Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/206 Дата решения 21.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 365336 Claim ID 2735379 PDF Hash 44bad8f874a436fa... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси унга нисбатан ЖК 45 law
ал этишда суд ЖПК 467-моддаси ал этишда суд ЖПК 467 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/206-сонли 2025 йил февраль ойининг 20 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режими орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ў.Турғунов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юльчиева, жабрланувчи Г.Умированинг қонуний вакили А.Умиров ва жабрланувчи С.Курбановаларнинг иштирокида, судланувчи Турғунов Ўктамжон Собиржоновичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Турғунов Ўктамжон Собиржонович (TURG’UNOV O’KTAMJON SOBIRJONOVICH), 1971 йил 09 августда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ишсиз, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, “Буюк ипак йўли” кўчаси, 6-уй, 31-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувларини тинглаб, жинят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Турғунов Ўктамжон Собиржонович 2024 йил 17 ноябрь куни соат 07:10ларда бошқарувидаги “Spark” русумли, давлат рақам белгиси 10Z106DB бўлган автоуловини тегишли ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бунёдкор шоҳ” кўчаси бўйлаб, “Гавҳар” кўчаси томондан ТХАЙ кўчаси томонга ҳаракатланиб келаётиб, “Бунёдкор шоҳ” кўчасида жойлашган “Чилонзор буюм бозори” қаршисига етганида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 11-банди “г” қисми, 73-банди, 77-банди 1 ва 3 қисмида, яъни «ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши», «ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак», «ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак», «ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» деб кўрсатилган талабларга риоя қилмасдан ҳаракатлангани оқибатида уни ҳаракат бўлагида ҳаракатсиз тўҳтаб турган пиёда Умирова Гулноза Абдурахмоновна ва Курбанова Сайёра Абдумажитовналарни уриб юбориб тан жароҳати етказган. Натижада пиёда Г.Умирова ва С.Курбановалар тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилишган. Суд-тиббиёт экспертизасининг 22.11.2024 йилдаги №8449 Х-Хуж сонли хулосасига кўра, Г.Умирова мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “оғир” даражадаги тан жароҳати олганлиги аниқланган. Суд-тиббиёт экспертизасининг 22.11.2024 йилдаги №8450 Х-Хуж сонли хулосасига кўра, С.Қурбонова мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “ўртача оғир” даражадаги тан жароҳати олганлиги аниқланган. Судланувчи Ў.Турғунов суд мажлисида айбига иқрорлик билдириб, 2024 йил 17 ноябрь куни соат 07:10да, бошқарувидаги “Спарк” русумли, давлат рақам белгиси 10Z106DB бўлган автоуловни тегишли ҳужжатлар асосида, юксиз ва йўловчисиз Чилонзор тумани, “Бунёдкор шоҳ” кўчаси бўйлаб, “Гавҳар” кўчаси томондан “ТХАЙ” кўчаси томонга 55-60 км/соат тезликда ҳаракатланиб, “Чилонзор буюм бозори” қаршисига етганида у билан бир йўналишда ва бир бўлакда ундан олдинда ҳаракатсиз тўхтаб турган пиёда Г.Умирова, С.Қурбанова ва С.Орзиевларни кўрмай қолиб тормозланмасдан автоуловини олд чап томони билан уриб юборганини, шунда тан жароҳати олмагани боис автоуловидан тушиб пиёдаларни олдига борганини, икки пиёдалар ҳам тан жароҳати олганини кўриб, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун йўловчи автоуловда шифохонага жўнатиб юбориб, ўзи ҳодиса жойида қолганини, сўнг ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари етиб келишганини кўриб уларни олдига борганини ва ҳолатни айтиб берганини, шунда уни сўзидан ҳужжатлар расмийлаштириб ҳужжатлар билан таништириб ўтишганини, сўнг ҳолат юзасидан тушунтириш хати ёзиб берганини, ЙТҲ куни қоронғу яъни хира шира вақтида содир бўлгани, об-ҳаво шароити булутли 2 ёмғирдан кейинги ҳолат бўлганини, қатнов қисми асфальт, асфальт қопламаси нам ҳолатда бўлганини, ЙТҲ вақтда пиёдаларни кўрмай қолиб уриб юборганини, улар ЙТҲ жойида турганида, ҳодиса содир бўлган жойда етиб келган ИИББ ЙХҲБ ходимлари томонидан уларнинг кўрсатувларидан чизма чизилиб керакли ҳужжатлар расмийлаштирилгани, оиласининг ягона боқувчиси экани, асосий тирикчилик манбаи ҳайдовчилик эканлигини билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Г.Умированинг қонуний вакили А.Умиров ВКА режими орқали суд мажлисида, 2024 йил 17 ноябрь куни соат 07:30да, Ў.Турғунов бошқарувидаги “Спарк” автоуловни Чилонзор тумани “Бунёдкор шоҳ” кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, “Бунёдкор шоҳ” кўчасида жойлашган “Чилонзор буюм бозори” қаршисида пиёда сифатида йўлни кесиб ўтаётган, яъни турмуш ўртоғи Г.Умирова, С.Орзиев ва С.Қурбоноваларни уриб юбориб тан жароҳати етказганидан йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида турмуш ўртоғи ва бошқа пиёдалар тан жароҳати олганидан хабардорлигини, ЙТҲ қандай содир бўлганини ўз кўзи билан кўрмаганини, ЙТҲ содир этган Ў.Турғунов турмуш ўртоғини соғлиғи йўлида ҳеч қандай ёрдам кўрсатмасдан икки маротаба хабар олиб кетганини, ҳозирда турмуш ўртоғини соғлиғи яхши эмаслигини, Ў.Турғуновга нисбатан қонуний чора кўришларини, етказилган моддий зарарни тўлаб беришини, ҳозирда унга етказилган моддий зарар қопланмаганлиги айтиб, суддан 17.494.900 сўм даволаниш учун сарфлаган ҳаражатларни ундириб, судланувчига нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўради. Жабрланувчи С.Курбанова ВКА режими орқали суд мажлисида, 2024 йил 17 ноябрь куни соат 07:30да, таниши Г.Умирова билан бирга Чилонзор тумани “Бунёдкор шоҳ” кўчасида жойлашган “Чилонзор буюм бозори” қаршисидаги қатнов қисмининг ўртасида ҳаракатланаётган транспорт воситаларига ҳалал қилмасдан ҳаракатсиз тўхтаб турганида уларга нисбатан ўнг томондан чап томонга Ў.Турғунов бошқарувидаги “Спарк” автоуловида ҳаракатланиб келиб, уни ва Г.Умировани уриб юбориб, тан жароҳати етказганини, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олиб ҳушидан кетганини, шу боис ЙТҲни қолган ҳолатини эслай олмаётганини, ҳозирда Ў.Турғуновга нисбатан даъво ва эътирози йўқлигини айтиб, судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Суд, судланувчи Ў.Турғуновнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатуви, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг берган кўрсатувларидан ташқари, йўлтранспорт ҳодисаси бўйича маълумотнома, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, судга оид тиббий, транспорт-трасологик, автотехника экспертизалари хулосаси ҳамда 3 баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ў.Турғуновнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг “транспорт воситасини бошқарувчи шахс бўла туриб, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиши натижасида баданга ўртача оғир ва оғир шикаст етказишига сабабчи бўлиш”да ифодаланган қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ў.Турғуновга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини, икки нафар фарзанди борлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сон қарорининг 48-бандида судларга муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазони, тегишли асослар мавжуд бўлган ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу фаолият касб ёки тирикчилик манбаи бўлган шахсларга нисбатан (масалан тадбиркорлик фаолияти, транспорт воситаларини бошқариш ва ш.к.) қўллашнинг қанчалик мақсадга мувофиқлиги масаласини муҳокама қилиш тавсия этилиши ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Судланувчи Ў.Турғунов судга йўловчиларни автомобилда ташишга рухсат берувчи лицензия (амал қилиш муддати 15.04.2024 – 14.04.2025)ни тақдим этиб, асосий тирикчилик манбаи ҳайдовчилик эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўлламасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисида фуқаровий даъвога оид масаласини ҳал этишда суд ЖПК 467-моддасига мувофиқ айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони 4 тўла ёки қисман қаноатлантириш ёхуд рад этиш асосларини, жиноят натижасида етказилган мулкий зиён хусусияти ва миқдорини кўрсатиши, шунингдек, мулкий зиён миқдорига тегишли ҳисоблаш якунларини келтириши ҳамда фуқаровий даъвони ҳал қилиш учун асос қилиб олинган қонун нормасини қайд этиши лозимлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Бундан ташқари, суд жабрланувчига етказилган моддий зарарни ундиришни, қолгани қисми бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд SOBIRJONOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.. Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Ў.Турғуновга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ў.Турғуновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Судланувчи Турғунов Ўктамжон Собиржоновичдан жабрланувчининг қонуний вакили Умиров Ахмаджан Усманкуловичнинг фойдасига 17.494.900 сўм моддий зарар ундирилсин. Манфаатдор тарафга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. 5 Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) 6 А.А.Мухиддинов