← Назад
Решение #853931 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҚАРОР
2022 йил 8 июнь 4-10012113/15866-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати К.Давлетованинг раислигида,
судьялар
Ш.Махмудов
ва
А.Абдуллаевдан
иборат
таркибда,
А.Файзиевнинг
котиблигида,
“Koson Paxta Tozalash” АЖ вакиллари М.Блбоқулов, Ҳ.Тўраев
(2022
йил
25
майдаги
49-сонли
ишончнома)
“Rim
ustaxonasi”
масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Умаров (2022 йил
21 февралдаги 15-сонли ишончнома) иштирокида Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармаси (“Koson Paxta Tozalash” АЖ манфаатида)
томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021
йил
21 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 8
сентябрдаги қарори устидан берилган кассация шикоятини
иш
ҳужжатлари
билан
бирга
Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси “Koson Paxta Tozalash” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Rim
ustaxonasi” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) 1 392 517 950 сўм асосий
қарз, 41 775 510 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъво
аризасига қўшимчани тақдим этиб, унда жавобгардан
110 685 903 сўм асосий қарз, 55 342 951 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 июндаги ҳал
қилув
қарори
билан
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилган.
Жавобгардан
даъвогар
фойдасига
54 594 008,3
сўм
асосий
қарз
ва 5 459 401 сўм пеня ундирилган. Даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция
инстанцияси
судининг
2021
йил
8
сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Кассация шикоятида даъво аризасининг дастлабки ва
баён қисмларида 110 685 903 сўм асосий қарз, 55 342 951 сўм
пеня ундириш сўралганлиги, бироқ асосий қисмида техник
хато
туфайли
1 392 517 950 сўм асосий қарз, 41 775 510 сўм пеня ундириш
сўралганлиги, бу ҳақда қўшимча даъво ариза берилганлиги,
бироқ давлат божи дастлабки даъво аризаси бўйича
ҳисобланганлиги
ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб,
жавобгардан 110 685 903 сўм асосий қарз, 55 342 951 сўм
пеня ундириш сўралган.
Суд муҳокамасида палатадан вакил иштирок этмади,
бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг
вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини
тасдиқловчи
далил
мавжуд,
ундан
вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида
кассация
шикоятида
келтирилган
важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб,
жавобгардан 110 685 903 сўм асосий қарз, 55 342 951 сўм
пеня ундириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга
эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов
ҳайъати
трафлар
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
кассация
шикоятида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил
27 майда 80-сонли ва 2019 йил 21 январда 17-сонли
шартномалар тузилган бўлиб, уларга кўра, жавобгар эхтиёт
қисмлар етказиб бериш, даъвогар эса етказиб берилган
маҳсулотлар учун ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан 2019 йил 21 июндаги 40-сонли
тўлов
топшириқномасига
асосан
132 446 000
сўм
жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Даъво аризасида қайд этилишича, жавобгар томонидан
тўлаб берилган пул маблағлари учун 21 760 097 сўмлик
маҳсулот етказиб берилган, 110 685 903 сўмлик маҳсулот
етказиб берилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
мувофиқ мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб,
унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш,
пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар
шартномадан,
зиён
етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар
маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у
ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб
берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар даъвогарга
томонидан
2019 йил 1 ноябрдаги 366-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
23 862 667,79 сўм, 2019 йил 7 февралдаги 62-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 19 720 957,62 сўм, 2019 йил 6
августдаги
187-сонли
ҳисобварақ-фактурага
асосан
22 060 154,40 сўм, 2019 йил 28 ноябрдаги 426-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 12 206 211,86 сўм, жами
77 851 991,6 сўмлик маҳсулот етказиб берилган.
Шартномаларнинг 6.4-бандида тўлов кечиктирилган ҳар
бир кун учун 0,1 фоиздан, бироқ кечиктирилган тўлов
суммасининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда жавобгар
даъвогарга
пеня
тўлаши
белгиланган
бўлиб, тўлов амалга оширилмаган 54 594 008,3 сўмнинг 10
фоизи
5 459 401 сўмни ташкил этган.
ФКнинг
260-моддасининг
биринчи
ва
иккинчи
қисмларига мувофиқ қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт
бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка
тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган
зарарни исботлашга мажбур эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 157моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, даъвогар ишни
биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан
кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга,
даъво
талабларининг
миқдорини
кўпайтиришга
ёки камайтиришга ҳақли.
Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга
олиб,
палатанинг
даъво
талабларининг
миқдорини
камайтиришини
инобатга олиш, даъво талабларини қисман қаноатлантириш,
даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини ўтказиб
берилган тўлов суммасидан етказиб берилган маҳсулот
ҳвқини
чегирган
ҳолда
(132 446 000-77 851 991,6=)
54 594 008,3 сўмга қаноатлантириш, шунингдек, шартнома
шартидан
келиб
чиқиб,
ушбу
сумманинг
10 фоизи, яъни 5 459 401 миқдорида пеня ундириш, даъво
талабининг
қолган
қисмини
асоссизлиги
сабабли
қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси суди
эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри
хулосага келишган.
ИПК
301-моддасининг
1-бандига
кўра
кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари
бўйича
ҳал
қилув
қарорини,
қарорни
ўзгаришсиз,
кассация
шикоятини
(протестини)
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат
божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш
рад
этилган
ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи
манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан
даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ишда иштирок
этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун
олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни, кассация шикояти даъво талабининг
110 685 903 сўм асосий қарз ва 55 342 951 сўм пеня, жами
166 028 854 сўм ундириш ҳамда ҳал қилув қарорининг давлат
божи ундириш қисмига нисбатан берилганлиги сабабли,
ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун даъвогардан
бюджетга ушбу сумманинг бир фоизи миқдорида, яъни
1 660 288,54 сўм давлат божи ундиришни, шунингдек суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ 67 500 сўм суд харажатини унинг зиммасига юклашни
лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2021 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 8 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг (“Koson Paxta Tozalash” АЖ манфаатида)
кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Koson Paxta Tozalash” АЖдан республика бюджетига
(Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)
1 660 288,54 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
67 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
К.Давлетова
ҳайъат аъзолари
Ш.Махмудов
А.Абдуллаев