Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1402-2201/491 Дата решения 07.06.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каттакурганский межрайонный экономический суд Судья Норбеков Йўлдош Тиркашевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "OQTOSH DON" AJ Ответчик / Подсудимый CHILDIR BOBO фермер хўжалиги
Source ID 826490 Claim ID 2747311 PDF Hash 9661aa9e75fa07e3... Загружено 09.04.2026 08:53 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KATTAQO’RG’ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KATTAKURGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Kattaqo`rg`on tumani, Kadan qo`rg`oni, Mustaqillik ko‘chasi, 33-uy 33, Mustaqillik street, Kadan township, Kattakurgan district Tел: (0-366) 414-31-19, е-mail: i.kattaqurgon@sud.uz Ўзбекистон Республикаси Номидан Ҳал қилув қарори 2022 йил 07 июнь Каттақўрғон тумани 4-1402-2201/491-сонли иш Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Й.Т.Норбеков ушбу кун, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Оқтошдон” АЖ манфаатида жавобгар А фермер хўжалигига нисбатан жами 2988293 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, соддалаштирилган иш юритиш тартибда, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни,- Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Оқтошдон” АЖ манфаатида жавобгар А фермер хўжалигига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар А фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Оқтошдон” АЖ фойдасига шартномага асосан етказиб берилган ғалла уруғи, минерал ўғитлар ҳаққини яъни 2988293 сўм қопланмаган бунак ва олдиндан тўлаб чиқилган 21 600 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 203 4-моддаси учинчи қисмига кўра, Даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр жавобгар ѐки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ѐзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Оқтошдон” АЖ ва жавобгар А фермер хўжалиги ўртасида “Бошоқли дон харид қилиш бўйича шартнома” тузилган. Шартнома шартига кўра, “Оқтошдон” АЖ томонидан жавобгар А фермер хўжалиги бошоғли дон етиштириш учун бошоқли дон ўруғи ва керакли минерал уғитларни бунак сифатида етказиб берган. Шартноманинг 3.3-бандида, “Хўжалик” уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган фоизини уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаб бериши лозимлиги кўрсатилган. Иш ҳужжатларига илова қилинган ҳисобфарағ фактураларга кўра, жавобгар уруғлик ғаллани ва минерал уғитларни бунак сифатида 2021 йил сентябр ойидан декабр ойига қадар қабул қилиб олган. Шу боис, даъвогар олдидан олинган бунак ҳисобидан 2988293 сўм қарз бўлиб қолган. Шу боис суд, даъво аризаси қисман қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2988293 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартлари ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса-иш муомиласи одатларига ѐки одатига қўйилган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд иш ҳужжатларини ва судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгар А фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Оқтошдон” АЖ фойдасига 2988293 сўм асосий қарз, олдиндан тўлаб чиқилган 21600 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгар А фермер хўжалиги ҳисобидан давлат бюджетига (Суд ҳокимяти органларини ривожлантириш жамғармасига) 270000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-180, 186моддаларига асосланиб, суд, қарор қилди : Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар А фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Оқтошдон” АЖ фойдасига 2988293 сўм асосий қарз, олдиндан тўлаб чиқилган 21600 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар А фермер хўжалиги ҳисобидан давлат бюджетига (Суд ҳокимяти органларини ривожлантириш жамғармасига) 270000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Й.Т.Норбеков