← Назад
Решение #85580 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 268 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 268 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| исми ва | 117 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| аровий даъвогар ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 268 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил февраль ойининг 20 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов,
айбланувчи З.Саидивалиев ва унинг ҳимоячиси А.Тиловов, жабрланувчи
А.Игамбердиева, таржимон М.Рахимованинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 268-моддасининг 1-қисми ва 117моддасининг 1-қисми билан айбланган Саидивалиев Зохиджон
Абдурахмон ўғлига нисбатан 1-1006-2501/167-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди.
Саидивалиев Зохиджон Абдурахмон ўғли (Saidivaliyev
Zoxidjon Abduraxmon o’g’li)–2003 йил 10 август куни
Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўртамахсус, курьер, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент
вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Дўстлик МФЙ, Фидоилар
кўчаси, 4-уйда истиқомат қилади, “Муносиб хулқатворда бўлиш хақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосасини ўз вақтида
олган.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг
кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд
муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи З.Саидивалиев 2024 йил 17 августа куни соат 13:30
ларда, бошқарувидаги бўлган Велосипедида, Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Қатортол кўчасида жойлашган Ғунча “хот-док” номли бино
каршисида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми,
11-банди Г-қисми, 73-банди, 77-банди яьни, «йўл ҳаракати қатнашчилари
бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф
туғдирмасликлари керак», «ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса,
болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан
эҳтиёткорлик чораларини кўриши», «ҳайдовчи ўзидан олдинда
ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида
тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ
масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган
ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак», «ҳайдовчи ҳаракатнинг
серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда
ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш
йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси
тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак, тезлик
ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт
воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини
бериши керак, ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши
имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у
тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни
бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб
ўтиш чораларини кўриши керак», деб кўрсатиб ўтилган талабларига
амал қилмасдан, пиёда Игамбердиевна Антонина Петровнани уриб
юборган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт
экспертизасининг 2024 йил 12 сентябрь кунидаги №6450-Х-Хуж-сонли
хулосасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида А.Игамбердиевна
танасида “чап оёқ сон суягининг бўйинчасидан ёпиқ субкапитал синиб
силжиши”, каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича
оғир тан жароҳатларига кириши аниқланган.
Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи З.Саидивалиев Ўзбекистон
Республикаси ЖК 268-моддасининг 1-қисми ва 117-моддасининг
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган.
Судланувчи З.Саидивалиев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор
бўлиб, жабрланувчи А.Игамбердиевадан кечирим сўраб, ҳозирда
қилмишидан
пушаймонлигини
билдириб,
жабрланувчи
А.Игамбердиевага етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у
билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят
ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Жабрланувчи А.Игамбердиева видеоконференцалоқа режимида
ўтказилган суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда
айбланувчи З.Саидивалиевга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга
етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини,
ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро
ярашганлиги сабабли айбланувчи З.Саидивалиевга нисбатан бўлган
жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув
берди.
Суд
мажлисида
айбланувчи
З.Саидивалиев
жабрланувчи
А.Игамбердиевага етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у
билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан
мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини
тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
268-моддасининг 1-қисми ва 117-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса,
жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда
тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд
томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши
мумкинлиги белгиланган.
Суд,
жабрланувчи
А.Игамбердиева
ва
айбланувчи
З.Саидивалиевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб
ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи
З.Саидивалиев ва унинг ҳимоячиси А.Тиловов, жабрланувчи
А.Игамбердиеванинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят
ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида
билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи З.Саидивалиевнинг
муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар
тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан жабрланувчига биронбир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан
ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК
268-моддасининг 1-қисми ва 117-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи З.Саидивалиевни жиноий
жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан
тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек,
жабрланувчи
А.Игамбердиева
Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб,
суд
А Ж Р И М
Қ И Л А Д И:
Айбланувчи Саидивалиев Зохиджон Абдурахмон ўғли (Saidivaliyev
Zoxidjon Abduraxmon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 268-моддасининг
1-қисми ва 117-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун
жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан
тугатилсин.
4
Ажрим қонуний кучга киргач, З.Саидивалиевга нисбатан
қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт
чораси бекор қилинсин.
Жабрланувчи А.Игамбердиевага мазкур жиноят иши бўйича иш
юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган
деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
имзо
И.Сабиров