← Назад
Решение #855061 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 11 | — | code_article | |
| ИПК | 154 | — | law | |
| ИПКнинг | 45 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҚАРОР
2022 йил 7 июнь
4-2301-2101/2082-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Халмирзаев ва С.Рахмоновдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси
вакиллари Н.Бобоев (2021 йил 24 декабрдаги 44/1-сонли ишончномага асосан) ва
А.Ембергенов (2022 йил 7 июндаги 213/01-сонли ишончномага асосан), “NOKIS
ISKER” масъулияти чекланган жамияти вакиллари А.Исмаилов (раҳбар), вакили
М.Ходжаниязов (2022 йил 17 январь кунги 13-сонли ишончномага асосан),
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли Махсус
мухандислик-қурилиш бошқармаси вакиллари Ж.Мамасолиев, Л.Ахмедов
(2022 йил 4 апрель кунги 2/3/10-376-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
мазкур иш юзасидан қабул қилинган Нукус туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 31 январь кунги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси
судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 апрелдаги
қарори устидан “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ инжиниринг компанияси
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган биносида
бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“NOKIS ISKER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ инжиниринг
компанияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали (бундан буён матнда
буюртмачи ёки филиал деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда
вазиятлар вазирлигига қарашли Махсус мухандислик-қурилиш бошқармаси
(бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) ва учинчи шахс Муйноқ тумани
ҳокимлигига нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, буюртмачи ва
бошқармага
даъвогарнинг 2019 йил январь-март ойларида бажарган
ишларининг баҳоси тўғрисидаги маълумот счёт-фактурага имзо қуйиш ва мўҳри
билан тасдиқлаш мажбуриятини юклашни ва улардан солидар тартибда
180 615 766 сўм қарзи ва 90 307 883 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг
2022
йил
17
январь
кунги
ажрими
билан
“Қишлоққурилишинвест” МЧЖ инжиниринг компанияси ишга қўшимча
жавобгар (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) сифатида,
Қорақалпоғистон Республикаси қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш
консалтинг маркази даъво предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 31 январь кунги ҳал қилув қарори
билан даъво ариза қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига
180 615 766 сўм асосий қарзи ундирилган, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган. Бошқарма жавобгарликдан озод қилинган,
даъвонинг буюртмачига нисбатан берилган қисми иш юритишдан тугатилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 7 апрелдаги қарори билан ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар суд қарорларидан норози бўлиб, кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, шикоятда судлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 37-сонли Қарорига мувофиқ Муйноқ
тумани, Муйноқ массивида 6 сонли кўп қаватли уй жой қуриш
белгиланганлигини нотўғри талқин қилганлиги, мазкур муоммали уй жойнинг
тартиб рақами, қайси ҳужжатга асосан 6 сон тартиб рақами эканлиги, қурилиш
ости ер майдони ким пудратчига қурилиш ишларини амалга ошириш учун
ажратилганлигини аниқламаганлиги, буюртмачи вакили У.Шныкеев томонидан
ишлар натижаси қабул қилинганлиги ҳақида нотўғри хулосага келганлиги,
У.Шныкеевнинг ваколатига баҳо берилмаганлиги, мазкур объектни қуриш учун
қўшимча жавобгар ва Бошқарма билан 2019 йил 18 мартда 189/2019-сонли
контракт келишув тузилганлиги, унга асосан Бошқармага аванс ва 2019 йил
18 мартдан 25 майга қадар бажарилган ишлар учун Ф-2,3 ҳисоб варақ
фактураларга асосан ўтказиб берилганлиги, даъвогар талабнома юбормаганлиги
ҳолатларига судлар ҳуқуқий баҳо бермаганлиги ҳақида важлар келтирилиб,
апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 7 апрелдаги қарорини бекор қилиб,
ҳал қилув қарорининг “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ инжиниринг
компаниясидан 1 806 157,66 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажатини
ундириш қисмини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз кўрсатмалари ва
ёзма фикрида кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 7 апрелдаги қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорининг
“Қишлоққурилишинвест” МЧЖ инжиниринг компаниясидан 1 806 157,66 сўм
давлат божи ва 21 600 сўм почта харажатини ундириш қисмини бекор қилишни,
даъвонинг жавобгардан ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар.
Муйноқ тумани ҳокимлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси қурилишда
танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да,
уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Муйноқ тумани ҳокимлиги ва
Қорақалпоғистон Республикаси қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш
консалтинг маркази вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Қорақалпоғистон
Республикасининг
Мўйноқ
туманини
комплекс
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
16 январдаги 37-сонли қарорига мувофиқ Мўйноқ туманида банк кредити
маблағлари, уй сотиб олувчилар маблағлари ҳисобидан кўп квартирали уйлар
қуриш белгиланган.
Қарорнинг 8-бандига кўра, молиялаштириш манбасидан қатъи назар,
туманда қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга
ошириш учун пудрат ташкилотларини танлашда энг мақбул таклифларни танлаб
олиш йўли билан, танлов савдоларини ўтказмасдан пудрат ва лойиҳа
ташкилотларини белгилаш топширилган. Даъвогар пудратчиларнинг бири
сифатида танланган.
Даъвогар ва буюртмачи ўртасида 2019 йил 23 январда тузилган
2/М2019-сонли шартномага асосан, буюртмачи даъвогарга 37-сонли қарорга
биноан Мўйноқ туманида қурилиши белгиланган намунавий лойиҳадаги
уй-жойларнинг қурилиш ишларига 100 000 000 сўм пул маблағини молиявий
ёрдам сифатида ажратган.
Даъвогар томонидан 2019 йил январь-март ойларида уйнинг пойдевари
қурилиб, жами 257 930 785 сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.
Бажарилган ишлар буюртмачининг вакили У.Шныкеев томонидан 2019 йил
28 март кунги далолатнома ва бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома
(форма-2) билан ўз тасдиғини топган.
Буюртмачи бажарилган ишларнинг қиймати тўғрисидаги далолатномани
(форма-3) тузишдан ва бажарилган ишлар ҳақини тўлашдан бош тортганлиги
сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, буюртмачи ва
бошқармага
даъвогарнинг 2019 йил январь-март ойларида бажарган
ишларининг баҳоси тўғрисидаги маълумот счёт-фактурага имзо қуйиш ва мўҳри
билан тасдиқлаш мажбуриятини юклашни ва улардан солидар тартибда
180 615 766 сўм қарзи ва 90 307 883 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш, даъвонинг
асосий қарзини буюртмачидан ундириш, даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини қаноатлантиришни рад этиш, бошқармани жавобгарликдан озод қилиш
тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг
2.3-бандида қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд
бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар
бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад
этишга асос бўлмаслигига қаратилишига, бироқ, бундай қурилиш пудрати
шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган
жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш
тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Шунингдек, бошқарма даъвогар олдида мажбурияти мавжуд эмас ав у
томонидан бажарилган ишлар юзасидан тузилган ҳужжатларни қабул қилиб
олинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддаси биринчи
қисмининг еттинчи хатбошисига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари бурчни аслича
(натура) бажаришга мажбур қилиш йўли билан ҳимоя қилиниши мумкин.
Даъвогарнинг ишларни бажарганлиги ҳолати ишдаги ҳужжатлар билан
тасдиқланганлиги сабабли, биринчи инстанция суди даъвонинг 2019 йил
январь-март ойларида бажарган ишларининг баҳоси тўғрисидаги маълумот
ҳисоб варақ-фактурага имзо қуйиш ва мўҳри билан тасдиқлаш мажбуриятини
юклаш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли
тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 10-бандининг
тўртинчи хатбошисида даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида
бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса, ИПК 154-моддасининг 1-бандига
асосан даъво аризасини қабул қилиш рад этилиши, агар бу ҳолат даъво аризаси
иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПКнинг 45-моддасига
мувофиқ юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласи
ҳал этилиши лозимлиги, даъво қаноатлантирилган тақдирда, ундириладиган
сумма ишга тегишли жавобгар сифатида жалб қилинган юридик шахсдан
ундирилиши белгиланган.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш
юритишни тугатади.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди асосли равишда даъвонинг филиалга
нисбатан қисмини иш юритишдан тугатиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъвони
қисман қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш юзасидан қабул қилинган
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 январь кунги ҳал қилув
қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси
судида кўриш билан боғлиқ тўланган 903 079 сўм давлат божи ва 21 600 сўм
почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, даъвогардан ишни суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 67 500 сўм
суд харажатларини ундиришни, ижро варақа беришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 январь кунги ҳал
қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, кассация
шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Қишлоққурилишинвест” МЧЖ инжиниринг компаниясидан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суднинг
депозит
ҳисоб
рақамига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 67 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
О.Халмирзаев
С.Рахмонов