнинг айби ашёвий далилни олиш, юзлаштириш ва сўроқ баённомалари, суд-кимёвий ва суд-наркология экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари ва Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини топган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Илхомовнинг ҳаракатини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, унинг ҳаракати гиёҳванд моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай сақлашда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Судланувчи Б.Илхомов 2024 йил 15 ноябрда Чилонзор туман прокурори номига илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда мазкур жиноят иши бўйича унга қўйилган ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми бўйича айбловга тўлиқ иқрорлиги,қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини баён қилиб, у билан айбга иқрорлик келишувини тузишни сўраган. 2024 йил 15 ноябрда Чилонзор туман прокурори томонидан Б.Илхомов томонидан киритилган илтимоснома қаноатлантирилиб, Б.Илхомов содир этилган жиноятни фош этиш, жиноят бўйича далилларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олиб, келишув тузилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 5861-моддасида жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилиши мумкинлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра келишувни тузишда Б.Илхомовнинг процессуал ҳуқуқлари таъминланганлиги, у томонидан илтимоснома ихтиёрий равишда ва ҳимоячиси Х.Хайитов билан маслаҳатлашув ўтказилганидан кейин берилганлиги, Б.Илхомов келишувнинг моҳиятини, унинг шартларини тушунганлиги, унинг оқибатларини англаб етганлиги, судланувчи келишувни қўллаб-қувватлаши, Б.Илхомов содир этган жинояти юзасидан зарар мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шу сабабли суд Б.Илхомовнинг айбига иқрорлик тўғрисидаги келишувини тасдиқлашни лозим топади. Суд, судланувчи Б.Илхомовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7-моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, аёллигини, муқаддам судланмаганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, 56-моддасига асосан унинг жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57 2 – моддасини қўллаб, қонун санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни, ЖКнинг 62-моддаси тартибида Б.Илхомовнинг ушлаб турилган (2024 йил 21 август, 1 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил жарима жазосини тайинлашни; - Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 13 сентябрдаги 2151-сонли далолатномасига кўра, судланувчи Б.Илхомов гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олишни; - иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати МТТБда 13.12.2024 йилдаги 09807-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 0.2 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини белгиланган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454, 457, 462, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига мувофиқ, Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Илхомов Бахром Бахтиёр ўғлига оид 1-1006-2502/179-сонли жиноят иши бўйича айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тасдиқлансин. Илхомов Бахром Бахтиёр ўғли (ILHOMOV BAHROM BAXTIYOR O‘G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Илхомов Бахром Бахтиёр ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддаси 1-қисми билан, ЖКнинг 572-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 3.750.000 (уч миллион етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддаси тартибида Б.Илхомовнинг ушлаб турилган (2024 йил 21 август, 1 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва О.Олимназаровга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 9,5 ( тўққиз ярим) баравари миқдорида, яъни 3.562.500 (уч миллион беш юз олтмиш икки минг беш юз) сўм жарима жазоси тайинлансин. Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин. Судланувчи Б.Илхомовга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати МТТБда 13.12.2024 йилдаги 09807-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 0.2 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев